islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 22, 2020

Day

Ислом ва санъат (биринчи мақола)

Санъат мўъжизадир. Юрак ва миянинг шундай хилват жойлари борки, унга фақат воситасидагина кириб бориш мумкин. Ибн Сино. Инсониятни яратган Аллоҳ таоло уларни ҳамиша санъатга ошно қилган. Одамлар санъатсиз яшай олмайди. Ислом дини санъатга қарши дейдиганлар хато қилади. Ислом аслида санъатни этика ва эстетик ҳамда одоб меёрларига солди холос. Бу билан эса эстетик завқ берадиган санъат турлари ривож топди. Дарҳақиқат, ислом дини дин-диёнатга мос келадиган санъат ва санъат аҳлини қадрлашига тарихий манбалар гувоҳлиги етарли даражани ташкил қилади. Санъат аслида арабча صَنعة сўзининг кўплиги صَنَعات бўлиб, қўл меҳнати, вазифа, турли хил, моҳир, пухта, ихтиро қилиш, пайдо қилиш, сўзга уста, гўзал тарзда тақдим қилиш, ҳаётига назар солиш, собит туриш, иш ўрни яратиш, ёмғир суви йиғиладиган кўза, иш каби бир неча маъноларда келади[1]. Зеро, санъатни Аллоҳ таоло одамга илҳом қилганининг ўзи бежиз эмас. Қуръони каримдаги “Намл” сурасида ҳам: وَتَرَى الْجِبَالَ تَحْسَبُهَا جَامِدَةً وَهِيَ تَمُرُّ مَرَّ السَّحَابِ ۚ صُنْعَ اللَّهِ الَّذِي أَتْقَنَ كُلَّ شَيْءٍ ۚ إِنَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَفْعَلُونَ Сиз тоғларни кўриб (мангу) қотиб турувчи, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар (сузиб) юргандек (ҳавода сузиб) юрурлар. (Бу) барча нарсани пухта қилган зот-Аллоҳнинг синоатидир. Албатта, У зот сизлар қилаётган (барча) ишлардан огоҳдир![2] حدثنا سفيان، عن ابن أبي صالح يعني سهيلا، عن أبيه، عن أبي هريرة، يخبرهم ذلك عن النبي ﷺ إذا كفى أحدكم خادمه صنعة طعامه وكفاه حره ودخانه فليجلسه معه فليأكل فإن أبى فليأخذ لقمة فليروغها ثم ليعطها إياه .3]. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу риваят қилади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангизга хизматчингиз оловни тутуни ва иссиғига чидаб, таом таёрлаб келса, оз бўлсада бир луқма насиба олиб унга ҳам берсин”, деб айтади. Фиқҳий истилоҳда эса “Санъат – фаръий илмларнинг қайсидир бир йўналиши бўйича мутахассис олимларга нисбатан ишлатилади”. Яъни кўчма маънода — фаолиятнинг барча соҳаларига хос юксак маҳорат “Санъат” деяаталади. Санъат — ижтимоий онг ва инсон фаолиятининг ўзига хос шакли[4].  Фанга кўра ибтидоий санъатнинг дастлабки излари сўнгги палеолит даврига, тахминан милоддан аввалги 40—20минг йилликка бориб тақалади[5]. Санъат инсоннинг моддий ва маънавий фаолиятидаги билими, тажрибаси, маҳорати ва қобилиятларини намоён этувчи бадиий ижодиёт маҳсулидир. Санъатнинг ижтимоий, эстетик вазифалари жуда кенг ва хилма хил. Санъат— инсон учун эстетик завқ-шавқ манбаи; инсон ҳаётига гўзаллик бахш этади; одамларда воқеъликка нисбатан ҳиссий муносабатни шакллантиради; ҳаётни кузатиш, ўрганиш ва билиш воситаси; ҳаётни инсон орзу қилган томонга ўзгартиришда ёрдам беради; тарбия воситаси; ҳаётдаги гўзалликдан илҳомланишга, одамлар санъат орасидаги маънавий кўприк, мулоқот воситаси; одамларнинг бадииэстетик дидини тарбиялайди, уларда маълум дунёқарашни шакллантиради ва ҳ.к. Санъат жамият маънавий ҳаётининг бошқа ҳодисалари (фан, мафкура, ахлоқ) билан маълум даражада боғликдир.  Санъатнинг тарбиявий кучи унда ифода этилган кечинма ва образларнинг ҳар бир ўқувчи, томошабиннинг қалбига кириб бориши, уларда завқий ҳиссиётларни уйғотишидадир. Санъатнинг тасвирий санъат, меъморлик, рассомлик, мусиқа, театр, кино, цирк, бадиий адабиёт, хореография ва бошқаларни ўз ичига олади[6]. Санъат қонуниятларини эстетика, санъатшунослик ўрганади. Масалан баҳс юритиш санъати, ўзбек жангсанъати, раҳбарлик санъати., нотиқлик санъати ва ҳ.к. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Аҳрорбек Мадаипов [1]معجم المعاني الجامع Муъжамул васит, Лисанул араб, ал-қомусул муҳит. Муаллифлар жамоаси. 2002. [2]Qur’oni karim ma’nolari tarjimasi. Tarjimon: Abdulaziz Mansur. Тошкент.2001. Izoh: Tog’larning suzib yurishini ikki xil tasavvur qilish mumkin. Birinchisi – qiyomat kuni tog’lar tuya yungi kabi havoda...

