islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2019

Month

Заҳар

Ҳусайн амаки шаҳардан қишлоққа қайтаётган эди. Унинг кайфияти аъло. Чунки, ўзи билан бозорга олиб борган молларини барчасини сотди. Йўлда эса эшагини ўтлатиш ва ўзи ҳам бироз мизғиб олиш мақсадида булоқ бошида тўхташга қарор қилди. Булоқнинг ёнгинасидаги дарахт соясида уйқуга кетишдан олдин қўлга киритган пуллари ҳақида ўйлади. Уларни ишончли жойга қўйиш керак эди.  Пуллари жойида эканлигини текшириб бўлгач, халтачасани қўйнига солдида уйқуга кетди. Бахтга қарши бу ҳолатни дарахтда бир қароқчи кузатиб турар эди. Инсонларга бахтсизлик келтириш эвазига яшайдиган бу қароқчининг кўзлари хурсандчиликдан ёниб кетди. Ҳусайн амакининг ухлаганига ишонч ҳосил қилган золим секингина дарахтдан сирғалиб тушди. Сўнгра чўнтагидан қамиш пояси ва заҳар солинган қутини чиқарди. Қамишнинг ғовак пояси ичига заҳарни солдида, аста уйқудаги Ҳусайн амакининг олдига яқинлашди. Мақсади уйқудаги кишининг ичига заҳарни пуфлаб ўлдириш ва пулларини ўзлаштириш эди. У энгашиб заҳарни пуфлашни бошлаган ҳам эдики, тўсатдан Ҳусайн амаки аксириб юборди. Қамишдаги заҳарнинг барчаси катта тезликда ярамас қароқчининг оғзига қайтиб кирди. Унинг ёмонлиги ўз бошига етди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган ушбу ҳадислари нақадар ҳақиқат: “من ضارّ ضارّ الله به“ “Бошқаларга зарар берадиган кишига Аллоҳ ҳам зарар беради”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 229

