islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 23, 2023

Day

Фатво ҳақида тушунча  

Фатво сўзи араб тилида “саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Истилоҳда эса, сўраган кишига шаръий далил асосида жавоб беришга нисбатан ишлатилади. Яъни, фатво – турли фиқҳий саволлар бўйича йирик мусулмон ҳуқуқшуносларининг қатъий фикрларини ифодалайди...- Тошкент ислом институти талабаси Маҳмуджонов Жавоҳир

Тил – миллат кўзгуси, маънавият сарчашмаси.

Ўзбек  тили дунёдаги қадимий, гўзал ва бой тиллардан бири ҳисобланади. Тилимиздаги  ҳаё, ибо, андиша, орият, меҳрни ёзувчиларимиз  асарларида  яққол  кўриш  мумкин. Маҳмуд Қошғарийнинг "Девони луғатит турк" китоби, Аҳмад Яссавийнинг  ҳикматлари, Алишер Навоийнинг "Хамса"си, Заҳириддин  Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома"си, Абдулла Қодирийнинг бетакрор  романлари-оқибат сўзларини  бошқа  тилга  айнан  таржима  қилиб бўлмайди...- Модулъ таълим тизими талабаси, Янгийул тумани ‘’Имом Султон’’ жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаев

Камол ибн Ҳумон

Буюк бобомиз Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асари ҳанафий мазҳабида ўта юксак қадрланадиган асар ҳисобланади. “Ҳидоя” асарига жуда кўплаб шарҳлар ёзилган бўлиб, бу шарҳлар орасида “Фатҳул Қодир” асари энг мўътабар шарҳ деб айтсак, муболаға бўлмаса керак. Ушбу шарҳнинг муаллифи бўлмиш Камол ибн Ҳумом ислом оламида ўз замонасининг буюк олимларидан бири ҳисобланади. Бу зот ҳанафий мазҳабининг энг кўзга кўринган фақиҳларидан ҳисобланадилар. У зотни таржиҳ аҳлидан ва ҳатто мужтаҳид ҳам дейилади...- Тошкент ислом институти талабаси Абдуллаев Ҳадиятуллоҳ

Imom Hafs

Abu Amr Hafs ibn Sulaymon ibn al-Mug'iyra al-Kufiy al-Bazzoz hijriy 90-yil, milodiy 709-yilda tavallud topgan. Hafs ibn Sulaymon Kufa shahrida tavallud topgan va o‘sha yerda yashagan. Bu davrda Kufa shahri ilm-ma'rifat markazlaridan bo‘lib, turli ilmlarda ko'plab olimlar yetishib chiqqan. Jumladan Abu Hanifa r.a, Ja'far as-Sodiq kabi yirik kufalik olimlar bilan zamondosh edi...- Toshkent islom instituti talabasi Islom A’zam