islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 11, 2020

Day

Рамазонда гуноҳлар кечирилади

Бизларга Рамазон Рўзасини фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Рамазон ойида кечасини қоим қилишни суннат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату саломлар бўлсин. Азиз мусулмон биродарим! Холис ният билан тутилган Рамазон рўзаси банданинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлиши ҳақида эшитганмисиз?! Рамазон ойида кечаларни қоим қилиш банданинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлиши ҳақидачи? Бугунги ҳадис шариф бизга шу ҳақда хабар беради. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلّى الله عليه وسلّم: “من صام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه”. رواه البخاري ومسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким Рамазон рўзасини иймон билан ва ихлос билан тутса, унинг олдин қилган гуноҳи мағфират қилинади”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари. Бошқа бир ривоятда: وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلّى الله عليه وسلّم: “من قام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه”. رواه البخاري ومسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким Рамазон ойида иймон билан ва ихлос билан кечасини қоим қилса, унинг олдин қилган гуноҳи мағфират қилинади”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари. Ушбу икки ҳадис шариф банданинг илгари қилган гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўладиган солиҳ амаллар ҳақида маълум қилмоқда. Бу амаллар: Рамазон рўзасини тутиш ва Рамазон ойида кечасини қоим қилишдир. Рамазон ойи кечаларини коим қилиш – таровеҳ намозини ўқиш билан бўлади. Таровеҳ намози ва унинг фазли ҳақида кейинги суҳбатларимизда батафсил тўхталамиз, ин шаа Аллоҳ. Ҳадис шарифга эътибор берган бўлсангиз, гуноҳлар мағфират қилиниши учун иймон ва ихлос шарт қилинмоқда. Бу ерда иймон маъноси – Рамазон рўзаси фарзлигини ҳамда Рамазон ойи кечасини қоим қилиш суннатлигини тасдиқлашдир. Ихлос маъноси эса, банда чин дилдан тутган рўзаси билан Аллоҳ таолонинг розилигини исташи ва савобидан умидвор бўлиши назарда тутилмоқда. Демак, банданинг тутган рўзалари ва қоим қилган кечалари унинг гуноҳига мағфират бўлиши учун иймон ва ихлос шарт ва зарур экан. Шу билан бирга, ҳадис шарифда ирода қилинган гуноҳ деб, бандадан содир бўлган сағира гуноҳлар назарда тутилмоқда. Зеро, гуноҳ кабиралар чин тавба-тазарруъ ила кечирилади. Аллоҳ таоло барчамизни юқоридаги ҳадисларга амал қилишга, натижада бандалик билан содир қилган хато-камчиликларимиз мағфират қилинишига Ўзи муваффақ ва муяссар қилсин! Амин, Я Роббал аъламийн! “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов 301

Илм ва амал (тўртинчи мақола)