Имом Сулаймон Жамзурий

Қироат ва тажвид илми энг муҳим илмлардан ҳисобланади. Чунки  Қуръон Аллоҳ таолонинг Каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган энг охирги илоҳий китобдир. Шундай экан Қуръонни ҳар бир мусулмон киши бехато ва тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиши лозим. Тажвид илмининг тарихи, у ҳақда ёзилган китоблар, тажвид илмида ижод қилган уламолар ҳақида жуда ҳам кўп рисолалар ёзилган, китоблар нашр қилинган. Юртимизда ҳам бу илм анчагина ривожланиб бормоқда. Устозларимиз томонидан тажвид ва қироат илмига доир китоблар чоп этилмоқда. Бу китобларни ўқиган юртдошларимизда эса тажвид илми, унинг нақадар муҳим илмлардан эканлиги хусусида етарлича тушунча шаклланиб улгурди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин саҳобалар ичида Қуръонни худди у зотга нозил қилинганидек ўқийдиган қорилар талайгина эди. Улар ўз билимларини тобеинларга, тобеинлар эса ўзларидан кейингиларга мерос қолдиришди. Қуръонни бизгача ҳеч қандай ўзгаришсиз, илк нозил бўлган пайтдаги каби етиб келишида ана шу зотларнинг хизматлари беқиёсдир. Шундай уламолардан бири забардаст олим, тажвид илмининг етук намоёндаси, ҳофиз, фақиҳ, Шайх Ҳусайн ибн Сулаймон Жамзурий ҳисобланади. У зотнинг тўлиқ исмлари Шайх Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Сулаймон Жамзурийдир. Афандия куняси билан машҳур бўлган бу олим ҳижрий 1160-йилларнинг робийъул аввал ойида Жамзур шаҳрида зиёли оилада дунёга келганлар. Жамзур шаҳри ҳозирги кунда Мисрнинг Танта шаҳрига тўғри келади. Ҳижрий 12-асрнинг энг катта Қуръон уламоларидан бири бўлган бу зот шофеъий мазҳабига мансуб бўлганлар. У зот аввал фиқҳ илми билан шуғулланиб кейин Қуръон илмига киришганлар ва кўплаб шайх-у устозлардан таълим олганлар. Улардан бири Нуриддин Али ибн Умар ибн Ҳамд ибн Умар ибн Нажий ибн Фанийш Алмийҳий бўлиб 1139 – 1204 йилларда яшаган. Мазкур зот Азҳар университетида бир муддат илм билан машғул бўлиб кейинчалик Тандата (ҳозирги кунда Танта)га кўчиб келганлар ва толиби илмларга Қуръон ҳамда тажвид илмидан дарс бера бошлаганлар. Шайх Жамзурий мазкур илмларни айнан шу зотдан олганлар. Демак Шайх Мийҳийни Сулаймон Жамзурийнинг хос устозлари деб атасак муболаға бўлмайди. Жамзурийнинг устозларидан яна бири Шайх Муҳаммад Абун Нажо Аҳмадий бўлиб Мужоҳид номи билан машҳурдир. Бу зот ҳам ҳижрий 12-асрнинг машҳур Қуръон уламоларидандир. Айнан Шайх Мужоҳид Сулаймон Жамзурийга “Афандий” (Турк тилига оид. Ҳурмат ва эҳтиромни ифодалайди) деб мурожаат қилганлар. Шундан кейин Афандий номи Сулаймоннинг кунясига айланган. Шайх Сулаймон Жамзурий том маънода ҳақиқий олим бўлганлар. Маълумотларга кўра у зот узоқ умр кўрмаганлар. Бироқ шу фурсат ичида ҳам кўблаб асарлар ва манзумаланинг муаллифига айланганлар. Улар асосан тиловат, тажвид ҳамда фиқҳга оид бўлган. Туҳфатул атфол вал ғилмон фи тажвидил Қуръон. Мазкур асар назм яъни шеърий байтлардан иборат бўлиб, 61 байтни ўз ичига олади. Шайх Жамзурий бу асарда Устози Нуриддин Алмийҳийдан ўрганган айрим тиловат ва тажвид ҳукмларини баён этган. Фатҳул атфол бишарҳи туҳфатил атфол. Бу асар Туҳфатул атфол китобига ёзилган шарҳ ҳисобланади. Канзул мааний битаҳрири ҳирзил аманий номли манзума. Алфатҳур Роҳманий бишарҳи канзил мааний фи қироатис сабъ. Манзумату фи риваятил Имам Варш. Жомиул мусарроҳ фи шаваҳидиш Шотибийя вад дурроҳ. Ад дуррул манзум фи ъузрил маъмум. Ат тарозул марқум бишарҳи дуррил манзум. Шайх ёзган асарларнинг кўп қисми назм шаклида эканлиги у зотнинг шеъриятда ҳам моҳир бўлганликларига далолат қилади. Шайх Сулаймон Жамзурийнинг қачон вафот этганлари аниқ маълум эмас. Лекин у зотнинг 1208-йилларда ҳам ҳаёт бўлганликлари манбаларда келтирилади. Сабаби у зот ўзларининг “Алфатҳур Роҳманий бишарҳи канзил мааний...

Огоҳ бўлинг, Рамазон ўғрилари!!!

