islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 26, 2020

Day

⏺️LIVE.Онлайн хатми Қуръоннинг 4-куни: АБДУЛБОСИТ ҚОРИ ҚОБИЛОВ

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Ҳасанбой” жоме масжиди имом ноиби Абдулбосит қори Қобилов 347

Олимлар эътироф этган китоб

Ёзилганидан бери қўлма-қўл бўлиб келадиган, кўплаб илм даргоҳларида таълим бериладиган мўътабар тафсир китобларидан бири шубҳасиз Имом Байзовийнинг тафсир китобларидир. Имом Байзовий ўз тафсирларини “Анворут-танзил ва асрорут-таъвил” деб номлаган бўлиб, бу тафсир ўрта ҳажмдаги китобдир. Муфассир ушбу китобда тафсир билан таъвилнинг ўртасини араб тили қоидаларига мувофиқ жамлаган, далилларни эса  имкони борича аҳли сунна вал жамоа  эътиқодига мувофиқ келтирган. Имом Байзовий мазкур тафсирни ёзиш сабаблари борасида китоб муқаддимасида қуйидагиларни ёзади: “Мен кўпдан саҳобаларнинг улуғларидан ва тобеъийнларнинг уламоларидан менга етиб келган тафсир ва ўзим ҳамда мендан аввал яшаб ўтган уламолар истинбот қилган фикрлар, нукталарни ўзида мужассам этган, саккиз қурродан эшитилган қироат йўлларини ҳам ўз ичига олган бир китоб ёзишни орзу қилиб юрардим. Аммо тайёргарлигим ва тўплаган манбаларим етарли бўлмаганидан, мен бу улуғ ишни бошлашдан андиша қилар эдим. Аллоҳ таоло менга бу ишга киришишим башоратини берди. Мен ният қилган китобимни “Анворут-танзил на асрорут-таъвил” деб номладим”. Имом Байзовий ўз тафсирини мукаммал ниҳоясига етказгани ҳақида китобнинг 5-жилд  204-бетида маълумот берган. Тафсирул-Байзовий борасидаги уламолар фикрлари. Барча китобларда бўлгани ушбу тафсир борасида ҳам уламолар томонидан турли фикрлар билдириб ўтилган. Беайб Парвардигор, деб бежизга айтилмаганидек ушбу китобда ҳам баъзи хато ва камчиликлар топилган. Китоб борасида фикр билдирган уламолар орасида китобнинг кенг маънолиги, ёзилишининг осонлиги, ўқувчиларга тарғиб ва тарҳиб учун яхши хизмат қилишини эътиборидан ундаги хатоларга кўз юмиб, уни мақтаб, кўкка кўтарган уламолар ҳам бор. Ҳақни ҳақ деб, мақталадиган ўринларида мақтаб, камчиликларини билдириб, эътиқодга зарарли нуқсонлар етадиган ўринларда қаттиқ танқид қилган уламолар ҳам йўқ эмас. Биз эса ушбу ўринда мазкур асар борасида фикр билдирган бир неча уламоларни ҳамда уларнинг фикрларини баён қилишга киришамиз. Ушбу тафсир борасида “Кашфуз-зунун” китоби муаллифи Ҳожи Халифа роҳимаҳуллоҳ китобнинг балоғатли эканига ва манбаларига ишора қилиб қуйидаги фикрларни айтиб ўтганлар: “Байзовийнинг ушбу тафсири қадри улуғ, кўп маъноли китобдир. Муаллиф унда “Кашшоф”дан араб тили грамматикаси, балоғатнинг маъоний ва баён каби санъатларига боғлиқ жиҳатларни, “Ат-тафсирул-кабир” китобидан эса калом ва фалсафий илмларни, “Тафсирур-Роғиб”дан эса оятлардаги нозик ишоралар, кўз илғамас ҳақиқатлар ва сўзларнинг келиб чиқиши борасидаги маълумотларни қисқача келтириб ўтган. Сўнгра ундаги бўшлиқларни ақлий далиллар билан қувватланган фикрларни қўшиб тўлдирди. натижада кўнгилдаги шакларни кетказди ва илмийлигини янада оширди… Имом ўзининг чуқур тафаккури билан калом илми чавандозлари майдонида жавлон уриб, илмлар борасидаги маҳоратини кўрсатиб қўйди ва юксак мақомга лойиқ эканлигини иисботлаб қўйди. Гоҳида эса оятларнинг нозик ишораларини тўсувчи пардаларни олиб, ўзига тортувчи истиъораларни келтиради. Мантиқ таржимонларию уларнинг мезонларидан ҳамда ақлга тўғри келадиган сирлардан ҳам ҳикмат ва унинг тили ёрдамида ўзгача пардаларни олиб ташлайди. Натижада эса одамлар учун ечими қийин бўлган муаммоларни ҳам ечиб беради”. Ундан сўнг Ҳожи Халифа Имом Байзовийнинг илмий баҳслар ва уларни устун ва заифларини аниқлаш борасидаги услублари ҳақида қуйидагича сўз юритадилар: “Нозик баҳслар борасида адаштирувчи шубҳалардан омонда бўлган далилларни келтириб, уларга далилларнинг услубларини баён қилади. У зотнинг “қийла” (айтилади, айтилишича) лафзи билан (бир оятга) берган иккинчи, учинчи ва тўртинчи маъноли тафсирлари худди мардуд ва маржуҳнинг заифлигидек заиф хабарлардир”. Сўнгра Ҳожи Халифа Имом Байзовийнинг сифатлар ва эшитиб билинадиган нарсаларни баён қилувчи оятлар борасидаги фикрларини, ундан кейин Имомнинг суралар охирида келтирган мавзу ва заиф ҳадислари тўғрисида баён қилади. Ҳожи Халифа шу ўринда ҳеч қандай ҳужжат бўла олмайдиган ва мақсадни ифодалай ҳам...

