Маълумки, киши “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун расулуллоҳ” (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир) дейиш билан мусулмонга айланади. Муҳаммад алайҳиссаломни “Аллоҳнинг элчиси” деб эътироф этишнинг ўзи у зотнинг буйруқларига бўйсунишни, берган хабарларини тасдиқлашни, Аллоҳга у зот алайҳиссаломнинг кўрсатмаларига кўра ибодат қилишни тақозо қилади. Шу маънода у зотни яхши кўриб улуғлаш, ибодат ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақиқий таниш орқали у зотга нисбатан қалбда муҳаббат юзага келади. Шу муҳаббат туфайли киши у зотни ҳамма инсонлардан кўра кўпроқ яхши кўрадиган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яқиндан таниган зотлар, яъни саҳобалар у зотни улуғлаб яхши кўришда ҳам бошқаларга намуна бўлганлар. “Шарҳу шифо” асарида қуйидаги ривоят келтирилган: “Али розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳга бўлган муҳаббатларингиз қандоқ эди, деб сўраганларида у зот: “Аллоҳга қасамки, у зот бизга молларимиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, оталаримиздан ҳам, оналаримиздан ҳам, чанқоқ кишига салқин сувдан ҳам маҳбуброқ эдилар”, дея жавоб берган”. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 497
Рамазон нур ва гўзаллик ойи. Рамазон яхшилик ва поклик ойи. Рамазон гўзал хотиралар ойи. Рамазон Қуръон нозил бўлган ой. Унда минг ойданда яхши Қадр кечаси бор. Бадр жангининг ғалабаси ҳам Рамазон ойида бўлган. Унинг охирида чексиз шодлик улашувчи кун – Ийдул фитр бор. Рамазон қалбларни нурга тўлдирар. У овқатдан тийилиш ва ҳаромдан сақланиш ойидир. Агар ҳаёт яшаш учун курашдан иборат бўлса, бу ой тирикликнинг сирини англаш ойидир. Агар бутун умр жисм учун бўлса, бу ой руҳ учундир. Бутун дунё бир-бирини қириш ва адоватдан иборат бўлса, бу ой дўстлик ва муҳаббат ойидир. *** Мен уни болалик чоғим бир кўришда севиб қолганман. Дамашқнинг ҳамма жойида унинг ўта баракали изи ва таассуротларини кўриб, унинг буюклигига қойил қолгандим. Шундан кейин уни ҳеч кўрмай қўйдим. Билсам, йўқотиб қўйган эканман. Ўша Рамазон Дамашққа қайтиб келмай қўйди. Янги Рамазон эса, мен биринчи бор бундан қирқ йил илгари кўрган Рамазоннинг номини кўтариб юрибди холос, лекин у мен билган Рамазон эмас. *** Ўша Рамазон Дамашқнинг ҳамма томонини қамраб олар эди. Қаерга борманг, уни кўрар эдингиз: намозхон ва Қуръон ўқувчилар билан тўлиб тошган масжидларда, мударрисларнинг столлари атрофида ҳалқа бўлиб ўтирган одамлар орасида ва бозорларда… Бирорта очиқ авратни, бирор номаъқул ишни ва бирорта очиқ ошхонани тополмайсиз. Бирорта сигарет чеккан ёки ароқ ичган одамга кўзингиз тушмас эди. Хоҳлаган буюмингизни қўрқмасдан, текшириб ўтирмай, бемалол сотиб олаверар эдингиз. Чунки энг ноинсоф савдогар ҳам Рамазонда алдамас эди. Аёл киши қанча хато иш қилиб қўйса ҳам эридан ёмон сўз эшитмаслигига ишонганидан уйида хотиржам ишлар, чунки рўзадор мусулмон эркакнинг оғзидан Рамазонда бир оғиз ҳам ёмон сўз чиқмас