Саноқли кунлардан сўнг мусулмонлар дилларини хушнуд қилган ҳолда кўк юзида ҳилол кўринади. Ўн бир ой давомида ушбу кунни кутган кўзлар аста намланади. Ахир, Рамазони шариф кириб келди… Бу ой Қуръон хатм қилинадиган, таровеҳ намози ўқиладиган, Аллоҳ розилигини истаб, нафс истакларидан юз ўгириладиган ойдир. Аммо атрофимизда шундай нарсалар борки, агар ғафлатда қолсак, бу уддабурон “ўғрилар” Рамазон ойини зое кетказишимизга сабаб бўлади: Телевизор. Бу Рамазоннинг энг хавфли “ўғри”ларидан бўлиб, ундаги беҳуда кўрсатувлар, филмлар инсоннинг кўп вақтини олади. Мўмин киши вақтини ўзи ва инсонлар учун манфаатли бўлган ишларга сарф этиши зарурдир. Бундай дастурларнинг ўрнига китоб мутолаа қилиш фойдали саналади. Аллоҳ таоло мўмин бандаларни Ўз каломида шундай васфлайди: “Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир” (Муъминун сураси, 3). Телевизорда мусиқалар эшитиш эса қалбни Аллоҳ зикридан узоқлаштиради. Рамазон эса унда Аллоҳнинг зикри кўпайтирилиши лозим ойдир, зеро бу ойда қилинган бир зикр бошқа ойларда қилинган зикрларданда кўп савобга эриштиради. Лекин агар бу теледастурлар ва мусиқалар ҳаёсизлик, шаҳвонийликни тарғиб этадиган бўлса, у ҳолда уни томоша қилиш ҳукми шубҳасиз ҳаромдир. Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай дейди: “Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдир – энг ёмон йўлдир” (16-оят). Аммо телевизорда диний-маърифий, ахлоқий, шаръий қонун-қоидаларга мувофиқ келувчи дастурлар намойиш этилса, унда уни томоша қилишда зарар йўқ. Бозор. Ҳадиси шарифлардан маълумки, бозор Аллоҳ таоло Ер юзида энг ёмон кўрган маконлардандир. Муборак Рамазон ойини кун бўйи Аллоҳга маҳбуб бўлмаган ерда ўтказиш – Рамазонни зое кетказиш демакдир. Негаки, хоҳлаймизми йўқми, бозорлар алдов, тарозидан уриб қолиш, молни таҳқирлаш, ғийбат, уруш ва жанжаллардан холи бўлмайди. Бундан ташқари аёллар эркак сотувчилар билан, эркаклар аёл сотувчилар билан мулоқотга киришга мажбур бўладилар. Бу ҳолатда кўпинча уларнинг суҳбати шариат доирасидан чиқиб кетишига шубҳа йўқ. Рўзадор маънавий жиҳатдан рўзасининг комил бўлиши учун, вақтини бозорларда зое этмаслик учун Рамазондан бироз аввал имкони етганича бир ойга кифоя қилувчи масаллиқларни, кийим-кечак ва бошқа керакли нарсаларни сотиб олгани мақсадга мувофиқ, уламолар тавсия этган амалдир. Ошхона. Шубҳа йўқки, Рамазон келди дегунча аёлларнинг асосий ўрни ошхонада бўлади. Саҳарликдан кейин то қуёш ботгунча ифторлик учун таом тайёрласалар, ифторлик қилгач, саҳарликка таом ҳозирлашга киришадилар. Лекин Рамазон бир ойгина фурсат. Ундаги ибодатлар қилиш фақат эркаклар учунгина эмас, аёллар учун ҳам бирдек жорий бўлган. Аёллар вақтларини кўпроқ намоз, Қуръон қироати, дуо ва зикрлар билан ўтказсалар, ана ўшаларнинг ажри зиёда бўлади. Бир лаҳзалик вақт ичида оғиздан ўтувчи таомлар учун соатлаб меҳнат қилиш бу муборак ойга хос амал эмас. Аёллар Рамазондаги ифторлик ва саҳарликни ҳисобини олиб, бу ой киришидан аввал яримтайёр маҳсулотлар тайёрлаб қўйсалар, кўп вақтларини ибодат билан ўтказишга имконият бўлади. Яна шу ўринда қадрли эркаклар, қайнона ва қайноталар ҳам шу жиҳатни ҳисобга олиб, аёлларга ошхона ишларида енгиллик яратсалар, инсоф ва диёнат жиҳатидан маъқул иш бўлади. Уйқу. Шундай инсонлар борки, улар рўзани эрталабдан кечгача фақат оч юриш деб фикр юритадилар. Рамазон дуо қилиш, зикр қилиш, нафл намозларини кўпайтириш ва кўплаб савобларга эришиш имконияти эканини билмайдилар. Куннинг кўп қисмини уйқу билан ўтказадилар. Аммо рўзада қанча қийинчилик оз бўлса, унинг савоби ҳам шунга яраша бўлади. Шу боис инсон кун давомида уйқудан ташқари илм олиш, нафл ибодатлар, меҳнат билан инсонларга наф бериш, ҳалол ризқ топиш каби ишлар билан ҳам машғул бўлиши лозим. Аллоҳ...

