islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Исро ва Меърож ҳодисаси қачон юз берган?

«Исро» (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир. «Меърож» (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир. Маълумки, бутун оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан олий, устун ва юксакдир. Ҳикмати Бу мўъжизавий сафарнинг ҳикматлари кўп бўлиб, энг буюги ва лўндаси Аллоҳ таоло: (لِنُرِيَهُ مِنْ أَيَاتِنَا) «…унга (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломга) Ўз мўъжизаларимизни кўрсатиш учун…»[1] деб, айтган оятидир. Шундай ҳам бўлди: (لَقَدْ رَأَى مِنْ أَيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرَى) «Дарҳақиқат, у (Муҳаммад алайҳиссалом) Парвардигорининг буюк мўъжизаларини кўрди»[2]. Аллоҳнинг ҳузурида «меҳмон» бўлиш мушрикларнинг азиятлари чўққисига чиққан пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга катта тасалли бўлди, бу иш туфайли у зотнинг кўнгилларидан тушкун кайфият ариди, умид ниҳоли гуркиради. Айни чоқда, бу воқеа мусулмону кофир учун синов-имтиҳон ҳам бўлди. Бу имтиҳондан барча саҳобалар ўтишди, кофир-мушриклар эса, яна доғда қолишди. Тафсилоти Жумҳур аҳли сунна вал жамоа уламолари Исро ва Меърож ҳодисасининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлганларидан кейин, Макка даврида, ҳижратдан сал олдин, ислом даъвати қувғин билан муваффақият ўртасида турган бир пайтда, уйғоқ ҳолларида, руҳ ва таналари билан, Жаброил фаришта ҳамроҳлигида, Буроқ номли мўъжизавий уловда, кечанинг бир бўлагида, бир марта юз берганига иттифоқ қилишган. Беш вақт намоз Исро кечаси Меърожда фарз қилинганига барча уламолар якдилдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратлари пайғамбарликнинг 14-йили, рабиул аввал ойининг бошида, у зот қамарий ҳисобда 53 ёшга тўлганларида (милодий 622 йил сентябр ойи ўрталарида) бўлганига ҳам барча уламолар иттифоқ қилишган. Вақти Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Қуйида уларни бирма-бир кўриб чиқамиз: – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин (бу ривоят шозз[3] бўлиб, Шарик ибн Абу Намир тарафидан содир этилган хато эканига барча муҳаддислар иттифоқ қилишган[4]); – пайғамбарликнинг биринчи йили (имом Табарий ихтиёр қилган); – пайғамбарлик келганидан бир йилу олти ой кейин (имом Заҳабийнинг ушбу қавли ҳақида Абу Умар ибн Абдул Барр: «Мен Заҳабийдан бошқа бу гапни айтган бирорта сийрат олимини билмайман», деган[5]); – пайғамбарлик келганидан беш йил ўтиб (қози Иёз нақли); – пайғамбарлик келганидан етти йил кейин (Зуҳрийнинг бир қавли); – пайғамбарликнинг ўнинчи йили (Муҳаммад Сулаймон Мансурфурий ихтиёр қилган); – ҳижратдан уч йил олдин (Ибн Асийр нақли); – ҳижратдан бир йилу олти ой олдин, рамазон ойида (Воқидий ривояти); – ҳижратдан бир йилу беш ой олдин, шаввол ойида (Мовардий қавли ҳамда, Суддийдан Табарий ва Байҳақийлар ривоят қилишган); – ҳижратдан бир йилу тўрт ой олдин, зулқаъда ойида (Суддий ва Муқотилларнинг бир қавли); – ҳижратдан бир йилу уч ой олдин, зулҳижжа ойида (Ибн Форис нақли); – ҳижратдан бир йилу икки ой олдин, муҳаррам ойида (Ибн Абдул Барр нақли); – ҳижратдан бир йил олдин, рабиул аввал ойида (кўпчилик ровийлар ривояти, жумладан: Ибн Аббос, Ибн Масъуд, Ибн Умар, Анас, Жобир, Оиша, Умму Салама, Умму Ҳонилардан ривоят қилинган (Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин). Қатода, Урва ибн Зубайр, Мусо ибн Уқба, Ибн Қутайба, Байҳақий, Ибн Саъд, Ибн Асокир, Ибн Мардавайҳ, Ҳофиз Иброҳим Ҳарбийлар ривоят қилишган (Аллоҳ ҳаммаларини раҳматига олсин). Муқотил ва Зуҳрийларнинг бир қавли); – ҳижратдан саккиз ой олдин, ражаб ойида (Абул Фараж ибн Жавзий нақли); – ҳижратдан олти ой олдин, рамазон...