Пандемия шароити Рамазон кириб келди – Фотолавҳалар

Моҳи Рамазон кириб келди, аммо бу йилги муқаддас ойнинг бошланиши аввалгиларига ўхшамайди. Сабаби, дунё бўйлаб пандемия тарқалган. Шундай бўлса-да, ҳар йилгидек мусулмонлар хурсанд. Рамазон икки дунё саодатига васила бўлганлиги учун рўза тутишни қувонч билан қарши оладилар. Улар ушбу ойда қилинган ибодатлар самараси ўлароқ бутун дунё пандемия балосидан халос бўлишига умид қилмоқдалар. Давлатларда карантин ва чекловлар турлича бўлганлиги сабабли, мусулмонлар имкон қадар жамоат бўлиб ибодат қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Юртимизда ҳам карантин, одамлар ўз уйларида оила аъзолари билан таровиҳ намозларини ўқимоқдалар, ифторлик қилмоқдалар. Хўш, дунё мусулмонлари Рамазонни қандай кутиб олдилар ва пандемия шароитида Рамазоннинг илк кунларини қай ҳолатда ўтказмоқдалар. 1. Банкок, Таиланд: 2. Ҳилолни кузатиш пайти, шом намози. Кейптаун, Жанубий Африка: 3. Жума намози. Қуддуснинг эски шаҳар қисми, Фаластин: 4. Жума намози. Пешавор, Покистон: 5. Ипдонезиялик мусулмон масжидда ёлғиз намоз ўқимоқда. Ямби, Индонезия: 6. 52 ёшли индонезиялик мусулмон оиласи билан уйда қолиб таровиҳ намозини ўқимоқда. Янги Жакарта, Индонезия: 7. Шишали ниқоб таққан мусулмон, масжиддаги биринчи таровиҳ намозидан сўнг. Банкок, Таиланд: 8. Жамоат намози ўқилмаётган Сулаймон масжиди. Истамбул, Туркия: 9. Имом-хатиб Бенямин Идрис онлайн хатми Қуръон қилмоқда. Пенцбург, Германия: 10. Жамоат намозлари ўқилмаётган Жакартадаги энг катта Истиқлол масжиди, Индонезия: 11. Таиландлик мусулмон масжид яқинида туриб қиблага қараб дуо ўқимоқда, Банкок: 12. Масъуллар ва талабалар Мусарин масжиди томида ҳилолни кузатишмоқда. Жакарта, Индонезия: 13. Жума намози. Карачи, Покистон: 14. Манама, Баҳрайн: 15. Қўлбола мушак тутган болакай Рамазон кириб келишини нишонламоқда. Ғазо кўчалари, Фаластин: 16. Масжидул Ҳаром ходими каъбапўшни мушки анбар билан артмоқда: Фотосуратлар Reuters ахборот агентлиги сайтидан олинди Ҳадис ва ислом тарихи фанлари ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев тайёрлади 372