Тошкентда Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум иш бошлади

Жорий йилнинг 2 май куни Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида “МДҲ – Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум – 2019” ўтказилади. 3-4 май кунлари эса «Ислом банкчилиги, такафул ва ислом микромолияси» мавзусида катта семинар ҳам ташкил этилади. Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, бизнинг тадбиркорларни улар учун янги бўлган Ислом банкчилиги ва молияси соҳаси билан таништириш, уларни ушбу соҳа имкониятларидан хабардор қилиш, бошқа мамлакатлардан ташриф буюриши кутилаётган мутахассислар, амалиётчи-олимлар ва бошқа меҳмонлар билан ушбу соҳада юз бераётган янгиликлар билан бўлишишдан иборат. Шу ўринда МДҲ давлатлари учун ислом банкчилиги ва молияси анъанавий банк-молия тизимига муқобил барқарор молиявий ечим сифатида эътироф қилинаётганлигини айтиб ўтиш лозим деб ўйлаймиз. Форум ҳақида батафсил маълумот беришдан аввал, келинг ислом банкчилиги ва молияси ўзи нима эканлигини яхшироқ билиб олайлик. Ислом банкчилиги ва молияси ўзи нима? Биз кундалик ҳаётимизда мурожаат қиладиган банклар, одатда биз банкдан оладиган кредитларни амалга оширмоқчи бўлган лойиҳа тақдири унчалик қизиқтирмайди, улар учун энг асосий вазифа – бу сиз олган маблағларни фоизи билан ўз вақтида қайтариб беришингиздир. Ислом банклари/молия муассасалари эса улардан фарқли ўлароқ, сиз маблағ жалб қилган лойиҳани муваффақиятли амалга ошишини сиз билан биргаликда таъминлаш ва шу орқали даромад топишдир. Бу турдаги банк ва молия муассасалари асосан икки турдаги хизмат – сармоя киритиш орқали ёки мижозга маҳсулотни насияга сотиш / ижарага бериш орқали даромад топишади. Хулоса қилиб айтганда, ислом молия муассасалари “қарз берувчи-қарздор” муносабатларига эмас, балки “сотувчи-харидор” ёки “ҳамкор” муносабатлари асосида фаолият юритишади. Мамлакатимизда ислом банк-молия тизимини жорий қилиш масаласи 2018 йил май ойида Ўзбекистонда ислом банк иши ва инфратузилмасини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилган эди. Қарор лойиҳасида тадбиркор ва фуқароларда фоиз юкига эга бўлмаган банк-молия ҳизматларига бўлган қизиқиш ва зарурият ортиб бораётгани қайд этилган. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси тамойилларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия тузилиши ҳам маълум қилинган. Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ этиш ва ривожлантириш етарлича имкониятлар мавжуд. Айнан, шу мавзуни кенг муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилаётган Форум, халқаро сармоядорлар, ишбилармонлар, олимлар ва соҳа мутахассисларини жалб қилиш орқали нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бутун минтақада “Ҳалол” бозорининг таркибий қисми бўлган ислом банк-молия тизимини ривожланишига туртки беради деб умид қиламиз. Нима учун ушбу тадбирда иштирок этиш керак? Кўпчиликда тадбирнинг аҳамияти ва кўлами ҳақида савол туғилиши табиий. Мазкур форумда иштирок этиш сизга қуйидаги имкониятларни тақдим этади: Соҳадаги энг илғор халқаро ва маҳаллий амалиёт турлариларини аниқлаш; Ислом банк – молия соҳасидаги илғор ва тажрибали мутахассисларнинг ютуққа эришган стратегияларини ўрганиш; Ислом банкчилигининг янги турлари ва қирраларини ўрганиш; Ислом молияси маҳсулотлари ва хизматлари ва улардан тадбиркорлик фаолиятингизни кенгайтириш учун қандай фойдаланишингиз мумкинлиги ҳақида тушунчаларга эга бўлиш. Бундан ташқари, сиз ислом молия бозоридаги нафақат ютуқ ва янгиликларни ўрганиш, балки унда содир бўлиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликлардан хабардор бўлиш ва уларни қандай қилиб четлаб ўтиш ёки мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш учун ташкилотингизни тайёрлаб бориш кўникмалари билан танишасиз. Бу эса келажакда корхонангизни барқарор ўсишини таъминлашга ёрдам беради. Форум давомида ислом банк – молия соҳасидаги тарихий воқеалар ва глобал ғоя ва йўналишлар, такафул (ислом суғуртаси), Ўзбекистоннинг ислом банк – молия тармоғини ривожлантиришдаги имкониятлари, шу йўналишдаги аниқ вазифалар каби мавзуларда қизиқарли тақдимотлар намойиш этилади....

