islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-45

Тўртинчи қисмга раддиялар

3. Амир Санъоний раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Уммат икки улуғ китобни қабул қилишларидан мурод икки буюк имомнинг ёзганлиги учунми? Агар шундай бўлса, бу ҳолат “Саҳиҳайн”ни муаллифларига нисбат бериш саҳиҳлигини ифода этиб, мақсадимизни ёриштирмайди. Агар “Саҳиҳайн”ни уммат қабул қилганлигидан мурод иккисининг ҳадисларидан ҳар бирини Набий алайҳиссаломдан деб билишлари бўлса, баҳс қилинаётган мавзуга алоқадор ҳисобланади. Лекин бу даъво икки саҳиҳ китобдаги истисно қилинмаган ҳар бир ҳадисларга тегишли деёлмаймиз. Чунки маъсум ҳамма уммат ёки мужтаҳидларидир. Қолаверса, маъсум ҳар бир ҳадисни олиб, зимдан унинг саҳиҳ, деб ҳукм берган бўлиши ниҳоий гап эмас. Зеро бу мужтаҳидларнинг ҳар шахси шу икки китоб ҳадисларини ҳар биридан хабар топган бўлиши керак бўлади” .

Шайхимиз Баҳрул улум раҳимаҳуллоҳ айтади: “Билингки, бу қариналардан икки саҳиҳ китобда келган ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатланиши саҳиҳлиги аниқ эканлигини келтириб чиқармайди. Чунки икки имомларни шаънларини улуғлигига, уларни муқаддам туришлигига, ўзлари чиқарган ҳадисларда саҳиҳни саҳиҳ бўлмаганидан ажратишга бор кучини сарфлаганларига ижмо қилиниши, икки саҳиҳ китобда келган ҳадисларнинг мазмуни ҳақиқатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эканига ижмолиги келиб чиқмайди. Балки бу ердан келиб чиққан охирги мазмун шу бўлиши мумкинки, икки саҳиҳ китобда ривоят қилинган ҳадисларнинг ровийлари жумҳур шарт қилган шартларни ўзида жамлаган. Бу ҳам барибир зонни ифода этади. Сабаби, икки имомнинг мартабаси улуғликда, муқаддамликда, саҳиҳни носаҳиҳдан ажратишда, зобтда, адолатда, тақвода, парҳезкорликда қанчалик улуғ бўлмасин, улар барибир саҳоба ва кибори тобеъинлардан иборат ҳадис ровийларига устун бўла олмайди.

Саҳоба ва кибор тобеъинларнинг ривоят қилган ҳадисларидан иборат оҳод хабарлар ҳам зонни ифода этмоқда. Оҳод хабарлар саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар даврида улар қанчалик улуғ бўлмасинлар қатъий бўлмаган.

Икки имом ўзларининг китобларида ҳадисларни ижтиҳод ила жамлаганлар. Ижтиҳод хато чиқиши ёки тўғри бўлиши ҳам мумкин. Мужтаҳиднинг улуғлиги унинг ижтиҳоди қатъийлигини ифода этмайди. Фақат унинг ижтиҳодига мутақаддим ва мутааххир уламолар ижмоси қўшилсагина қатъийликни ифода этади” .

Ушбу тафсилотдан шу нарса жуда ҳам аниқ равшан бўлмоқдаки, Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг икки саҳиҳ китобдаги истисно қилинганларидан бошқа ҳадисларнинг барчаси энг саҳиҳидур, деб ҳукм қилиб, уммат саҳиҳайнни қабул қилганига биноан қатъийликни ифода этади, дейишлари тўғри эмас.

Балки мазкур ҳукм бошқача шаклда таъвил қилиб бўлмас тақиқланган маънони лозим тутиши мумкин. Ўша маъно Жазоирий раҳимаҳуллоҳ айтганларидекдир: “Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ: “Уммат икки саҳиҳ китобни розилик ила қабул қилиши улардаги истисно қилинган ҳадислардан бошқа барча ҳадисларни саҳиҳлигини тақозо этади”, дейиши билан даражалари ҳар хил бўлган бир қанча ҳадисларга бир хил ҳукм бермоқда. У ҳам бўлса ўша ҳадислар уммат розилик ила қабул қилган икки китобда мавжудлиги туфайли қатъийликни ифода этишидир” .

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёсов

210820cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-45

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: