islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Аллоҳнинг шундай бандалари борки…

ДОКТОР МУҲАММАД РОТИБ НОБУЛСИЙДАН БИР ҲАДИС ШАРҲИ (Фазилатли Шайх, Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг 08. 01. 1998- йили, “Жомеул Аҳмадий“ номли масжидида ҳаётий мисоллар ила ажойиб ва гўзал шарҳланган ҳадис дарсини эътиборингизга қисқача ҳавола қиламиз): Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломларимиз бўлсин. Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни одамларнинг эҳтиёжларига хослаб қўйган. Одамлар (шахсий) эҳтиёжларини қондириш учун уларнинг ҳузурларига талпинадилар. Ана ўшалар, Қиёмат куни Аллоҳнинг азобида омонда бўлувчилардир!“, деганлар. (Ибн Аббосга бир мавқуф ривоятда: “Одамлар (шахсий) эҳтиёжларини қондириш ва ўз(қалб)ларига сурур истаб“) уларнинг ҳузурларига талпинадилар. Ана ўшалар, Қиёмат куни Аллоҳнинг азобида омонда бўлувчилардир!“, деганлар (Табароний ривояти). Шунга яқин маъноли бошқа бир ҳадисда бундай дейилган: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: ”Аллоҳнинг шундай қавм(банда)лари борки, уларни бандаларнинг манфаатлари (ўз қўлидаги неъматларни одамларга манфаат етказиш йўлида сарфлашлари) учун неъматларга хослаган (айнан уларга бошқалардан кўра кўпроқ неъмат: бой-бадавлатлик, кенг имкониятлар берган)дир. Улар у(неъматлар)ни (одамлар манфаати учун) сарфлар эканлар, Аллоҳ у(неъматлар)ни уларнинг қўлида турғизур. Қачонки уни (одамлар манфаати йўлида сарфлашни) ман қилар эканлар, у(неъматлари)ни улардан тортиб олур ва бошқаларга ўтказур! (Ибн Абу Дунё ривояти). Шарҳ: Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, унга одамларнинг эҳтиёжини туширур. Сиз Аллоҳ суядиган инсонларданмисиз ёки У ёқтирмайдиганларданми эканингизни билиб олишингиз мумкин. Одамлар эҳтиёжларини қондириш умидида эшигингизни кўп тақиллатса, ҳамманинг шу маънода кўзлаган одами бўлсангиз, улар сизда яхшиликни кўрсалар, орзу-умидларини сиз туфайли амалга ошади деб ишонишса, сиздан туҳфа ва ҳадялар кутишса, демак, Сиз Аллоҳ суйган бандалар қаторидасиз!.. Аммо одамлар сиздан юз ўгирсалар, атрофингиздан қочсалар, сиздан бир яхшилик чиқишидан ноумид бўлсалар, сиз ҳисоботларидан тушириб юборган бўлсалар, сизни барча мол-дунё ва лаззатларингиз ила тарк этсалар, билинки, сиз Аллоҳ азза ва жалла суймайдиган инсонлардан экансиз. Бу инсон бошқалар учун ўзини фидо қилади, буниси бошқаларни ўзига қул қилиш билан овора! Иккисининг орасида жуда ҳам катта фарқ бор. Пайғамбарлар бор-будларини одамларга бериб, ўзларига ҳеч нарса қолдирмаганлар-у, бироқ Аллоҳнинг розилигини олганлар! Муштумзўр кимсалар ҳамма нарсани ўзлариники қилишга уриниб, бировга бирор нарса берган эмаслар. Одамлар ўзи у ёки бу каби бўладилар. Менинг кўп айтадиган бир гапим бор: Пайғамбарлар ўз комилликлари ила қалбларга эга бўлганлар. Муштумзўрлар қувватлари ила бўйинларга эга бўла олганлар холос. Сиз хоҳланг, пайғамбарга, хоҳланг, муштумзўрга тобе-эргашувчи бўлинг! Муштумзўрга эргашсангиз, ўз манфаатларингизни амалга ошириш учун куч-қувватингизни сарфлайсиз. Пайғамбар йўлини тутсангиз, қалблар сизга талпиниши учун пайғамбар сизга буюрган камолот йўлларини ҳаётингизга татбиқ қиласиз… “Аллоҳнинг шундай бандалари борки, уларни одамларнинг эҳтиёжларига хослаб қўйган…” Бир йигит ҳақида эшитиб қолдим. У ширинлик, озиқ-овқат цехи очган экан. Шунчалик харидорлари кўп эканки, шу соҳада биринчи рақамли устоз даражасига деярли, чиқиб улгурибди. Хўп, яхши. Одамларнинг уни маҳсулотига бунчалик қизиқишининг сири нимада? Бу харидоргир товарнинг нима сирли