Навоий “Хамса” асари ва кўплаб девонларни ёзган. Бундан ташқари қатор илмий асарлари ҳам бор. 9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказида талабалар учун мутафаккир қаламига мансуб асарлар тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тақдимотда талабалар “Ҳайрат ул-Аброр” (Яхши кишиларнинг ҳайратланиши), “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр” (Етти сайёра), “Лайли ва Мажнун”, “Садди Искандарий” (Искандар девори), “Маҳбуб ул-қулуб”, “Лисон ут-тайр” каби асрлар билан яқинда танишиб, ўзлари учун қизиқарли бўлган маълумотларни олдилар...- Ахборот-ресурс маркази мудири Абдулазиз Кадиров