Бугун, 13 май куни АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Ушбу брифинг давомида сўнгги кунларда нега Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани ҳақида маълумот берилиб ўтилди. Сўнгги пайтларда касалланганлар сони кунига ўртача 66 тага кўпайиб бормоқда. Касалланганлар сони ниманинг ҳисобига ошмоқда? “Янги аниқланган ҳолатлар асосан карантинга олинганлар орасида аниқланган. Булар: – чартер-рейслар билан чет эллардан қайтариб олиб келинаётган ҳамюртларимиз, – автомобил йўллари орқали чегарадан ўтиб келаётган фуқароларимиз, – узоқ масофаларга қатновчи, катта юк ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари (дальнобойщиклар) орасидан аниқланмоқда. Қолган, аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар фоизи сезиларли даражада паст. Бу карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас” дейди Ҳабибулла Оқилов. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга боғлиқ 2568 ҳолат аниқланган. Бугунгача беморларнинг 2040 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган. Қалампир.уз 246
1 июндан бошлаб Саудия Aрабистони аҳоли учун ажратилаётган ижтимоий ёрдам бўйича тўловларни тўхтатади. Шунинг баробарида 1 июлдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи уч бараварга, яъни беш фоиздан ўн беш фоизгача кўтарилади. Бу ҳақда давлат ахборот агентлигига таяниб Рейтерс хабар бермоқда. Мамлакат молия вазири Муҳаммад Жадааннинг сўзларига кўра, бундай чораларни қўллаш биз учун қийин, аммо қилишмиз зарур бўлган ишлардан ҳисобланади, чунки мамлакат харажатлари даромаддан ошиб кетган. Биринчи чоракда бюджет тақчиллиги тўққиз миллиард долларни ташкил этди. Вазирнинг таъкидлашича, дунёда нефт нархининг тушиб кетишидан ташқари иқтисодий фаолиятнинг пасайиши ҳам даромадларга таъсир кўрсатди. Ҳаражатлар соғлиқни сақлаш секторига режадан ташқари маблағ ажратиш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ҳисобига ошди. Коронавирус пандемияси даврида дунёдаги энг йирик неъфт экспорт қилувчи Саудия мамлакатининг иқтисодиётига ёқилғи маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайиши ва глобал инқироз таъсир кўрсатди. Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Aрабистонида 37 мингдан ортиқ киши коронавирус билан касалланган, 239 киши вафот етган. Таъкидлаш жоизки, ҚҚСни 15 фоизга кўтариш натижасида хизмат кўрсатиш – меҳмонхона, транспорт, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда нархнинг ўсишига олиб келиши кутилмоқда. Бу эса Ҳаж ва умра ҳаражатларига ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. 229
CАВОЛ: Мен намоз ўқий бошлаганимга энди бир йилдан ошди. Ўтган куни аёлим билан тортишиб қолдик. Огоҳлантиришимга қарамай тилига эрк бериб юборди. Мен ҳам ўзимни тутолмай қўл кўтардим. Шунда у ўқиган намозларинг қабул бўлмасин, деб қарғай кетди. Қарғиш тегиши ҳақида эшитганман. Буни ҳукми қандай бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло инсонларни турли шаклда яратганидек уларнинг хулқ атворларини ҳам хилма хил қилган. Шу боис, эр-хотиннинг орасида ҳам тушунмовчиликлар, кўнгил хираликлар учраб туради. Бу ҳатто бутун инсониятга намуна бўлган Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида ҳам бўлганини ҳадиси шарифлардан билишимиз мумкин. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга қараб: اني لاعلم اذا كنت عني راضية و اذا كنت علي غضبي قالت فقلت من اين تعرف ذالك فقال اما اذا كنت عني راضية فانك تقولين لا و رب محمد و اذا كنت علي غضبي قلت لا و رب ابراهيم قالت قلت اجل والله يا رسول الله ما اهجر الا اسمك (رواه امام البخاري من ام المؤمنين عائشة رضي الله عنها ) яъни: “Эй, Оиша! Мен сени мендан розилигингни ҳам ранжиган вақтингни ҳам биламан”- дедилар, Оиша онамиз: “Буни бирор аломати борми? Қандай биласиз?” – дедилар, Пайғамбаримиз: “Агар сен мендан хурсанд бўлсанг “Йўқ Муҳаммаднинг роббисига қасам” – дейсан, агар ранжиган бўлсанг “Йўқ Иброҳимнинг роббисига қасам” -. дейсан” – дедилар. Оиша онамиз айтадилар: “Тўғри айтасиз эй, Аллоҳнинг расули! Фақатгина исмингизни тарк қиламан” – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Мазкур ҳадисдан биламизки эр-хотин орасидаги баъзи бир келишмовчиликлар ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг уйларида ҳам бўлган экан. Асосийси Пайғамбар хонадони барча ишларда намуна бўлгандек мазкур ҳолатда ҳам сизу биз умматларга ибрат кўрсатмоқда. Ҳадиснинг охирги жумлалари: “Тўғри айтасиз эй, Аллоҳнинг расули! Фақатгина исмингизни тарк қиламан” деганларини муҳаддислар “ранжисам ҳам фақатгина исмингизни тарк қиламан лекин, сизга бўлган ҳурматим, муҳаббатим ўзгармайди” деб шарҳлаганлар. Демак, биз ҳам оилавий ишларимизда Пайғамбаримиз ва Оиша онамиз ҳаётларидан ибрат олсак, оиламиз тинч, хотиржам бўлар, арзимас нарсаларга ажримлар ёки саволда айтилганидек бир биримизни ёмон сўзлар билан ҳақоратлаш, қарғашлар бўлмас эди. Бизнинг тилимизда қарғиш деб аталадиган сўз ҳадисларда мазлумнинг дуоси шаклида келади. Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: اتقوا دعوة المظلوم وان كان كافرا فانه ليس دونها حجاب (رواه امام ابن حبان) яъни: “Гарчи кофир бўлсада, мазлумнинг дуосидан қўрқинглар. Чунки, у билан Аллоҳнинг орасида парда бўлмайди” – дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривоятлари). Сизларнинг орангизда ким ҳақ, ким ноҳақ буни билмаймиз. Нима бўлганда ҳам Сиз зиммангиздаги фарз намозларни ўз вақтида адо этишда бардавом бўлинг. Қилинган ибодатларни қабул қилгувчи ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Ихлос билан қилинган ибодатларни зое қолдирмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar 242