Хотира ва Қадрлаш куни чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланди. Хотира ва қадрлаш-инсоният ақл-заковатининг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир. Ҳомийлик, саховат ва ҳиммат, меҳр ва мурувват фазилатлари хотира ва қадр тушунчалари билан ўзаро уйғунлик касб этади. Зеро, қалби саховатга, меҳр-муҳаббатга, шафқат-шафоатга тўла инсонларгина ўз тарихини, аждодларини доимо хотирлайди ва фидойи юртдошлари, ёруғ келажак йўлида меҳнат қилаётган кишиларнинг қадрига етади. Хотира – бу эслаб қолиш, эсда сақлаш, кейинчалик ёдга олиш ва аввал идрок этилган, бошдан ўтказилган ёки бажарилган нарса ва ҳодисаларни таниб олиш билан боғлиқ ўтмишдаги тажрибаларни акс эттиради. Хотира руҳий ҳолатнинг асосий ва мураккаб қисмини ташкил этади. Маълумки, одам туғилган соатидан то сўнгги нафасигача доимий ташқи муҳитнинг таъсирида бўлади. Кузатишлардан олинган, ўқилган ва эшитилган маълумотлар ёки киши шоҳид бўлган ҳар хил ҳодисалар одамнинг онгида маълумот сифатида сақланиб қолади. Шу сақланиб қолган маълумотларнинг ҳаммаси хотира деб аталади. Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик-тараққиёт гаровидир. Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади. 9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди. II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди. Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак. Ўзбекистон халқи ва давлати аввал-бошдан тинчлик-тотувлик тарафдори сифатида майдонга чиқди. Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди. Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлашдан кўзлаган бош мақсадимиз – Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш, урушни қоралаш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронасини қилишдан иборат. Бу ҳар қандай кишини маънан рағбатлантиради, уни яшашга, яратишга, элу юртга садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди. Ушбу кун инсон хотираси ва қадрига нисбатан адолатни тиклаган, асл ҳақиқатни ўзида мужассам этган муҳим тарихий санага айланди. Жангу жадалларда жон олиб, жон берган минглаб ўзбек ўғлонлари, фронт ортида тунни тонгга улаб меҳнат қилган, ризқу насибасини ўзгалар билан баҳам кўрган меҳри дарё ватандошларимиз матонати ва фидойиликлари ҳеч қачон унутилмайди. Инсон, халқ, миллат тарихий хотира билан тирик, барҳаёт. Айниқса, ўтганларнинг хайрли ишларини ёдга олмоқ, қадрламоқ биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Кечаги кун сабоқларини, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги ва эртанги кунимизни қадрлашга ўргатади. Хотира бўлмас экан, Қадрлаш ҳам йўқ. Ушбу тушунчалар мустақиллик даври авлоди учун ўзига хос маънавий қадриятга айланди. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, буюк ғалабани буюк жасоратли инсонлар таъминлаган ва биз, миннатдор авлодлар бу фидойи юртдошларимизни доимо улуғлаймиз, уларнинг беқиёс...
1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди. 2.Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз). 3. Интеллект отадан фақат қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади). 4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади. 5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо қизнинг ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади. Эркаклар учун хулосалар: 1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади). 2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз – қиз фарзанд орзу қилинг. 3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган. Aёллар учун хулосалар: 1. Ўғлингиз ақл тарафдан – отангизнинг нусхасидир ва уни “сен отанг каби аҳмоқсан” деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас. 2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади. Манба: @mkbuxoro 349
2017 йили «Ахборот» дастурида «аср қурилиши» деб эътироф этилган «Сардоба» сув омборида шу йил 1 май куни «аср ўпирилиши» рўй берди ва ҳаммаёқни сув босди. Сув омборда ўпирилган тупроқ кўпроқми ё ўмарилган пулларми, ҳали буни аниқлаштириш керак бўлади, токи уни қурганлар сувдан қуруқ чиқа олишмасин. Айни дамда энг хижолатлиси — ўзимиз қолиб, қўшни Қозоғистонда ҳам одамларнинг уйини сув босиб турибди. Сирдарёда хавфли ҳудудлардан 90 мингга яқин киши эвакуация қилинган бўлса, Қозоғистонда 31 мингдан зиёд аҳоли ўз турар жойини тарк этишга мажбур бўлди. Албатта, ҳали ўзимизда ҳамма ҳам ёрдам ололмас, аммо Қозоғистонга етказилган нинадек зарар учун ҳам товон пули тўлаб берилса керак. Дастлаб сув омбори тўғони девори бузилишига кучли шамол ва кучли ёмғир сабаб бўлгани айтилди. Ўзбекистонда ҳар йили баҳор фаслида жаладан сўнг у ёки бу қишлоқларда, ҳатто шаҳарларда сув тошқинлари юзага келиши кузатилади. Кўпчилик бу сафарги ҳодисага ҳам бошида ана шундай аҳамият билан қарагани рост. Лекин кўп ўтмай оқибат ниҳоятда аянчли экани маълум бўла бошлади: сув тошқинига аслида турмаган шамол ва ёғмаган ёмғир мутлақо алоқадор эмаслиги ҳам, 4 киши ҳалок бўлиб, 1 киши бедарак йўқолгани ҳам, соғ уйнинг ўзи қолмагани ҳам… Фото: Президент матбуот хизмати Сув омбори қурилиши «Сардоба» сув омбори Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган, қурилиш ишлари 2009 йилда бошланиб, 2017 йилда якунланган. Уни қуришдан мақсад Сирдарё ва Жиззах вилоятлари экин далаларини суғорадиган сув билан таъминлаш, кейинчалик бу ерда мини-ГЭС ҳам барпо этиш бўлган (Тақдирнинг ўйинини қарангки, сув омборида мини-ГЭС учун тамал тоши қўйилгани ҳақидаги хабарлардан 10 кун ўтмасдан ушбу техноген фалокат юз берди). Сув сиғими қарийб 922 млн метр куб бўлган «Сардоба» сув омбори қурилиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қошидаги «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» корхонаси бошчилигида олиб борилгани маълум қилинмоқда. Сув сатҳи баландлиги 28,8 метр бўлган ва 404 миллион АҚШ доллари эвазига барпо этилган сув омбор энди қанча зарар келтиргани маълум эмас. Юзаси 67,4 км² бўлган сув омборидан оқиб чиққан сув Қозоғистоннинг ўзида қарийб уч баробар каттароқ юза – 175,29 км² жойда тошқин ҳосил қилиб турибди. Фото: t.me/makarenko_channel Ўпирилишга нима сабаб бўлган? Google Earth архивига мурожаат қилиб, «Сардоба» сув омборининг қурилиши тарихига эътибор қилинса, ўша «сув уриб кетган 6-пикет» деб аталаётган жой энг сўнгги босқичда бунёд этилгани, у ер энг хавфли участка ҳам эмаслиги, сув омборнинг энг саёз жойларидан бири экани ойдинлашади (спутникдан туширилган сўнгги фотосуратлардан кўринмоқдаки, сув омборининг чуқурроқ қисмларида ҳали ҳам сув сақланиб турибди). Фото: 2015 йил 25 апрелда коинотдан туширилган фотосурат. 6-пикет барпо этилаётган чоғда сув омборнинг бир қисмида сув тўплаш бошланган. «Сардоба» сув омборининг дамбалари грунтли кўтарма шаклида барпо қилинган. Юртимизда тоғ ён бағирларида эмас, текисликда барпо этилган сув омборларда бундай кўтармалардан азалдан фойдаланиб келинади. Бироқ, сув босими тупроқни ювиб кетмаслиги учун Сардобада барча ишлар рисоладагидек амалга оширилганмикан? Чунки ижтимоий тармоқларда ўша ўпирилган 6-пикет ҳудудида анчадан буён сув оз-оздан сизиб, нам бўлиб тургани ҳақида ёзишмоқда. Юртимизда грунтдан тўғонлар барпо этиш бўйича ягона қурилиш меъёрлари қоидалари қабул қилинган. У Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси раисининг 1998 йил 20 мартдаги буйруғи билан СНиП 2.06.05-84 ўрнига қабул қилинган ҚМҚ 2.06.05-98 дир. Албатта, сув омборининг шимол тарафдаги сув чиқадиган ва кучли босимли сувни тутиб турадиган қисми барча шарт...
Қишнинг совуқ кунларидан бири эди. Саиднинг бутун бадани музлаб борар эди. Чунки унинг эски, йиртилган оёқ кийимларидан сув ўтарди. У биринчи маротаба оиласининг бечораҳол эканлигидан афсусланди. “Қани эди, яхши кўйлак, қалин палто, иссиқ пояфзал сотиб олишга пулимиз бўлса”, деди хаёлга чўмиб. Бу вақтда у йўл юзидаги катта жомеъ масжиди олдига келиб қолган эди. Масжидда Пешин намозига азон айтилгани боис дарҳол масжид томон шошилди. Саид катта жамоат билан намоз ўқишни хуш кўрарди. У таҳорат олиш учун таҳоратхонага кирди. Сумкасини кириш эшиги олдидаги ўриндиқда қолдириб таҳорат олиш учун енгларини шимарди. Бу пайтда кўпчилик мусулмонлар таҳорат қилаётган эди. Саид таҳорат олишга ўтириб пояфзалларини ечди ва пайпоқлари ёмон бўлиб кетганини кўриб ғазаб билан уларни ерга ташлади. Шунда ногаҳон битта оёғини юваётган кишига кўзи тушди. Унинг бошқа оёғи йўқ эди. Саид яхши пояфзали йўқлиги учун жаҳл қилганидан уялиб қолди. Чунки эҳтимол ёнидаги инсоннинг жуда кўп оёқ кийим сотиб олишга пули бордир, аммо у оёқ сотиб ола олмайди. Саид бу дунёда пулга сотиб олинмайдиган қимматбаҳо неъматлар ҳам бор эканлигини тушуниб етди. Шу куни Пешин намозидан кейин у Аллоҳ таолога соғлом оёқлар бергани учун шукр қилиб дуога қўлларини очди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада қандай ҳам яхши сўзларни айтганлар: و كن قنعا تكن أشكر الناس “Қаноатли бўл! Инсонларни энг шукр қилувчиси бўласан! (Ибн Можа, Зуҳд 24) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 429
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда гўёки Ўзбекистондаги жоме масжидларда шу йил 6 майдан эътиборан таровеҳ ва жума намозлари ўқилиши тўғрисида тарқатилаётган аудиохабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини таълимотларида қаттиқ қораланади, қонунчиликда эса жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси ва Рамазон ойини ўтказиш бўйича баёнотида жума намози ўрнига уйда пешин намозини, беш маҳал ва Рамазон ойидаги таровиҳ намозларини уйда ўқиш ҳақида алоҳида қайд этилган. Шундай экан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорларига мос равишда масжидларда жамоат бўлиб ибодат қилиш бошланиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашрлари томонидан эълон қилинади. Ўз навбатида мўмин-мусулмонларни мана шундай ихтилоф, фитна ва иккиланишларга сабаб бўладиган материалларни тарқатмасликка чақирамиз. Аллоҳ таоло барчамизга инсофу тавфиқ бериб, тўғри йўлда собитқадам қилсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 294