жойи бор экан? Бунча катта даромад кўришнинг сири нимада? У йигитнинг отаси бор экан. Отасининг ҳам алоҳида тижорат растаси бўлиб, унда ўғли ишлаб чиқарадиган ширинликларни сотар экан. Йигит отасининг бу растасига тақдим қиладиган барча товарни ҳисоблаб ўтирмай, отасига: “Бу товарни сотинг ва пулини ўзингизга олаверинг“, дер экан. У ака-ука, опа-сингилларига ҳам беҳисоб ҳадя ва моддий ёрдамлар берар экан. Яқинларига ҳам шу даражада сила-и раҳм қилиб, хайр-эҳсонлар берар эканки, киримининг ярмидан кўпини атрофидагиларга бериб юборар экан. Бир сафар уни койиб: “Сени тушуниб бўлмаяпти, ҳаддан зиёд кўп хайр-эҳсон қиляпсан. Бироз ўзингни ўнглаб, у ёқ-бу ёғинга қараб, ҳисобли иш қил. Бас, етар энди шунча қилганинг. Ҳар бир нарсанинг ҳам меъёри бор», дебди баъзилар. Шунда у: “Агар мен бу хайр-эҳсонлардан қўлимни тортиб,...

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси жаҳон ҳамжамияти томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди

Жорий йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди, деб хабар берди uza.uz. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди. Давлатимиз раҳбари БМТ юксак минбарида туриб сўзлар экан, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат“ эканини қайд этди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган. Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қатор бошқа идоралар билан ҳамкорликда резолюция лойиҳаси матнини ишлаб чиқиш ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо барча давлатлар билан келишиш бўйича тизимли ишлар олиб борди. Мамлакатимизнинг Нью-Йорк шаҳридаги Доимий ваколатхонасидан маълум қилишларича, БМТга аъзо давлатлар билан ушбу ҳужжат лойиҳасига доир кўплаб ва ҳар томонлама музокаралар якунлари бўйича 12 декабрь куни Президентимизнинг ташаббуси ҳаётга татбиқ этилди. БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлиси давомида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ резолюцияси қабул қилинди. Мазкур резолюция нафақат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватлангани, балки Шимолий Америка ва Лотин Америкаси, Осиё, Африка ва бошқа қитъаларнинг 50 дан зиёд мамлакати билан ҳаммуаллифликда қабул қилингани эътиборга молик. Бу халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистон раҳбари ташаббусининг долзарблиги ва ўз вақтида илгари сурилган таклиф эканининг юксак эътирофидан далолатдир. Ҳаммуаллифлар қаторида Озарбайжон, Жазоир, Баҳрайн, Беларусь, Гана, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Канада, Қатар, Қирғизистон, Ливан, Марокаш, БАА, Ўмон, Покистон, Корея Республикаси, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, Судан, Тожикистон, Таиланд, Тунис, Туркманистон, Филиппин, Япония ва бошқа давлатларни қайд этиш жоиз. Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда маърифатпарварлик ғоясини илгари суриш қайд этилиб, сайёрамизда хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги интеграция, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, муроса ва ўзаро англашувнинг нечоғли муҳимлиги эътироф этилади. Ҳужжатда динлар, маданиятлар ва конфессиялараро муносабатлардаги уйғунликни рағбатлантириш ҳамда айрим шахсларга нисбатан дин ва эътиқодлар замиридаги камситишларга йўл қўйилишига қарши курашишга қаратилган барча халқаро, минтақавий ва миллий ташаббуслар қўллаб-қувватланади. Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, ушбу ҳужжат барча аъзо давлатларнинг фикр, виждон, дин ёки эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришга доир саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш ва шу асосда: а) бутун жамиятда турли дин ва эътиқодлар, уларнинг юрисдикцияси доирасида амал қилувчи турфа диний озчиликлар тарихи, анъаналари, тили ва маданияти ҳақида янада кенг билимларни тарғиб қилиш орқали таълим ва бошқа воситалар ёрдамида дин ва эътиқод эркинлигига доир барча масалаларда ўзаро англашув, бағрикенглик, камситишга йўл қўймаслик борасидаги саъй-ҳаракатлар ва ҳурматни рағбатлантириш; б) миллий ва халқаро даражада маданиятлараро ҳамкорлик ва тинчлик ўрнатишга қаратилган фаолиятнинг турли кўринишларини қўллаб-қувватлаш; в) илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлашга ундайди. Таъкидлаш жоизки, резолюциянинг мақсад ва мазмуни БМТ доирасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар, жумладан, БМТ Низоми, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадлари, Дин ёки эътиқодлар замиридаги муросасизлик ва камситишларнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги декларация, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг мавзуга доир анъанавий резолюциялари қ оидаларига тўлиқ мос келади. Айни пайтда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган ҳужжатда аъзо давлатларга миллий ва халқаро ОАВлар,...

Ҳадиси қудсий ва уни ислом тарихидаги ўрни

Ҳадиси қудсий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таолодан қилган ривоятларидир. Ҳадиси қудсий баъзан Жаброил алайҳиссалом орқали, баъзан эса ваҳий, илоҳий илҳом ёки туш воситасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ўз сўзлари билан асҳобларига сўзлаб берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Парвардигордан ривоят қилишлари, яъни ҳадиснинг ўзига хос санади уни бошқа ҳадислардан фарқлаб туради. Шу боис, аксарият ҳолларда ҳадиси қудсий Аллоҳ таолога нисбат берилади. Қуръони карим билан ҳадиси қудсий қуйидаги жиҳатлар билан бир-биридан фарқланади: – Қуръони каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам мўъжиза. Аммо ҳадиси қудсий ожиз қолдириш хусусиятига эга эмас. – Қуръон оятлари намозда ўқилади. Ҳадиси қудсий эса ўқилмайди. – Қуръонни инкор қилган кимса кофир бўлади. Ҳадиси қудсийни инкор қилувчи эса фосиқ бўлади. – Қуръони каримнинг лафзи ҳам, маъноси ҳам Аллоҳдан. Ҳадиси қудсийнинг лафзи Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан ташкил топган, маъноси эса Аллоҳ тарафидан ваҳий қилинган. – Қуръони каримнинг маъносини ривоят қилиб бўлмайди. Ҳадиси қудсий маъносини ривоят қилиш мумкин. – Қуръони каримни нопок ҳолда ўқиш мумкин эмас. Ҳадиси қудсийни ўқиш ёки ушлаш учун таҳоратшарт қилинмайди. – Жунуб одам Қуръонни ўқиши ёки кўтариб юриши мумкин эмас. Ҳадиси қудсийни жунуб одам ҳам кўтариб ёки ўқиб юраверади. – Қуръони каримдан бир ҳарф ўқиган кимсага ўн ҳасанот ёзилади. Ҳадиси қудсий ўқишга бундай ажр-мукофот белгиланмаган. – Қуръони каримни сотиш дуруст эмас (Имом Аҳмад ривоятларига биноан) ёки макруҳ (Шофеийлар сўзига биноан). Ҳадиси қудсийни сотиш ман этилмаган ва макруҳ ҳам эмас. Ҳадиси қудсийни илоҳий ҳадислар деб ҳам аташади. Уларнинг сони юзтадан кўпроқ. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 800

Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги янги низом тасдиқланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан такомиллаштириш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнларини мувофиқлаштириш мақсадида Олий таълим тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради. Олий таълим тўғрисидаги низомга кўра, олий таълим узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури бўлиб, олий таълим муассасаларида умумий ўрта (11 синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими амалга оширилади. Олий таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: олий таълимни иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилганлиги; таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; олий таълимни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртидан кейинги таълимлар билан узлуксизлиги ва узвийлиги; таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; олий таълим тизимида давлат ва жамият бошқарувини уйғунлаштириш; олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш. Мамлакатнинг истиқболини ҳисобга олган ҳолда замон талабларига жавоб бера оладиган малакали, рақобатбардош, юксак билимли, республиканинг илм-фан, маданият, иқтисод, ижтимоий соҳаларини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшадиган, мустақил фикрлай оладиган, юксак маънавиятга эга бўлган юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлашдан олий таълимнинг асосий мақсади ҳисобланади. Олий таълимнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа ва ўқув фан дастурларга мувофиқ ўқитиш сифатини таъминлаш; ўқув жараёнини (амалиёт, стажировка) кадрлар истеъмолчиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ташкил этиш; олий малакали мутахассислар, шунингдек илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш; илм-фан, маданият, техника, технологиялар, иқтисоднинг замонавий ютуқлари, мамлакатнинг иқтисоди ва маданиятининг ижтимоий истиқболини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш услубларини тизимли такомиллаштириш; ёшларда инсонпарварлик руҳиятини шакллантириш, уларнинг тарбиясига миллий ватанпарварлик ғояси асосида умуминсоний қадриятларни ҳамда Ватанга, жамиятга, оилага ва атроф-муҳитга муҳаббатни сингдириш; ўқитишнинг интерфаол усулларини, инновацион педагогик ҳамда ахборот коммуникацион технологияларини, мустақил таълим олиш, масофавий таълим тизимини амалиётга жорий қилиш; олий таълимда фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш; илмий-педагогик кадрлар ва таълим олувчиларнинг илмий–ижодий фаолияти, илмий тадқиқотлари ёрдамида фан, техника, технологияларни ривожлантириш, олинган натижаларни мамлакат иқтисодиётида ва таълим жараёнида қўллаш бўйича тавсиялар тайёрлаш; давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларини ривожлантириш асосида таълим хизматлари бозорида рақобатни юзага келтириш; олий таълим муассасаларини бошқаришни такомиллаштириш ва мустақиллигини кенгайтириш, жамоат бошқарувини васийлик кенгашлар шаклида олиб бориш; таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш борасида илмий, услубий тадқиқотларни олиб бориш, битирувчиларни касб йўллаш ҳамда меҳнат билан бандлиги мониторингини олиб бориш; олий таълим соҳасида ўзаро фойдали халқаро ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш. Олий таълим тизими қуйидагилардан иборат: давлат таълим стандарти ва малака талабларига мувофиқ таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таълим дастурларининг бажарилишини таъминлайдиган давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари; олий таълимни норматив-ҳуқуқий ва илмий-услубий таъминоти бўйича тадқиқот ишларини олиб борувчи илмий-педагогик муассасалар; олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари, шунингдек, уларга бўйсинувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар. Олий таълим икки босқичдан иборат: бакалавриат ва магистратура. Олий таълим муассасаларида бакалавр...