Хотин қул, “бошқаси” гул(ми?!)

Розия пешин намозини ўқиш учун жойнамоз тўшаётган эди. Тўсатдан кўча эшиги шарақлаб очилдию, синглиси йиғлаб кириб келди: – Опа-а-а, бошқа чидолмайман. Бу адолатсизлик… – Ҳай-ҳай, сингилжон, ўпкангни босиб ол. Бемаҳалда бу нима юриш? – Куёвингиз хиёнат қилди! – Чунарли. Намоз ўқиб олда, ҳаммасини бир бошидан гапир. Боши йўқ, охири йўқ – гапингни маъни-матриси ҳам йўқ. Пешин ўқилди. Опа иссиқ чой дамлади. Эрталабдан турмуш ўртоғига деб пиширган сомсаларини қайта иситди. Аччиқ чойга новвот солиб, синглисига узатди. “Емайман, қўйинг энди”, дейишига қарамай чой ичирди. Сомса егизди. Кейин кулимсираб гап бошлади: – Энди гапир. Уйингдагилар, куёвим, жиянларим қандай? Ҳамма соғ-саломатми? – Шукр, саломат. Лекин мен касал бўлиб қоламан бунақада, опа – Робия яна йиғлай бошлади,- Биласиз, куёвингизни деб нақд шаҳар қолиб қишлоққа келин бўлишга рози бўлдим. Бу кишим бўлса… яна йиғи-сиғи бошланди. – Нима бўлди, урдими? – Урса кошки, ундан баттар. Кўнгли бошқада экан. – Буни қаёқдан била қолдинг. Кўнглини рентген қилиб кўрдингми? – Сизга айтсам, кечаги музли кунларда сирпаниб, бўйим баробар ҳовлида йиқилиб тушдим. Докторга бордик. Қайтишда хурсанд бўлсин деб, кийим дўконига олиб бордилар. Кийимларга маҳлиё бўлиб турсам, ул зот бошқа бир жувонга маҳлиё бўлиииб турибди. “Ким бу?”, десам, “Узоқ қариндошимиз, сиз танимайсиз”, дейди. Мен суриштириб билдим. Илгари дўконда ишлаганларида, шу аёл тез-тез нарса олиб турган, “салом-алик”лари бор экан. Ўрганган кўнгил ўртаниб, мана, яна эски кунларини истаб қолибди. Уйга қайтганларида бир жанжал қилдим, бир Қиёмат кўтардим. Ўзлари ҳам қўрқиб, эсанкираб, гап тополмай қолди. – Кейинчи? – Ажрашаман? – А-а? – Алданиб қолавераманми? Мен қишлоқни кам-кўстига, сигир-бузоғига, пишир-куйдирига, супур-сидирига рози бўлдим. Борига кўндим. Чўридек хизмат қиламан. Икки ёш болани эплаш, ҳаммани кўнглига йўл топиш билан гаранг бўлиб юрсам-у, ҳазрат олийлари кўчадда ялло-тавалло қилсалар. Бу адолатсизлик, адолатсизлик… кетаман. Нима мен темирданмани? Олий маълумотли хизматкор кимга ҳам керакмас экан? Кетаман, икки боламни эплаб боқиб олавераман… – Астағфируллоҳ, сингилжон. Мен сени танимаяпман. Индамасам нималар деб валдираяпсан? Ажрим, хиёнат, хизматкор. Сен илгари бунақа эмасдинг-ку?! Ўқиган илминг, олган сабоқларинг қаерда қолди. Эрнинг ҳурмати, оила қадри деган нарсалар умуман сезилмаяпти. – Сизга айтиш осон, поччам сизни маликалардек эзозлайди, саройдек уйингиз бор. Бировга қиё ҳам боқмайди. – Эҳ, аҳмоққинам-а, эрини шоҳ деб билганлар малика, кулбасига меҳр қўйган кошона соҳибаси бўлади. Арзимас муаммоларга сиқилиб, оиласи тинчини бузганлар икки дунёда ҳам хор бўлади. Сен нима деб ўйловдинг, бу ҳаёт Жаннат, ҳаммаси теккисми? Йўқ, синовлар бисёр, тиконлар тўшалган. Инсон яралибдики, Лаъин шайтон хушёр, инсонни алаштирмоқ истайди. Уни энг шод қилган нарса – эр-хотинни орасига нифоқ солиб, юзкўрмас қилишдир. Сен ёмон кўрган ўша “бегона гул” ортида аслида шайтон турибди. Жанжал чиқаришинг, талоқ олиб эрингга ҳаром бўлиб кетишинг учун ҳамиятинг, ғазабингни қўзғаяпти. Сенга дуч келган ҳар бир муаммо ва кўнгилсиз нарса ортида шайтон ва нафс туради. Сен одамлар билан курашма. Уларни гапиртирган шайтон. Жанжал чиқарган нафсингдир. Эринг ҳам инсон. У ҳам адашади… – Мен у киши жондан ортиқ суяр эдим. Боримни у кишига тиккан эдим… – Сенинг катта хатойинг ҳам шунда. Эр муҳаббати Аллоҳ ва Унинг Расулининг ишқидан устун бўлса, мана шундай низолар чиқаверади. Эрни бутунлай севиш керак эмас, Аллоҳ йўлида севиш керак. Бу дегани яхшисига рози бўлиб, ёмонига сабр қилиш, сендан талаб қилинган бурч...