Карантинда бепул ва сифатли таълим: энг яхши онлайн платформа ва кутубхоналар

​​​​​​​Жаҳон миқёсида карантин туфайли таълим масканлари талабасиз, ўқитувчисиз. Аммо XXI асрда пандемия таълим олишга тўсиқ бўла олмайди. Режадан ташқари таътил ― онлайн таълим билан шуғулланиш учун қулай фурсат. Қуйида жаҳоннинг нуфузли таълим муассасаларига тегишли маъруза ва дарсликлар, ўқув дастурлари фойдаланиш учун бепул ва очиқ шаклда жамланган манбаларни келтириб ўтамиз. Интернет, тил билиш кўникмаси ва озгина қунт – қарабсизки, таътилдан максимал фойда олиш мумкин. Ҳарвард университети курслари Нафақат АҚШ, балки бутун дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири ҳисобланган Ҳарвард университети 100дан ортиқ бепул онлайн курсларни тақдим этади. Махсус порталдан веб-дастурлаш, молия, диншунослик, компьютер технологиялари, маданият, тарих, сиёсатшунослик ҳамда бошқа соҳаларга оид маърузаларни топишингиз мумкин. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш кифоя. Алоҳида мавзулар бўйича категориялаштирилган платформа хизматингизга тайёр. Манзил: www.online-learning.harvard.edu Хан академияси Ҳарвард бизнес мактаби битирувчиси Салмон Хон томонидан нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилган Хан академияси (Khan academy) ҳар кимга ҳар ерда юқори сифатли таълим имкониятини тақдим этишни мақсад қилади. Академия математика, тарих, тиббиёт, молия, физика, кимё, биология, астрономия, коинотшунослик, маданият бўйича 4200дан зиёд микромаърузаларни жамлайди. Мавзулар содда тилда тушунтирилган. Бундан ташқари, ўрганилган мавзу бўйича билимларни текшириш учун вазифалар жамланмаси ҳам тақдим этилади. Ушбу платформа масофавий таълимнинг энг яхши шаклларидан бири дея эътироф этилади. Маърузалар базаси дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Хан академияси базаси бир гуруҳ кўнгиллилар томонидан ўзбек тилига ҳам таржима қилинмоқда. Манзил: www.khanacademy.org   ―  www.xanakademiyasi.uz    edX ― дунёнинг энг кучли университетларини бирлаштирувчи платформа edX платформаси дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлари − Ҳарвард университети, Стенфорд университети, Бостон универитети, Массачусетс технологиялар институти, Сорбонна университети кабиларнинг онлайн маълумотлар базасини ягона манзилда жамлайди. Бу ерда аниқ, гуманитар, табиий фанлар, компьютер технологиялари бўйича видеодарсларни топиш мумкин. Шунингдек, платформада дунёнинг энг кўп сўзлашувчига эга тиллари бўйича ҳам дарслар бор. Бундан ташқари, фойдаланувчилар дарслар юзасидан ўзаро фикр алмашиш, мунозарага киришишлари учун онлайн форум ҳам ишлайди. Дарслар бепул, курс якунлангандан кейин тўлов асосида сертификат олиш ҳам мумкин. Манзил: www.edx.org Барча онлайн курcларни жамловчи гигант платформа Class Central деб номланувчи платформада турли йўналишдаги онлайн курсларни топиш мумкин. Платформа интернетга жойлаштириб бориладиган курсларни оммабоплиги, фойдаланишдаги қулайлиги ва сифатига кўра саралаб, рейтингга киритиб боради. Платформа энг нуфузли таълим масканларининг сифатли онлайн курсларини жамлайди. Шунингдек, бу ерда расмий масофавий таълим олиш мумкин бўлган дастурлар хусусида ҳам маълумотлар мавжуд. Манзил: www.classcentral.com Ҳам тил, ҳам фан ўрганиш имконияти Coursera платформаси 36 млн.