Ширинсўзлик бахт омили

Ҳар доим ширинсўзлик, гўзал муомала кишини бахтли бўлиш омили бўлиб келган. Бу каби сифатлар нафақат эри-хотин, ота-бола, она-бола, қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва оға-ини ўртасида балки, жамиятдаги ижтимоий ва маънавий ишларнинг барчасида ўз самарасини беради. Чунки сўзда сеҳр бўлади. Бир сўз ёки гап билан инсон кўнглини вайрон ё хурсанд қилиш мумкин. Ҳаётда шундай ишлар борки уни пул билан ҳам амалга ошириб бўлмайди. Мисол қилиб айтадиган бўлсак, агар бой бадавлат бир инсон бемор бўлиб ётган бўлса, қандай дори ичса ҳам дардига малҳам бўлмаётган бўлса, айтинг-чи уни мол-дунёси ёрдам берадими? Шундай вақтда беморнинг дўстларидан бири келиб, унга ширинсўзлик билан кайфиятини кўтарадиган, келажак учун умид бағишлайдиган сўзларни, гапларни айтса, беморда ўзига нисбатан ишонч, дардига даво борлигига инонч пайдо бўлади. Бунга нима сабаб? Албатта ширинсўзлик ва гўзал муомала. Ҳатто бобомиз Ибн Сино ҳам ўз китобларида ҳар қандай беморни даволашда учта муҳим ишни амалга ошириш кераклигини таъкидлаб, энг аввало ширинсўзлик ва гўзал муомала деганлар. Бу гўзал ахлоқий сифат бугунги кунда муҳим иш бўлиб қолганки, айниқса эри-хотин орасида. Тасаввур қилинг. Агар сиз толиб, кайфиятингиз бузилиб, ишдан келганингизда аёлингиз барча ишини ташлаб, табассум қилган ҳолда ассалому алайкум, дадаси чарчамасдан яхши келдингизми? ва қўлингиздаги нарсаларни олиб, тез кийимларингизни алмаштириб олинг, овқат тайёр, жуда чарчаб кетган бўлсангиз керак, бизга у керак, бу керак дея сизни қийнаб юбордик, ҳечқиси йўқ бир оз дам олсангиз чарчоқларингиз чиқиб кетади деб, кутиб олса аниқки сиз ўша кунги барча йўлиққан асаббузарлик ва қийинчиликларни эсдан чиқариб юборасиз ва кайфиятингиз чоғ бўлади. Демак, кайфиятингиз чоғ ва хурсанд бўлишингизга аёлингизни ширин сўзлари-ю гўзал муомаласи сабаб. Шу ўринда тан олиб айтишимиз керакки, ширинсўзлик деганда фақатгина аёлга тегишли бўлган иш деб, ўйлаймиз ва аёлимиздан талаб қиламиз. Бу оила қўрғонидаги хато фикр бўлиб, ширинсўзлик нафақат аёлда балки эркакда ҳам бўлиши зарур. Сиз эрталаб ишга чиқиб кун давомида истаган таомларингизни еб, дўстларингиз даврасида зерикмасдан ўтказасиз. Аёлингиз-чи? Уй ишлари, кир ювиш, уйни сарамжон қилиш, болалар инжиқликларига чидаш ва сиз келишинигизга сиз хохлайдиган  қилиб, уйдаги бор масаллиқлардан овқат тайёрлаши керак. Ана шу ишларни бажариб, жуда чарчаб турган бир маҳалда сиз кириб келиб, салом бериб, қани яхши ўтирибсизларми, уйлар сарамжон-сариштаку. Қани онаси қорним оч, тайёрлаган таомингни олиб кел. Бирга овқатланамиз ва овқатидан еб, гарчанд сиз айтгандай бўлмаса ҳам бай-бай жуда ҳам ширин чиқибди десангиз олам гулистон аёлингиз ҳам сизнинг бу гапларингиздан шу кунги барча чарчоқлари эсдан чиқиб,  ҳудди рўзғор ишларини энди бошлагандай кучга кириб, кайфияти кўтарилади. Билинки бу кайфият кўтарилишига сизнинг  ширинсўзлигингиз сабаб бўлади. У ҳам инсон, у ҳам ўзига яхши муомала қилинишини ва эътибор берилишини хоҳлайди. Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бу иш на эрга ва на аёлга қийин иш эмас. Ҳаётда амалга оширса бўлди. Азизларим халқимизда шундай бир мақол бор: “Яхши гап билан илон инидан чиқар, ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар” дейилади. Келинг ота-онамиз, ака-укамиз, опа-синглимиз, қўни-қўшнимиз, қариндош-уруғимиз, фарзандларимиз ва аҳли аёлимизга нисбатан ширинсўз бўлишни унитмайлик. Шунда улар ҳам бизга нисбатан ширинсўз бўлади. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов 826
1 1 349 1 350 1 351 1 352 1 353 1 548