ва ҳеч кимни сўкмас эди. Мусулмон эркак киши ҳам хотинидан бирор ёқимсиз ҳолатни кўрмаслигига ишонганидан қалби уйига ошиқарди. Чунки рўзадор муслима аёл Рамазонда эрига ҳаргиз озор бермас эди. Дарвозангизни ланг очиқ қолдирсангиз ҳам, ўғри кирмас эди. Чунки ўғрилар ҳам Рамазонда иш ташлаш қилиб, ўғирликдан тавба қилар эдилар… *** Аммо мана бу янги Рамазонни эса, на ана у янги кўчалар ва на мана бу янги маҳаллалар танийди. Таниш у ёқда турсин, ҳалигача қандай қилиб таниш йўлини ҳам билмайди. Эски Дамашқ ҳозирда буларга бир оғиз сўзини ҳам ўтказа олмайди: масжидлар уйқучи-ю отамлашувчилар ва илмсиз мударрислар билан тўла. Бозор ошхоналари очиқ ва кўза хўрандалар билан лиммо-лим. Рамазон ойида – яна билмадим – очликданми, сигарет хумориданми рўзадорларнинг хулқлари ҳам бузилиб кетмоқда. Рамазонда шайтонлар занжирбанд қилиняпти-ку, лекин фосиқлар Рамазондан олдин қилиб юрган ишларини уялмай, юзсизларча қилишяпти… *** Авваллари диндан энг узоқ одамлар ҳам Рамазон дарагини эшитишлари билан Аллоҳга тақво қилишга ўтар, эски кийимини ечиб ташлаб, янгисини кийиб олгандек, тубан ва разил қалбини суғуриб чиқариб ташлар ва олийҳиммат, покдил, ибодатли одамга айланарди. Доим уруш-жанжал ва тўполон ҳукмрон бўлган уйлар Рамазон келди дегунча, тинчлик ва хотиржамлик уйига айланарди. Бутун шаҳар гўё бир оила ёки ҳамма бир вақтда овқатланадиган ва бир вақтда ётиб, бир вақтда турадиган мактаб-интернатга айланиб қоларди. Шом вақти яқинлашган сари одамларнинг бирови бир товоқ мудаммас (қайнатилган ловия, биздаги қайнатилган нўхот каби), яна бири нон кўтарганича уйи томон шошилаётганига кўзинг тушади. Дастурхонлар тузалган. Ҳатто энг камбағал одамнинг уйида ҳам Рамазонда гўзал бир иштаҳатортар ифторлик дастурхони ёзилади. Чунки, Рамазонда ҳар бир рўзадор қўни-қўшниси ва атрофидагиларнинг ҳолидан хабар...
Кунларнинг бирида Али ва Оиша гилос мевасидан тўйиб ейиш учун дарахт устига чиқиб олишди. Али шохларнинг учида турган меваларга қараб интилар, юқоридаги гилослар унга гўёки яхшироқ пишгандек туюлар эди. Оиша бир неча бора уни огоҳлантириб шохлар борган сари ингичкалашиб кетаётганини, яқин атрофидаги гилослар ҳам яхши пишганини айтиб огоҳлантирди. Алининг кўзлари эса фақат юқоридаги меваларни кўраётгандек Оишанинг бирорта гапига парво қилмасдан кўтарилиб борар эди. У тўсатдан гилослари кўп бўлган шох билан бирга ерга қулади. Али дарахтнинг катта шохини шунингдек оёғини ҳам синдириб олди. Энди у бир неча ҳафта гипсланган оёқлари билан узоқдан гилос мевасини томоша қилиб ётишга мажбур эди. Алининг бу қилмишини очкўзлик деб аташ мумкинми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадислари инсонни ўйлашга чорлайди: لو كان لإبن آدم واديان من ذهب لأحب أن يكون له ثالث و لا يملأ فاه إلا التراب Одам боласида икки водий тўла олтин бўлса ҳам учинчисини хоҳлади. Унинг оғзини тупроқдан бошқа нарса тўлдира олмайди. (Термизий, Зуҳд 28) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 382