islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 6, 2019

Day

Эр ва хотиннинг мерос олишдаги ҳолатлари

Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб , уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, чигалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар бўлсин. Қуръоми каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтита бўлиб, улар қуйидагилардир: 1/2 نصف ярим улуш 1/4 ربع тўртдан бир улуш. 1/8 ثمن саккиздан бир улуш. 2/3 ثلثان учдан икки улуш. 1/3 تلت учдан бир улуш. 1/6 سدس олтидан бир улуш. Мазкур улушларга ҳақдор бўлганлар меросхўрлар ўн икки нафар бўлади. Улардан тўрттаси эркак киши. 1. Ота. 2. Жадди саҳиҳ 3. Она бир ака-ука. 4. Эр. Қолган саккизтаси эса аёллардир. 1. Хотин. 2. Қизлар. 3. Ўғилнинг қизлари. 4. Ота-она бир бўлган опа-сингиллар. 5. Ота бир бўган опа-сингиллар. 6. Она бир бўлган опа-сингиллар. 7. Она. 8. Жаддаи саҳиҳа. Эрнинг мерос олишда икки ҳолати мавжуд: 1. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолмаган бўлса, эри 1/2 нисфга эга бўлади. 2. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса, эри тўртдан бирини олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ… Яъни, «Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур…» («Нисо» сураси, 12-оят) Хотиннинг ҳам мерос олишда икки ҳолати бор: 1. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлмаса, хотини 1/4 олади. Бунда битта ёки ундан ортиқ хотиннинг мерос миқдори ўша 1/4 дур. Яъни 1/4 да шерик бўлади. 2. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлса, хотини 1/8 сумун олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ… Яъни, «У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос) дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандларингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур….» («Нисо» сураси, 12-оят) 4-курс талабаси Собиржонов Ойбек 308

Таҳоратда қулоққа масҳ тортиш

Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад Таҳовий роҳматуллоҳи алайҳ “Шарҳу Маъонил Осор” деб номланган китобни тасниф этганлар. Мусанниф бу китобларида мазҳаблар орасида ихтилофли бўлган масалаларни ҳадисларга, қиёсларга суяниб ҳанафий мазҳабининг ҳукмлари ҳадисга суянишини ва бу мазҳаб “Аҳли раъй” (Фикр аҳли) эмаслигини исботлаб берганлар. У киши барча мавзуларда аввал биринчи томон уламоларнинг ҳадислари ва бу борадаги ҳукмларини, сўнгра иккинчи томоннинг ҳадислари ҳамда ҳукмларини келтириб ўтганлар. Кейин эса уларни бир-бирига ҳар томондан солиштирганлар. Бундан кейин эса назарий жиҳатдан ҳам ҳанафий мазҳабининг ҳукмини қўллаб-қувватлаганлар. Ҳозирги ўрганмоқчи бўлган мавзуйимизда ҳам худди шундай йўналишда борилади. Бундаги масалада ҳам уламолар икки хил фикр билдиришган. Биринчилари – қулоқнинг олди (ички) томони юзга қўшилиб ювилади. Орқа (ташқи) томони эса бошга қўшилиб масҳ тортилади, дейишган. Улар – Шаъбий, Ибн Сирин, Нахаий, Ибн Жарир Табарий, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Абу Амр бу гапни Шофеъийдан ҳам ривоят қилган, Имом Аҳмаддан ҳам ривоят қилинган. Иккинчилари эса қулоқнинг барчасига – ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортилади дейишган. Улар – Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик, Аҳмад ва шуларнинг шогирдлари. 1-ҳадис. Убайдуллоҳ Хавланий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Али ибн Абу Толиб қаози ҳожат қилиб, олдимга кирди. Идишда сув келтиришни буюрди. Менга: “Эй ибн Аббос, сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилганларини кўрганимдай таҳорат қилиб берайми?”, деди. Мен: “Ҳа. Сенга ота-онам фидо бўлсин”, дедим. У узун ҳадисни зикр қилди… Орасида айтди: У қўлининг ҳаммасига бир ҳовуч сув олди, сўнг уни юзига урдилар, сўнг иккинчи марта шундай, сўнг учинчи марта ҳам шундай қилди, сўнг бош бармоғини икки қулоғининг ички тарафига солди. Сўнг ўнг қўлига бир кафт сув олиб, уни носиясига сепди, уни юзига оқизди. Сўнг ўнг қўлини тирсаги билан уч ювди. Чапини ҳам худди шундай. Сўнг бошига ва қулоғининг орқасига масҳ тортди. Биринчи томон шу ҳадисни далил қилиб, икки қулоқнинг олди томони юзга қўшилиб ювилади, орқа томони эса бошга қўшиб масҳ тортилади, дейишди. Иккинчи томон эса бунга қарши чиқиб, икки қулоқ бошдандир, шунинг учун уларга ҳам масҳ тортилади, дейишди ва бунга жуда ҳам кўп ҳадисларни далил қилиб келтиришди. 2-ҳадис. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу таҳорат қилди. Бошига ва икки қулоғига – олдига ҳам, ортига ҳам масҳ тортди. Ва: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай таҳорат олганларини кўрганман, деди. 3-ҳадис. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олдилар, бошларига ва қулоқларига масҳ тортдилар. 4-ҳадис. Миқдом ибн Маъдий Карибадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳорат олаётганларини кўрдим. Бошларига масҳ тортаётганларида, икки кафтларини бошларининг аввалига қўйдилар. Сўнг иккаласини гарданларигача тортдилар. Яна бошлаган ерларига қайтардилар ва икки қулоқларининг ичига ҳам, ташига ҳам бир марта масҳ тортдилар. 5-ҳадис. Тамим Ансорийдан ривоят қилинади: У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳорат қилиб, бошларига ва қулоқларига – ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортаётганларини кўрган. 6) Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилинади: У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув келтирилиб, у киши қулоғига масҳ тортаётганларида ишқалаганларини кўрган. 7) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига иккита киши келиб, таҳорат қандай бўлади, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув чақиртирдилар. Таҳорат қилдилар. Икки кўрсаткич бармоқларини қулоқлари ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ ташқарисига, кўрсаткич бармоқлари билан эса қулоқ ичига масҳ тортдилар. 8) Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан...

