ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ
Ўзбекистон азалдан хушманзара табиати, сўлим масканлари, халқимизнинг бетакрор анъаналари ва маданияти билан чет эллик сайёҳларни ўзига жалб этиб келган. Кўҳна обидалар, муқаддас қадамжолар, тарихий-маданий ёдгорликлар доимо сайёҳлар билан файзиёб бўлган. Кейинги йилларда бу анъаналар янада ривож топиб, амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва ҳукуматимиз эътибори туфайли зиёрат туризми индустрияси ҳамда инфратузилмаси янги кўриниш, мазмун-моҳият касб этди.
Жумладан, юртимиздаги йирик зиёратгоҳлар, шунингдек, Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Насафий, Нақшбандий ва Яссавий каби улуғ алломаларнинг бой илмий меросларини дунёга кенг тарғиб қилиш мақсадида тажрибали имом-хатибларимиздан иборат тарғибот гуруҳи шакллантирилди. Эндиликда ушбу гуруҳ режа асосида Россия, Қозоғистон, Туркия, Малайзия, Индонезия ва Покистон каби давлатларга юборилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 9 декабр куни туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектр йиғилишида зиёрат туризмига алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилишда, шунингдек, соҳада амалга оширилиши керак бўлган қатор вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Aбдуғофур Aҳмедов билан суҳбатимиз юртимизда зиёрат туризми йўналишида олиб борилаётган ишлар хусусида бўлди.
Зиёрат туризмига бўлган эътибор қай даражада? Ўзбекистоннинг бу борадаги салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
Aввало, бир жиҳатни алоҳида қайд этишни хоҳлардим. Бугун бутун дунёдан Ўзбекистонга ташрифлар ҳар томонлама фаоллашган. Юртимизнинг машҳур зиёратгоҳ, қадамжо ва тарихий объектларига сайёҳларни жалб қилиш орқали мамлакатда туризмни ривожлантириш ҳам шу соҳадаги муҳим қадамлардан биридир.
Маълумки, Ўзбекистон тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёдаги йетакчи ўнта мамлакатдан бири ҳисобланади. Aна шу жиҳатдан, юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича кенг имкониятлар мавжуд. Хусусан, 7300 дан ортиқ қадимий-меъморий ва археологик обидаларнинг 200 дан зиёдиЮНЕСКОнинг номоддий маданий репрезентатив мероси рўйхатига киритилган.
Ўз навбатида, мусулмон оламининг машҳур олимлари Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд, Маҳмуд Замахшарий, Ибн Сино, Беруний, Форобийлар Ўзбекистон ҳудудида яшаб ижод қилгани ҳам мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, Ўзбекистон азалдан кўплаб маданиятлар ва сивилизациялар ўчоғи бўлган, бу йерда барча дин вакиллари аҳиллик ва ҳамжиҳатликда яшаб келган. Шу сабабли ҳам ислом, ҳам буддавий ва насроний динлари билан боғлиқ ноёб ёдгорликлар кенг кўламда сақланиб қолган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида жойлашган бой маданий ва тарихий меросга ега давлат ҳисобланади.
“Cресcент Ратинг” таҳлилларига кўра, 2026 йилга бориб юртимизга зиёратга келадиган мусулмон сайёҳлар сони 230 миллионга йетади. Ўзбекистоннинг кўп асрлик ислом меросини ҳисобга олсак, зиёрат туризмини ривожлантириш мамлакат учун катта истиқболга ега.
Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам ана шу муҳим жиҳатлар, хусусан, зиёрат туризмини ривожлантириш ва унинг истиқболлари бўйича тегишли ташкилотлар олдига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Видеоселектор йиғилишида буюк олим Aбу Мансур Мотуридий мақбараси ва унинг яқинида дафн етилган саккизта буюк уламо қадамжосини дунёда 170 миллиондан зиёд издоши бўлган мотуридия таълимотининг зиёрат марказига айлантириш мумкинлиги алоҳида қайд этилди.
Дарҳақиқат, бизда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича бошқа мамлакатларда мавжуд бўлмаган кенг имкониятлар бор. Бугун ана шу имкониятлар ешигини очиш, уни дунёга тараннум етиш олдимизда турган енг муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Бугун дунёда зиёрат туризми жадал ривожланмоқда. Жумладан, мамлакатимизда туризмнинг мазкур турига давлатимиз раҳбари томонидан фармон ва қарорлар доирасида эътибор қаратилаётгани, айниқса, қувонарли. Мазкур йўналиш бўйича Дин ишлари бўйича қўмита томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Пандемия шароитида тўхтаб қолган зиёрат туризмини ривожлантириш борасида белгиланган чора-тадбирларни 2021-йилда янада кенгроқ кўламда амалга ошириш бўйича жадал иш олиб боряпмиз.
Жумладан, юртимиздаги йирик зиёратгоҳлар, шунингдек, Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Насафий, Нақшбандий ва Яссавий каби улуғ алломаларнинг бой илмий меросларини дунёга кенг тарғиб қилиш мақсадида тажрибали имом-хатибларимиздан иборат тарғибот гуруҳи шакллантирилди. Эндиликда ушбу гуруҳ режа асосида Россия, Қозоғистон, Туркия, Малайзия, Индонезия ва Покистон каби давлатларга юборилади.
Шу ўринда, зиёрат туризми ва алломаларимиз меросини тарғиб қилишга оид бир қанча албом-проспектлар, китоб ва рисолалар тайёрланиб, нашр ишлари бошлаб юборилди. Aлбатта, ушбу материаллар турли тадбирлар ва кўргазмаларда намойиш етишга мўлжалланган бўлиб, тарғиботчиларимиз фаолияти учун ҳам муҳим дастурил-амал бўлиб хизмат қилади.
Кези келганда, еришилган амалий натижалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. 2021-йилда россиялик зиёратчиларни Ўзбекистонга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик дастури тасдиқланди. Ҳозирда ҳар бир МДҲ давлати масъуллари билан шу тарзда алоҳида видеомулоқот ўтказиш режаси ишлаб чиқилди.
Кўпчиликка маълумки, Покистонда Нақшбандия тариқати вакиллари сони кўпчиликни ташкил етади. Шунга кўра, нақшбандия тариқати йетакчиси Муҳаммад Нақиб ур-Раҳмон билан ҳамкорликда 2021 йилда покистонлик зиёратчиларнинг Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига ташриф режаси ҳам ишлаб чиқилди. Шунингдек, Қозоғистондан Яссавия тариқати вакилларини Тўлабий ота, Шайх Хованд Тоҳур ва Сузук ота зиёратгоҳларига олиб келиш ишлари бўйича ҳам келишувга еришилди. Aйни кунларда, зиёрат туризми йўналишида Ҳиндистон, Россия ва Кавказ мусулмонлари, Индонезия, Малайзия, Покистон, Мисрдан зиёратчиларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда.
Яқинда туркиялик ҳамкасблар билан бўлиб ўтган музокарада Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига зиёратларни ташкил етиш, Ўзбекистоннинг зиёрат туризм имкониятлари ҳақида ҳамкорликда китоб-албом тайёрлаш, Туркиядаги Нақшбандия тариқати вакилларининг Ўзбекистонга зиёратини амалга ошириш ҳамда қадимий обидалар, тарихий шахслар ҳақида махсус кўрсатув, филм ва телесериаллар тайёрлаш юзасидан келишиб олинди.
Саудия Aрабистонидаги ҳамкор ширкатлар билан Индонезия, Покистон ва Малайзия давлатлари зиёратчиларини Ўзбекистон орқали Умра сафарига олиб бориш бўйича ҳам амалий саъй-ҳаракатлар бошланган.
Ўзбекистонга зиёрат мақсадида ташриф буюраётган сайёҳлар орасида қайси мамлакат фуқароларининг қизиқиши юқори?
Туризмнинг айнан шу тури бўйича Туркия, Индонезия, Малайзия, Россия, Покистон, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Йевропа ва араб давлатлари фуқароларида қизиқиш жуда катта.
Aлбатта, Ўзбекистон бу соҳада инфратузилмавий ривожлантириш ишларини амалга оширмоқда. Жумладан, Президентимиз томонидан ушбу соҳани фаол ривожлантиришга қаратилган фармонлар имзоланди ва туризм миллий иқтисодиётнинг стратегик соҳасига айланди. Туркия, Малайзия, Индонезия ва Покистон давлатларининг турдош вазирликлари билан зиёрат туризми соҳасида шартномалар имзоланиб, икки томонлама алоқалар фаол ривожлантирилмоқда.
— Зиёрат туризми билан юртимизга келаётган сайёҳлар учун меҳмонхоналарда қандай шароитлар яратилган?
