“Сунани Термизий”нинг иккинчи бобида таҳоратнинг фазли ҳақида келган ҳадислар ўрганилади. Бунинг замирида эса илм ётипти. Шунинг учун ҳам мазкур мақола орқали илм олинадиган манбалар ҳақида тўхталиб ўтишни мақсад қилдик. Боиси айни давр илм тараққий этган, таълим олиш воситалари ривожланган, китоблар «деҳқончилик» даражасига етиб борган аср эканига барчамиз бирдек гувоҳ бўлиб турибмиз. Шуларни инобатга олиб, сиз ўқувчига бир савол билан юзлансам: «Илм олиш асли шуми ёки йўқ?» Бу саволга жавоб ўлароқ камина устозларимдан эшитган ҳамда китобларда ўқиган энг гўзал ҳолатлардан бирини эътиборингизга тақдим қила қолай...- ТИИ Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсуф