islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 11, 2020

Day

Карантин вақтида уйда қолиш эътиқодга зидми?

Машҳур ҳодиса. Амавос (Қуддус яқин томондаги Шом шаҳарларидан бири) вабоси. Буюк саҳобий Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Амавос ерида лашкарбоши ўлароқ ўз лашкари билан истиқомат қилаётган эдилар. Амавос ерларида вабо тарқалди. Вабо шу қадар кенг ёйилдики, лашкардаги ўттиз олти минг кишидан ўттиз мингтаси вафот этиб, олти мингтаси тирик қолди. Бир куни мўминлар амири ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу халифа ўлароқ Шом ерларини зиёрат қилиш истагида йўлга чиқдилар. Буни хабарини эшитган Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуни вабо ҳақида огоҳлантириш истагида ўзлари пешвоз чиқадилар. Вабо хабарини эшитган ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу: “Ортга қайтамиз”,деган буйруқни бердилар. Шунда Абу Убайда ибн Жарроҳ: “Эй амирул муминин, Аллоҳнинг тақдиридан қочасизми?”,дедилар. Умар розияллоҳу анҳу эса: “Ҳа, Аллоҳнинг тақдиридан Аллоҳнинг тақдирига қочаман”,  дедилар… Дарҳақиқат, карантин Аллоҳнинг тақдиридан қочиш эмас, балки Аллоҳнинг тақдирига итоат этишнинг айнан ўзидир. Карантин даврида кўчага чиқмасдан уйда ўтириш – айнан Аллоҳ таолонинг тақдирига итоат этиш ва рози бўлишдир, тақдирдан қочиш ёхуд қўрқоқлик эмас. Кимдир: “Мен ҳозир карантинда касаллик юқиб қолишидан қўрқиб уйда ўтирсам, Аллоҳнинг тақдирига иймон келтирмаган бўламан, чунки касални ҳам Аллоҳнинг Ўзи юқтиради. Аллоҳ хоҳламаса, кўчада юрсам ҳам юқмайди”, деб ўйлаши мумкин. Аммо, бу фикрлар тўғри эмас, хатодир. Балки, аксини олиб, айнан карантинда уйда ўтириш, кўчага чиқмаслик, махсус ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш – Аллоҳ таолонинг тақдирига итоат этиш ва эътиқод қилишдир. Нега дейсизми? Аллоҳ таоло “Ҳашр” сурасининг 7-оятида: وَمَا آتَاكُمْ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا “Пайғамбар сизга нимани берса, шуни олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар” деб марҳамат қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَامِرٍ، أَنَّ عُمَرَ خَرَجَ إِلَى الشَّأْمِ، فَلَمَّا كَانَ بِسَرْغَ، بَلَغَهُ أَنَّ الْوَبَاءَ قَدْ وَقَعَ بِالشَّأْمِ، فَأَخْبَرَهُ عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: “إِذَا سَمِعْتُمْ بِهِ بِأَرْضٍ فَلَا تَقْدَمُوا عَلَيْهِ، وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلَا تَخْرُجُوا فِرَارًا مِنْهُ”. Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Умар розияллоҳу анҳу Шом томонга қараб йўлга чиқдилар. Сарғ номли жойга етганларида у зотга Шом ерига вабо тарқагани хабари келди. У зотга Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб айтганларини хабарини бердилар: “Агар бир ерда вабо чиққанини эшитсангиз, у ерга борманглар. Сизлар турган ерда вабо чиқса, ундан қочиб чиқманглар” (Имом Бухорий ривояти). Шундай экан, карантин қоидаларига тўлиқ итоат этган ҳолда уйдан чиқмаслик, махсус ниқобларни тақиш, анисептик воситаларидан фойдаланиш – ҳам қонунан, ҳам шаръан вожиб амал. Қолаверса, илоҳий ҳикматга кўра бу олам – сабабият олами. Бу оламда барча нарсалар сабабларга бўйсунади. Барча ишларнинг ортида сабаблар ётади. Бу Роббимиз Аллоҳ таолонинг ирода ва хоҳишидир. Албатта, Аллоҳ таоло истаган нарсасини сабабиятсиз ҳам қоим қилаверади. Аммо, бу дунёни сабабият олами қилиб яратди ва бизни сабабларга бўйсундириб қўйди ҳамда сабабларни ушлашга буюрди. Намоз ўқишимиз жаннатга киришимизга, ибодатларни мукаммал бажаришимиз Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлишимизга сабаб бўлади. Дуо қилсак, ижобатини оламиз. Дуо қилмасак, ижобатни қаердан оламиз? Бошқача қилиб айтганда сабабиятни қоим қилмасак, натижа бўлган дуо ижобати қандай ҳосил бўлади? Шундай экан, карантин ҳамда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш – коронавирусдан сақланишнинг сабабидир. Биз ана шу сабабни қоим қилишга буюрилганмиз. Айни дамда эса, зиммамиздаги вожиб амалдир. Аллоҳ таоло барчамизни карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, шариатимизнинг аҳкомларига ҳам итоат этишга...