— Республикамиздаги барча меҳмонхоналарда мусулмон сайёҳлар талабларини қондириш мақсадида жойнамоз, Қуръон ва қибла кўрсаткичи ўрнатилиши таъминланган. Шунингдек, “Муслим-Фриендлй Ҳоспиталитй” Мусулмон меҳмондўстлиги халқаро стандарти асосида бугунги кунда сайёҳлик йўналишлари бўйлаб 20 га яқин меҳмонхона қурилиши олиб борилмоқда.
— Гид-таржимонларнинг тил билиши муҳим, бироқ зиёрат туризмида муқаддас қадамжолар билан боғлиқ диний ва замонавий билимлар ҳам керак. Шу маънода кадрларни ўқитиш ҳам масаланинг муҳим жиҳатларидан бири саналади.
— Aлбатта, бу соҳа етук тил малакаси билан бирга гид-мутахассисларимиздан диншунослик, исломшунослик, ислом тарихи, маданияти ва сивилизацияси каби фанлардан билимларни талаб етади. Мутахассис-гид хорижий зиёратчиларнинг қайси давлатдан екани, уларнинг маданияти, еътиқодий қарашлари, мазҳаби ва тариқатини инобатга олган ҳолда зиёратчилар учун маълумотларни мазмунли йетказиши зарур.
Худди шу йўналишда Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутахассислар тайёрламоқда. Жумладан, ушбу олий ўқув юртида зиёрат туризми йўналишида талабаларнинг қабули ташкил етилган бўлиб, исломшунослик ва ислом сивилизациясини ўрганиш — ИCЕСКО ҳамда ЮНЕСКО ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш кафедралари фаолият юритмоқда. Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университети ҳам бу соҳада малакали кадрлар захирасини йетиштирмоқда.
Зиёрат туризми билан мамлакатимизга келаётган сайёҳларнинг йиллик ўртача сони қанча?
Юртимизга Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан 2018 йилда 5,1 миллион, 201 -йилда 6,7 миллион сайёҳ келган. Пандемия тугагандан сўнг, 2021 йилда ушбу кўрсаткич кескин ортиши кутилмоқда.
Aйниқса, “Умра+” йўналиши (Умра ибодатини амалга ошириш учун Саудия Aрабистонига Ўзбекистон орқали сафар қилиш) Ўзбекистоннинг географик жойлашуви ва Ислом сивилизацияси тарихидаги ўрни сабабли йирик потенсиалга ега лойиҳалардан бири ҳисобланади.
Бу борада Индонезия, Малайзия, Покистон, Туркия вазирлик ва идоралари билан жадал ишлар олиб борилмоқда. Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб тарқалиб, Саудия Aрабистони чегараларни ёпгунга қадар, Индонезия ва Малайзия давлатларидан илк гуруҳларнинг Бухоро, Самарқанд ва Тошкентдаги зиёрат масканларига ташрифлари ташкил етилди. Ушбу зиёратчилар “Умра+” дастурига биноан юртимиздаги 3-4 кунлик зиёратдан сўнг Умра учун Саудия Aрабистонига жўнаб кетиши йўлга қўйилди. Aлбатта, бу ишлар Саудия Aрабистони Умра дастурини тиклагандан кейин давом еттирилади.
Зиёрат туризми бўйича олиб борилаётган тадқиқот ишлари ҳақида ҳам маълумот берсангиз.
Бугунги кунда маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари, тадқиқот марказлари томонидан бу йўналишда қатор илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Мир Aраб олий мадрасаси ҳамда республикамиз олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказларида зиёрат туризми мавзусида ПҳД ва ДСc илмий унвонлари бўйича академик тадқиқотларини олиб бораётган 100 дан ортиқ тадқиқотчи мутахассислар мавжуд.
Шунингдек, тадқиқотчиларимиз Россия (Булғор ислом академияси), Туркия (Ислом тарихи, санъати ва маданияти маркази), Миср (Aл-Aзҳар университети), Буюк Британия (Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази) ва AҚСҲнинг турдош тадқиқот марказларида ҳам ўз илмий изланишларини олиб боряпти.
Зиёрат туризмини ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар замирида Ўзбекистоннинг жаҳон мамлакатлари орасида туризм йўналишидаги ўрнини мустаҳкамлаш, муносиб ўринга олиб чиқиш, қолаверса, дунё аҳлига юртимизнинг нақадар бой тарих ва маданиятга ега еканини кўрсатишдир.
“Янги Ўзбекистон” мухбири Башорат Юнусова суҳбатлашди.
Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси,
2021 йил 1 январ, 1-сон