Султонул Орифин Боязид Бастoмий ҳазратлари бир куни бомдод намозига тура олмади, ухлаб қолди. Ва намозини қазо этар экан, шу қадар йиғлаб, инградики, унга “Эй Боязид, бу гуноҳингни авф этдик, бу пушаймонлигинг ва кўз ёшинг учун 70 минг намоз савоби эҳсон этдим”, дейилди. Бастoмий ҳазратларини яна бир марта уйқу олди. Шайтон келиб, уни уйқудан уйғотди: “Тур, намозга кечикяпсан!”– деди у. – Эй малъун! Сен ҳеч бундай қилмас эдинг, одамларнинг намози қазога қолишини истардинг, энди нима бўлди-ю, мени намозга уйғотяпсан?– деб сўради Бастoмий ҳазратлари. – Бир неча ой аввал сен бомдод намозига туролмай қолганингда, пушаймонликдан кўп йиғлаб, инграган эдинг ва авф қилинган эдинг, устига-устак 70 минг намоз савоби ҳам олган эдинг. Бугун яна 70 минг намоз савоби эмас, битта намоз савоби олишинг учун сени уйғотдим, – деди шайтони лаъин. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари шундай ҳикоя қилади: – Менинг замонимда мингларча вали бор эди. Ҳаммаси ҳам ибодат, риёзат, кашф ва каромат соҳиби эдилар. Фақат асрнинг қутбларидан бири уммий (ўқимаган) бир темирчи эди. Мен бу ишнинг сир ва ҳикмати олдида ҳайрат ичида эдим. Бола-чақасини боқиш учун кеча-кундуз босқон бошидан кетмаган бу темирчини кўриш учун бир кун дўконига бордим. Салом бердим. Мени кўриб, болаларча севинди. Қучоқлади, қўлларимни ўпди. Ва мендан дуо истади. У ҳали кашф оламига кирмагани учун ўз мақомидан хабарсиз эди. У мендан дуо истаганига жавобан: – Мен сенинг оёқларингни ўпайин, сен менга дуо қил, – дедим. У шундай деди: – Сенга дуо этганим билан ичимдаги дард енгиллашмайдида. Мен ундан: – Дардинг нима?– деб сўрадим. – Қиёмат куни шунча одамнинг аҳволи нима бўларкин, деб бунга ёнишдан бошқа дардим йўқ, – деди темирчи. Ва ҳўнгир-ҳўнгир йиғлади. Мени ҳам йиғлатди. Шу он ичимда бир нидо эшитдим: “Булар нафсим, нафсим” деганлардан эмас, “Умматим, умматим”, деганлардандир”. Буни эшитган заҳоти ичимдаги ҳайрат йўқ бўлди. Қутблик мақомининг бир оддий темирчига нима учун берилганини тушунгандай бўлдим. Англадимки, бу каби инсонлар пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалби тўғрисидадирлар, унинг ҳақиқатига мазҳардирлар. Темирчидан: – Одамларнинг азоб чекиши билан нима ишинг бор?– деб сўрадим. – Нима ишим бор? Менинг фитратим хамиртуриши шафқат суви билан йўғрилгандир. Унинг ҳузурида соатларча ўтирдим. Суҳбат этдик. У намозда ўқиш учун фарз миқдоридан ортиқ сура ва оятларни билмас эди. Уларни ўргатдим. Ва унинг олдидан 40 йил давомида эриша олмаганим даражаларга юксалдим. Ичим файзи илоҳийга тўлди. Ўшанда англадимки, қутблик сири бошқа нарса экан. У фазилат билан, илм билан, ибодат билан қўлга киритиладиган нарса эмас, балки Аллоҳнинг бергани экан. (4-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Тўлқинбек Холмирзаев 981
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, доктор Султон Румайсий жанобларининг таклифига биноан Бирлашган Араб Амирлигининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда иштирок этмоқда, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Жорий йилнинг 3 февраль куни Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича анжуман ўз ишини бошлади. Анжуман бош ҳомийси БАА амири Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳён ҳисобланади. Унда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари иштирок этмоқда. Йиғинга бутун жаҳондан мингдан ортиқ меҳмонлар келган. Дунё халқлари турли муаммоларга дуч келаётган ҳозирги мураккаб шароитда дин пешволари бир жойга жамланиб, ягона мақсад – йўлида ҳамкорлик қилишлари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур анжуманда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан бир неча юзлаб делегация вакиллари бир мажлисда жам бўлиб, муҳим масалаларни машварат қилишлари, албатта, ўзининг ижобий натижаларини беради, инша Аллоҳ. Ушбу нуфузли анжуманда сўзга чиққан нотиқлар турли халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги борасида сўз қиладилар. 804
Бир муҳаддис айтади: “Ҳадис ёзиб ўтирган эдим. Мен ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фақат саловат айтиб, саломни тарк қилардим. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот менга: “Китобингда саловатингни тўлиқ қилмайсанми?” дедилар. Шундан сўнг ёзадиган бўлсам, у зотга саловат ва салом айтадиган бўлдим”. *** Сулаймон ибн Нуайм айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим ва: “Эй, Аллоҳнинг Расули, ану у кишилар Сизнинг муборак равзангизни зиёрат қилиб, Сизга салом айтишмоқда. Сиз уларнинг сўзларини тушунасизми?” деб сўрадим. У зот алайҳиссалом: “Ҳа, уларга алик оламан”, деб жавоб бердилар”. *** Шайх Абдулғаний Нобулусий айтади: “Бўёқчи шайх Ризвон тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Сайдодаги катта “Умарий” масжидида экан. Инсонлар жуда кўп экан. Бир киши шайх Ризвонга қараб: “Эй, Ризвон, ичкарига кир”, дебди. Ўша пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапираётган эканлар. Ризвон у киши билан ичкарига кирибди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибди. У зот алайҳиссалом унга қараб: “Эй Ризвон, чиқиб ҳадисимни айт”, дебдилар. Сўнг ушбу ҳадисни айтибдилар: “Истаганингча яша. Бир кун келиб вафот этасан. Истаган кишингни яхши кўр. Бир кун келиб ундан ажраласан. Истаган ишингни қил. Бир кун келиб у ила ҳисоб қилинасан”. Шайх Ризвон чиқиб, худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек ҳадисни инсонларга етказибди”. *** Абул Хайр Тайтоний айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шаҳарларига кирдим. Ейишга ҳеч вақоим йўқ эди. 5 кун ўтди ҳамки, туз тотмадим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрлари олдига келдим. У зотга, Абу Бакр, Умар розияллоҳу анҳумоларга салом бердим ва: “Эй, Аллоҳнинг расули, бу кеча мен сизнинг меҳмонингизман”, дедим-да, бориб, минбарнинг ортида ухладим. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўнг томонларида, Умар розияллоҳу анҳу эса, чап томонларида, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу олдиларида эди. Али мени туртиб: “Тур, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар”, деди. Мен туриб, икки кўзлари орасида ўпдим. У зот алайҳиссалом менга битта нон бердилар. Мен унинг ярмини едим. Уйғониб кетдим. Қарасам, қўлимда нонинг иккинчи ярми турган экан”. *** Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан бўлган бир киши оиласи билан Балҳ шаҳрини ватан тутишган эди. Унинг аёли ва қизлари бўлиб, уларга фақирлик етганди. У киши вафот этиб, аёли душманларнинг ичи қоралигидан қўрққани сабаб қизларини олиб Самарқанд томонга йўл олди. Унинг сафари қаттиқ совуқ тушган пайтга тўғри келди. Улар шаҳарга киришгач, аёл фарзандларини масжидга олиб кирди. Ўзи озуқа излаб ташқарига чиқди. Икки тўда олдидан ўтди, уларнинг бири мусулмон тўдаси, иккинчиси мажусий кишилар тўдаси эди. Аёл бир мусулмоннинг олдига келиб, ўзини таништирди – Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан эканини айтди ва: – Бир кечалик егулик излаяпман, – деди. Мусулмон: – Ҳақиқатдан ҳам Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан эканингни исботловчи далил келтир – деб жавоб қилди. Аёл: – Бу шаҳарда мени танийдиган бирор кимса йўқ, – деди. Мусулмон унинг гапини эшитиб, ёрдам беришни истамади. Аёл мажусийнинг олдига бориб, бор гапни айтди ва мусулмон билан ўрталарида бўлган суҳбатни ҳам сўзлади. Мажусий уйдагиларини аёл билан масжидга юборди ва улар болаларни унинг уйига олиб келишди ва ажойиб кийимлар кийдиришди. Тун ярмига борганда бояги мусулмон туш кўрди. Гўё қиёмат қоим бўлган эмиш. Байроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошлари узра турган экан. Яшил зумраддан бўлган қаср ҳам бор экан. Шунда мусулмон: “Эй, Аллоҳнинг расули, бу қаср ким учун?” деб сўради. У зот алайҳиссалом: “Тавҳид калимасини айтган мусулмон учун”, деб жавоб бердилар. “Ахир мен ҳам мусулмонман-ку!” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, менга мусулмон эканлигинг далилини келтир”, дедилар. Мусулмон ҳайратланиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Алининг авлоди сендан ёрдам сўраб келганида “Менга далил келтир” дединг. Сен ҳам ҳужжат келтир”, дедилар. Мусулмон йиғлаганича ўзини ўзи уриб уйғонди. Ташқарига чиқиб, шаҳардан аёлни излай кетди ва ахири қаерда эканини билди. Мажусийга одам юборганди,...
Саро ибн Яҳёдан ривоят қилинади: «Бир хуросонлик киши Басрада яшаш учун бор-будини сотди. Пули ўн минг дирҳам бўлди. Басрага келгач, хотини билан ҳаж қилиш учун Маккага отланди. Ўн минг дирҳам пулини омонатга қолдириш учун бирор ишончли одамни суриштирди. Унга Ҳабиб Абу Муҳаммад деган кишига омонат топшириш мумкинлигини айтишди. Хуросонлик Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг олдига келиб, «Мен аёлим билан ҳажга кетяпман. Мана бу ўн минг дирҳамга Басрадан уй сотиб олмоқчи эдим. Бирор уй топсангиз, имкониятингиз бўлса, сотиб олинг», деди. Кейин аёли билан Маккага жўнаб кетди. Бироз вақт ўтиб, Басрада очарчилик бошланди. Ҳабиб Абу Муҳаммад шерикларини маслаҳатга чақирди. Очарчилик одамларни ҳолдан тойдиргани учун омонатга берилган ўн минг дирҳамга ун сотиб олиб, муҳтожларга садақа қилиб, уларни очликдан ўлиш азобидан сақлаб қолмоқчилигини айтди. Шериклари: «У одам бу пулларни уй сотиб олиш учун омонатга қўйиб кетганди-ку?» деб эътироз билдиришди. Ҳабиб Абу Муҳаммад: «Уни садақа қилиб, эвазига Роббим азза ва жалладан пулнинг эгаси учун жаннатдан уй сотиб оламан. Эгаси рози бўлса, айни муддао. Рози бўлмаса, пулларини қайтариб бераман», деди. Сўнг бор пулга ун ва нон сотиб олиб, (қийналиб қолганларга) садақа қилиб юборди. Ҳаж мавсуми тугаб, хуросонлик киши Маккадан қайтиб, Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг олдига келди. «Эй Абу Муҳаммад, мен сизга ўн минг дирҳам омонат қолдирган эдим. Агар уй сотиб олмаган бўлсангиз, қайтиб берсангиз, ўзим уй сотиб олсам», деди. Ҳабиб Абу Муҳаммад: «Мен сенга сўрилари, мевазор боғлари, анҳорлари бор уй сотиб олдим», деди. Бу хушхабарни эшитган хуросонлик дарҳол аёлининг олдига бориб, бу хушхабарни етказди. Орадан икки-уч кун ўтиб, ҳалиги киши Ҳабибнинг олдига келиб, «Эй Абу Муҳаммад, ўша уй қаерда? Уни бир кўрсам дегандим», деди. Ҳабиб эса табассум билан: «Сенга айтган қасрлари, анҳорлари ва бошқа гўзал сифатларга эга бўлган уй жаннатдаги уй эди», деб вазиятни тушунтирди. У киши қойил қолиб, аёлининг олдига борибди ва аёлига: «Ҳабиб бизга Роббидан жаннатдаги уйни сотиб олган экан» деб, бор пуллари очарчилик пайтида муҳтожларга тарқатиб берилганини айтди. Оқила аёл: «Аллоҳ таоло Ҳабиб Абу Муҳаммад сотиб олган уйга бизни муваффақ қилсин. Дунёда қанча ҳам яшардик. Унинг олдига боринг, бизга ўша уйнинг кафолатини ёзиб берсин», деди. У Ҳабибнинг олдига келиб, «Эй Абу Муҳаммад, сиз сотиб олган уйни қабул қилдик, энди бизга кафолат хати ёзиб беринг», деди. Ҳабиб Абу Муҳаммад унинг сўзини маъқуллади ва бир котибни чақириб, қуйидаги сўзларни ёздирди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг Робби азза ва жалладан хуросонлик Фалончи учун сотиб олган уйнинг кафолатидир. Унга Роббидан жаннатда қасрлари, анҳорлари, дарахтлари ва бошқа сифатлари билан бўлган уйни ўн минг дирҳамга сотиб олди. Ушбу жаннатдаги уйни хуросонлик фалончига бериш, Ҳабибни эса кафолатдан озод қилиш Аллоҳ таологадир». Хуросонлик хатни аёлига олиб бориб берди ва уни сақлаб қўйишни тайинлади. Кўп ўтмай, у қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Орадан қирқ кунча ўтгач, ўлим вақти яқинлашганда аёлига: «Мени ювиб, кафанлагандан кейин ўша кафолат хатини кафаним ичига қўйишсин», деб васият қилди. Хуросонлик кишини дафн этишди, васиятини ҳам адо қилишди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қабр тепасида бир хат пайдо бўлди. Унда ушбу сўзлар ёзилган эди: «Хуросонлик фалончи учун ўн минг дирҳамга жаннатдан уй сотиб олганига кафил бўлган Ҳабиб Абу Муҳаммад учун хушхабар! Дарҳақиқат, Робби хуросонликка Ҳабиб шарт қилган уйни ато этиб, унинг...
30 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифлари чоғида янги бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишдилар. Қуйидаги ушбу икки илм масканига ташрифдан фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин. 746