Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Тарих” китобида келтиришларича, Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу вафоти олдидан Бадрда қатнашган саҳобаларнинг ҳар бирига 400 динор, мўминларнинг оналарига, ҳар бирларига кўп миқдорда мол беришни васият қилади. Буни эшитган Оиша онамиз розияллоҳу анҳо “Аллоҳ уни салсабил булоғидан суғорсин” деб дуо қилган.
У киши вафот этганларида, қолдирган бойликлари 3 103 000 000 (уч миллиард бир юз уч миллион) динор эди. 1 динор — 4.365 грамм олтиндир. Мазкур динорларни долларга айлантирсак, 528.2 миллиард $ бўлади.
Миллиардер Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу қуллари билан бирга овқатланардилар. Танимаган одам, у кишини қуллари орасидан ажрата олмасди.
У ўта камтар эди, кеккайиш, ўзини катта олиш, моли билан, обрў билан мақтаниш унга ёт эди.
Бир гал Пайғамбар алайҳиссалом Абдураҳмонни, «Аллоҳ молингни баракали этсин», деб дуо қилган эдилар. Буни Абдураҳмон шундай хотирлайди: «Шу дуодан сўнг мол-дунё ортимдан эргашиб юрадиган бўлди. Ҳатто бирор тошнинг тагини кўтарсам, албатта, ё олтин, ё кумуш топардим».
Абдураҳмон ибн Авфнинг савдо, тижорат бизнеси ақл бовар қилмайдиган даражада катта эди. Унинг етти юз, саккиз юз туяли карвонлари тинимсиз Мадина шаҳрига дон-дун, ун, мой, кийим-кечак, идиш-ашёлар, халққа керакли бошқа молларни етказиб келар, мадиналиклардан ортганини бошқа шаҳарларга олиб бориб сотарди. Молини ҳеч кимдан аяб ўтирмас, муҳтожларга ҳамиша ёрдам қилар, сўрашдан уялганларга пинҳона кўмак берар эди. Ҳатто бир гал қўшинга беш юз отни миндириб юборган бўлса, бир гал мингта туяни эҳсон қилиб юборди. Абдураҳмон ибн Авф ўлими соати яқинлашганини сезиб, қўл остидаги кўплаб қулларни озод этди.
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу ҳижрий 32 йилда, Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик пайтларида вафот этганлар. Тахминан етмиш беш йил умр кўрдилар.
Аллоҳ таоло у кишидан ва барча саҳобалардан рози бўлсин!
Қуйида 2020 йил август ойи бўйича дунёнинг энг пули кўп одамлари рўйхати келтирилган. Эътиборли томони, рўйхатдаги энг бой 5 та одамнинг пулини қўшса Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг бойлигига тенг келаркан.
Шу каби улуғ инсонлар ўтиб кетди, қилган амаллари учун Аллоҳ таоло томонидан муносиб мукофотланади, иншааллоҳ. Уларни эслаб, ҳаётини ўрганишда тириклар учун фақатгина фахрланиш эмас, катта ибрат ҳам бор. Шунинг учун бугунги кунда Аллоҳни таниб, Унга ибодат қилиш учун зарур билимлар билан бир қаторда илм-фанни, ахборот технологияларини ва тадбиркорликни ўрганиб, унинг орқасидан улкан моддий натижаларга эришиш дину дунёга фойдали амал ҳамда муҳим вазифалардан бири эканлигини эслатиб ўтамиз.
Ҳозирги кунда дунёнинг энг пули кўп 10 ихтирочи-тадбиркори:
1. Жефф Безос, 190 миллиард доллар:
1994 йилда ўз гаражида Амазон компаниясини ишга тушириб, интернетда китоб савдосини йўлга қўйди. Безос космик технологияларга катта маблағ киритган, шунингдек, The Washington Post газетасига эгалик қилади.
2. Билл Гейтс, 120 миллиард доллар:
Сўнгги 20 йил ичида бойлар рўйхатининг юқори қисмидан жой эгаллаб келади, Microsoft асосчиси. Компаниядаги акцияларининг катта қисмини сотган ва у Microsoft нинг атиги 1 фоизига эгалик қилади. Ҳозирда асосан хайрия ишлари билан шуғулланмоқда, шунингдек илмий тадқиқот ишларини ҳам молиялаштиради.
3. Марк Цукерберг, 100 миллиард доллар:
Цукерберг 2004 йили 19 ёшида Facebook ни яратган ва ҳозирда дунёнинг энг бой одамлари бешталигига кирган.
4. Бернард Арноулд ва унинг оиласи, 81,4 миллиард доллар:
Арноулд рўйхатдаги энг бой европалик. Бу француз миллиардери Louis Vuitton ва Sephora каби 60 дан ортиқ брендлардан иборат империяни назорат қилади.
5. Мукеш Амбани, 80,3 миллиард доллар:
Ҳиндистонлик Амбани дунёдаги энг йирик неъфтни қайта ишлаш мажмуаси эгаси бўлган Reliance Industries компаниясининг 42 фоиз назорат пакетига эга. Шунингдек, у қиймати 400 миллион доллардан ортиқ бўлган мулк эгасидир.
6. Стив Балмер, 77,7 миллиард доллар:
Америкалик ушбу миллиардер 2000 йилдан 2014 йилгача Microsoft нинг бош директори бўлган. У Los Angeles Clippers NBA франшизасининг амалдаги эгаси.
7. Уоррен Баффет, 77,5 миллиард доллар:
Тўқсонинчи йилларда Oracle of Omagh номи билан танилган Berkshire Hathaway бош ижрочи директори, барча замонларнинг энг муваффақиятли инвесторларидан бири ҳисобланади. Компания компьютерлар учун дастурий таъминот сотади. Гейтс сингари у ҳам ўз бойлигининг 99 фоизидан кўпини хайрия учун сарфланишини эълон қилнган.
8. Ларри Пейж, 71,6 миллиард доллар:
Интернет-тадбиркор Пейж Googleнинг асосчиларидан биридир. У Alphabet Inc. компаниясининг бош директори лавозимидан 2019 йил декабр ойида чиқиб кетди, аммо бошқарув кенгаши аъзоси бўлиб қолмоқда.
9. Элон Маск, 70,2 миллиард доллар:
Маск SpaceX фазовий ракетаси асосчиси ва бош директори, шунингдек Тесла автокомпаниясининг ҳам бош директори ҳисобланади.
10. Сергей Брин, 69,4 миллиард доллар:
Брин, Ларри Пейж билан бирга Google ишлаб чиқди. У 2019 йил декабргача Alphabet Inc. компаниясининг президенти бўлган.