islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

«Ўзбекистондаги жоме масжидлар 6 майдан эътиборан очиладими?!»-Ўзбекистон мусулмонлари идораси масалага ойдинлик киритди

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда гўёки Ўзбекистондаги жоме масжидларда шу йил 6 майдан эътиборан таровеҳ ва жума намозлари ўқилиши тўғрисида тарқатилаётган аудиохабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини таълимотларида қаттиқ қораланади, қонунчиликда эса жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси ва Рамазон ойини ўтказиш бўйича баёнотида жума намози ўрнига уйда пешин намозини, беш маҳал ва Рамазон ойидаги таровиҳ намозларини уйда ўқиш ҳақида алоҳида қайд этилган. Шундай экан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорларига мос равишда масжидларда жамоат бўлиб ибодат қилиш бошланиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашрлари томонидан эълон қилинади. Ўз навбатида мўмин-мусулмонларни мана шундай ихтилоф, фитна ва иккиланишларга сабаб бўладиган материалларни тарқатмасликка чақирамиз. Аллоҳ таоло барчамизга инсофу тавфиқ бериб, тўғри йўлда собитқадам қилсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 989

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Исломни биринчи бўлиб қабул қилган саҳобалар

Ибн Салоҳ роҳматуллоҳи алайҳнинг таҳқиқларига кўра биринчи бўлиб Исломни қабул қилган саҳоблар деганда қуйидаги зотлар тушунилади: – Ҳур эркаклардан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу; – Балоғатга етмаган ёш болалар ичидан Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу; – Аёллардан Хадижа бинти Ҳувайлид розияллоҳу анҳо онамиз; – Озод қилинган қуллардан Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу; – Қуллардан Билол розияллоҳу анҳу. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 1 079

Тошкент ислом институтига кириш учун қабул имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади? Фақат мадраса битирувчилари қабул қилинадими?

Янги ўқув йилига қабул ҳам яқинлашиб келмоқда. Тошкент ислом институтига ўқишга кирмоқчи бўлганлардан қабул, имтиҳонлар тўғрисида саволлар келиши давом этяпти. Шу борада энг кўп бериладиган саволларга қуйида жавоблар берилган. Танишиб, бошқаларга ҳам улашинг. 1 077
1 1 046 1 047 1 048 1 049 1 050 1 555