Иҳтикор

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорлар аҳволидан хабардор бўлиб уларни ҳалол-пок бўлишлигига ва ривожлантиришга аҳамият берардилар. Албатта, бундай эътибор қилишлари бозорларда таварларни қўлга киритиш онсон бўлиши ҳамда нарху наволар қимматлашмаслиги учундир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жалб қилувчи ризқланувчидир. Иҳтикор қилувчи[1]лаънатлангандир», деб айтганлар. (Ибн Можа ривояти). Аллоҳ таоло яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам Ўзи яратади, бу нарсалар Унинг хоҳиши, иродаси, тақдири ила амалга оширилади албатта. Банда уларни касб қилиб, ўз жузъий ихтиёри ила танлайди. Фақат Аллоҳ таъоло яхшиликка рози бўлади-ю, ёмонликка рози бўлмайди. Аллоҳ рози бўлмайдиган амаллардан бири бу иҳтикор қилмоқлик. Иҳтикор луғатда: нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда: одамлар ва уй ҳайвонларнинг озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Ким бирор таомни қирқ кунгача иҳтикор қилса, у Аллоҳ таъолодан, Аллоҳ таъоло эса ундан безор бўлган бўлур». (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган). Ушбу ва бошқа ҳадисларда иҳтикор қилишда унинг нафси бузуқлигини баён қилиб: “Иҳтикор қилувчи қандай ҳам ёмон бандадир. Арзонлаганини эшитса, хафа бўлади, қимматлаганини эшитса хурсанд бўлади” деганлар. Чунки инсонлар қидирганда топа олмайдиган вақтда қиммат нархга сотиш учун сақлаб туради. Уламоларимиз икки иш топилганда иҳтикор қилиш ҳаромдир дейишган. Биринчи шарти: Иҳтикор(сунъий нарх кўтариш ва манаполия қилиш). Ўша иш қилинаётган шаҳар аҳлига зарар келтириши. Иккинчиси: Ўз фойдаси кўп бўлиши учун одамларга нархни кўтаришни мақсад қилишлик. Иҳтикор қилиш макруҳ(макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин). Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Келтирувчи ризқлангандир!” деган сўзларидир. Шу билан бирга, шаҳардаги сотиб олувчининг ушлаб туришидаги иҳтикорнинг ҳаромлиги омманинг ўша нарсада ҳаққи бўлгани учундир. Инсонлар ҳаққини ман қилганлиги сабаб золимга айланади. Бу эса узоқ жойдан, шаҳар ташқарисидан сотиб олувчидан топилмайди. Чунки, у, модомики, сотиб олсаю, шаҳар аҳлининг у нарсада ҳаққи бўлмаса, уларга зулм қилаётган бўлмайди. Лекин, шу билан бирга, бундай қилмагани ва сотиб юборгани афзал. Чунки, сақлаб туриш мусулмонларга зарар. Шунингдек, ўз ерида экин эккан бўлса, томарқасидан ҳосил олган бўлса, ўзи ейиш учун сақлаб турса, бу иҳтикор бўлмайди. Чунки, унга шаҳар аҳлининг ҳаққи тааллуқли бўлмайди. Лекин, бундай қилмасдан, айтганимиздек, сотиб юборгани афзал. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ наздида иҳтикор хоҳ озуқа бўлсин, хоҳ бўлмасин, оммага зарар етказадиган ҳар бир нарсада юз беради. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ наздида иҳтикор фақат одамлар озиғи ва уй ҳайвонлар озуқаси бўлмиш буғдой, арпа, пичан ва сомон кабиларда жорий бўлади. Бугунги кунда келиб халқаро экспертларнинг таҳлиларига кўра пандемия сабаб озиқ-овқат танқислиги икки бараварга ошиб Бир милярд олти юз милионга етади. Бундан келиб чиқиб Юртбошимиз томонларидмн барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудида озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилиб, ички имкониятларини кенгайтириб бориши кераклиги айтилди. Қалбида имон бор, икки дунё саодатини англайдиган. Унга омонат қилиб берилган ягона фурсати бўлмиш дунё ҳаётида, ҳам дунёсини, ҳам охиратини обод бўлишлигини истаган инсон бугунгидек оғир кунларда, одамлар эндигина қишдан чиқиб, рўзғорининг камини тўлдираман деб турган халққа ёрдам қўлини чўзмоқмоғи, “иҳтикор” деб аталмиш бу амалдан узоқ бўлмоғи лозим. Тошкент ислом институти 3-курс махсус сиртқи талабаси, “Шайх Дарвеш” жомеъ масжиди имом хатиби Жамолов Азизжон 487

