islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Рамазон бўйича савол-жавоблар: Рўзани бузганда қазосини тутиш вожиб бўладиган ва қазоси билан каффороти ҳам вожиб бўлиши ҳақида

Савол: Рўзани бузадиган амалларни баён қилинг.

Жавоб: Ўпиш ёки ушлаш билан маний чиқса ёки тош, темир ёки данак ютиб юборса ёки фарж ва орқадан бошқа жойга жимоъ қилганда маний чиқса ёки клизма қилинса ёки тамаки ҳидласа (бурнига дори томизса) ёки қулоғига дори томизса ёки тонг вақти кирмади деб саҳарлик қилса, лекин тонг вақти кирган бўлса ёки қуёш ботди деб ўйласа лекин қуёш ботмаган бўлса рўзаси бузилади ва қазосини тутиш вожиб бўлади.

Савол: Пешоб йўлига дори томизса рўзаси бузиладими?

Жавоб: Абу Ҳанифа р.а. ва Имом Муҳаммад р.а. бузилмайди, Абу Юсуф р.а. бузилади дейдилар.

Савол: Қайд қилса ёки ўзини мажбурлаб қайд қилдирса рўза бузиладими?

Жавоб: Қайд ўзи келса рўза бузилмайди, қасддан оғзини тўлдириб ўзини қайд қилдирса қазосини тутиши керак.

Савол: Қазо билан бирга каффоротни ҳам тутиш нима сабабдан вожиб бўлади?

Жавоб: Фаржга ёки орқага қасддан жимоъ қилса ёки озуқа ёки даво бўладиган нарса ичса ёки еса рўзаси бузилади ва қазосини ҳам каффоротини ҳам тутади.

Савол: Каффорот нима?

Жавоб: Бир қул озод қилади. Имкони бўлмаса икки ой узлуксиз рўза тутади. Рамазон ойи ва рўза тутишдан қайтарилган кунларга тўғри келмаслиги керак[1]. Бунга ҳам имкони бўлмаса олтмишта мискинга таом беради.

Савол: Рамазон рўзасидан бошқа рўзани бузганда ҳам каффорот бериладими?

Жавоб: Рамазон рўзасидан бошқа рўзани бузганда каффорот берилмайди.

[1] Чунки рамазонда фарз рўзани тутади ва қайтарилган кунлар – икки ҳайит ва қурбон ҳайитидан кейиинги уч кун байрам кунлари ҳисоблангани учун рўза тутилмайди.

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари

кафедраси ўқитувчиси Ҳошимов Ойбек

“Тасҳилуз зарурий” китобидан таржима қилинди.

225070cookie-checkРамазон бўйича савол-жавоблар: Рўзани бузганда қазосини тутиш вожиб бўладиган ва қазоси билан каффороти ҳам вожиб бўлиши ҳақида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: