Жонажон диёримиз қадим-қадимдан битмас-туганмас маънавий меросларни ўзида жам этган, Ер юзидаги илм-фан ривожига ҳисса қўшган сон-саноқсиз уламоларни етиштирган муқаддас маскан, илм-маърифат бешиги десак хато қилмаган бўламиз. Биргина Термиз шаҳрини мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, олимларнинг олиб борган тадқиқиотларига кўра Термизий номи билан машҳур бўлган уламолар адади жуда ҳам кўп экани шу заминда истиқомат қилаётган ҳар бир кишида ифтихор ҳиссини уйғотади. Термизлик уламолар ҳақида гап кетар экан биринчи бўлиб Абу Исо ат-Термизий ҳақида сўз очмасликнинг иложи йўқ. Шу боисдан ҳам у зотнинг ҳаётлари, илм таҳсил қилиш йўллари ва бизларга қолдирган бой илмий мероси борасида топганларимизни сизлар билан баҳам кўрамиз. Исмлари: Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн аз-Заҳҳокдир.[1] Баъзи маълумотларда, Муҳаммад ибн Исо ибн Язид ибн Савра ибн Сакан[2] деб келтирилса, бошқалар Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Шаддод деганлар.[3] Аллома Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ ибн Исо деб қўшимча қилганлар.[4] Аммо алломанинг тўлиқ ва мукаммал исмини Муҳаммад ибн Исо ибн Саврадир, деб тарихчи олимлар келтирганлар ва шунга кўпчилик томонидан иттифоқ қилинган.[5] У зотнинг исмига “Язид” деган қўшимчани Миззий ўзининг “Таҳзиб ал-камол” китобида келтирган.[6] Бироқ, у бу маълумотни кимдан олганлигини келтирмаган. Ундан олдин боболарининг исмларини келтирган. Шу маълумотлар Ибн Касирнинг “Ал-бидоя ва ан-ниҳоя” асарида ҳам мавжуд. Нисбалари: Термизий, Буғий, Заририй, Суламийдир. Термизий деб нисбат берилиши Термиз шаҳрига нисбатандир. Буғий нисбалари эса, Термиз шаҳридан олти фарсах узоқликда жойлашган Буғ (ҳозирги Шеробод тумани) қишлоғ бўлиб, Имом Термизий у ерда вафот этиб, ўша жойга дафн этилгани учун ушбу ном қўшилган.[7] Заририй тахаллуси аллома умрининг охирларида кўзлари ожиз бўлиб қолганлиги учун қўйилган. Суламий нисбалари машҳур араб қабилаларидан бўлган Сулайм ибн Мансурга нисбатан берилган.[8] Сулайм ибн Фаҳм ибн Ғонамга нисбатан эмас. Ҳофиз Юсуф ибн Аҳмад Боғдодийдан нақл қилинишича, алломанинг боболари Марвлик бўлиб, Абу Лайс ибн Сайёр даврида Термизга кўчиб келиб қолишган. Куняларига келсак, Абу Исо эканига ҳеч ким ихтилоф қилган эмас. Туғилишлари: Имом Термизий ҳижрий учинчи асрда, аниқроғи ҳижрий 209 йилда таваллуд топганлар. Ҳофиз Заҳабий “Сияр аълам ан-нубало” асарида У зотни ҳижрий 210 йил атрофида туғилган десалар,[9] Халил ас-Сифдий эса “ал-Вофий би ал-вафоёт” китобида “икки юз нечанчи (ўнгача бўлган саноқни назарда тутган) йилда туғилган”, деб айтган.[10] Ҳофиз Ибн Асир “Жомеъ ал-усул” китобида ҳижрий 209 йил туғилган деб айтган.[11] Мазкур маълумотни Муҳаммад ибн Қосим Жассус ҳамда Сулаймон Жамал ўзларининг “Шамоил”га ёзган шарҳларида, Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Амир “Фиҳрист”ида, Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий Саййид Шариф Журжонийнинг “Мухтасар”ига ёзган “Зофар ал-амоний”[12] номли шарҳида келтирганлар. Имом Термизийнинг туғилган жойлари ҳақида манбаларда аниқ равшан келтирилмаган. Аниқроғи У Зот ўзи нисбат берилган шаҳарда туғилганлар. Негаки, у зотнинг туғилганлик нисбати бошқа ҳеч бир жойга берилмаган, валлоҳу аълам. Имомнинг кўзи ожиз ҳолда туғилган, деган гапга келсак, бу гап “Имом Термизий маноқиблари ва имомларнинг у зот ҳақидаги мақтовлари” деб номланган қисмда Термизийнинг зеҳни ўткирлиги борасида келтириладиган қисса сабабли йўққа чиқади. Қиссада оқ вараққа қарар эдилар, умрининг охирларида кўзлари кўрмай қолган, деб айтилган. Биз қуйида келтирадиган уламоларнинг сўзлари ҳам ушбу маълумотни тўғри эканини тасдиқлайди: Ҳофиз ибн Юсуф Аҳмад ал-Бағдодийнинг: “Имом умрининг охирида кўзлари кўрмай қолган”[13], деган. Ибн Касир: “Термизийнинг ҳолидан шуниси аён бўладики, кўзи ожизлик унга (кўп) юргани ва тинглагани, ёзгани ва ёдга олгани, текширгани ва тасниф этганидан сўнг етган”[14], деб айтган. Ҳофиз ибн Ҳажар ал-Асқалоний...
Жорий йилнинг 16 март куни Тошкент ислом институтида ҳашар ўтказилди. Ҳашарда институт устоз ва ходимлари ҳамда талабалар иштирок этишди. Талабалар куратор-мураббийлар бошчилигида ўзларига белгиланган ҳудудларни тозаладилар. Ушбу ҳашар тадбири институтнинг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида ҳам ўтказилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 1 090
Динимизда яхши амаллар савобли ишлар деб юритилади. Ҳар бир қилинган ёмон иш гуноҳининг катта-кичиги бўлгани каби яхши амалларни ҳам савобли, кўпроқ савобли ва ҳаттоки жуда катта савоб иш, деб талқин қилинади. Кундалик ҳаётимизда ҳар куни қилиб юрган ишларимиз савоб ёки гуноҳ эканини фарқласак, савоб бўладиган арзимас ишларни ҳам қилишга саъю ҳаракат қилишимизга сабаб бўлади. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яхшилик зое кетмайди, гуноҳ унитилмайди, “Дайён” (исмли Аллоҳ) ўлмайди. Ҳохлаганингни қил! Бир кун ҳисоб берасан!” дедилар (Байҳақий ривояти). Демак, яхшиликнинг савоби узилмайди ва зое бўлмайди балки, у Аллоҳ таолонинг наздида абадий ва боқийдир. Эзгу амалларнинг ирода қилган ва уни амалга оширган киши учун албатта савоб берилади. Дунёда ҳам охиратда ҳам изсиз кетмайди. Шунингдек, гуноҳ ишлар ҳам унитилмайди. Албатта қилинган гуноҳ ишга ҳам лойиқ жазо муқаррар. Зотан, Аллоҳ таоло каломида эслатганидек, (Мусо) айтди: “Улар ҳақидаги маълумот Раббим ҳузуридаги Китоб (Лавҳул-маҳфуз)дадир. Раббим адашмас ва унутмас”. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Эй, Мусо! Сен ўзинг ва биродаринг Ҳорун Менинг оятларимни одамларга етказинглар ва Мени зикр қилишда сустлик қилманглар! Иккингиз Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у “Мен – худоман”, деб ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ сўз айтинглар! Шояд, у эслатма олса ёки ҳалок қилишимдан қўрқса”-деганида, Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар: “Эй, Раббимиз! Дарҳақиқат, биз даъват этсак у бизга ғазаб қилишидан ёки баттар ҳаддан ошиб кетишидан қўрқамиз”-дедилар. Шунда Аллоҳ таоло айтди: “Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар билан биргаман – эшитаман ва кўраман. Бас, сизлар унинг олдига бориб: “Биз Парвардигорингнинг элчиларидирмиз. Исроил авлодини биз билан бирга қўйиб юборгин, уларни азобламагин! Биз сенга Раббинг томонидан ҳужжат келтирдик. Ҳидоятга эргашганларга салом омонлик бўлур. Бизга шундай ваҳий қилинди: “Аллоҳнинг пайғамбарларини ёлғончи қилган ва имон келтиришдан юз ўгирган кимсаларга азоб бўлур” деб Фиръавн олдига келиб, Аллоҳнинг сўзларини етказганларида у: “Иккингизнинг Раббингиз ким, эй, Мусо?” деб сўраган. Шунда шу ояти карима нозил бўлган. Дарвоқе, баъзи гуноҳларни Аллоҳ таоло банда астойдил, чин дилдан тавба қилиши ёки яхши амални адо этиши орқали ўчириб юбориши ҳам бор. Аммо бир ҳақиқатни унитмаслик керак, ҳар қандай гуноҳ ўзидан из қолдириши ёки таъсири бўлиши аниқдир. Банда бунга кўпда эътиборсиз қарайди. Охир оқибатда гуноҳлардан сақланишдан узоқлашиб бораверади. “Дайён” Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири бўлиб, маъноси “Қаҳҳор”, “Қозий”, “Ҳоким”, “Саъис”, “Ҳосиб” ва “Мужазий” маъноларига маънодошдир. Яъни, бандадан содир этилган бирор бир амални зое қилмайди. Балки, яхшисига мукофот, ёмонига жазо берувчи Зот деганидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганларидек: “Қиёмат куни бандалар маҳшаргоҳга жамланганларида, барча ҳудди ёнида турган одам гапираётгандек “Мен “”Дайён”ман, Мен “Малик”ман”, деган нидони эшитишади” (Муслим ривояти). Халқимизда бир мақол бор: “Яхшилик қил сувга сол. Билса балиқ, билмаса Холиқ билади”. Яқинда бир йигит айтиб қолди. “Бизни уйимизда бир мушук бўларди, аёлим уни ёқтирмасдан ҳар кўрганида қувиб соларди, зулм етказиб, озор берарди. Аёлимни шу ишларини кўрганимда “Қўй унга озор берма, бу ҳам ахир Яратганнинг бандаси. Унга озор беришдан кўра унга егулик бер”, деб койирдим. Мушукга раҳмим келиб танаввул қилишига нарсалар бериб, силаб қўярдим. Бир кеча мушукнинг овозини эшитиб уйғониб кетдим, туриб қарасам деразани олдида ўша мушук миёвлаётган экан. Олдига боришим билан мени кўриб, деразадан сакраб тушиб кетиб қолди. Хайрон бўлдим деразадан назар солсам ҳовлида қаттиқ шамол бўляпти. Шунда кўзим кийимлар...
Ҳалол ишлар ичида Аллоҳга энг ёқимсизи, эр-хотин орасидаги риштани узиб бир исломий оилани парчаловчи талоқ Ислом шариатида китоб, суннат ва ижмоъ билан қонунийлаштирилган ҳукмдир. Ҳа, бизни ҳар қанча надомат ва пушаймонга солмасин, барибир у шариатимизда ўз ўрни ва ҳукмига эга амаллардан биридир! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳафса розияллоҳу анҳо онамизни маълум сабабга кўра бир талоқ қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилади: يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ Эй Набий! Агар аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, иддалари учун талоқ қилинг… (Талоқ сураси, 1). (Оят нозил бўлгач, баъзи саҳобалар Расулуллоҳга Ҳафса онамизни қайтиб олишни илтимос қиладилар. Эй Расулуллоҳ, саввома ва қаввомадир. Сизнинг жаннатда бирга бўладиган солиҳа завжаларингиздан биридир, уни қайтариб олинг—дейдилар. Расулуллоҳ кейин қайтиб оладилар). Ояти карима гарчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айнан ўзларига доир сабаб ила тушган бўлсада, унинг ҳукми ул зотга ҳам ва жамики умматларига ҳам тегишлидир. Талоқнинг машруъиятига суннатдан яна ушбу ҳадисни далил қилиш мумкин: أبغض الحلال إلى الله الطلاق Аллоҳнинг наздида ҳалол нарсаларнинг энг мабғузи бу – талоқ! (Абу Довуд. Ибн Можа. Ҳоким саҳиҳ деган). Ундан ташқари бутун уммати исломия талоқ ислом шариатида жорий амал, никоҳни бузади—деб ижмоъан қабул қилган. Шу ўринда алоҳида бир масалани қисқача бўлса ҳам урғулаб кетиш лозим. Шариатда талоқ бор экан, деб эркак киши хоҳлаган вақтда хотинни талоқ қилиши тўғри эмас. Талоқнинг суннийси ва бидъийси бор. Суннийси бу шариатда кўрсатилган тартибга мувофиқ талоқ қилиш. Бидъийси эса шариатимиз қайтарган талоқ. Масалан, хотин кишини ҳайзли чоғида талоқ қилиш ҳаром, ёки пок ҳолида яқинлик қилган бўлса то кейинги ҳайзини кўриб поклангунича ҳам талоқ қилиш мумкин эмас, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 3 талоқ қилиш ҳам бидъий ҳисобланади. Насиб бўлса, кейинги мақолаларда бу мавзуни кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз. Эр агар талоқ қилишда ўз хатти-харакатларини шариат билан мувофиқлаштирса, Аллоҳ унинг талоғига ҳам ажр беради. Иншааллоҳ! Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек Мўминов 735