МУСУЛМОН ДАВЛАТЛАРИДА ФАТВОЛАРНИНГ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ РОЛИ

Янги турмуш шароитларида юзага келадиган баъзи масалаларга ислом ҳуқуқшунослигида ҳар доим ҳам аниқ жавоб топилавермайди. Бироқ бу шариат нормалари эскирган деган хулосани билдирмайди. Олимларнинг таъкид­лашича, шариатда барча саволларга жавоб бор, фақат уларни тўғри танлаб олиш лозим. Бунинг учун ҳам диний, ҳам дунёвий билимга эга бўлиш талаб этилади. Бугунги кунда аксарият мусулмон давлатларида ҳукумат арбоблари ва дин пешволари ўртасида ҳамкорликнинг янги шакллари йўлга қўйилган ва бу тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Мaсалан, 2017 йилнинг августида Мисрда биткоинлар савдоси учун илк майдонча очилган эди, бироқ яширин валютанинг кескин кучайиши ҳамда молиявий бўшлиқ вужудга келишидан хавотир туфайли Миср ҳукумати ушбу савдони ноқонуний деб эълон қилди. Шундай бўлса ҳам аксарият мисрликлар унинг рекламасига учиб, ўз маблағларини яширин валютага сарфлашда давом этдилар. Мамлакат ҳукумати бу масалани ижобий ҳал қилиш ҳамда тартибга солиш учун ислом дини арбобларини жалб қилди. Бош муфтий шайх Шавқий Аллам яширин валюта савдосини тақиқловчи фатво чиқарди. Унга кўра, биткоин “исломда тақиқланган” ва “фирибгарлик, ёлғон ва нодонлик” билан ёнма-ён туради, дейилди. Муфтийнинг айтишича, “биткоинлар шариатда ман қилинган бўлиб, улар айрим шахсларга, шахслар гуруҳларига ёки муассасаларга зарар етказади”. Бундан ташқари, терроризмни молия­лаштириш воситаси сифатида яширин валютадан фойдаланиш хавфи кучайганлиги ҳақида маълум қилди. Ушбу мисол ҳукумат ва диний уламоларнинг ўзаро ҳамкорлик механизмини кўрсатади. Демак, ислом динида фатволар маълум масалаларни тартибга солиш, мусулмон жамоатчилиги онгига «тўғри етказишда» муҳим ўрин тутади. Фатво шариатнинг бирон-бир йўл-йўриғини тушунтириш ва амалда қўллаш учун қилинган исломий-ҳуқуқий хулосадир. Фатволар юридик аҳамияти нуқтаи назаридан қуйидагиларга бўлинади: – юридик аҳамиятга молик фатволар – қоида тариқасида, қонунчиликнинг барча соҳаси ислом шариатига асосланган давлатларда (мисол учун, Саудия Арабистони, Эрон, Афғонис­тонда) қўлланилади; – тавсиянома хусусиятига эга ва юридик кучи чекланган фатволар – фатволарнинг бундай шакли шариат айрим соҳаларни (мисол учун, оила ҳуқуқини) тартибга соладиган давлатларда жорий қилинган, қонунчиликнинг бошқа қолган соҳалари дунёвий қонунчиликка асосланган (Миср, Ливан, Сурия, Африканинг баъзи давлатлари); – тавсиянома хусусиятидаги ва юридик кучга эга бўлмаган фатволар – дин давлатдан ажратиб қўйилган, аҳолиси мусулмон бўлган кўпгина мамлакатларда тарқалган (Сурия, Ливан, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари). Сўнгги ҳолатда фатволар ўз-ўзидан мусулмон ҳуқуқининг бевосита манбаи ҳисобланмайди, бироқ улар нуфузли диний арбобларнинг мусулмон ҳуқуқи шарҳининг маҳсули бўлиб қолаверади. Замонавий мусулмон давлатларининг аксариятида бир пайтнинг ўзида иккита ҳуқуқий тизим фаолият юритади ва ўзаро ҳамкорлик қилади (шариат ва маҳаллий/дунёвий анъаналар). Бунда муфтийнинг қарори фақат мусулмон ҳуқуқи принципларигагина эмас, балки маҳаллий анъанавий ҳуқуқ принципларига ҳам асосланади. Фатволар бир томондан муайян юридик қарорларни қайд қилишни ўзида акс эттиради, бошқа томондан эса айрим ҳолларда одатий ҳуқуққа мувофиқ масалани ўзига хос услубда ҳал этишни тавсия қилади. Ҳолбуки, аҳолининг диний даражасига қараб фатволар ҳаракат учун қўлланма сифатида қабул қилинади. Араб тили нуқтаи назаридан “фатво” сўзи “тушунтириш, изоҳ, шарҳ” маъноларини анг­латади. Диний соҳада эса бу атама “у ёки бу масалага доир шариат асосида қабул қилинган ҳуқуқий қарор ёки тавсиялар” маъносини билдиради. Қуръонда баён этилишича: وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ إِلَّا رِجَالًا نُوحِي إِلَيْهِمْ فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ “Сендан олдин ҳам фақат эр кишиларни юбориб, уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўранглар” (“Ан-Нахл” сураси, 43-оят) Фатво мусулмон ҳуқуқшуносининг шахсий хулосаси бўлиши ёки шариат ва фиқҳ ёхуд алоҳида (махсус) орган билимдонлар гуруҳининг биргаликдаги фикрини ифодалаши мумкин. Юзага келган...