Ҳақиқий мукофот

Инсон бу ҳаёти дунёда яшар экан фарз амаллардан ташқари тўлдирувчи амалларга ҳам қалби интилиб боради. Чунки ҳисоб кунида фарзлари етмай қолса Аллоҳ таоло нафлларига қараб ҳисоб қилишидан ҳам умид қилади. Аллоҳнинг дўстлари бўлмиш олимлар ҳам, авлиёлар ҳам албатта фарз амалларни ўз ўрнида адо этиб, сўнгра нафлларини кўпайтириш ила неъматларга эришганлари ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Ислом шариатидаги фарзларнинг руҳияти ва солиҳ амалларга чорловчи даража ёки илм бу тасаввуф илмидир. Банданинг Аллоҳ ҳузуридаги даражотини юқорилашига ёрдам берувчи амалларнинг руҳи бўлишини ўргатувчи илмдир. Биз тасаввуф ҳақида эмас, балки унда тарғиб этиладиган солиҳ амаллар ҳақида Қуръони каримдаги базъи оятларни келтиришни ният қилдик. Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларга охират саодатини, битмас туганмас неъматлар, мағфират ва кенгликни ваъда қилди. Қуръони каримда ушбу неъматлар ваъда қилинган инсонларнинг сифатларини ўрганиб чиқсангиз, уларни иймон ва солиҳ амалдан иборат эканини кўрасиз. Каҳф сураси 107-оятда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: “Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур“. Ҳа инсон аввало иймон келтирмоғи лозим экан. Чунки унга фирдавс бўлиши учун албатта иймон ва сўнгра солиҳ амаллар қилмоғи лозим экан. Иймонсиз кишининг ҳайрли иш қилиб молидан одамларга ҳар қанча тарқатмасин унинг нияти дунёдир. У ўзини одамлар энг саҳий дейишларини истайди, албатта ниятига бу дунёда эришади. Аммо охиратда унга даража йўқ. Чунки у Аллоҳ таолони бир-у бор дея тан олмади. Иймон калимасидан бебаҳра қолиб ўтиб кетди. Шундай экан оятдаги Фирдавси жаннат албатта аввал иймон, сўнгра солиҳ амал деб таъкидланмоқда. Яна кўплаб  оятларда Аллоҳ таоло иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотларга бериладиган мукофотларни  турли услублар билан  зикр қилди. Жумладан, Каҳф сураси 30-оятда бундай деб марҳамат қилинади: “Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса, албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз.”  Бу ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларни мадҳ этмоқда. Мусулмон кишининг ҳоли шундай, яхшилик етса “Алҳамдулиллаҳ” дея қувнайди. Бирор мушкилоти бўлса ҳам Аллоҳга дуода туриб гўзал сабр этиб ҳам ажр олаверади. Наҳл сураси 97-оятда: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз.” Ояти карималарда зикр қилинган “иймон”дан ақл Аллоҳ таолога иймон келтиришнинг барча ҳақиқатларини қабул қилиши ирода этилган.  Солиҳ амал эса иймон ҳақиқатларидан келиб чиқадиган йўл бўлиб, у ислом арконларини ва шу билан бирга инсоннинг ҳам ўзига, ҳам жамиятга фойдали бўлган, шариат мезонларига лойиқ келадиган бошқа яхши амалларни ҳам ўз ичига олади.  Бу яхши амал бировнинг ҳожатини раво қилиш, муҳтожга ёрдам бериш, беморнинг кўнглини кўтариш, ёки бир оғиз ширин сўз бўлиши ҳам мумкин. Нафл рўзалар, нафл ибодатлар, эркакларнинг аҳли учун ишлаб ҳалол пул топиши, аёлларнинг уйида Аллоҳнинг ибодатида, аҳлининг ҳизматида, болаларининг тарбиясида бўлиши ҳам солиҳ амалдир. Энди шу аёл илм олиб болаларига Қуръон ёдлатиб аҳли илм тарбия қилса қандай ҳам гўзал солиҳ амал қилган бўлади. Оила ислоҳ бўлса, жамият ҳам ислоҳ бўлади. Ҳар бир мўмин киши ўз оиласини илмга жалб қилса, Аллоҳни севучи қилиб тарбия қилса, албатта жамиятда ҳалоллик ҳукм суради. Натижада  бу жамият кучли давлатнинг асоси бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Одам боласининг уч юз олтмишта...
1 22 23 24 25 26