дан зиёд фойдаланувчига эга, 3000дан зиёд курсларни жамлайди. Унда гуманитар, аниқ ва табиий фанлар бўйича билим олиш мумкин. Ҳар бир мавзу 15 дақиқали видеомаъруза, ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш учун тест ва топшириқлардан таркиб топган. Ҳар бир курс якунида имтиҳон бор, ундан муваффақиятли ўтган фойдаланувчига электрон шаклда сертификат ҳам тақдим этилади. Мазкур платформанинг афзаллиги шундаки, видеомаърузаларни ўзингизга керакли тилдаги субтитр билан танлаш мумкин. Бу фанни ўрганиш билан бир қаторда, керакли тил бўйича кўникмаларни ҳам мустаҳкамлаш имконини беради. Манзил: www.coursera.org Кембриж дастури билан таҳсил олинг Буюк Британиянинг нуфузли ва энг қадимги олийгоҳларидан ҳисобланган Кембриж университети айнан пандемия туфайли онлайн таълимни ривожлантиришга эътибор қаратди: 18000та китоб ва илмий мақола жамланган архивини барча учун очиқ фойдаланиш шаклига ўтказди. Муҳими, бепул! Манзил: www.cambridge.org Лекториум Лекториум рус тилидаги энг катта видеокурслар базаси ҳисобланади. Ушбу платформада турли йўналишдаги 4000дан зиёд видеомаърузани очиқ шаклда топиш мумкин. Манзил: www.lektorium.tv Россиянинг етакчи олийгоҳлари маърузалари ягона...

Имом-хатиблар ва халқимиз томонидан 400 га яқин жонлиқ сўйилди, юзлаб хатми Қуръон қилинди, миллионлаб саловоти шариф айтилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан каронавирус юқумли хасталигини тез орада инсоният бошидан аритиш мақсадида динимиз кўрсатмаларига мувофиқ, бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Бугунги фазилатли жума айёмида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилликлари жами 21 бош қора мол, туман-шаҳарлар марказий масжид имом-хатиблари ташаббуси билан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда, 386 бош қўй сўйилиб, гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонлар ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилинди. Диний соҳа ходимлари 6 543 та нажот сўраш намозини адо этдилар. 1 466 301 та “Солатун ножия”, 1 277 537 та “Солатун нория”, 234 055 та “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” каби улуғ саловоти шариф ва дуо, 207 390 марта “Фотиҳа” ва “Ихлос” суралари ўқилди. Ушбу хатми Қуръонлар, салавотлар ва хайрия ишларининг якуний дуолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларида Тошкент шаҳридаги «Сузук ота» мажмуасида юртимиздаги энг табаррук уламолар томонидан амалга оширилди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу хайрли ишларга ҳисса қўшиш мақсадида халқимиз томонидан катта ташаббус кўрсатилди. Жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали хабар топган юртдошларимиз ўз уйларида, оила аъзолари билан хатми Қуръон ва “Солатун ножия”, “Солатун нория” каби улуғ дуоларни ўқишга киришдилар. Қийинчилик, мусибат даврида жипслашолишимиз, бир тану бир жонга айлана олишимизни кўрсатди. Бугун эрта тонгдан бошлаб Диний идорага аҳолимиздан қўнғироқлар тинмади. Уларда ихлоси баланд азизларимиз: “Биз шунча хатмона қилдик, бунча саловоти шарифлар ўқидик, бизни ҳам ёзиб қўйинг”, дея хабар бердилар. Бугун соат 12-00 гадар Диний идорага келиб тушган маълумотларга кўра, юртдошларимиз томонидан 17 та қўй сўйилиб, ҳақдорларга эҳсон қилишган. 213 маротаба хатми Қуръон қилишган, 271 690 киши нажот сўраш намозини адо этишган. 