Ислом шариатида суннатнинг ўрни. Муқаддима (Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг китоблари асосида)

 بسم الله الرحمن الرحيم Муаллиф муқаддимаси الحمد لله و كفى و سلام على عباده الذين اصطفى 1989 йил октябрь ойида каминани Халқаро Ислом Ташкилоти томонидан Чикагода ўтказилган халқаро конфренсияда “Ислом шариатида суннатнинг ўрни” ҳақида маъруза қилиш  учун таклиф қилишди. Анчадан бери, мен инглиз тилида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, унинг хусусиятлари ва аҳамияти ҳамда унинг ҳақиқий таърифи ҳақида умумий маълумот берадиган мўжаз китоб таълиф этиш истагида юрган эдим. Бу таклиф мени қўлингиздаги рисолачани ёзишга ундади. Бу китоб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари нима экалиги, Мусулмонлар учун унинг нақадар азизлиги, Қуръони Карим унга қандай баҳо берганлиги ҳамда уни келажак авлод учун сақлаш йўлида Умматнинг саъй-харакатлари ҳақида хабардор бўлмоқчи бўлган китобхонлар учун айни муддаодир. Аллоҳ таолодан каминанинг бу арзимас иши мақбул бўлишини ва суннат ҳақидаги барча саволларга жавоб беришини ҳамда суннат ҳақида билмоқчи бўлганларга етарли манба бўлишини, шу билан биргаликда суннатнинг ислом шариатида иккинчи асосий манба сифатида мусулмонларнинг ҳаёт йўлларида тўғри йўл кўрсатувчи асл ўрнини англашга ёрдам беришини сўраб қоламан. Аллоҳ таолодан бу ҳақир ишимни ўз даргоҳида ҳусни қабул қилишини ва уни китобхонлар учун манфаатли бўлишини сўраб қоламан. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний Инглиз тилидан Халилуллоҳ Юсуф таржимаси (Давоми бор…) 150