ТAҚВО ИЛМ КAЛИТИ: Эй, болам! Сен ўзингни нафсингга эътибор бер, ҳадди-худудлар борасидаги маърифатинг (яъни чегараланишларда) ва ўзинг бу чегараларни қанчасини ёд олгансан-биласан шуни хам ўйлаб кўргин. Чунки ким боқса боқилади, ким бефарқ бўлса унга хам бефарқлик қилинади. Aллоҳни фарзларини бажарсанг, албатта у сенга фарзандларингдан қайтади. Aгар сен ундан воз кечадиган бўлсанг, яъни уларга аҳамият бермайдиган бўлсанг, албатта у Aллоҳдан сенга қайтади. Шайхул Ислом ўз ўғилларига насиҳат қилиб айтадилар: “Болажоним! Мен ўзимдан келиб чиқиб баъзи вазиятларни сенга эслатиб ўтаман, негаки сен мени қандай тиришқоқ бўлганимни ва илм йўлида доим ҳаракатдан тўҳтамаганимни билгин. Мен Aллоҳдан хеч бўлмаганда сен менга ўхшашлигингни сўраб умид қиламан. Aллоҳни менга берган энг катта неъмати ва энг катта фазли меҳнатим-тиришқоқлигимдир, бу пул топишим билан бўлмаган, балки булар Aллоҳни менга берган тарбияси, ҳиммати билан бўлган. Ёдимда, 6 ёшлигимда кутубхонада бўлар эдим. Мен тенги дўстларим бўлса кўчада ўйин кулгу қилиб юришар эди. Aллоҳим менга ёшлигимдан ақл деб аталмиш ризқни берди, яъни ақл билан ризқлантирди. Ўзимдан анча ёши катта инсонларга, хатто ёши катта қарияларга хам дарс берар эдим. Бирон маротаба кўчада дўстларим билан ўйин кулгу қилганимни ва бирон маротаба кўчада овозимни баланд кўтариб кулганимни эслолмайман. 7 ёш атрофларимда масжид-мадрасаларга қатнардим ва ҳадис бўйича энг яхши устозларни излаб, кўпроқ вақтимни уларни олдида ўтгазганимдан вақт алламахал бўлиб қолганини сезмай қолар эдим. Улар билан жуда узоқ вақт сухбатлашар эдим, улар айтаётган хадисларини, илмларини ёд олар ва уйга бориб ёд олганларимни ёзиб қўярдим. Бир куни Aллоҳ Aбу Фазл исмли инсонни менга кўнгил қўйишларини, ёки улар билан учрашишимни муваффақ қилди. Aбу Фазл исмли муаллимим мени катта-катта устозларни олдига олиб борар эдилар. Хадис илми борасида менга катта-катта китобларни шархини эшиттирар ва шу китобларни менга ўргатар эдилар. Мен эса ажабланардим: “Нима учун менга бундай меҳр қўйган, нима учун мени катта-катта устозларни олдига олиб бораяпди, нима учун мени қилаётган хатоларимни мендан дарс олиб тўғирлаяпти?- деб. Мен ёд олган нарсаларни барчасини хатоларини тўғрилаб, менга тўғрисини баён қилиб берар эдилар. Мен бу устозимни ёнларида умримни охиригача шогирд бўлиб, ўқувчи бўлиб юрдим, хатто уларга фарзанд бўлиб юрдим. Шундан сўнг мен хадис илмини ва хадис уламоларини ажратиш илмини шу одам орқали ўргандим. Кичкина болалар тоғларни тепасига чиқиб, хар хил кўприкларни устига чиқиб олиб, мени томоша қилишарди. Лекин мен ёшлигимдан кичкина жойни эгаллар, одамларни орасида ўз жойимни топиб олиб, шу жойимда илм олиш билан банд бўлардим. Орадан вақтлар ўтди, мен тарки дунё қилиш борасида изланишлар олиб бордим. Кетма-кет рўза тутишни бошладим, Aллоҳнинг ибодатини ҳам қилдим ва ибодатдан роҳат олишни бошладим. Ибодатларимни Aллоҳ менга буюрганидек бажаришга харакат қилдим, сўнг ибодатим анча мустаҳкам бўлди. Шунинг натижасида кечалари уҳламасдан Aллоҳга ибодат қилишни яхши кўрдим. Мен бир фан билан кифояланмадим балки фиқҳни, маърузаларни ва хадисларни тинглардим. Тарки дунё қилган инсонларни маърузаларини эшитардим. Китобларни ёзган инсонлар ҳоҳ араб бўлсин ҳоҳ бошқа шаҳардан бўладими бизга етиб келган китобларни барчасидан хабарим бўлган ва уларни луғат китобларини, маърузаларини ва барча китобларини ўқиб чиқганман. Мени олдимда 2 хил ечим бўйича жавоб керак бўлган вақтда мен ҳар доим ўзимни динимга, тарбиямга, қалбимга қулоқ солиб жавоб қайтарардим. Шунунг учун менга қарши душманларни ҳасади, ёмонлиги Aллоҳимни изни билан менга тескари бўлди. Aллоҳим менга илм олиш учун...

Масжидул Ҳаромда тавоф ва жамоат намозларини адо этиш учун ҳозирлик кўрилмоқда

Ҳозир ҳам давом этаётган коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб ҳаётни фақатгина уйлар билан чеклаб қўйди, чунки дунёдаги миллиардлаб одамлар карантинда. Шу сабабли Саудия Арабистони ҳукумати 2020 йил Рамазон ойида масжидларни ёпиб қўйди, эътикоф, таровиҳ ва ифторлик тадбирларини вақтинча тўхтатди. Масжидул Ҳарам ва Масжидун Набавий масжидлари ишларининг бош бошқармаси президенти Шайх Судайс яқин орада муқаддас масжидлар барча мусулмонлар учун очиқ бўлишини эълон қилган эди. Масжидларни очишга тайёрлаш учун, иккита муқаддас масжид маъмурияти одамларни автоматик равишда стерилизация қиладиган эшикларни ўрнатишни бошлади. Масжидул Ҳаромнинг кириш қисмида ўз-ўзини стерилизация қилиш ва ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шлюзлари ўрнатилмоқда ва худди шундай тартиб Масжидун Набавийда ҳам амалга оширилади. Бунгача маъмурият лифтларга 90% микробларни ўлдирадиган қурилмани ҳам ўрнатган эди. Раҳбарият коронавируснинг Масжидул  Ҳаром ва Масжидун Набавийга киришига йўл қўймаслик учун қўлларидан келганини қилишмоқда. 256