656 864 та “Солатун ножия”, 612 053 та “Солатун нория”, 199 343 та “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” каби улуғ саловоти шариф ва дуоларни, 350 466 марта “Фотиҳа” ва “Ихлос” сураларини ўқишган. Бундан ташқари, қанчадан-қанча юртдошларимиз айтишга ботинмаган ёки хуфёна тарзда ибодат ва тасбеҳу дуоларда бўлишган. Халқимиз орасида Аллоҳ таолонинг валий бандалари, дуолари мустажоб чин дўстлари бор. Уларнинг биргина дуолари балоларни аритиши, енгиллик ва кушойишлар келтириши мумкин. Ана шундай азизларимиз ҳам дуоларда бўлдилар, иншоаллоҳ. Синовли дамларда бутун халқимиз чин ният ва ихлос билан қилган хайрия, эҳсон ва қурбонликлар, кўплаб хатми Қуръон, дуои саловотлар шарофатидан юртимиз, қолаверса, бутун дунёда каронавирус юқумли касаллиги тез орада чекинсин, берморларга комил шифо берсин, масжидларимиз ҳам яқин вақтлар ичида очилиб, мўмин-мусулмон халқимиз билан обод бўлсин! Манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими 884

UZTELECOM ҳам бир қатор таълим ва ОАВ сайтларидан бепул фойдаланишни йўлга қўйди

Коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида «Ўзбектелеком» АК ўзининг симли интернети ва мобил алоқаси («ЎзМобайл» филиали) абонентлари учун карантин даврида қатор оммавий ахборот воситалари сайтлари ҳамда таълим манбаларидан бепул фойдаланишни йўлга қўйди. Шунингдек, мобил алоқа абонентлари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ягона «1003» қисқа рақамли ишонч телефонига бепул қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда «ZiyoNET» тармоғидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этади*. Тўлиқ ва ишончли маълумот ҳамда масофавий таълим олиш учун 2020 йил 20 мартдан 1 майгача UZTELECOM абонентлари чекловсиз ва интернет трафик сарф этмаган ҳолда қуйидаги манбалардан фойдаланишлари мумкин: Онлайн ОАВ: http://daryo.uz http://gazeta.uz http://kun.uz http://podrobno.uz http://repost.uz http://spot.uz http://uzreport.news http://uznews.uz http://xabar.uz Таълим бўйича веб-манбалар: http://edumarket.uz http://eduportal.uz http://emis.uzedu.uz http://itschool.uz http://itsm.uz http://kitob.uz http://kundalik.com http://online-maktab.uz http://stat.uzedu.uz http://talim.uzedu.uz http://uzedu.uz http://utube.uz Коронавирус тарқалишининг интерактив харитаси: http://coronovirus.uz «1003» қисқа рақами орқали кечаю кундуз фаолият юритадиган ишонч телефонига қўнғироқлар ҳам мобил алоқа абонентлари учун доимий тарзда бепул бўлади. Ахборот марказига коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволлар, кишининг ва унинг яқинлари саломатлиги ҳолати бўйича мурожаат қилиш мумкин. Бундан ташқари, «1003» рақами орқали мутахассислардан «тиббиёт нуқтаи назаридан асосли жавоблар ва тавсиялар» олиш мумкин. «ZiyoNET» тармоғи —ўсиб келаётган авлодга таълимга оид манбаалардан фойдаланишни ташкиллаштириш имкони беради. «ZiyoNET» ахборот ресурслари ягона реестри билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин. * Эслатма! Бепул фойдаланиш қуйидаги шартларда тақдим этилади: абонент ҳолати фаол бўлиши керак; бепул кириш таъминланган манбаларнинг IP-манзиллари ўзгартирилганда, шунингдек кўрсатилган сайтлар ва иловаларга кирмайдиган трафик учун (учинчи томон хизматлари ва иловаларни ишлатишда пайдо бўладиган смартфон операцион тизимидаги трафик) ўзгартирилганда, абонент тариф режасига биноан ёки асосий балансдан ушбу манбаларга кириш учун тўлов олинади. Прокси-сервер (шу жумладан VPN) орқали ишлайдиган сайтлар ва дастурларга киришда бепул кириш таъминланмайди. «ZiyoNET» хизматдан бепул фоийдаланиш фақатгина GSM стандартидаги мобил алоқа абонентларига тақдим этилади. Манба: xabar.uz 1 140
1 1 087 1 088 1 089 1 090 1 091 1 548