Қуръони каримнинг ёдланиши, тиловати ва тушунишнинг осон бўлиши ҳам Аллоҳ таоло томонидан бандаларига икром, раҳмат ва фазилатидир. Аллоҳ таоло «Қамар» сурасининг 17, 22, 32 ва 40-оятларида: وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآَنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ «Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!» дея марҳамат қилганидек, Қуръонни зикр учун осон қилиб қўймаганида, уни тўлиқ ёдлаш, ўрганиш тугул, битта ҳарфини ҳам ўқишга бирор кишининг қудрати етмас эди. Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ «Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик» ояти «унинг қироатини енгил қилдик» деган маънони англатишини таъкидлаган. Суддий эса: «Агар Аллоҳ таоло одамзодга Қуръонни енгил қилмаганида, бирор киши Яратганнинг каломини гапира олмас эди», деган. Имом Қуртубий юқорида ўтган оят тафсирида: «Биз Қуръонни ёдлашга енгил қилдик ва уни ёдламоқчи бўлган кишига ёрдам берурмиз. Уни ёд олувчи киши борми? Унга ёрдам берилади»- деган. Қуръони карим уни ёдлаш ва ўқишни одатий вазифа қилиб олган киши томонидан тез ва енгил ёдланиши, уни такрорлаш ва қайта ўқишга бепарво бўлган кишининг эса зеҳни ва хотирасидан тез унутилишида бошқа китоб ва (зикр, лафз)лардан буткул фарқ қилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: وَإِنَّهُ لَكِتَابٌ عَزِيزٌ «Албатта, у азиз Китобдир», деган. (Фуссилат сураси, 41-оят). عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن رسول الله صلى الله عليه وسلم : قال تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الْإِبِلِ فِي رواه البخاري ومسلم Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Қуръон билан боғланиб туринглар. Нафсим Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, у (Қуръон) тушовида турган туядан ҳам кўра қочувчироқдир”-деганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти.) وعن ابن عمر رضي الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه وسلم : قال نَّمَا مَثَلُ صَاحِبِ الْقُرْآنِ كَمَثَلِ الْإِبِلِ الْمُعَقَّلَةِ إِنْ عَاهَدَ عَلَيْهَا أَمْسَكَهَا وَإِنْ أَطْلَقَهَا ذَهَبَتْ رواه مسلم والبخاري Яна бошқа бир ҳадисда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Қуръон соҳиби тушовланган туя эгаси кабидир. Агар у билан боғланиб турса, ушлаб туради. Агар уни қўйиб юборса, қочиб кетади”, дедилар. (Муттафақун алайҳ). Қуръони каримнинг мўъжизакорлиги қиёматгача давом этади. Унинг тез ёд олиниб, такрорлаб турмаса эсдан чиқиб қолиши ҳам ана ўша мўъжизалардан ҳисобланади. Бирор шеър ёки байтни ёдлаб кўрган инсон буни хис қилади. Уни ёдлаш учун анча мунча такрор қилади ва ёд олгандан сўнг эса уни ёддан кўтарилиши ҳам секин жорий бўлади. Шунинг учун ёд олган сураларимизни доимий тарзда такрор қилиб туришимиз ва унинг ҳар бирига ўнтадан то етмиш баробаргача савобга сазовор бўлишга интилишимиз лозим. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўз Каломига муҳаббатли инсонлардан қилсин. Омиин! «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 912