islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

ЕТИМГА МЕҲРИБОН ОТАДЕК БЎЛ!

Ота-онаси ёки иккиснинг биридан ажраб қолган болаларнинг дили хаста, кўнгли ярим бўлади. Улар тортган дард аламини етимликни бошидан ўтказганларгина тўлиқ ҳис қила олади. Ота-онаси бағрида улғайганлар етимнинг ҳолини тушунишлари қийиндир. Етимнинг шундоғам вайрон дилини оғритиш, қалбига озор бериш жуда оғир гуноҳ саналади. Қуръони каримда етимнинг молини еганлар билиб қўйсинки, аслида улар қорнига олов ейишмоқда, деган мазмунда оят бор. Шариатимиз ота-оналаридан ажраб қолган яримкўнгил етимлар манфаатини қаттиқ ҳимоя қилади, уларга яхшилик қилганларга катта-катта ваъдалар беради. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Амр ибн Аббосдан қилган ривоятида ҳазрати Довуд пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги насиҳатини келтиради: كن لليتيم كالأب الرحيم و اعلم انك كما تحصد كذلك تزرع Етимга худди меҳрибон отаси каби бўл! Шуни билиб қўй, сен нима эксанг шуни ўрасан… Киши бировнинг зурриёдига ҳеч қачон ота бўлолмайди. Боланинг насаби ҳақиқий отасига мансуб бўлади. Аммо, бировнинг боласини тарбиясига олган ота уни ўгайситмаслиги керак, ўз болалридан айирмаслиги лозим. Етимга худди унинг отасидек меҳрибон бўлиши шарт. Етимни ўз боласидек кўриб парваришлаган одам охиратда ҳам бу дунёда ҳам Аллоҳдан фақат яхшилик олади. Етимга озор берганлар эса, Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлади. Жамиятимизда шундай эркаклар бор: аввалги турмушидан ажраб, бирорта болалик аёлга уйланган. Аёлнинг аввалги эридан бўлган боласини шунақанги жеркиб муомала қиладиларки, ҳалиги етим болага айтилган гапни эшитиб сизнинг дилингиз вайрон бўлиб, кўзингиздан дувиллаб ёш келади. Аллоҳ ислоҳ қилсин.Ҳа, орамизда ўшандай оилалар кам эмас, афсус… Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида шундай деганлар: خير بيت فى المسلمين بيت فيه يتيم يحسن اليه و شر بيت فى المسلمين بيت فيه يتيم يساء اليه انا و كافل اليتيم فى الجنة كهاتين يشير باصبعيه Мусулмонлар орасида энг яхши хонадон шуки, унда етим бор ва унга яхши муомала қилинади. Мусулмонлар орасида энг ёмон хонадон шуки унда етимга ёмонлик қилинади. Мен ва етимни кафилликка олган одам жаннатда (икки бармоғи билан ишора қилиб) мана бундай бўламиз. (Адаб ал-муфрад / 137). Демак, мусулмонлар орасида “энг яхши хонадон” номинацияси бўйича танлов эълон қилинса, бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белгилаб берган мезонга кўра етим асраб унга яхшилик қилувчи хонадон эгалари ғолиб бўлар экан. Етимга яхши муносабатда бўлмаганлар эса мусулмонлар жамиятида “энг ёмон хонадон” деб тамғаланар экан. Азиз мусулмон дўстим! Хонадонингизда отаси ё онасидан айрилган етим парваришлаётган бўлсангиз, билингки, аслида бу сиз учун жаннатни қўлга киритиш имкониятидир! Уни қўлдан бой берманг! Етимга ширинсўз бўлинг, унга худди ўз отасидаек меҳрибон бўлинг! Қалби вайрон етмга Аллоҳнинг раҳми келади, сиз унга бераҳмлик қилманг! Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби   1 007

Талабалар Ўзбекистон Давлат санъат музейига ташриф буюрди

2019 йилнинг 25 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1-курс талабалари Ўзбекистон Давлат санъат музейига ташриф буюрдилар. Шу куни музейда «Ипаклари тиллодан-безаклари сержило» номли кўргазма ташкил этилган эди. Кўргазмада Бухоро зардўзлигига оид чопонлар, оёқ кийимлар, дўппилар ва бошқа зарли экспонатлар намойиш этилди. Талабалар тарихий санъат асарларини томоша қилиб бой таассурот билан қайтдилар. 890

