islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Жумани уйда ўқиш ҳукми, бало келганда тавба-истиғфор. Ҳомиджон домла Ишматбеков билан суҳбат

Жума намозини уйда ўқишлик ҳукми, бало келганда гуноҳлорга тавба ва Аллоҳга илтижо билан дуо қилишнинг фойдалари, Пайғамбарга салавот айтиш дуонинг қабул бўлиши кафолати экани. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков шу каби мавзуларда сўз юритди. Covid-19 тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чоралари кучайиб бормоқда. Kun.uz мухбири шу мавзуда аҳолини қизиқтираётган қатор саволларга жавоб олиш учун Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков билан суҳбатда бўлди. Жума намозини 3-4 киши уйда ўқиш мумкинми? Ҳомиджон домла Ишматбеков – Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Алҳамдуллилаҳ, вассолату вассаламу ала расулиллаҳ! Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолар кенгашининг жамоат намозлари, ҳатто жума намозларини вақтинча тўхтатиб туриш бўйича фатвоси халқимизни, мусулмонларни юртимизга кириб келган вабодан сақлаш мақсадида қабул қилинди. Жума намозлари, жамоат намозларини вақтинчалик тўхтатиш, уйларда ўқишлик тавсияси ҳамма учун. Жума намозини 3-4 киши бўлсак ҳам, уйда ўқиб олсак бўладими, деган саволлар бизларга ҳам берилмоқда. Шу нарсани биз яна бир карра мўмин-мусулмонларга тушунтириб қўйишимиз керак бўладики, беш вақт намозни икки киши бўлса ҳам ўқиса, жамоат саналади. Уйида, ўз оиласи билан жамоат бўлиб ўқиса, нур устига нур. Аммо, жума намозининг ўқилишида фақатгина жамоат ҳозир бўлиши кифоя эмас. Унинг алоҳида шартлари бор. Жума ўқиладиган жой катта бир жоме бўлиши керак. Жума намози ўқишга давлат томонидан ва муфтий томонидан рухсат бўлиши керак. Ўша рухсат берилган жойдагина, жума намози адо қилинади, деган шартлар бор. Рухсат берилмаган жойда жума ўқилса, жумага ўтмайди, деган масалалар бор. Шунинг учун, фатвода очиқ-ойдин айтилдики, 3-4 киши эмас, 10 киши бўлса ҳам, келинг, бугун жума экан, унинг савобини топайлик, деб, жума намозини адо этса ҳам, у рухсатсиз ўқилган қаторига киради. Пайғамбар алайҳиссолати васалламнинг бир ҳадислари бор: «Соғлом одам, муқимликда қилаётган ибодатига Аллоҳ таоло қанча ажр берган бўлса, сафарга чиққанида ёки бемор бўлиб қолганида қилган ибодатига, соғлиғида, муқимлигида қилган мукаммал ибодатининг савоби берилади», – деганлар. Аллоҳ, намозни ўтириб ўқияпти, руку-саждасини тўлиқ қилмаяпти, шунинг учун, бунга ярим савоб бераман, демайди. Чунки банда ўз ҳолатидан келиб чиқиб ибодатини адо этмоқда. Шунинг учун, хотиржам бўлишсинки, уйларида ёлғиз ўқиётган намозига, қани энди, масжид очиқ бўлса-ю, жамоатда ўқисам, деб ният қилиб турибдими, унга ўша 25та ёки 27та савобни беради. Чунки, банда ўз ихтиёри билан масжиддан ёки жумадан қолаётгани йўқ. Тарихда жамоат намозларидан тўхтатиб туришга доир мисоллар борми? Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шу даражада жамоатга тарғиб қилганларки, «мен бир одамни имомликка тайинлардим-да, уйма-уй юриб, жамоатга чиқмаганларга қаттиқ муносабат қилган бўлардим», деган мазмунда ҳадислари бор. Яъни, фаровон пайтда, имконият бўлса-ю, дангасалик қилиб жамоатга чиқмаганларга таҳдид қилганлар. Лекин, пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ ёмғир ёққанда, қаттиқ совуқ бўлганда, намозга келмай қўяверинглар, деган маънода «соллу фи риҳаликум» – «намозни уйингизларда ўқинглар» деб айтардилар. Абдуллоҳ ибн Аббосдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу воқеа пайғамбаримиздан кейинги давр, тобеинлар даврида бўлган. Қаттиқ совуқ бўлган кунларнинг бирида ибн Аббос азон айтаётган муаззинга «ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ» – «намозга келинглар, нажотга келинглар», деган жумлалар ўрнига, «намозни уйингларда ўқинглар деб айтгин» деб муаззинга тайинладилар. Атрофидаги айримлар, нега одамларни намозга чақириш лафзини ўзгартириб, уйингларда ўқинглар, деб жамоатга келишни инкор қиляпсиз, деганларида, ҳазрат ибн Аббос айтдиларки, бу ишим мендан содир бўлди, деб ўйлаяпсизларми, ваҳоланки, буни мендан кўра афзалроқ бўлган Расулуллоҳ қилганлар. Исломдаги...