Карантиндан қандай фойдаланяпсиз? Соҳамизда ишлаётган барча (имом-хатиб, ноиб, мударрис)ларга тавсиялар

Имомларни жамият пешвоси, деймиз. Бу гап айни синовли кунларда янада ёққол ўз ифодасини топмоқда. Ҳозир кўпчилик инсонлар тоат-ибодатга, оилавий аҳлликка, фарзандлар тарбиясига кўпроқ эътибор бермоқда, хайрли ишларга кўп бел боғламоқда, эҳтиёжманд кишилар ҳақида ҳар қачонгидан кўп қайғурмоқда. Аслида, бу каби хайрли ишлар имомларнинг кундалик фаолияти саналади. Шу кунларда имом-хатибларнинг бу борадаги ишларининг салмоғи янада сезиларли даражада ортган. Ҳеч нарса беҳикмат бўлмайди… Бугунги синовли кунлар ҳам. Мўмин-мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда тафаккур ила Аллоҳга таваккал қилади, хайрли ишларга интилаверади. Шу боис бугун оммавий тарзда тарқалаётган коронавирусдан ўзимиз ва ўзгаларнинг соғлигини сақлаш учун энг мақбул йўл карантинни лозим тутишимиз даркор. Умр қисқа, деймиз. Карантин даври эса ундан минг чандон қисқа. Ана шу вақтни оиламиз бахту осойишталиги, фарзандларимиз таълим-тарбиясига сарфлашимиз айни муддао. Ҳар қандай вабонинг кенг тарқалишининг олдини олишда бутун дунёдаги энг самарали услуб карантин ҳисобланади. Бунинг яққол исботини Хитой каби давлатлар мисолида кўриш мумкин. Хитой қатъий тартиб асосида карантин жорий қилиб тезлик билан ёйилиб, ҳатто баъзиларнинг ўлими билан якунланаётган вабо устидан назорат ўрната олди. Карантин [итал. quarantena – қирқ кун], карантинлаш – ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишини чеклашга қаратилган эпидемияга қарши маъмурий ва санитария тадбирлари мажмуи. Дунё аҳлининг ҳаловатини ўғирлаган вабо туфайли ҳозир жуда кўп давлатларда карантин эълон қилиниб, йиғин ва тадбирлар, халқаро қатновлар бекор қилинди. Тўй-маъракалар, таълим муассасалари, диний маросимлар, ҳаттоки масжидларнинг вақтинча тўхтатилиши бу вабонинг нақадар жиддий эканини кўрсатади. Афсуски, бу вабодан юртимиз ҳам истисно бўлгани йўқ. Ўзбекистонда «CОVID-19»га чалинган беъморлар аниқланиши билан дарҳол карантин жорий қилинди. Карантин ҳолати яқин тарихимизда ҳали кузатилмагани боис баъзи юртдошларимиз ваҳима, қўрқувга тушиб қолди. Бунга бир жиҳатдан ахборот воситалари ва интернет тармоғининг ривожи ҳам ўз «ҳисса»сини қўшди. Агарда вабога қарши фақат шифокорлар ва фақат масъул мутасаддилар эмас, барчамиз бирдек курашадиган бўлсак, у тезда даф бўлади. Унинг учун халқимиздан тартиб-интизом, бирдамлик ва фидокорлик талаб этилади. Шунингдек, атрофдагилар ҳам карантин ҳолатида барча тартиб қоидаларга риоя қилиб, сабабларни ҳозирласалар, вабони ҳеч қандай ортиқча хавотирсиз енгиш мумкин. Шу билан бирга, карантин даври – ҳар бир касб эгаси, жумладан, имом-хатибларимиз учун ўз устида ишлашга жуда қулай фурсат. Ҳадиси шарифларимизда: “Бўш вақтингизни ғанимат билинг, банд бўлиб қолишингиздан олдин” деб айтилгани ҳаммамизга маълум. Ҳозирги карантин вақтидан унумли, сермазмун, сермаҳсул ва сермаъно фойдаланиб, имом-домлалар ўзларининг қироатларига эътибор беришлари, мўътабар манбаларни такрорлашлари, ақида, қироат, тафсир, фиқҳ, ҳадис китобларини ўқиб, фанлардан пухтароқ изланишлари, билганларини мукаммаллаштириб олишлари тавсия этилади. Қолаверса, ўзлари ҳам ижод қилиб, китоб, мақола ёзишлари, илмий иш қилишлари учун Худои таолодан яхши имконият. Доно халқимиз ҳам: “Бекор ўтиргандан, бекор ишла”, “Бекорчидан Худо безор” деб бежиз айтмаган. Абу Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг Китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари бўлади…” – дедилар” (Муҳаддис имомлардан бешталари ривоят қилганлар). Абу Марсад Ғанавийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар намозингизнинг қабул қилиниши сизларни масрур қиладиган бўлса, уламоларингиз имомлик қилсин,” – деганлар” (Имом Ҳоким ривоятлари). Демак, Ислом дини имом-хатиб зиммасига катта вазифалар юклайди. Имом-хатиб Аллоҳ таолонинг марҳамати билан диний ва дунёвий илмлардан баҳраманд бўлиб, улуғ устоз, мударрис ва муаллимлардан етарли ва зарур билимларни олади. Шунингдек, халқимиз ибодатларни тўғри адо этишида, маросимларни рисоладагидек ўтказишида ва динимизнинг эзгу таълимотларини...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ҲАМДА РЕКТОРЛАР КЕНГАШИНИНГ МУРОЖААТИ