Мовароуннахр тарихида суд махкама ишларининг юритилиши

و عن معاوية رضى الله عن عن النبي صلى الله عليه وسلم قال:” من يرد الله به خيرا يفقهه في الدين “. Муовия (розияллоҳу анҳу)дан Ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Аллоҳ бир кишига яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди” , дедилар . Бандалари ичидан баъзиларини динда фақиҳ бўлишга тарғиб қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду сано бўлсин. Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди , деган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га салоту саломлар бўлсин. Ўзларининг муқаддас китоби Қуръонга аввал имон келтириб, уни мукаммал ўрганиб сўнгра бошқаларга таълим берган, ҳамда ҳар бир буйруғига амал қилиб, қайтариқларидан қайтган барча мўмин-мусулмонларга Аллоҳнинг раҳмати ва барокати бўлсин. Амин! Истиқлол йилларида ўзбек халқининг бой илмий, маънавий меросини ҳар томонлама тадқиқ этиш, соф ислом илмларини тиклаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонда миллий давлатчилик ва диний қадриятларни барпо этиш жараёни том маънода мустақиллик натижасидагина ўз мақомига эга бўлди ва сиёсий-ҳуқуқий амалиётда ўз ифодасини топди. “Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир ” деганда қанчалаик ҳақ эди юртбошимиз. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ”ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ” ва 2019 йил 23 июнидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги қарорларида белгиланганидек буюк аждодларимиз асарлари ва уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаларини чуқур ўрганиш, ёш авлодни юртимиздан етишиб чиққан ҳуқуқ ижодкорлари бўлган фақиҳларнинг ҳаёти ва илмий мероси билан яқиндан таништириш, уларга нисбатан ҳурмат, миллий ғурур ҳамда ифтихор туйғуларини тарбиялаш долзарб масалалардан бири саналади . Ҳозирги даврда мусулмон мамлакатларининг аксариятида ислом ҳуқуқи меъёрлари алоҳида аҳамиятга эга. Ислом маънавий-маданий қадриятлари нафақат ўз аҳамиятини йўқотмаган ва жамият маданий тараққиётида, давлатчиликни мустаҳкамлашда, мусулмонларнинг ҳаётида муҳим рол ўйнаб келмоқда. Ҳамда Жамият ривожланишининг турли босқичларида унинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиёти тарихини ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлар ортиб борган. Шу ўринда исломшунослик, хусусан, ҳадис, фиқҳ, тафсир ва ақоид илмларига алоҳида эътибор берилаётгани барчага маълум. Тарих, ҳуқуқшунослик ва бошқа бир қатор олиб борилаётган тадқиқотлар ислом тарихини янада мукаммал ўрганиш ва қўшимча изланишлар олиб бориш кераклигини кўрсатмоқда . Дастлабки даврда ислом тарқалган мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий ва диний фаолиятини қамраб олувчи қонунлар мажмуаси ишлаб чиқиш эҳтиёжи туғилди. Бунинг учун Қуръон ва суннат асос қилиб олинди. Натижада мусулмонларнинг моддий ва маънавий, ижтимоий ва шахсий ҳаётини тартибга солиб турувчи диний ҳуқуқий система – шарият вужудга келди . Ушбу ҳуқуқий системанинг амалда ижросини қозилик маҳкамалари таъминлаган. Маълумки, қозилик лавозими ислом динида ўзига хос ўрин эгаллайди. “Қози” сўзи араб тилидаги “қазо”дан олинган бўлиб, луғавий маъноси “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм қилиш”ни англатади. Ҳанафий уламоларининг таърифига, кўра ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш “қазо” деб юритилган. Замонавий тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама, яъни “суд ” муассасаси тушунилади. Турк тилида қози “ёруғчи” маъносида аталган. Исломда ҳуқуқшунослик жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда муҳим ўрин...
1 2