islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Aprel 3, 2019

Day

Тошкент ислом институтида “Мен боламга китоб совға қиламан” номли акцияси ўтказилди

Китоб – билим булоғи, инсоннинг маъанавий уйғонишида китоб муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимиз қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш лозим. Шу мақсадда 2019 йил 3 апрель куни Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан “Мен боламга китоб совға қиламан” номли акция доираси китоб савдо-кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирдан институтимиз устоз ва талабаларини юртимиз нашриётлари томонидан кенг миқиёсида чоп этилаётган китоблардан боҳабар қилиш, ўзлари ва яқинлари орасида китобхонликни оммалаштириш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантиришдир. Кўргазмада “Янги аср авлоди”, “Ғофур Ғулом” ва “Мовароуннаҳр” нашриётлари томонидан 570 номдаги икки ярим мингдан ортиқ сиёсий, бадиий, жаҳон адабиёти, тарих, диний-маърифий адабиётлар, болалар адабиёти, инглиз,  рус ва ўзбек тили луғат китоблари, шеърий тўплам китоблари намойиш этилди. Савдо-кўргазма узтоз ва талабар учун чегирма нархларда китоблар сотиб олиш имконини берди. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

“Асмоул ҳусна” мусобақаси ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 2 апрель куни пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида имконияти чекланган инсонлар учун маърифий мулоқот тадбири ташкил этилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Унда кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар иштирок этди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ходимлари қатнашишди. Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканини кўрсатиш мақсадида, хайрли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, буни муҳтарам Президентимиз томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзолангани, ушбу Фармонда “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” иборасининг қўлланилиши юртимизда инсон омилига бўлган юксак эътиборнинг натижаси экани алоҳида қайд этилди. Ўз навбатида, мазкур тадбирда имконияти чекланганларга давлатимиз Раҳбари томонларидан барча соҳаларда бўлгани каби, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди. Сўзга чиққан нотиқлар имконияти чекланган юртдошларимизнинг талаб ва истакларига мувофиқ бир қатор марказий масжидларда жума маърузалари сурдо таржимон ёрдамида ташкил этилаётгани, “Ўзбекистон” телеканалининг “Имом Бухорий сабоқлари” кўрсатуви сурдо таржимаси билан эфирга узатилаётгани, яқин кунларда “Ҳидоят сари” студияси ва “Зиё” медиа маркази томонидан тайёрланаётган кўрсатувлар ҳам сурдо таржимаси билан намойиш этилиши режалаштирилаётгани, уларга бўлган юксак эътиборнинг намунаси эканини қайд этди. Кўзи ожиз шахслар орасида Аллоҳ таборака ва таолонинг исм ва сифатларини билиш юзасидан мусобақа ҳам ўтказилди. Ғолиблар диплом ва муносиб совғалар билан тақдирланди. Тадбир якунида имконияти чекланган юртдошларимизни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди. Мазкур маърифий суҳбат ва самимий мулоқот уларга олам-олам қувонч бағишлади.

Бир оят тафсири: муҳим мавзу масаласи

“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусу-сиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Аёллар ичида) солиҳалари – бу (Аллоҳга ва эрига) итоатли, ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир. Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,)уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса)уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ зотдир”. Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада оиладаги раҳбарлик масъулияти кимнинг зиммасида бўлиши, солиҳа аёлларнинг сифати ва оилада заифа аёл сабабли юзага келадиган келишмовчиликни бартараф этиш йўлларини қуйидагича баён қилган: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир”. Яъни, эр оилада хотин ва фарзандлар устидан уларни манфаатли бўлган ишларга буюриб, зарарли ҳолатлардан қайтариб туришда раҳбардир. Оятда “қоим турувчилар” маъносини англатувчи “қоввамун” сўзи араб тили қоидасига кўра муболаға сийғасида келган. Бу оила бошлиғи бўлган эр хотин ва фарзандларнинг тарбиясида уларга одоб-ахлоқ ўргатишда, моддий таъминотда, ҳақ-ҳуқуқларини сақлашда ва ҳимоя қилишда улкан масъулият устида эканини кўрсатади. Имом Қуртубий: “Эркакларнинг табиатида аёллар табиатида бўлмаган зиёда қувват бор. Чунки эркакларнинг табиатида иссиқлик ва қуруқлик ғолиб бўлиб, бу қувват ва шиддатдан далолат беради. Аёлларнинг табиатида намлик ва совуқлик бўлиб, бу юмшоқлик ва заифликдан далолат беради. Шу сабабдан эркакларга аёллар устидан раҳбарлик ҳаққини берган”, деган. Ушбу оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеъа сабаб бўлган. Ҳабиба бинти Зайд эри Саъд ибн Робеъга итоатсизлик қилди. Шунда Саъд уни бир шапалоқ урди. Ҳабиба отаси билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб: “Мен қизимни унга тўшак қилиб берсам, у қизимни урибди” деб шикоят қилди. У зот: эридан қасос олсин, дедилар. Улар қайтиб кетаётган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қайтариб: “Жаброил алайҳис салом оят келтирди”, дедиларда мазкур оятни ўқидилар. Сўнгра: “Биз бир ишни хоҳладик ва Аллоҳ ҳам бир ишни ирода қилди. Аллоҳ ирода қилгани яхшидир”, дедилар. Сўнгра Аллоҳ таоло оилада эрларга раҳбарлик масъулияти...