Эр ва хотиннинг мерос олишдаги ҳолатлари

Инсониятга барча ҳукмлар қатори меросга оид ҳукмларни нозил қилиб , уни бандаларига билдирган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар. Бу ҳукмларни умматларига етказган, сҳигалликларига ечим топган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруд-у саловотлар бўлсин. Қуръоми каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтита бўлиб, улар қуйидагилардир: 1/2 نصف ярим улуш 1/4 ربع тўртдан бир улуш. 1/8 ثمن саккиздан бир улуш. 2/3 ثلثان учдан икки улуш. 1/3 تلت учдан бир улуш. 1/6 سدس олтидан бир улуш. Мазкур улушларга ҳақдор бўлганлар меросхўрлар ўн икки нафар бўлади. Улардан тўрттаси эркак киши. 1. Ота. 2. Жадди саҳиҳ 3. Она бир ака-ука. 4. Эр. Қолган саккизтаси эса аёллардир. 1. Хотин. 2. Қизлар. 3. Ўгъилнинг қизлари. 4. Ота-она бир бўлган опа-сингиллар. 5. Ота бир бўган опа-сингиллар. 6. Она бир бўлган опа-сингиллар. 7. Она. 8. Жаддаи саҳиҳа. Эрнинг мерос олишда икки ҳолати мавжуд: 1. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолмаган бўлса, эри 1/2 нисфга эга бўлади. 2. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса, эри тўртдан бирини олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَكُمْ نِصْفُ مَا تَرَكَ أَزْوَاجُكُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُنَّ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَهُنَّ وَلَدٌ فَلَكُمُ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْنَ… Яъни, “Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур…” (“Нисо” сураси, 12-оят) Хотиннинг ҳам мерос олишда икки ҳолати бор: 1. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлмаса, хотини 1/4 олади. Бунда битта ёки ундан ортиқ хотиннинг мерос миқдори ўша 1/4 дур. Яъни 1/4 да шерик бўлади. 2. Эр вафот этиб, ундан фарзанди бўлса, хотини 1/8 сумун олади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу қовли далил: وَلَهُنَّ الرُّبُعُ مِمَّا تَرَكْتُمْ إِنْ لَمْ يَكُنْ لَكُمْ وَلَدٌ فَإِنْ كَانَ لَكُمْ وَلَدٌ فَلَهُنَّ الثُّمُنُ مِمَّا تَرَكْتُمْ… Яъни, “У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос) дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандларингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур….” (“Нисо” сураси, 12-оят) Имом Бухорий номидаги Тошкент  ислом институти 4-курс талабаси  Собиржонов Ойбек 302

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ асос солган мазҳаб

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ асос солган мазҳаб саккизинчи аср ўрталарида, унинг ҳаётлик чоғиданоқ тарқала бошлаб, шу асрнинг охирларида узоқ-яқин ўлкалар, жумладан, Мовароуннаҳрга етиб келган эди. Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг мумтоз шогирдлари­дан бири бўлмиш Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс ал-Кабир ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ (в. 832 й.) биринчи бўлиб, IХ аср бошларида ушбу мазҳаб таълимотининг ҳақиқий ташувчиси сифатида ўз ватанига кайтиб келди. Бухоро шаҳрини ҳанафийликнинг муҳим марказларидан бирига айлантирди. Унинг тарбияси остида бир гуруҳ фақихдар, жумладан, ўз даврида Ҳанафий мазҳабининг шайхи ва салоҳиятли вакили бўлган унинг ўғли Абу Ҳафс Сағир Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳафс[1] юксак даражали фақиҳ мартабасига етганди[2]. Абу Ҳафс Кабирнинг замондоши, ҳадис илмининг буюк имоми Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий (в.256 ҳ./870м.) «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китоби ва «Фиқхул-Бухорий» деб аталган ўзига хос фикхий йўналиши билан ушбу фан ривожига катта ҳисса қўшган эди. Бухоролик фақиҳлар ўша даврдан бошлаб ҳам усулул-фиқҳ ва ҳам фуруъул-фиқҳ бўйича муҳим ва эътиборга лойиқ асар­лар ёзиб келдилар. Ибн Халдун «Ал-Муқаддима»да таъкидлашича, Абу Зайд Дабусий ушбу мавзуда ёзган китоб энг муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, кейинроқ Содруш-шариа Иккинчи Убайдуллоҳ ибн Масъуд ёзган “Танқиҳ ул-усул” номли китоб ва унинг устидан ёзган “ат-Тавзийҳ” номли шарҳи катта эътибор ва илмий аҳамият касб этиб келган. IХ асрдан бошлаб Ҳанафий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари Марказий Осиёда ўз нуфузини ўтказа бошлади. Хуросонда Ҳанбалий мазҳабининг йирик намоёндаси шайхул-ислом Абдуллоҳ Ансорий (ХI аср) эди. Шофеъий мазҳабининг атоқли вакили, Ўрта Осиё бўйича шофеъийлар имоми тошкентлик Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил ал-Қаффол аш-Шоший (291—365 ҳ.й.) эди. У ўз даврининг машҳур кишиси фақиҳ, муҳаддис, муфассир, усулий (усулул-фиқҳ буйича олим), адиб ва шоир бўлиб, кўп асарлар ёз­ган. “Усулул-фиқҳ” ва “Шарҳур-рисола” номли асарлари катта шуҳрат қозонган. Ибн Халликоннинг таъкидлашича, ўша даврда Мовароуннаҳр ҳудудида унга тенг келадиган олим ва фақиҳ бўлмаган. Заркалийнинг ёзишича, у фиқҳ, ҳадис, луғат ва адабиёт бўйича ўз даврининг атокли олими ҳисобланган. Олим кўп сафарлардан кейин ўз шаҳри Тошкентга қайтиб келиб, шу ерда ҳаётдан кўз юмган. Унинг қабри Ҳастимом ёнида бўлиб, мухлислар мозорига айланган. Котиб Чалабийнинг ёзишича, унинг ўғли шайх Қосим ибн Муҳаммад ал-Қаффол аш-Шоший шофеъий мазҳабида энг муҳим, мукаммал ва эътиборли китоблардан бири бўлмиш “Ат-Тақрийб фил-фуруъ” номли асарнинг муаллифи эди[3]. Ўша даврларда шофеъий мазҳаби Хуросон, Туркистон ва Эронда катта эътибор қозонган эди. Хожа Низомулмулк ўзининг “Сиёсатнома” асарида таъкидлашича, Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳанафий мазҳабида бўла туриб, ибодатларни шо­феъий мазҳаби қоидаларига асосланиб адо этарди. Салжуқийларнинг машҳур вазирларидан бири Амидул-Мулк Абу-Наср ал-Кундурий ҳанафий мазҳабида шунингдек “Сиёсатнома” китобининг муаллифи Хожа Низомул мулк (1018—1092) шофеъий мазҳабида эдилар[4]. Шунингдек, ушбу даврда мўътазилийлар кенг қамровли ақидавий курашни йўлга солиб, ўз ғояларини тарқатишга уринган  ақидавий усулларига таянган шиялар айниқса Исмоилийлар ва уларнинг турли гуруҳлари (Ботинийлар, Қарматийлар) билан суннийлар орасида кескин кураш авж олган бир пайтда, Абу Мансур Мотуридий ҳанафий мазҳабининг яловбардори сифатида қад кўтариб, ўзининг кўп сонли асарлари, жадал ва мунозаралари билан мўтазила, ботиния ва қарматия қарашлари нотўғри эканлигини исботлаб берди, аҳли сунна вал жамоа, айниқса, ҳанафий мазҳабининг мус­таҳкамланишига катта ёрдам кўрсатди. Халқ у қозонган бун­дай ғалабаси билан табриклаб, Қорахонийлар томонидан ка­лом илмида у яратган йўналиш (Мотуридий ақоид мазҳаби), аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодий асоси, деб эълон қилинди.  Имом Мотуридийнинг илмий фаолияти ва тинимсиз кураши окибатида мўътазила...

