islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 13, 2020

Day

Фитр садақаси

Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар учун ҳайт тонгида адо қилиши вожиб бўлган садақадир. Фитр садақасининг вожиб эканлигида ўзига хос ҳикматлар бор. عن ابن عباس قال فرض رسول الله صلى الله عليه وسلم زكاة الفطر طعمة للمساكين وطهرة للصيام من اللغو والرفث فمن أدى قبل الصلاة فهي زكاة مقبولة ومن أداها بعد الصلاة فهي صدقة من الصدقات رواه أبو داود و الدارمي Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни ҳайт намоздан олдин адо қилса, у мақбул садақадир. Ким уни ҳайит намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақани бўлади”-дедилар. Абу Довуд ва Дорамий ривоят қилади. Ушбу ҳадиси шарифдан фитр садақасининг ҳукмини ва унинг савобини топиш билан биргаликда иккита ҳикмат ва фойда кўзда тутилиши маълум бўлади. Биринчи ҳикмати ва фойдаси фитр садақаси рамазон рўзасини хато ва камчиликлардан поклайди. Шунинг учун Вакеъ ибн Жарроҳ “Рамазон ойининг фитр садақаси худди намознинг саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлган вақтда саҳв саждаси намозни тўғрилагандек, фитр садақаси рўзанинг камчиликларини тўғрилайди” -дейди. Лекин бирор узр билан рўза тутолмаган кишилар ҳам, рўза тутиш вожиб бўлмаган ёш болаларга ҳам фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Иккинчи ҳикмати ва фойдаси ҳайит кунида камбағал ва мискинлар, етим ва бечораларни хурсанд қилиш, уларнинг очликларини кетказиб, ҳақиқий байрам кайфиятини уларга беришдир. Шунинг учун ҳам фитр садақасини ҳайит куни тонг вақтида бериш вожиб бўлади. Аммо, рамазоннинг аввалида, олдиндан берса жоиз. Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Намоздан кейинга қолса ҳам соқит бўлмайди. Ҳаттоки, зиммасига вожиб бўлгандан сўнг инқирозга учраб камбағал бўлгандан кейин ҳам фитр садақа соқит бўлмайди. Фитр садақаси вожиб бўлиш шартлари. 1. Ҳур бўлиш. Фитр молявий ибодатлардан бўлгани учун ҳур бўлмаган кишиларга вожиб бўлмайди. Чунки қулнинг мол-мулки бўлмайди. Балки, қул хожасининг мулки бўлади. Агар хожасига фитр садақа вожиб бўлса, хизмат қилиб турган қулнинг ҳам фитр садақасини бериш хожасига вожиб бўлади. 2. Мусулмон бўлиш. Фитр садақаси ибодат ва у билан қурбат (савоб) ҳосил бўлади. Ибодатларнинг тўғри бўлиши учун холис Аллоҳ учун деган ният бўлиши лозим. Бундай ният эса фақат мусулмон кишидангина дуруст бўлади. 3. Нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлиш. Фитр садақаси молявий ибодат бўлгани учун маълум бир миқдордаги мол-мулкка эга кишига вожиб бўлади. Фақир ва мискинларга вожиб бўлмайди. عن أبي هريرة: لا صدقة إلا عن ظهر غني رواه أحمد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам садақа бойликни орқасидан вожиб бўлади” –деди. Имом Аҳмад ривоят қилади. Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда фитр садақни вожиб бўлиши бой бўлган, маълум бир моддий қуввати бор кишига вожиб бўлишини баён қилмоқда. Ислом дини енгил, унинг молявий ибодати ҳам енгил бўлиши керак. Садақани енгил адо қилиниши маълум миқдордаги нисобга эга бўлгандан кейин бўлади. Аммо шу нарса билиш керакки, закотнинг нисоби бошқа, фитр садақасининг нисоби бошқа. Закот нисоби фақат закот чиқариладиган ўсувчи моллардан ҳисоб қилинади. Фитр садақасининг нисоби эса аслий ҳожатдан (ишлатилиб турган мол-мулкдан) ташқари мол-мулклар ҳам ҳисоб қилинади. Ушбу фитр садақасини нисобига эга кишига ўзининг ва балағотга етмаган фақир фарзандининг фитр садақаси вожиб бўлади....