Бир шахс 30 кунда 406 кишини зарарлаши мумкин (инфографика)

«Тараққиёт стратегияси» маркази коронавирусга чалинган бир шахснинг бир ой ичида қанча шахсни зарарлаши мумкинлиги ҳақида инфографика тайёрлади. Унга кўра, вирус юқтирган киши фаол турмуш тарзини сақлаб қолса у орқали бир ойда 406 шахс касалликка йўлиқиши мумкин, бемор фаолликни қанчалик чекласа, хавф шунча камаяди. Манба: xabar.uz 935

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг карантин талабларига қатъий риоя этиш бўйича мурожаати

Ҳурматли юртдошлар! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши карантин даврида осойишталикни сақлаш ва инсон соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадидаги ўрнатилган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишга чақиради. Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус хасталигига чалинган беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган кишиларни ўз вақтида аниқлаш ва инфекция тарқалишининг олдини олиш юзасидан республика махсус комиссияси томонидан бир қатор чекловлар ва  муайян чоралар кўрилмоқда. Жумладан: Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга «огоҳлантириш» берилади. 25 март кунидан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (223 минг сўм) миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари (669 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади. Тиббий ҳимоя воситалари, хусусан, ниқобларнинг танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархини оширган «тадбиркор»ларга қатъий чоралар кўрилади. 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан қатъи назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади. Барча савдо ва дехқон бозорларида савдо қилиш нуқталарида касаллик профилактикаси мақсадида аҳолининг яқин масофада бўлишларининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилиши кабилар қарорда маълум қилинди. Тартиб-интизом ва ишбошиларга итоат – вожиб (шарт)! Азизлар, бундай ҳолатларда тартиб-қоидаларга беписанд бўлиш, нафақат қонунни бузиш, балки шаръий томондан ҳам тўғри бўлмайди. Чунки ишларда кўпчилик томонидан сайланган раҳбарларга, ҳукуматга бўйсунишнинг лозимлиги Ислом манбаларида баён қилинган. Қуръони каримда бундай баён қилинади: «Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) ишбошиларга итоат этингиз!» (“Нисо” сураси, 59-оят). Имом Табарий “ишбошилар” сўзининг тафсирида машҳур саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг “Улар сизлардан бўлган амирлар”, деб изоҳ берганини ривоят қилганлар. Маълум бўладики, мусулмон киши, аввало, Аллоҳ таоло ва Унинг расулига тўла таслим бўлиб, дин ва дунё ишларидаги ишбошиларга, агар улар гуноҳга буюрмасалар, итоат этиши вожиб бўлади. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга итоат этса, Аллоҳга итоат этибди. Ким менга осий бўлса, Аллоҳга осий бўлибди. Ким амирга итоат этса, менга итоат этибди. Ким амирга осий бўлса, менга осий бўлибди”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Аҳмад ривояти). Ислом уламолари “Мусулмон, моҳир, тақводор табибнинг хабари ила қилинадиган муолажа фарз айн даражасигача кўтарилади”, дейдилар. Демак, Ислом динида итоат қилиш ибодат даражасига кўтарилган ва мўмин-мусулмонлар айни ҳозирги ҳолатда табиблар кўрсатмаларига қатъий риоя этишлари жуда ҳам зарур. Карантинни бузиш жоиз эмас! Ҳозирги мураккаб шароитда амалга оширилаётган тушунтириш ишлари ва кўрилаётган чораларга қарамасдан, карантин тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузишга йўл қўяётганлар ҳам учрамоқда. Инсон карантин ва чекловни бузиши ёки касаллик ўчоғига борганлик, беморлар билан мулоқотда бўлганликни яшириши нафақат ўзи, балки жамият учун ҳам катта хавфдир. Масалан, жорий йилнинг 15 мартидан 23 март кунига қадар юртимизда ушбу касаллик 46 нафар шахсларда аниқланган бўлса, касалларнинг 16 нафари 1 бемор билан мулоқотда бўлганлар. Демак, бундай вазиятда энг асосийси, ўзаро мулоқотни камайтириш, касаллик юқишининг олдини олиш борасидаги тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишдир. Таҳлилчилар таъкидлашича, Италия давлатида коронавирус кенг тарқалишининг асосий сабаблари – карантин чораларини татбиқ этмаслик, жамоат транспортлари ва жойлардаги ҳаракатларни чекламаслик ҳамда соҳа мутахассислари фикрларига қулоқ солмасликдир. Демак, карантин даврида шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидалари, айниқса, вирусдан сақланиш учун ниқоб тақиб, қўлларни яхшилаб совунлаб ювишга жиддий эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, пандемия даврида фуқароларнинг турли жойларда тўпланиши, ҳар хил йиғинлар қилишлари, шу жумладан, масжидлар олдида жамоат ҳосил қилишлари ҳам карантин талабларига хилофдир. Бундай ҳаракатларни содир...

Талабаларга ўқиш қачон бошланади? Карантин туфайли берилган таътил сабаб ёзда таътил берилмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ташкил этилди. Тадбирда вазир ўринбосари коронавирус инфекцияси профилактикаси муносабати билан олий таълим муассасаларида таътил берилиши сабабли фуқаролар томонидан берилаётган саволларга жавоб қайтарди. Брифингда берилган саволлар ва уларга берилган жавобларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати тақдим этди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин: САВОЛ: Олий таълим муассасаларидаги тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар карантин муносабати билан контракт пулини тўлашга улгурмаган бўлса, уларга муддат узайтириладими? – 2019/2020 ўқув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга жорий ўқув йилининг биринчи ярми учун контракт пулини 2020 йил 20 мартга қадар тўлашга рухсат берилган эди. Яъни ушбу муддатга қадар контракт тўлаган абитуриент талабаликка қабул қилинади, акс ҳолда талаба бўла олмайди. Ўзи шундоқ ҳам бу муддат истисно тариқасида 2019 йил сентябрь ойидан бери мунтазам равишда дарсларга қатнаб турган, айрим сабабларга кўра контракт пулини 2019 йил 31 декабргача тўлай олмаган абитуриентлар учун имконият сифатида берилган эди. Ҳозиргача 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади. Агар 1 курслардан шундай мурожаат бўлган тақдирда, ушбу масала Давлат қабул комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Талабаликка қабул қилиниб, биринчи семестрни якунлаган 1-босқич ҳамда бошқа барча босқичлардаги талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддатлари олий таълим муассасасининг ректори рухсати асосида амалга оширилади. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сонли Қарорига мувофиқ, олий таълим муассасалари ректорларига тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатларини узайтириш ваколати берилган. Карантин тугаганидан кейин олий таълим муассасалари раҳбарларига тавсия қиламиз улар контракт тўлаш муддатини узайтириш бўйича ўзларининг қарорларини қабул қиладилар. Контракт масаласида муаммо бўлмайди. Ҳар йили ҳам турли сабабларга ўз вақтида тўлай олмаганларга шароит яратиб берилган. Бу йилги ҳолатда қачон ва қандай тартибда тўлов давом эттирилиши мумкинлиги юзасидан навбатдан ташқари таътил тамомланганидан сўнг албатта хабар берамиз. САВОЛ: Укам Европадаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олиш учун грант ютиб олган, ҳужжатларини тайёрлаб апрель ойининг бошларида кетиши керак, лекин ҳозирги коронавирус карантини сабаб таълим олиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятлари борми? – Бу ва шу каби саволларга бир хил жавоб айтиш мумкин. Аввало, бироз сабр қилиш керак. Чунки биз ўша вақт – апрель ойининг биринчи ўн кунлигига қадар авиақатновлар бошлаш ёки бошламаслигини билмаймиз. Бу ҳолда фуқаро ўша ўзи ўқимоқчи бўлган таълим муассасаси билан Интернет алоқаси орқали боғланиб, вазиятни аниқлаши керак. Асосан улар бу масалада аниқ, тўғри ва асосли жавоб бера олади. Балки улар ўқиш муддатини кейинроққа кўчириши мумкин. Чунки Европанинг деярли барча давлатларида карантин ва айримларида ҳатто фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Аммо ҳозирда Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятингиз мавжуд эмаслигини ҳам маълум қиламиз. Чунки йўловчи ташийдиган барча халқаро авиақатновлар тўлиқ тўхтатилган. Қолаверса, бу масала фақат Ўзбекистон билан боғлиқ иш эмас. Бу ҳозир глобал даражадаги масала бўлиб турибди. САВОЛ: Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар ўз юртларига чиқиб кета оладиларми? – Хорижлик талабалар ва фуқаролар ўзларининг юртларига чиқиб кетишлари учун ҳеч қандай тақиқ ва тўсиқ мавжуд эмас. Ўрнатилган тартибда ўзларининг юртларига чиқиб кетишлари мумкин. Муаммо шундаки, жуда кўплаб мамлакатлар ҳатто ўзларининг фуқароларини ҳам мамлакат ичкарисига қабул қилишга ўзларининг талаблари...