Мазҳаблар

Мазҳаблар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вақтларида бўлмаган, деган эътироз ҳам шунга ўхшайди. Бу гапни ақида, ибодат бобида айтса бўлади. Аммо услуб, тушуниш, баён қилиш бобида тўғри келмайди[1]. У вақтда Қуръони карим китоб шаклида бўлмаган, барча Куръонларни куйдирайлик, дейилмайди-ку. Шунингдек, тафсир, ҳадис каби илмлар, уларга тегишли китоблар ва яна кўп нарсалар илгари бўлмаган. Мазҳабдаги ихтилофларга келсак, буниси алоҳида масала. Аввал қайд қилинганидек, ақида бобида ихтилоф дуруст эмас, шунинг учун бу нарса Қуръони карим ва суннати набавийяда тўлиқ баён қилинган. Шунингдек, динимизнинг асл рукнларида ҳам ихтилоф дуруст эмас. Қуръон ва суннатда бунинг ҳам баёни келган. Бу масалаларда ҳеч ким ижтиҳод қила олмайди, ихтилоф ҳам. Ҳеч ким беш вақт намозни уч ёки етти вақт бўлсин, деб айтмаган, айтмайди ҳам. Ёки ҳажни зулҳижжадан бошқа ойга кўчириш, Арафотдан бошқа жойда вуқуф қилиш фикри жиддий бирор-бир инсоннинг хаёлига келмайди. Биз фиқҳий ихтилофлар деб айтаётган масалалар давр, жамият, ҳаёт тарзи ўзгариши билан ўзгариб турадиган баъзи шаклиёт нарсаларда, холос. Ва бу нарсаларда турли-туманлик бўлишининг ўзи табиийдир[2]. Бу борадаги ихтилоф зарардан кўра фойда келтиради. Уламоларимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг ихтилофи раҳматдир”, – деган ҳадисларини худди шу фиқҳий ихтилофларга тегишли, дейишади. Демак, диндаги асосий нарсаларда, яъни, ақида масалалари ва диннинг рукнларида уламолар орасида ихтилоф бўлиши мумкин эмас. Бундай масалаларни Аллоҳ таоло ўзи батафсил баён қилиб, инсоннинг аралашувига йўл қўймаган. Ҳаёт ўзгариши билан ўзгариб турадиган масалаларни эса, бўш қўйиб, мусулмонлар ақлларини ишлатиб, ижтиҳод қилишларига йўл очиб берган. Фиқҳ уламолари, асосан, худди шу масалаларда ижтиҳод қиладилар[3]. Уларнинг ҳужжат ва далилларни тушуниш даражаларига, масалани ҳал этиш услубларига қараб ижтиҳодларининг натижаси турлича чиқади. Биз эса буни ихтилоф демоқдамиз. Улуғ мужтаҳидларимиз Қуръони карим ва суннати набавийя асосида шариат қоидаларини маҳкам тутиш билан бирга, ҳар замон ва маконга салоҳиятли Ислом динининг ғояларини, мақсадларини, инсонларнинг имкон ва эҳтиёжларини ҳам ҳисобга олиб иш юритганлар. Шунингдек, уламоларимиз фатво чиқаришда ўзлари яшаб турган юрт ва жамиятнинг шарт-шароитларини ҳам эътиборга олишган[4]. Мисол учун Имом Шофеъий Ҳижозда яшаб турган пайтларида маълум фатволар, чиқарган масалалар бўйича Мисрда яшаб турганларида мутлақо ўзгача фатволар чиқарганлар. Буни ҳам ихтилоф деб бўлмайди[5]. Барча мазҳаб бошлиқлари – имомлар шариатнинг  биринчи   асоси,   бош   мезони   ва   асосий   манбаи Аллоҳнинг китоби Қуръони карим эканига сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари эканига иттифоқ қилганлар.[6] 4-курс талабаси Авазбек Жумабоев [1] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 81. [2] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 58. [3] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 77. [4] Ибн Ханаий. “Тобақот ал-ҳанафия”.  – Б. 11. [5] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”. – Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000.  – Б. 78. [6] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 109. 182
1 2