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – ДУО ВА САБАБИЯТ ҚОНУНЛАРИ (биринчи мақола)

Дуо луғатда, “илтижо”, “ўтинч” каби маъноларни англатади. Истилоҳда банда ўзининг фақирлигини, ҳожатмандлигини, ва мутелигини ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳ таолога изҳор қилиб, манфаатларни жалб қилишни ва зарарларни даф қилишни сўраши дуо деб аталади. Дуо мусулмон кишининг ҳаётида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган улкан ибодат ҳисобланади. Бу ибодатнинг қанчалар катта аҳамиятга эга эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай баён қилганлар: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهَ وَسَلَّمَ قَالَ: « لَيْسَ شَىْءٌ أَكْرَمَ عَلَى اللَّهِ تَعَالَى مِنَ الدُّعَاءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Чунки дуо қилувчи ўзининг ожизлигини ва Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодирлигини эътироф этаётган бўлади. Шунинг учун мўмин киши доимо дуога ҳаракат қилиши лозим бўлади. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 222

Аллома, муҳаққиқ, муҳаддис ва фақиҳ Зоҳид Кавсарий

بسم الله الرحمن الرحيم “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларгина қўрқарлар”, дея марҳамат этган Ҳакийм, Алийм бўлган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин. “Олимнинг обидга нисбатан фазли, сизларнинг энг паст даражангиздаги кимса билан менинг фазлим кабидир”, дея мадҳ этган ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога, оилаларига ва сафою вафо аҳли бўлган саҳобаларига, бизга маҳшар даҳшатида орзу-умид бўладиган саловат ва саломлар бўлсин. Бу мақолада буюк, муҳаддис, муфассир, мутакаллим, фақиҳ, аллома, ўз асрининг мужаддиди Муҳаммад Зоҳид Кавсарий роҳимаҳуллоҳ ҳақларида сиз ўқувчига меҳрибон ва раҳимли бўлган Зот Аллоҳнинг тавфиқи ва ёрдами ила қисқача маълумотларни тақдим этишга уриндик. Бу урунишдан кўзлаган мақсадимиз бу буюк зот ҳақларида сиз азиз ўқувчимизда озгина бўлса ҳам тасаввур уйғотишдир. Зеро улуғ алломанинг ҳаётлари, қадрлари ва ислом умматига қилган чексиз хизматларини тўлиқ ёритиш учун бир неча юз саҳифаларни қоралашга тўғри келади. Меҳрибон ва раҳмли бўлган буюк зотдан ушбу ожизона уринишимизни манфаатли ва барокотли қилишини ўтиниб қоламиз. Муҳаммад Зоҳид ибн Ҳасан Ҳилмий Кавсарий ҳижрий 1296-йили (1878), Шаввол ойининг 27 ёки 28 (14-октябр) санаси, сешанба куни, бомдод намозига азон садолари мўминларни чорлаётган вақтда, Туркиянинг Дузжа шаҳрига яқин бўлган Ҳожи Ҳасан Қорисий қишлоғида таваллуд топдилар. “Кавсарий” Кавказ минтақаларидан бўлган “Шиз” дарёси соҳилидаги Кавсарий қишлоғига нисбат ҳисобланади. Шунингдек “Кавсарий” у зотнинг аждодларидан бирига нисбат дейилган гап ҳам бор. Бошланғич исломий илмларни оталари Шайх Ҳасан ибн Алий Кавсарий роҳимаҳуллоҳдан таҳсил оладилар. Бу ҳақида Шайх Кавсарий ўзлари шундай дейдилар: “Мен фиқҳ, ҳадис ва бошқа илмларни отамдан ўргандим. Чунки отам мана шу илмларни дарс бериш учун бўш бўлар эдилар”. Шайх Ҳасан ўғилларига ўзларига ривоят силсиласи орқали етиб келган барча илмлардан ижоза берадилар. Сўнгра Шайх Кавсарий Дузжа шаҳридаги шайхлардан таълим оладилар ва Низом Дузжавийга шогирд бўладилар. Низом Дузжавийдан сарф, наҳв, тарих, риёзийёт, форс тили ва бошқа шаръий илмларни таълим этадилар. 1311-йили бу ерни тарк этиб Астана (хозирги Истамбул) шаҳрига йўл оладилар. Астанага етиб борганларида “Дорул ҳадис” мадрасасига жойлашадилар. Кейинроқ “Фотиҳ” жомеъсида, Шайх Иброҳим Ҳаққий Абиний, Зайнул Обидин Алсуний ва Шайх Ҳасан Қостуний роҳимаҳумуллоҳ қўллари остида талаби илмни давом эттирадилар. Шунингдек Юсуф Зиёуддин Такуший, шайхлар шайхи Шайх Аҳмад Кабийр, Муҳаммад Асаъд каби зотлардан ҳадис эшитадилар. Шайх Кавсарий бу улуғ зотлардан сарф, балоғат, адабиёт(адаб), фиқҳ, усул, тавҳид, мусталаҳ, тафсир, ҳадис, мантиқ ва мунозара одоблари каби илмларни таълим оладилар. “Фотиҳ” жомесида талаби илмни ниҳоясига етказганларидан кейин ўша илм масканида мударрис бўлиб хизмат қилишни бошлайдилар. Бу улуғ хизмат давомида ана шу илм-у ирфон масканида мударрислар раҳбарига айланадилар ва Усмонийлар халифалигида исломий шайхлар вакили этиб тайинланадилар. Буюк Шайх бу маърифат масканида 1-жаҳон уриши бошларига қадар илм-у ирфон таратишда давом этадилар ҳамда бу ердан Мисрга ҳижрат қилишга мажбур бўладилар. Ҳижрий 1341-йили (1922) қишда Мисрга бориб қўним топадилар ва умрлари сўнгига қадар шу ерда яшайдилар. Мисрда ҳаёт кечиришлари давомида бир неча маротаба Дамашққа сафар қиладилар. Шайх Мисрда истиқомат қилганларида Астанадаги каби омматан дарс бериш билан машғул бўлмадилар. Бунинг сабаби Шайх бу ерда асосан китоб таълифи ва таълиқи каби илмий фаолият билан машғул бўлдилар. Лекин Шайх бу илмий фаолият билан машғул бўлишларига қарамасдан ҳузурларига илм талабида келган толиби илмларни қайтармас эдилар. Бунга Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда каби ўнлаб олимлар айнан шу ерда Шайхдан таълим олиб, забардаст олим бўлиб етишганлари ёрқин мисол бўла...

Муфтий Усмонхон Алимов: “Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади”

Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов мамлакат масжидларида ўқиладиган жамоат намозлари, хусусан, ҳайит намози ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган гап-сўзларга телевидениедаги чиқиши орқали муносабат билдирди. У.Алимов мусулмонларга жамоат намозлари бошланиши бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ноўрин гапларга ишонмасликни, бу ҳақда ваколатли ташкилотдан маълумот олишни тавсия қилган. “Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади”, деган Ўзбекистон муфтийси диндошларини сабрли бўлишга чорлайди. У. Алимов Ҳайит намозини ўқиш қай тарзда бўлиши ҳақида ҳам ваколатли идора, яъни Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумот тарқатишини билдирган, аммо бу эълон ЎМИ томонидан қачон берилишига аниқлик киритмаган. 377
1 2 3