Тошкент ислом институтида “Декабрь – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси - 2021” кўрик-танлови ўтказилди.
Тошкент ислом институти раҳбарияти ва жамоаси Махсудов Давронбек Рустамовични Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг Диний-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича биринчи проректор лавозимига тайинланганлиги муносабати билан табриклаб, хайрли ишларида Аллоҳ мададкор бўлишини сўраб қолади!
“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Примов Соатмурод домла 14 декабрь куни Хоразм вилояти урганч туманида жойлашган “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юртида амалиёт ўтаётган Икки нафар Олий маҳад талабалари билан учрашиб, улар ўтган дарсларни таҳлил қилдилар.
“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Примов Соатмурод домла 13 декабрь куни Қорақолпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида амалиёт ўтаётган тўрт нафар талабаларнинг – Низаматдинов Тўлеген, Ережепов Ҳайтмурат, Ҳомидов Ҳикматуллоҳ, Орифхожаев Хожиаббос Олий маҳад талабалари билан учрашиб, улар ўтган дарслари таҳлил қилинди.
Аббосий халифалиги ва Умар ибн Абдулазиз каби марвонийлар сулоласининг баъзи вакилларини мусулмон уммати халифа деб келган бўлса-да, бироқ Аллома Тафтазоний фикрига кўра, ҳадисда тилга олинган халифаликдан мақсад тўлиқ халифалик, яъни у шундай халифаликки, унга қарши ҳеч бир мухолафат бўлмаган, ундан бошқаларга байъат қилишга одамларда майл уйғонмаган.