Институт ўқитувчилари Мисрда

Тараққиётимизнинг янги даврида кўп асрлик ноёб ва нодир асарларни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаёт давом этар экан, бу соҳада янги-янги замонавий талаблар кун тартибига қўйилиши табиий. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 24 майдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шу ҳаётий зарурат нуқтаи назаридан қабул қилинган тарихий ҳужжатдир. Халқимизнинг жуда бой маданий мероси бўлган нодир қўлёзмалар, қадимги босма китоблар сони бугунги кунда 100 минг нусхадан зиёддир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, аҳоли қўлида эъзозлаб сақланаётган ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган, лекин давлат томонидан рўйхатга олинмаган нодир қўлёзмалар ва босма китоблар ҳам оз эмас. Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоб фонди энг нодир маънавий хазиналардан бири бўлиб, 3 минг жилд қўлёзма, 17 минг жилд тошбосма китоблар мавжуд. Энг ноёб қўлёзмаларимиздан бири – “Усмон Мусҳафи” Қуръони каримнинг қадимий ва табаррук нусхаси. Яна фондимизда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Маҳмуд Замахшарий, Жалолиддин Румий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб улуғ аллома ва мутафаккирларнинг қўлёзмалари сақланмоқда. Бу борада жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланган Миср ва Туркия давлатларидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг тажрибаларини ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Миср давлатига хизмат сафарларини бошладилар. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ходимлари Муҳаммад Аюб домла ва Камолиддин устозни Қоҳира аэропортида кутиб олишди ва сафарга алоқадор барча ишларда амалий ёрдам беришмоқда. Маълумки, Миср юрти Қуръони каримда айнан шу ном билан бир неча марта зикр этилган. Бу эса унинг баракоти, хайри кўплигига далилдир. Бу замин юзлаб саҳоба ва тобиъийлар ҳокини бағрида яширган. Буюк алломалар бу ерда таълим олган, минглаб китоблар таълиф этишган. Миср билан Ўзбекистонни боғлаб турувчи алоқалар жуда қадим тарихга бориб тақалади. Аллома Аҳмад ал-Фарғонийнинг Мисрдаги илмий фаолияти, Ихшидийлар сулоласидан тортиб, Қоҳирадаги ўзбакийя маҳалласигача юртларимиз ўртасидаги минг йиллик алоқалардан сўзлайди. Сафар жараёнларини сайтимиз орқали ёритиб борамиз. 857

ИМОМ НАСОИЙ раҳматуллоҳи алайҳ

Энг ишончли 6 ҳадис тўпламларидан бирининг муаллифи муҳаддис Абу Абдурраҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ал-Хуросоний милодий 831 йилда Насо (Нисо) шаҳрида таваллуд топган. Она юртида Қуръони Каримни ёд олгач, кўпроқ илму маърифат ҳосил қилиш ниятида 15 ёшидан бошлаб хорижий мамлакатларга сафарга чиқади. Айниқса, Ҳижоз, Ироқ, Шом ва Мисрга қилган илмий сафарлари самарали бўлиб, у Мисрнинг «Зуқоқул қанадил» маҳалласида узоқ вақт яшаб, сўнгра Дамашққа боради. У ерда турли сабабларга кўра тазйиққа учраб, оғир ҳолатга тушади. Баъзи манбаларга кўра, Маккада, бошқа ривоятларда Байтул Мақдис (Қуддус)да милодий 915 йили вафот этган, дейилади. Ҳадис бобида ёзган «Сунанул кубро» тўплами унинг шоҳ асари ҳисобланади. Ундан ташқари Имом Насаий «Сунанус суғро» ёки «Мужтабо», «Хасоис», «Фазоилус саҳоба», «Маносик» ва бошқа китоблар ёзиб қолдирган. Булардан, юқорида санаб ўтилган «Сунанус суғро»да 5758 та ҳадис мавжуд бўлиб, китоб фиқҳий боблар асосида тартибланган. Уламолар ушбу “Мужтабо”ни “Сунан” китоблари орасида заиф ҳадислари энг кам китобдир”, деганлар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев   846

Тошкент ислом институти ўқитувчилари Топкапи Саройи кутубхонасида

Аввалроқ, қўлёзмалар фондига эга бўлган Туркия давлатидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг тажрибаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов хизмат сафари билан ушбу мамлакатга ташриф буюрганлари ҳақида хабар берган эдик. Жорий йилнинг 21 январь куни Диний идора мутахассислари Топкапи Саройига Истанбул муфтийлиги вакиллари ҳамроҳлигида ташриф буюрдилар. У ерда Топкапи Саройи кутубхонасининг ходими Гоксел Эрдоған ва Топкапи Саройи қўлёзмалар кутубхонаси ходими Рамазан Актемур билан учрашув ўтказилди. Сарой кутубхона ходими кутубхонадаги қўлёзмалар фонди, китобларнинг сақланиш ҳолати ва баъзи қадимий мусҳафларнинг факсимил нусҳалари билан таништирди. Учрашувда нодир қўлёзмаларни сақлаш, уларга ишлов бериш масалалари юзасидан муҳокама ўтказилди. Ўзбекистон делегацияси томонидан Топкапи Саройи кутубхонасига Ҳазрати имом ва ЎМИ фотосуратлари тўплами ҳадя қилинди. 791
1 1 326 1 327 1 328 1 329 1 330 1 549