islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Рашк имондандир

 قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن الله يَغَارُ وإن المؤمن يغار وغيرةُ الله أن يأتيَ المؤمنُ ما حرم اللهُ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Албатта, Аллоҳ таоло рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Мўмин банда Аллоҳ унга ҳаром қилган нарсани қилишига Аллоҳ таолонинг рашки келади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Рашк Аллоҳ таоло яратган инсоний табиат ва ҳис-туйғудир. Киши ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан ҳимоя қилиши ва уларнинг турли назаридан сақлаши ҳам рашк ҳисобланади. Ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан қизғанмайдиган ва рашк қилмайдиган кимса даюс дейилади. Даюслик эса улкан гуноҳ бўлиб, у ҳақда қаттиқ ваъид ва огоҳлантиришлар бордир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишига Аллоҳ таоло қиёмат куни назар қилмайди: ота-онасига оқ бўлган; ўзини эркакларга ўхшатган аёл (кийиниш, юриш-туриш ва муомалада); даюс”, деганлар. Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Жаннатга уч киши кирмайди: даюс; ўзларини эркакка ўхшатадиган аёллар; ароқ ичишда муккасидан кетган киши”. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, ароқ ичишда муккасидан кетган кимсани биламиз, аммо даюс ким?” Даюс шундай кишики, ўз аҳлининг олдига кимлар кириб чиқади, парво қилмайди, – дедилар. Ва яна сўрадилар: Эркакка ўхшатадиган аёллар қайси? Шундай аёлки кийинишда ўзини эркакларга ўхшатади, – деб марҳамат қилдилар (Имом Суютий ривояти). عن زيد بن أسلم قال قال النبي صلى الله عليه وسلم إن الغيرة من الإيمان وإن البَذَاءٌ من النفاق والبذاء الديوث Зайд ибн Аслам (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рашк иймондандир. Беномуслик, шармандалик, уятсизлик мунофиқликдир. Оиласидаги фаҳш ишларга рози бўлиш эса, даюсликдир”, дедилар”. Эркакларнинг аёлларга ўхшашга уриниши юриш-туришда, гап-сўзда ва кийимда бўлади. Аёлларнинг эркакларга ўхшашга уринишлари ҳам худди шундоқ. Бу ишни қилганлар Исломда қораланади. Паҳлавон Маҳмуд ўзининг байтларида айтади: Эрлик ғуруринг бўлса, эй Аллоҳ суйган, Аҳли аёлинг безатиб чиқарма уйдан. Мевали шох агар чиқса кўчага, Тама қилар ўтган йўловчи ундан. Сен дарахт эккан бўлсанг ва дарахтингнинг шохлари кўчага чиқиб мева солса, ўтган ҳар бир киши ўша мевани ейиш орзусида ўтади, дейилган. Энди сен ҳам хотинингни ёки қизингни безатиб кўчага олиб чиқсанг, улардан ҳам ўтганлар бир орзу қилиб ўтишади. Рашк ва қизғаниш ҳатто ҳайвонларда ҳам бўлиб, фақатгина тўнғиз бундан ғайридир. Жами жониворлар тушса кўзга, Ҳамиятли бўлур, тўнғиздин ўзга. Аллоҳ таоло “Ғошия” сурасининг 21, 22-оятларида марҳамат қилади: “Бас, (эй, Муҳаммад! Умматингизга) эслатинг! Зотан, Сиз  (ҳозирча) фақат эслатувчидирсиз. Уларнинг устидан зўравонлик билан ҳукм юргизувчи эмассиз”. Ана шу икки ояти каримага мувофиқ биз ҳам эслатмоқчимиз, холос. Аллоҳ таоло бизларни турли хил иллатлардан Ўзи халос қилсин ва асрасин. Юртимизни тинч ва осмонимизни мусаффо қилсин. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов Манба 1 435

Меҳмоннинг мукофоти (сийлови) ҳақида

Ҳадиси шариф: Абу Шурайҳ Адавийдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини икки қулоғим эшитиб, иккала кўзим кўрган: “кимки Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, қўшнисини иззат қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, меҳмонининг мукофотини икром билан берсин”. “Унинг мукофоти қандай бўлади, ё Расулуллоҳ?” – деди. Жавоб бердилар: “(Мукофоти) бир кеча-кундуз. Зиёфат (меҳмон қилиш эса) уч кун. Ундан ортиғи унга эҳсондир. Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхшиликни сўзласин ёки жим турсин!” (Имом Бухорий: ал-адаб ал-муфрад). Изоҳ: Ҳадиси шарифда “меҳмоннинг мукофоти” ҳақида сўз боради. Унда меҳмонни зиёфат қилиш уч кун эканлиги таъкидланиши баробарида, унинг “мукофоти” бир кечаю бир кундуз эканлиги ҳам айтилди. Уламолар мазкур “мукофот”га шарҳ бериб айтадиларки, бундан мурод меҳмон келган куни бир кеча-кундуз давомида уни астойдил икром қилиш, меъёр даражасидаги қандайдир жисмоний машаққатни ўз устига олиб бўлса ҳам уни сийлаш, шунингдек, хонадон соҳибалари ҳам тансиқ таомлар пиширишда бор маҳоратларини ишга солишлари ҳамда меҳмонга камоли эҳтиром кўрсатиш лозимлиги каби нарсалар тушунилади. Меҳмоннинг мезбон уйидаги биринчи куни шундай алоҳида аҳамиятга эга бўлган кун ҳисобланар экан. Ундан уёғидаги икки кунда эса умумий, одатдаги зиёфат билан кутилади. Илк кеча-кундуздаги мазкур мукофот, меҳмоннинг ўз мезбон биродари устидаги ҳақларидан саналади. Қолган икки куни мустаҳаб, бордию меҳмондорчилик яна давом этадиган бўлса, ундан уёғи мезбон томонидан меҳмонга садақа ва эҳсон ҳисобида бўлади. Меҳмонни икром этишга кўплаб набавий ҳадисларда тарғиб қилинади. Баъзи ҳадисларда “ليلة الضيف حق واجب على كل مسلم“ яъни “меҳмоннинг биринчи куни ҳар бир мусулмон зимамасида (биродарига нисбатан) вожиб бўлган ҳақдир!“, деган қатъий сўзлар билан ифода этилган (имом Бухорий: “ал-адаб ал-муфрад“). Шу боис, Имом Аҳмаддан келган бир ривоятда, Лайс ибн Саъднинг мазҳабида, Ибну-л-Қаййим, Ибн Ражабва бошқаларга кўра меҳмонни зиёфат қилиш (меҳмон қилиш) вожиб саналади ва у бир кеча-кундузни ўз ичига олади. Қолган икки кун ҳам меҳмон қилиш бу мукаммал зиёфат ҳисобланади. Аммо, ҳанафий, моликий ва шофеийлардан иборат жумҳур наздида ҳамда Имом Аҳмаддан келган бир ривоятда мусофирни меҳмон қилиш вожиб эмас, балки, суннатдир. Яъни, жумҳур наздида мусофирни меҳмон қилиш суннат ва мустаҳаб маъносидаги ҳақлардан ҳисобланади. Бироқ, имом Моликка кўра қачонки, меҳмон йўловчи бўлиб, уни манзилига етказадиган имкониятлари тугаб қолган бўлсагина уни меҳмон қилиш вожиб бўлади. Бундай меҳмон фиқҳий манбаларда “مجتاز“ (мужтоз) деган сўз билан фиода қилиниб, аслида у ерда қолиш ва муқим бўлиш учун келмаган, балки, қасд қилиб кетаётгани жойга бориш учун ўртадаги шаҳар ёки қишлоқларда тўхтаб ўтишга мажбур бўлган мусофир тушунилади. Шунингдек, имом Моликка кўра ҳамда имом Аҳмаддан нақл этилган бир ривоятга биноан мусофирни уйига олиб кетиб меҳмон қилиш шаҳар аҳли зиммасида эмас, балки, қишлоқ аҳли зиммасидадир. Моликийя мазҳабининг шимолий Африка ҳамда Андалусияга тарқалишига сабабчи бўлган энг машҳур фақиҳларидан имом Саҳнун Танухийга кўра зиёфат фақат қишлоқ аҳли зиммасида бўлади, шаҳар аҳлининг эмас. Зеро, мусофир шаҳарга келса, албатта, меҳмонхона ёки карвонсарой топади. Бинобарин, бу ҳолатда меҳмонни мандубликка кўра зиёфат қилиш таъйин бўлади. Ва шаҳар аҳли зиммасига мусофирни меҳмон қилиш масаласи қишлоқ аҳли зиммасига тушганидек тушмайди. Имом Саҳнун бунинг сабабини қуйидаги икки иллатга боғлайди: биринчидан, бу ҳолат яъни шаҳарга мусофирлар кўп келиши такрор-такрор юз берадиган нарсадир. Агар шаҳар аҳли келган ҳар бир мусофирни меҳмон қилишни зиммасига олса, улар ҳеч қачон бу ишдан бошқа...

