islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Хулқи Қуръон бўлган Зот

Оламлар Парвардигори Аллоҳ Таоло барча нарсани яратишдан олдин Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурларини яратди, ҳамда нурни отамиз Одам алайҳиссалом пешоналарига жойлади. Бу нур Одам алайҳиссаломдан кейинги Пайғамбарларга ўтиб келди ва алал оқибат оламларни ёритгувчи нур - Набиййимиз бузрукворлари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолибнинг пешоналарига кўчди. У зотнинг пешоналаридаги нур қалб кўзи очиқларгагина кўринган. Набиййимиз оталари Абдуллоҳнинг оналари Оминага никоҳлари барокатидан оламларга раҳмат бўлган Расулимиз таваллуд топдилар. Бу кун Фил йилида, Рабиул аввал ойининг ўн иккинчиси Душанба куни эди. Рабиул аввал ойи суюкли Набиййимиз таваллуд топган кун бўлгани боис ўзгача шукуҳда ўтказилади... - Тошкент ислом институти 1-босқич талабаси, Исматуллаева Одина

Тайёрлов курси ўз ишини бошлади

Қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишларига кўмаклашиш мақсадида Тошкент ислом институтида абитуриентлар учун тайёрлов курси ташкил этилди. Давомийлиги 5 ой бўлган тайёрлов курси 2024 йил март ойидан ўз ишини бошлади... - ТИИ Матбуот хизмати

БАА делегацияси Тошкент ислом институтида

Бирлашган Араб Амирликларидаги Мусулмон жамиятлари халқаро кенгаши Бош директори Холид Халифа Каъбий бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф буюрди... - ТИИ Матбуот хизмати

Зулфия ҳаёти ва ижоди ёд этилди

Зулфия Исроилова – Зулфия номи билан танилган ўзбекистонлик шоира, журналист, таржимон ва жамоат арбоби 1915 йил 1 март куни таваллуд топган...- ТИИ Талаба қизлар мураббияси С.Валиева

Тасаввуфнинг шаклланиши

IX аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, сўфийларнинг амалий, руҳий-психологик машқлари, ўзини-ўзи тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари шаклланди, ТАРИҚАТ, МАЪРИФАТ, ҲАҚИҚАТ деган тушунчалар юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу уч қисмига оид қарашлар мажмуи тузилди, тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди...- Тошкент ислом институти талабаси Комилова Малоҳат
1 139 140 141 142 143 1 549