Ҳурматли ватандошлар! Ҳозирги кунда бутун дунёнинг диққат-эътибори Covid-19 коронавирус пандемиясига қаратилган бўлиб, жаҳон илм-фани аҳли  ушбу касаллик тарқалишининг олдини олиш ва тўхтатиш, инсоний талофатни кескин камайтириш ва бу хатарни илдизи билан қуритиш учун бор интеллектуал салоҳиятини сафарбар этмоқда. Бугун Ўзбекистон ҳукумати муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида бу юқумли хасталикнинг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, она халқимизни бундай оғир синовдан соғ-омон олиб ўтиш учун барча зарур ва кескин чораларни амалга оширмоқда. Давлатимиз раҳбарининг қатъий позицияси, халқсевар сиёсати қабул қилаётган оқилона Фармон ва қарорлари пандемияни жиловлаш ва унинг салбий таъсирини юмшатишга кучли замин яратмоқда. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элатларни янада жипслаштириш, энг муҳими, уларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида оламшумул ишлар олиб борилмоқда. Президентимизнинг “Ишонтириб айтаманки, коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир Ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз”, деган сўзлари барчамиз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Бунинг бирдан  бир амалга ошириш йўли – Президент ғояларига садоқат билан ёндашиш ва уларнинг атрофида жипслашиш ҳамда кўрсатма ва тавсияларига  биноан иш тутиш ёруғ кунлар ва порлоқ келажак сари ишончли йўлдир. Коронавирус пандемиясининг таъсирини камайтириш бўйича олий таълим тизимида ҳам муҳим қадамлар ташланди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларида бу халокатли офат билан курашиш бўйича барча зарур тадбирлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам илм аҳли, ҳурматли зиёлилар! Ўзбекистон халқ ёзувчиси, буюк адибимиз Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбекнинг “Жаҳон тарихида мисли кўрилмаган мўъжизалар яратган улуғ халқ ҳар ишга қодир”, деган фикрлари ўзбек халқига берилган муносиб баҳодир. Эл-юрт бошига оғир иш тушганда сафнинг олдида туриш, фидойилик ва жасорат кўрсатишдек шарафли вазифа ҳамиша сизу бизнинг, олимлар ва ўқитувчи-домлалар, илм аҳли ва зиёлилар зиммасидадир. Биз бугунги масъулиятли синов кунларида маънавий бирлигимиз, мустаҳкам ҳаётий эътиқодимиз билан барчага ибрат бўлишимиз, намуна кўрсатишимиз зарур бўлади. Юзага келган вазият ўқув-тарбия жараёнларини масофавий тарзда давом эттиришни тақозо этмоқда. Бундай таълим усулини ташкил этишда таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув режалари асосида жорий семестрдаги фанларнинг дастурларига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда олий таълимда ўқитилаётган фанлар бўйича электрон таълим ресурслари яратилди ва ҳар бир олий таълим муассасасининг масофавий ўқитиш платформасига жойлаштирилди. Биз сиз, ҳурматли устоз-мураббийларни мавжуд имкониятдан тўғри ва самарали фойдаланган ҳолда: – аввало, Муҳтарам Президентимизнинг мурожаатларининг моҳиятини халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш ва ҳаётга жорий этишда ибрат кўрсатишга; – юртимизга четдан кириб келган коронавирус пандемиясини бартараф этиш йўлида давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватлаш ва касаллик тарқалишининг олдини олишда ҳукуматимизга яқиндан ёрдам беришга; – онлайн дарсларни ташкил қилишда фаол иштирок этишга, хусусан, фанлар бўйича видеомаърузаларни, семинар ҳамда амалий машғулотларнинг тақдимотларини тайёрлаб, тегишли сайтларга жойлаштиришда фаол бўлишга; – машғулотларнинг мазумни, сифати ва унинг ҳаётийлигини юқори даражада таъминлашга;  – талаба-ёшларнинг дарсларга бўлган қизиқишини янада кучайтириш ва уларнинг фаоллигини оширишга; – мобиль алоқа, интернет орқали ёшлар қалбида ўз касбига, маданият, санъат ва адабиётга бўлган муносабатни янги босқичга кўтаришга; – уйда қолиб, ушбу касалликка қарши курашиш ва унинг ҳаётимизга салбий таъсирини камайтириш йўлидаги эзгу ишларни электрон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали маҳалла ва жамоатчиликка кенг тарғиб қилишга даъват этамиз. Қадрли талабалар, азиз...
1 2