islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 30, 2020

Day

Нега “Янги ой” Исломнинг рамзи ҳисобланади, қандай маънони англатади, қачон жорий бўлган? – Илмий изланиш

Ярим ой Исломнинг халқаро миқёсда тан олинган рамзи ҳисобланади. Дунё бўйлаб насронийларни хоч, яҳудийларни Довуд юлдузи ва мусулмонларни янги ой билан тасаввур этишади. Аммо ҳилол Ислом рамзи сифатида қачондан жорий бўлган? Исломнинг илк даврлари Илк мусулмон жамиятида тан олинган бирор бир рамз йўқ эди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом даврида ислом қўшинлари ва карвонлари ўзларини танитиш мақсадида оддий рангли, одатда яшил, оқ, баъзан қора байроқлардан фойдаланганлар. Кейинги авлод мусулмон етакчилари ҳам оддий оқ, қора, қизил ва яшил рангли байроқлардан фойдаланишда давом этдилар, уларда бирон бир белги, ёзув ёки рамз йўқ эди.Масалан, Умавийлар қора байроқ ишлатишган. Аббосийлар эса оқ байроқ ишлатган. Саудиянинг ҳозирги яшил байроғи Аббосийларнинг 7 – ҳукмдори Халифа Маъмун томонидан илк бор яшил байроқ сифатида қабул қилинган.Усмонийлар аввал мовий байроқ ва кейин уни қизил билан алмаштирган. Усмонлилар давлати Усмонлилар даврида ярим ой ва юлдуз рамз сифатида мусулмон дунёсига кириб келди. Милодий 1453 йилда Усмонлилар Константинопол-Истанбулни забт этганда, улар байроғи ва рамзига ҳилол-янги ойни акс эттирдилар. Сабаби Қустонтиния қалъаси 3 қаватли мустаҳкам девор бўлгани сабабли бир неча асрлар давомида уни ҳеч ким забт эта олмаган. Шунда Султон Муҳаммад Фотиҳ юзлаб км узоқликда жойлашган қўшинини қалъанинг барча томонидан келтириб, қуруқликдан ҳам, сувдан ҳам бир вақтнинг ўзида ҳужум қилиб қалъани ишғол қилишни режа қилади. Бу ҳужум ҳамма бўлинмаларнинг қўмондонлари шом вақтида янги ойни кўришлари билан кечаси йўл юриб, ўзлари учун қалъанинг белгиланган нуқтасига бориб тонг отиши вақтига тўғри келди. Мислсиз ғалаба сабаб янги ой ислом рамзи сифатида бойроқларга кўчди. Ундан олдин на Қустонтинияда ва на бошқа дин вакилларида ой диний рамз сифатида олинганлиги бирор бир манбада исботланган эмас! Бошқа маълумотларга кўра, Усмонли давлати бошлиғи Фотиҳ Султон шаҳарга қўшин киритишдан олдин тушида ҳилолни кўради ва буни зафарга мужда сифатида қабул қилиб, ярим ойни ўз давлатига рамз деб эълон қилади. Ярим ой ичидаги беш юлдуз Исломнинг беш устунини англатади. Беш нуқта Усмонли байроқларида доим ҳам тасвирланмаган ва баъзан битта юлдуз белгиси ҳам ишлатилган ва бугунги кунда ҳам мусулмон дунёси ва шарқ халқларида ишлатиладиган байроқларда ҳам уларнинг сони ҳар хил. Юзлаб йиллар давомида Усмонлилар давлати мусулмон оламини бошқарган ва ушбу рамз Ислом дини белгиси сифатида одамлар онгига сингиб борди. Ой рамзи, аслида, ислом динига эмас, Усмонлилар давлати билан боғлиқ. Исломда рамзга муносабат қандай? Ушбу тарихий маълумотга асосланиб, баъзи мусулмонлар ярим ойни Исломнинг рамзи сифатида ишлатмайдилар. Исломда тарихан ҳеч қандай рамз бўлмаган деб ҳисоблайдилар. Кўпчилик Каъбани, хаттотлик ёзувини ёки масжиднинг оддий тасвирини Ислом рамзи сифатида ишлатишни афзал кўришади.Уламолар ҳилолни рамз сифатида ишлатилиш борасида бирор кароҳият мавжуд эмас деганлар, шунингдек, ҳилол янги ойни бошланишини билдиради ва уни кўриш орқали Рамазон эълон қилинади. Ғарб тарихчилари Исломдан бир неча минг йил олдин ҳам бу белги, яъни ҳилол ва ой рамзи бор эканлиги ва қадимги халқлар ўзларининг рамзи сифатида ишлатганлиги тўғрисида маълумотларни илгари суради. Рамзнинг келиб чиқиши ва қандай маъноларни акс эттиргани тўғрисида эса маълумотларни тасдиқлашнинг имкони йўқ, дейдилар. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири А.Тошпўлатов 536

Қуёшда тобланган одамлар!

“Ҳар куни қуёшда ўтказиладиган атиги ўн дақиқа COVID-19 хавфини сезиларли даражада камайтиради, чунки қуёш нурлари таъсирида терида ҳосил бўладиган Д витамини нафас олиш йўллари инфекцияларига қаршиликни сезиларли даражада оширади”, дейди австралиялик шифокор Рейчел Нил. Ўтган йили шифокор тажриба ўтказди, унда 78 минг бемор иштирок этди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Д витаминининг паст даражаси бўлган одамларда ўткир респираторли инфекциялар (COVID-19 ҳам шу жумладан) ривожланиш хавфи икки баравар юқори. Бундан ташқари, агар сизда Д витамини миқдори кам бўлса, демак сизда ундан юқори бўлган одамга қараганда касал бўлиш хавфи кўпроқ бўлади. The Australian газетасига берган интервьюсида Нил ҳар куни қуёшда ўн дақиқа сарфлашини ва барча ундан ўрнак олишини маслаҳат берди. Шу билан бирга, қуёшда тобланадиган вақт ҳам иқлимга боғлиқ. Қаерда илиқроқ бўлса, ўн дақиқа кифоя қилади, совуқроқ бўлса, ўн беш дақиқа бўлгани яхшироқ. Азон.уз 337

“Алвидо, деб қолурмиз наҳот?!” Ҳозирданоқ қалбим увишар-Шеър

РАМАЗОН Йилнинг бошга қўнган ҳумойи, Мўъжизага, фусунга бойи.Хуш келибсиз, марҳабо, дермиз,Тасбеҳ ойи, таровеҳ ойи. Ўрганамиз тиймоққа нафсни,Итқитамиз орадан наҳсни.Кечиргаймиз, узрлар сўрабБас қиламиз беҳуда баҳсни. Қўлимдадир илоҳий Китоб,Унда шундоқ этилмиш хитоб:“Ушбу ойда неки қилсангиз,Аллоҳ Ўзи айлагай ҳисоб”. Ўлдирса ҳам, лаззат берар ўқ,Талпинади кўкка – кўнгил тўқ. Раббим беҳад меҳрибон, аммоҚадр туни ўзга ойда йўқ. Фаришталар самодан тушар,Биз беҳиштни кўрамиз тушлар. “Алвидо, деб қолурмиз наҳот?!” Ҳозирданоқ қалбим увишар. Ўн бир ойга одил ҳоқоним,Нозил бўлмиш сизда Қуръоним. Инсон бўлиб яшайлик, бизниЙўлга бошланг, йўлга, султоним. © Аъзам ЎКТАМ 347

Насаби онасига нисбат берилган Зуннун алайҳиссалом ҳақида эшитганмисиз?

Юнус сураси Усмоний мусҳафда тартиб бўйича 10 сура бўлиб, 11- порада жойлашган. Исро сурасидан кейин нозил бўлган. “Алиф.Лам.Ро” ҳарфи муқоттоатлари билан бошланувчи беш сурадан бири. Машҳур ривоятга кўра Юнус сураси маккий сура бўлиб, 109 оятдан иборат. Ушбу сурада пайғамбар Юнус алайҳиссалом ва қавмлари ҳақида ҳикоя қилгани сабабли ҳам шу ном билан аталган. Юнус сурасидан ташқари, Нисо, Анбиё, Соффат, Қалам сураларида ҳам Юнус алайҳиссаломнинг зикри келган. Юнус алайҳиссалом Бани Исроилнинг набийларидан бўлиб, исмлари Юнус ибн Матто бўлган. Матто у кишининг оналарининг исми. Пайғамбарлар орасида фақатгина иккиталарининг нисбати оналарига берилган. Улар Юнус ибн матто ва Ийсо ибн Марям алайҳимассаломлардир. Юнус сураси катта суралардан биридир. Унда кўплаб мавзулар жамланган. Жумладан, унда мушрикларнинг Қуръонни ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни инкор қилиб, улардан юз ўгирилишлари, Аллоҳ таолонинг тавҳидига далиллар, Унинг борлиқдаги мўъжизалари, қиёмат яқинлашганда ер ва унинг аҳлининг мисоли, Охират ҳақида тафаккур қилишнинг зарурлиги, мўминларнинг Аллоҳ таолони кўриш билан мукофатланишлари, кофирлар эса қилган ишлари сабабли жазоланишлари, ширк ва янглиш ақидаларнинг ботил экани, Қуръон ҳидоят ва мўъжизавий китобдир, у ўзидан аввалги китобларни тасдиқловчи экани ҳамда Қуръон Аллоҳ таолонинг ҳақ каломи, мўминларга ҳидоят ва раҳмат экани ҳақида Аллоҳ таолонинг валийлари, валийлик тақво ва солиҳ амал билан бўлиши ва уларга дунё ва охиратдаги энг афзал ҳаёт хушхабари, Нуҳ, Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломлар қиссаси, Фиръавн қавмининг хасрати, сеҳргарларнинг ҳидояти ҳақида сўз боради. Юнус алайҳиссалом ва қавмларининг қиссаси. Аллоҳ таоло Ўзининг суннатига мувофиқ залолат ботқоғига ботган, яккаю ягона Илоҳни қўйиб, на фойда ва на зарар бераолмайдиган бут₋санамларни ўзларига маъбуд қилиб олган Мусул шаҳри яқинидаги Найнаво қишлоғи қавмига ҳақни етказиш ва уларни ибодатга ҳақли бўлган ягона Аллоҳга бандалик қилишларига чақириши учун пайғамбарини юборди. Бу қавм учун пайғамбар этиб танланган киши Юнус ибн Матто алайҳиссалом эди. “Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги Набийларга ваҳий юборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Асбот, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонларга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик”. (Нисо:163) Юнус алайҳиссалом қавмларини Аллоҳга иймон келтиришга, гуноҳ ишларни тарк қилишга даъват қилдилар. Бироқ, улар ҳақдан юз ўгириб, фисқу фасод ишларида давом этдилар. Қавмнинг саркашлигидан чарчаган Юнус алайҳиссалом уларни бари бир ҳидоятга келмайди, деб ғазабланган ҳолда шаҳарни ташлаб чиқиб кетдилар. “Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмайди, деб гумон қилди”. (Анбиё:87). Ваҳоланки, у зот ҳам бошқа пайғамбарлар каби қавмнинг зулмига, бебошлигига сабр қилиши, то Аллоҳнинг амри келмагунича даъватда бардавом бўлишлари керак эди. “Роббинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳиби сингари бўлма”. (Қалам:48). Юнус алайҳиссалом юра юра бир соҳил олдига келдилар ва йўлга чиқай деб турган кемага миниб, улар билан жўнаб кетдилар. Денгиз ўртасига етганда довул кўтарилиб, кемани ҳар томонга чайқатиб, ағдариб юборай дер эди. Кемадагилар қўрқувда. Улар орамизда бир гуноҳкор бор, уни қурбонлик учун денгизга ташласак бу балодан қутуламиз ва буни ҳал қилиш учун қуръа ташлаймиз, деган маслаҳатга келишди. Уч бор ташланган қуръа уч сафар ҳам Юнус алайҳиссаломга чиқди. Аллоҳнинг амри ила улкан бир кит келиб денгизга ташланган Юнус алайҳиссаломни ютиб юборди ва ҳазм қилмасдан қорнида сақлаб юрди. Туннниг зулмати, денгиз зулмати, балиқ зулмати ичра қолган зот Аллоҳга ёлвориб...
1 2 3