Пандемия вақтида жаноза намозлари ихчам тарзда ўтказилади

Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус касаллиги кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида, республика махсус комиссияси йиғилишининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, 23 мартдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлар билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади. Комиссиянинг бундай қарорга келишидан кўзлаган бирдан-бир мақсади шуки, халқимизнинг саломатлигини сақлаш, улар орасида янги турдаги вируснинг тарқалишининг олдини олишдир. Агарда, шундай синовли кунларда янада ҳамжиҳат бўлсак, барча қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз, инша Аллоҳ. Шундай пайтларда ўзимизни ва яқинларимизнинг соғлигига бефарқ бўлмай, бир-биримизни қўллаб-қувватлашни, карантин ва гигиена талабларига қатъий риоя қилишни яна бир бор илтимос қиламиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвосида ҳам “Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилсин”, дея алоҳида таъкидланган эди. Дарҳақиқат, маййитга жаноза намозини ўқиш фарзи кифоя бўлиб, вафот этганнинг яқинлари иштирокида адо этилса ҳам бўлади. Мўътабар манбаларда ҳадиси шарифларга таянган ҳолда улуғларимиз қазо қилган одамнинг жаноза намозини тезлик билан адо этиб, дафн этишга шошилганлари баён этилган. Таъкидлаш жоизки, жаноза, дафн ва таъзия маросимларини ихчам тарзда ўтказиш баробарида эпидемия ҳамда карантин давридаги талаблар, хусусан, гигиена қоидалари – қўлларни ювиш, тиббий ниқобларни тақиш ва бошқаларга жиддий амал қилиш лозим бўлади. Шунингдек, махсус комиссия қарорида қайд этилганидек, худойилар ҳам 10-15 киши атрофида ўтказилади. Мазкур маърака-маросимлар хонадонларда ўтказилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз. Аввало бундай дамларда Аллоҳ таолодан барчага сиҳат-саломатлик сўраймиз. Яратганнинг тақдири ила бу фоний дунёдан боқий охиратга риҳлат қилган инсоннинг жаноза намози ва маъракасини айни кунлардаги оғир касалликнинг пандемияси даврида ихчам шаклда ўтказиш шариатимизнинг талаби ҳисобланади. Ҳаёт бор экан, синов бор, қийинчилик бор. Бу ҳақиқатни шу кунларда янада чуқур ҳис этмоқдамиз. Бугун коронавирус инфекцияси деган жиддий бир хавфга дуч келдик. Барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, уламоларимиз, имом-домлаларимиз, мўйсафидларимизнинг дуои фотиҳалари ила бу синовдан эсон-омон ўтамиз, деб ишонамиз. Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни тўғри тушуниб, кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётганлари учун мўмин-мусулмонларимизга яна бир бор ташаккур айтамиз. Яратганнинг изни ила тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолсин. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 904
1 1 086 1 087 1 088 1 089 1 090 1 548