islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Наҳий баҳси нима?

Жорий йилнинг 8 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Усмонова Нигора 303-гуруҳ талабаларига усулул фиқҳ фанидан “Наҳий баҳси” мавзусида очиқ дарс ўтди.

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, кафедра ўқитувчилари  Я.Раззақов, Н.Раҳимов, Ҳ.Зойирова, С.Жўраев, Н.Тўхтаев, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ф.Ҳомидов ва бошқа устозлар очиқ дарсни кузатиб, таҳлил қилиб бордилар.

Наҳий- айтувчининг ўзидан бошқаси учун ўзини устун тутган ҳолда “қилма”деган сўзи. Наҳийлар икки турли бўлади. Қабиҳ лиъайниҳ ва қабиҳ лиғойриҳ. Қабиҳ лиъайниҳнинг ўзи ҳам икки турли бўлади. Вазъан (ақлан) ва шаръан.

  • Вазъан- Шариъатда келса ҳам келмаса ҳам ақл уни ёмон деб билади. (инстинкт, ички ҳиссиёт)
  • Шаръан Ақл жоиз деб биладиган, лекин шариат ундан қайтарган амаллар

Қабиҳ лиғойриҳ икки турли бўлади.

  • Васфан – қайтарилган нарсанинг сифати ёмон. Ўша сифат ундан ажралмас бўлади.
  • Мужавирон-қайтарилган нарсанинг сифати баъзан ёнма-ён бўлади, баъзида ундан қабиҳлик ажралади.

Қабиҳ лиайниҳ лозимий сифатлар ва кейин ёпишган оризий сифатлардан қатъий назар қубҳлик қайтарилган нарсанинг зотида, яъни айни ўзида бўлади

Қабиҳ лиайниҳ вазъан шариат келмасидан олдин ҳам, кейин ҳам қабиҳлиги туради.

Асли зотида қубҳ бўлганга куфр мисол бўлади. Чунки, у берилган неъматни инкорқилиш ҳисобланади. Зино, рибо кабилар ҳам шундай.

Шариат қайтарган амалларнинг қабиҳ лиайниҳисига ҳурни сотиш, таҳоратсиз намоз ўқиш кабилар мисол бўлади.

Қабиҳ лиайниҳ шаръан эса шариат келиши билан қабиҳ бўлади. Ақл унинг қабиҳлигини идрок қилишдан ожиз.

Қабиҳ лиғойриҳ васфан

Васфий – қайтарилган нарсанинг сифатида қабиҳлик бўлади. Бу сифат лозимий ажралмас бўлади.

Қабиҳ лиғойриҳга ҳайит куни рўза тутиш мисол бўлади.

Аслида рўза ибодат. Бунда Аллоҳнинг зиёфатидан юз ўгиргани учун қайтарилган. Ҳайит куни деган қубҳлик маъноси бу рўзага васфан ёпишади. Чунки вақт рўзанинг ичига киради. Рўзанинг бир қисмига фасодлик етганидан сўнг қолган қисмлари ҳам фосид бўлиб қолади. Агар киришиб қўйган бўлса, охиригача тугатиб қўймайди. Қубҳ ишни ўз ичига олгани учун зиммасига қазо ҳам тушмайди.

Яна бир мисол, қурбонлик куни назр рўза тутиш. Назр рўза аслида тоат. Шу куни рўза тутаман дейишда фасодлик йўқ. Унинг фасодлиги уни наҳр кунида рўза тутгани сабабидан. Шунинг учун назрини адо этишга фатво берилмайди. Балки қазо қилади. Агар охиригача адо этса назри адо бўлади, чунки, у ўзига қандай лозим қилган бўлса, шуни адо этди.

Макруҳ вақтлардаги намозлар назрнинг хилофида бўлади. Бу қабиҳ лиғойриҳнинг бир қисмидан бўлса ҳам вақт бу намознинг таърифига кирмайди. Вақт намозга меъёр ҳам бўлмайди. Шунинг учун намоз фасод бўлмайди. Макруҳ бўлади. Унга киришиш билан ўзига лозим қилиб қўяди. Агар бузса, қазосини адо этиб беради.

Қубҳун лиғойриҳ мужавирон. Нидо вақтидаги савдо қабиҳ лиғойриҳнинг мужавирига (яъни, қабиҳга яқин келганига) мисол бўлади. Аслида, олди сотди қилиш мулкни ифодалагани учун машруъ қилинган. Жума сураси 9-оятида намозга чақирган пайтда, олди-сотдининг тақиқланганлиги жумага боришни тарк қилишга сабаб бўлганидир.

Бу ҳаромлик маъноси байъга баъзи вақтларда ёпишади (агар олди-сотди қилиб, намозга боришни тарк қилса. Баъзи вақтларда ундан ажралади. Сотувчи ва олувчи жумага кемада кетаётганда  олди-сотди қилса бўлади. (Жумага юриб бораётиб савдолашиб кетса) агар ўша вақтда сотмаса ёки жумага ҳам бормаса-да, бошқа иш билан машғул бўлиши мумкин. Булар бир-бирига боғлиқ бўлмаган амаллар.Аммо намозга чақирган пайтда олди-сотди қилса, байъни қабз қилгандан сўнг ўша нарса мулкни ифодалайди. Худди ғасб қилиб олинган мулк мулк бўлганидек, бу ҳолда ҳам байъ байъ бўлади.

Ҳоизага ватий қилиш қабиҳ лиғойриҳнинг мужавирига мисол бўлади. Никоҳланган аёлга ватий қилиш машруъ амал бўлиб, унинг ҳаромлиги азият (нажосатлиги) сабабидан бўлди. Азиятда ватийдан ажралиш мумкин, азиятсиз (яъни, хоиза бўлмаганда ) ватий  мавжудлиги туфайли. Ватий бўлмаганда  азият бор.

Ғасб қилинган ерда намоз ўқиш ҳам қабиҳ лиғойриҳни мужавирига мисол бўлади. Аслида намоз ўқиш машруъ қилинган, лекин бошқанинг мулкини машғул қилиб қўйгани учун,  у ерда намоз ўқишдан қайтарилган.

Бировнинг мулкини машғул қилиб қўйиш намоз ўқишдан ажралади.

Чунки бошқанинг мулкини машғул қилмасдан ўзининг мулкида намоз ўқиш ҳам мумкин. Ўша жойда яшаб, машғул қилиб намоз ўқимаслик ҳам мумкин.

Ғасб қилиш маъноси билан намоз ўқишнинг бир-бирига алоқаси йўқ. Ғасб қилса намоз ўқиш керак ёки намоз ўқиса ғасб қилиш керак дегани эмас.

Дарсга хулоса қилиш билан якун ясалди ва гуруҳ талабалари берган жавобларига кўра баҳоланди. Дарс мавзуси ёрқин далил ва ҳужжатлар асосида юқори савияда ёритиб берилди. Дарсда ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам кузатилди. Хусусан, мавзуда учраган терминларни изоҳлаб ўтиш талабаларнинг дарсни янада яхшироқ тушунушларига кўмак бўлади. Йитур

Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси

Зойирова Ҳафиза

224590cookie-checkНаҳий баҳси нима?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: