islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-49

Ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳнинг “Саҳиҳайн” ҳадислари энг саҳиҳи дейилган фикрга муносабати

Ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ҳадисларнинг энг саҳиҳи “Саҳиҳайн”да келгани, кейингиси Бухорий Муслимсиз ривоят қилгани, кейингиси Муслим Бухорийсиз ривоят қилгани, кейин икаласидан бошқалар шу икковининг шартига тушган ҳадисларни ривоят қилганлари, ундан кейингиси икаласидан битталарини шартига тушган деб ривоят қилган инсоннинг гапи далилсиз айтилгандир. Бунга эргашиш тўғримас. Чунки ўта саҳиҳлик Бухорий ва Муслимни ровийлари ўзлари эътиборга олган шартларга тушганлиги учундир. Фараз қилайлик, “Саҳиҳайн”дан бошқа китобнинг ровийларида ўша шартлар топилди. Шунда ҳам “Саҳиҳайн”да келган ҳадисни энг саҳиҳи дейишимиз далилсиз ҳукм қилишнинг ўзгинасимасми?

Бу Бухорий ва Муслим ёки иккаласидан бири муайян ровийда ўша шартлар жамлашганлигига ҳукм қилиш воқеъликда ҳақиқатдан аниқ жамлашди, деганимас. Демак, воқеълик унинг хилофи бўлиши ҳам мумкин. Баъзан, имом Муслим ўз китобида кўпгина ровийлардан ҳадис чиқарган, лекин у ровийлар жарҳ ҳамлаларидан саломат қолмаган. Шунингдек, Бухорийда бир қанча ровийлар бор, лекин улар ҳақида ҳар хил гап сўзлар қилинган. Демак, ровийлар борасидаги иш ҳар бир уламонинг ўз ижтиҳодига биноан бўлади . Саҳиҳликка қўйилган шартлар ҳам ҳудди шунингдекдир. Шунинг учун агар бир муҳаддис бир шартни эътиборга олиб, иккинчиси эса унга эътибор қаратмаса, иккинчисининг биринчиси наздидаги шартни ҳисобга олмаган ҳолатда қилган ривояти ўша шартни эътиборга олганнинг қаршисида тура оладиган бўлади. Шунингдек, бир муҳаддис қайсидир ровийни заиф деб, бошқаси уни сиқага чиқарган бўлса ҳам шу қоида ишлайди.

Тўғри! Мужтаҳид бўлмаган, ровийларнинг ишини ўрганиб чиқолмайдиган инсоннинг кўнгли кўпчилик нима деган бўлса, ўша гапга таскин топади. Аммо мужтаҳидчи? Мужтаҳид шартни эътиборга олиш-олмасликда ва ровийнинг хабари борасида ўзининг фикридан бошқасига эргашмайди. Демак, икки саҳиҳдан бошқасида қайсидир ҳадис саҳиҳ келиб қолса, “Саҳиҳайн”да келган ҳадисга қарши, тенг тура олади” .

Шайхимиз аллома мунаққид Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ айтади: “Ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг гапини ичида “Саҳиҳайн”нинг ҳадисларини уламолар розилик ила қабул қилиш қаринасига эътибор қаратмади. Негаки, “Саҳиҳайн”нинг муаллифлари ўз китобларини учинчи асрда ёзганлар. Бу иккала имомнинг даражалари қалбларда ўрнашиб бўлган. Уламолар иккалаларининг китобларини розилик ила қабул қилганлар. Бу ҳолат эса бешинчи асрда юзага чиққан. Биринчи Абу Наср Сижзий ва Имомул Ҳарамайннинг гапларида намоён бўлган. Кейин пайдо бўлган иш бир имомнинг фиқҳий гапини иккинчи имомнинг фиқҳий гапига устун қўювчи бўлолмайди” .

Ожиз банда айтади: “Хабарларни тақсимланиши” мавзусида зикр қилганимдек, хабарни розилик ила қабул қилиш бизнинг наздимизда аввалги асрда бўлган. Яъни саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар даврида бўлган. Биз ҳанафийлар наздида шу асрлардан кейин “Саҳиҳайн”даги ҳадисларни розилик ила қабул қилишнинг эътибори йўқдир.

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёсов

 

 

218550cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-49

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: