Оҳод хабар борасида жумҳур муҳаддислар ва ҳанафий уламоларнинг фикрларига тўхталиб ўтамиз. Маълумки, Қуръони каримда келмаган тафсилий ҳукмлар суннатдан олинади. Муҳаддис ўзига етиб келган ҳадиснинг санади ва матнини чуқур ўрганиб, унинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мансуб эканлигини ва даражасини васфини аниқлайди. Фақиҳ эса, ўша ҳадиснинг саҳиҳлиги ва даражасини аниқ билиб олганидан кейин ундан шаръий ҳукм олишга киришади. Шу сабабли улар орасида баъзи масалаларда фарқлар юзага чиқади.
Мавзуда эътибор қаратиладиган нуқталар:
• Оҳод хабарнинг қиёсий таърифи
• Унинг ҳукми, ҳанафий уламоларнинг шу борада ёндашуви
Оҳод хабар.
Ҳанафийларнинг таърифи:
Ҳар бир табақада бир ёки икки ровийга эга бўлган, уч асрнинг бирортасида машҳур бўлмаган, унга қабул эътибори билан қаралишига уламолар ижмоъ қилмаган хабар.
Муҳаддисларнинг таърифи:
Мутавотирни шартлари топилмаган ҳадис.
Оҳод хабарнинг ҳукми, унга амал қилиш вожиб лекин яқиний илмни ифода қилмайди. У назарий илмни ифода қилади, яъни назар солиш ва далил ахтаришга тўхтаб турган илмдир. Бошқача қилиб айтганда хабарнинг даражасини аниқлаб олиш керак бўлади. Кейин ўша аниқланган даражага қараб амал қилинади. Агар оҳод хабар вожибга далолат қилувчи бўлса, шу ўринда вожибдан ман қилувчи бирор нарса бўлмаса, унга амал қилиш вожиб бўлади. Агар хабар мандубга далолат қилувчи бўлса, уни далолат қилаётган нарсаси вожибга бўлмагани учун унга амал қилиш шарт бўлмайди. Мазҳабимиз уламолари ҳаддларда оҳод хабар билан далил келтиришни беш қисмга бўлганлар:
1. Фақат Аллоҳ таолони ҳаққига оид нарсаларда, унда уқубат йўқ.
Ҳукми: шартлари топилса, бир кишининг гапи ҳужжат бўлаверади. Бунга барча ибодат масалалари киради. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонни ҳилолини кўрганлигида аъробийни тасдиқлаганлари)
2. Бандаларнинг ҳақларига оид, унда бирор кишига мажбуриятни юкланади.
Ҳукми: гувоҳлик бўлиши керак. Гувоҳликда қатъий адад ҳам топилиши шарт. Хабарнинг бошқа шартлари, яъни адолатга риоя қилган ҳолда ўша шаҳар аҳли амалга ошириши керак. Мисол учун, ўғрилик ва зино туҳмати.
3. Бандаларнинг ҳаққига оид, лекин унда бирор кишининг зиммасига мажбурият юкланмайди.
Ҳукми: у тамйиз билан собит бўлади, адолат шарт эмас. Масалан, вакиллик, музораба, тижоратда изн бериш каби масалаларда.
4. Бандаларнинг ҳаққига оид, бир томондан, мажбурият, бир томондан мажбурият бўлмаган масалалар.
Ҳукми: бунда вакил бўладими, росулми унда адолат шарт қилинмайди.
5. Аллоҳ таолонинг ҳақларида уқубат бўладиган нарсалар.
Мана шу турда ҳанафий уламолар орасида ҳам ихтилоф бор.
А) Абу Юсуф ва Жассос: “Ҳадд вожиб бўладиган ва шубҳа билан ҳаддлар соқит бўладиган ўринларда оҳод хабар қабул қилинади” дейдилар.
Далиллари:
Ҳаддлар шариатнинг амалий қисмидир. Уни Китоб, суннат ва ижмоъ билан бўлгани каби оҳод хабар билан ҳам исбот қилиш жоиз. Оҳод хабарда шубҳанинг аралашиши уни қабул қилинишига зарар бермайди. Қасос оҳод хабар билан собит бўлади.
Б) Кархий, Паздавий, Сарахсий ва аксар ҳанафийлар эса, ҳадд вожиб бўладиган ўринда оҳод хабар қабул қилинмайди, деган фикрни олганлар.
Далиллари:
Ҳаддларда шубҳа соқит бўлиши фақатгина насс билан амалга ошади. Оҳод ҳабарда иттифоқан шубҳа мавжуд. Шу сабабли у билан ҳаддларни исбот қилиб бўлмайди.
Моликийлар ва шофеъийлар оҳод хабарнинг ҳукми борасида ҳанафийларнинг фикрига мувофиқдир. Имом Аҳмаддан эса ривоятлар турли хил бўлган. Ҳанбалийларда энг устун сўз оҳод хабарга амал қилиш деб, олинган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, суннат борасида чуқур билимга эга бўлиш, фиқҳни ва шу каби шариат асослариниўрганишда муҳим рол ўйнайди. Шу сабаб киши, ҳадис илмига, унинг истеълоҳларига эътиборини қаратмоғи, доимо изланишда бўлмоғи лозим.
403 гуруҳ талабаси
Жамилова Асила