Суннат ва ҳадиснинг фарқи

Ҳадис ва суннат сўзлари жуда кўп талаффуз қилинадиган ва уларни қандай маъноларни ифода этишини ҳам кўпчилигимиз биладиган сўзлардир. Бу сўзлар Расулулллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламнинг гапирган гаплари, қилган ишлари ва тақрирларига далолат қилади. Кўп ўринларда бу калималарнинг бири иккинчисининг ўрнида ишлатилади. Яъни маънодош сўзлар каби қўлланилади. Лекин аслида бу иккала сўз бир-биридан фарқ қиладими ёки улар  иккиси ҳам бир маънони ифода қиладими? Келинг бу масалани баён қилиш учун шу борада ёзилган адабиётларга мурожат қилайлик ва унинг ҳақиқатини билишга уриниб кўрайлик. Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг  “Суннат ва ҳадис” китобларига эътибор қиладиган бўлсак, айни биз излаган нарсаларни тўлалигича топамиз. Бу китоб суннат ва ҳадис ўртасидаги фарқли ва муштарак жиҳатлар, суннатнинг ҳамиша ҳужжат эканлиги, ҳадиснинг ҳаммаси ҳам ҳамиша ҳужжат бўла олмаслиги ва шунга ўхшаш муҳим фиқҳий масалалларни ўз ичига олади. Қуйида шу китобдан олинган баъзи иқтибосларни келтириб ўтамиз. “Ҳадис ва суннат бири иккинчисидан буткул фарқли эмас. Яъни икковида қарама қаршилик маънолари йўқ. Балки ҳадис ва суннатнинг бири умумийроқ иккинчиси эса хосроқ маъноларни ифода қилади…..  гоҳида ҳадис бошқа бўлади у суннат бўлмайди. Гоҳида суннат бошқа бўлади у ҳадис бўлмайди. Баъзи ўринларда иккови ҳам жамланади у ҳадис ҳам суннат ҳам бўлади”. Суннат ва ҳадиснинг фарқли жиҳатлари; “Уч нав ривоятлар фақат ҳадисдир улар суннат эмас. 1.Мансух бўлган ҳадислар суннат ҳисобланмайди. Мусулмонлар унга амал қилмайдилар. Уни насх қилгувчи бўлиб келган ҳадисга амал қиладилар. Мисол: “Ўтда пишган нарсани ейдиган бўлсангиз таҳорат олингиз”. Бу аъло даражадаги саҳиҳ ҳадисдир. Лекин кейинчалик бу ҳукмга амал қилиш қолмади. Кейинига севикли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам, Хулафои рошидинлар ва ҳамма саҳобалар ўтда пишган нарсани ер эдилар ва янгитдан таҳорат қилмай намоз ўқир эдилар. Бу ҳадис Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйдаги ҳадис билан мансух бўлган. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва мени ёнларига олиб ансорийлардан бўлмиш бир хотиннинг уйига кирдилар. Хотин у кишига бир қўй сўйди ва У зот қўй гўштидан едилар. Кейин бир идишда янги хурмо келтирди. Ундан ҳам едилар. Кейин пешин учун таҳорат олиб намоз ўқидилар. Намоз ўқиб бўлганларидан сўнг хотин у кишига қолган гўштдан яна келтирди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан едилар. Кейин эса таҳорат олмасдан аср намозини ўқидилар”. Демак ўт теккан нарсани егандан сўнг таҳорат қилиш ҳадис бироқ суннат эмас ва унга амал қилинмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлган ҳадислар. Булар гарчи ҳадис бўлсада лекин суннат эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг никоҳлари тўттага чекланмаган. Бинобарин у зотнинг никоҳларида тўққизта хотин жам бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу феъллари ҳадисдир суннат эмас. Бу феъл у зотнинг ўзларига хос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муъайян фойдани кўзлаб бир гапни айтишлари ёки бир амални бажаришлари. Бу турдагилар ҳам ҳадис деб аталади суннат эмас. Бунга мисол қилиб тик туриб бавл қилишни айтишимиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир маротаба бир қавмнинг ахлатхонасига тик туриб бавл қилганликлари ривоят қилинган. Аммо бу ривоят ҳадисдир, суннат эмас. Яъни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам доим ўтирган холда бавл қилганлар ва шу амал суннат. Бироқ бу ривоятда келган тик туриб бавл қилишликлари фақатгина шу масалага ойдилик киритиш мақсадида бўлган холос. Инсон гоҳида шундай холатга тушадики ўтириб бавл қила олмайди. Масалан бавл қилиш жойи ахлатхона бўлиб ўтирганда...

Тошкент ислом институтида навбатдаги “Араб тили” ўргатиш ўқув курси ўз ниҳоясига етди

Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ҳамда Араб тили пуллик ўқув курслар ташкил этилган эди. Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент ислом институтида “Араб тили” ўқув курсларининг навбатдаги давра тингловчилари ўқув курсини тамомладилар. Эслатиб ўтамиз, институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинмоқда. 1 207

Тошкент ислом институти ўқитувчилари Искандария кутубхонасида бўлишди

Ўтган 27 январь куни Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари ҳамрохлигида Искандария шаҳридаги “Искандария” кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, бой тажрибаларни ўзлаштирдилар. Маълум бўлишича, Искандария кутубхонасида 2 млн. 310 мингдан зиёд қўлёзма, тошбосма ва бошқа  асарлар мавжуд. Кутубхона қўлёзмалар маркази мудири Мидҳат Ийса, қўлёзмаларни таъмирлаш бўлими бошлиғи Воил Муҳаммад Иброҳим ва қадимий асарларга кимёвий ишлов бериш бўлими бошлиғи Ҳусом ад-Дийб билан мулоқотлар ўтказилиб, фойдали маълумотларни қўлга киритилди. Учрашувларда мисрлик мутахассислар ўзбекистонлик масъул ходимларга қўлёзма ва тошбосма асарларни сақлаш, кимёвий текширувлар ўтказиш, китобларни таъмирлаш, қўлёзма ва тошбосма асарлардан электрон нусха олиш ҳамда фойдаланиш тартиблари ҳақида батафсил гапириб бердилар. 28 январь куни эса мутахассисларимиз Қоҳира шаҳридаги Миллий кутубхона ва Давлат бош архиви фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу фондда “Усмон Мусҳафи” ҳамда қўлёзма ва тошбосма асарлар сақланар экан. Кутубхона ходимлари ўзбекистонлик мутахассисларга қўлёзма ва тошбосма асарларнинг сақланиши, кимёвий ишловлар бериш, китобларни таъмирлаш босқичлари ва нодир асарлар учун махсус қоғозлар тайёрлаш тартиблари ҳақида атрофлича маълумотлар бердилар. Миср сафари давом этмоқда. 805
1 1 322 1 323 1 324 1 325 1 326 1 549