Агар араб луғатларини она тилимиздан олиб ташласак…

Кўришганда «Ассалому алайкум» дея олмаймиз. «Хато» қилсак «узр» дея олмаймиз. Кимдир тушкунликка тушиб, «шикоят» қилишни бошласа, унга «таскин» бера олмаймиз, «ваъз» ва «насиҳат» қилолмаймиз. Дардимизни англатиш учун «шикоят», «қарз»имизни кечиктириш учун «илтимос», севгимизни «ифода» қилиш учун «муҳаббат» «изҳор» қила олмаймиз. «Зеро» бу «калима»ларнинг барчаси «арабий»дир. Агар кимгадир «мусибат» етса, унга «тасалли» бериш, «мусибат»ига «сабр» тилаш учун: «Аллоҳ сабр» берсин! «Аллоҳ»нинг «қадар»и экан, «маҳзун» бўлма! «Оқибати» яхшилик бўлади, «мусибат»инг учун улкан «ажр»лар бор!»-дея «жумла» тузолмаймиз. Газетага «эълон» беролмаймиз, овқатнинг «лаззат»ли эканини «ифода»лай олмаймиз, «ифода»ласакда бу «қадар» ширин эканини анлатишимиз «мушкул» бўлади. «Иштаҳа»миз карнай эканини айтиб «ҳазил» қилолмаймиз. Бир хил «таом» «меда»мизга текканини айтолмаймиз. «Хабар»ларни тингласак ёки бирор «китоб» ўқисак ва ёҳуд қўлимизга «қалам» олиб, «шеър» ёзмоқчи бўлсак бу «исм»ларнинг барчасида «араб»ча «жумла»ларга «муҳтож»миз! «Эҳтиёжимиз» шу «қадар»ки, «қарор» бериш учун, уни «амал»га ошириш учун, «оқибати»ни ўйлашимиз учун, бировнинг «ҳақ»қидан «эҳтиёт» бўлишимиз учун ва «ҳатто» «ҳатто» дейишимиз учун ҳам «арабий» «луғат»дан «фойда»ланишга «мажбур»миз. Эшикдан киришда: «Мумкин»ми?!-деб «рухсат» сўрамоқчи бўлсак, фарзандимизга «одоб»дан «дарс» бермоқчи бўлсак, «атроф»имиздан ўрнак олиб, «маданият»ли «инсон» бўлишга уринсак, «маънавият»имизни юксалтирсак, «фасод» «аҳл»ига «раддия» бермоқчи бўлсак, дам олиш учун тоза «ҳаво» олгани яшил «майдон»ларга, сўлим «маскан»ларга чиқмоқчи бўлсак барчасида «албатта» «араб» луғатларидан ишлатишимизга тўғри келади. Ўлкамизни севайлик, дегандан кўра «Ватан»ни севишга «тарғиб» этиш жаранглироқ ва «аҳамият»лироқдир. Юрт қайғуси «маъқул» «аммо» «мамлакат» ташвиши ҳам «муҳим». Бу «мавзу»нинг ўта «жиддий» эканини «зиё»лилар етарлича «ҳис» қилишади. Биз каби «омий»лар эса «луғат»имизнинг «жозиба»сини улар «қадар» «қадр»ига етолмаймиз. Шунга «биноан» ҳар «инсон» ўз «ҳадд»ини билиши, «жоҳил» «олим» «мақом»ига «даъво» қилмаслиги ҳам ўз ўрнида «фазилат»дир. Устозлар демишлар: – Кишининг ўз «нуқсон»ини билиши энг буюк «маърифат»дир! Ҳар «фаолият»да «масъулият» сезиш учун ҳар «Одам» боласига «инсоф» «лозим!» «Дин», «иймон», «ватан», «шараф», «ор», «номус», «ҳаё», «иффат», «ҳижоб», «сатр», «иззат», «виждон», «ақл», «зеҳн», «фикр», «ирфон» барчаси «араб»чадир! Бу «фазилат»ларга эришиш ва уларни «ҳимоя» қилиш учун ҳам арабча «лозим!» «Хоин»ларни номлаш, «фоҳиша»ларнинг...