Қуръонни кўзойнаксиз ўқийдиган 100 ёшли уруш қатнашчиси ёхуд амали тўғри бўлишнинг ҳикмати

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 2 нафар уруш қатнашчиси Раҳмон ота ва Бойқувват бобо бу йил 100 ёшни қарши олди. Эгрийўл қишлоғида истиқомат қилаётган Раҳмон ота Абилов Қуръони карим оятларини кўзойнаксиз ўқиши ҳақида сўзлаб берди. Тим қишлоғидаги Бойқувват бобо эса ҳарбийларга УАЗ-469 да саёҳат қилиш истаги борлигини билдирди. Уни урушга уйидан мана шундай техникада олиб кетишган экан. 1942-1944 йилларда 137-сонли мотоўқчи полкида миномёт ҳисобида душманга қарши курашган Раҳмон ота Абилов 82 миллиметрли миномётдан отилган ёндирувчи снаряд осколкаларидан жароҳатланади. Госпиталда 6 ой даволанишдан сўнг, бир умрга ногирон бўлиб қолган уруш қатнашчиси уйига қайтиб, техникумга ўқишга киради. Ўқиш ва меҳнат фаолияти давомида юртга фойдаси тегадиган кўплаб ишлар қилади. Қишлоқда 9-умумтаълим мактабини ташкил этиб, бу ерда болаларни 4-синфгача ўқитишни бошлаган. Отахондан узоқ умр кўриш сири сўралганда “Амали тўғри ва адолатли инсонларга ўлим йўқ экан”, дея жавоб қайтарди. Уруш фахрийси 40 йил аввал турмуш ўртоғини йўқотган экан. Фарзандларининг “қистовларига” қарамасдан уйланмабди. Суҳбат чоғида Раҳмон ота ҳарбий хизматчиларга Маҳмудқули шеърларидан ўқиб берди. Ҳарбий хизматчилар шу куни иккинчи уруш қатнашчиси Бойқувват бобо Садиновни “УАЗ” техникасида Ўзбекистондаги энг катта полигон – “Каттақўрғон” дала ўқув майдони бўйлаб, саёҳатга олиб чиқди. 9 май санасида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва вилоят ҳокимлиги томонидан Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий вилоятларида истиқомат қилаётган кекса авлод вакилларига пул мукофоти, медал ҳамда эсдалик совғалар топширилди. Ғайрат Мадраҳимов, ҳарбий журналист Манба:uza.uz  269

Тошкент ислом институти ўқитувчилари томонидан тайёрланган “Саҳифалар” китоби нашрдан чиқди

Ушбу “Саҳифалар” китоби ХХ асрда яшаб ижод қилган муҳаддис, таҳқиқчи, фақиҳ, кўплаб алломалар устози, кўплаб нодир асарлар муаллифи Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг узоқ йиллик меҳнат самараси бўлиб, унда муаллиф салафи солиҳларнинг, хусусан, саҳобаи киромлар, тобеин, табаъ тобеъин ва кейинги олтин асрлар алломаларию солиҳларининг илм талабидаги ҳаёт йўллари ёритилган. Уларнинг бундай улкан илмга қандай эришганлари, нималарни амалга оширганлари, илм йўлида турфа қийинчиликларни қандай енгиб ўтганлари, ушбу қийинчиликларга сабр қилиб, қай тарзда охир-оқибат уммат олимига айланганлари келтириб ўтилган. Асарда салафи солиҳлар давридаги илмий муҳит, илм олишдаги зарур кўрсатмалар, олимларнинг Қуръон ва ҳадисга амал қилишдаги жонбозликлари акс этган. Шунингдек, асар олдинги даврдаги илм марказлари бўлган шаҳарлар, давлатлар, уларнинг номланишлари ва шу каби маълумотлар билан тарихий жиҳатдан ҳам муҳим асар ҳисобланади. “Саҳифалар” китоби барча китобхонлар учун, хусусан, илмга алоқадор кишилар, толиби илмлар учун мўлжалланган бўлиб, улар учун салафи солиҳлар ҳаётидан ибрат олиш, ўзларининг илмий ҳаёт йўлини қатъий белгилаши, илмга бўлган рағбатларини чархлашда ас қотадиган китобдир. Муаллиф: Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Таржимонлар: Фахриддин Муҳаммадносир, Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Муҳаммадяҳё Ходжаев, Абдуллоҳ Қосим Нашриёт: Ғафур Ғулом нашриёт-матбаа ижодий уйи Сана: 2020 йил Ҳажми: 440 бет ISBN: 978-9943-6111-2-2 Ўлчами: 60х90 1/16 Муқоваси: қаттиқ Харид қилиш учун: +99890 934 33 34 (Муҳаммадяҳё) +99890 966 97 51 (Раҳматуллоҳ) https://t.me/Sahifalar_admin 277
1 2