Тоамланиш кайфияти қандай бўлиши керак?
Энг яхши озиқа маънавий озиқадир. Инсоннинг асосий ҳаракатини белгиловчи озиқани ўз миқдорида бериш ортиқчаси эса энг катта кишининг душманига айланиши Аллоҳнинг дустлари сўзлари мисолида кўришишимиз мумкин.
Аллоҳ дилни тоблаш асносида танни ҳам тарашлаб, мисқолга гўшт қолдирмас. Билсак, семизликни қўй кўтаради. Одам боласи ортиқча юкни ортмоқлаб юриши кўнглида турли майлларга рағбат уйғотгай.
Пайғамбар расулуллоҳ (с.а.в.) марҳаматига кўра, мўмин кишида битта чучварага лойиқ ортиқча эт қолмаслиги керак. Фаридиддин Атторнинг Абдуллоҳ Хафиф шогирдлари ўз устозлари ҳақида шундай хабар беради: эти устихонга айланса-да, вужудини шижоат, завқ-шавқ тарк этмаган пири комилга ҳавасланиб боқди. (Аслида биз очлик пайтида хор бир инсонга айланамиз. Бутун вужудимизда хоргинлик сезилиб, туради. У холда тилларимиз шикоятга тўла озгина бир киши сизга озгина синов учун озор берса ундан аламингизни оласиз. Уламолар эса дунёни жуда яхши англаган ва унга мос равишда жавоб берган). Фаридиддин Аттор Абдуллоҳ Хафиф шогирдига шундай деди:
– Сен, болам, мендан андоза олма, гоҳо ожиз банда билиб-билмай
нафснинг алдовига кўнади. Ҳолбуки, Сахл Тустарийдек буюк зот нафсини ҳамиша хумда қама-гандай сақлаган, лекин унинг етовига(унинг ҳар хил рангда тусланувчи алдовига) юрмаган, дод-фарёдига қулоқ солмаган эди.
Ҳазрати Саҳл:
– Тавба муяссар бўлмас ул кишигаким, токи тилсиз бўлмагунича; тилсиз бўла олмас, токи хилватга кирмагунича, хилватга кира олмас, токи ҳалол емагунича; ҳалол емоқ ҳосил бўлмас, токи ҳақнинг ҳаққини адо этмагунча. У ҳам ҳосил бўлмас, то вужудини пок сақламагунича, у ҳам ҳосил бўлмагай, ҳақдан иноят етмагунича! – деб ёзган эканлар. Агар ажалингдан аввал нафсингни ўлдиролсанг оламни эгаллагайсен. Агар худо йўлига лойиқ бўлсанг, ҳою ҳавас жилосига тупур. Ҳою ҳавас кўзи кўр бўлгач, илоҳий кўзинг ҳақ сари очилади.
Онадан туфроқ учун туғилдинг, бу туфроқ тепа устида қасру айвон қуришинг нима тағин?! Вужудинг туфроққа қоришиб, уқаланиб кетар экан, айвон пештоқини фалак тоқига етказишда маъно борми? Тўн билан нон қайғуси қачонгача? Ном қозониш, шуҳрат орттириш учун жон ко-йитиш нимаси? Аслида ажойиб хилқатинг бор, беҳуда орзулар билан бу сийратни хароб этма, одамийлик ва илоҳийлик сифатларидан узоқлашма!
Ҳозир омонат дунёни абадий санаб, сира ўлмайдигандай умргузаронлик қилаётганлар кўпайиб кетди. Аслида босган қадамимиз ибрат, юрган йўлимиз сабоқ, бироқ оёғи остига қарамайдиганлар бисёр.
Қаранг, тириклик даҳшати шу таом устида билинади. Нафс қурғур қанча ноз-неъматни ютиб юборади-ю, асло тўйдим демайди. Гоҳида ўйга ботаман. Қанийди ақл ҳам шу бедаво нафсдан ўрнак олса, сира тўйдим демаса…
Бу мулоҳазага мезбон ҳалимлик ила эътироз билдирди. – Ақлнинг безаги ҳам шу-да. Ақл тўйганини билур, аммо нафс ҳеч қачон. Нафс шайтоннинг улфати, унда шиддат бору жилов йўқ. Жилов ўша иблиснинг қўлида. Инсоният яратилибдики, уч унсур унга офат ташийди. Бири шайтон, иккинчиси нафс, учинчиси жоҳиллик. Ақлини таниган зот шу уч иллатдан узоқ юради. Ўзини билмаган уларнинг домига илиниб, умрининг охиригача етовда яшайди. Бу андишаларимиз ўзимиз учун. Одамзот токи пушаймон отлиғ зардобга тўй-магунча йўлидан қайтмайди. Тўғри йўл товонига ботади, эгри йўл энгагидан тортади. Худди кўршапалак каби нур кўринган манзилдан қочиб, қоронғидан бахт қидиради. жон қанча азоб чекса, руҳ шу қадар ҳаловат топади. Вужуд қийноғи дил хотиржамлигига калит. Инсон танаси бамисоли бир либос, у аллоҳнинг омонати сақланадиган жасад. Жон эса ўша жасадга нур бағишлайди, унга чирой беради, асл мақсад сари чорлайди.
Кўзингни каттароқ очиб қара, дунё худди қайнаб турган қозондай жўшиб-тошиб турибди, сен ҳам шу қозон ичида қайнаяпсан. Асосий мақсад шу қозонда пишиб етилиш ва “жонни
жанонга қўшиш”дир. Шунда қудуқдан қутулиб, илоҳий саодатда ўзлигингни қайта аён этасан.
Ҳишом ибн Ҳассон Ҳасандан ривоят қиладилар: Юсуф алайҳиссаломга: “Ер хазиналари қўлингизда бўла туриб оч қоласиз-а” дейишди. У зот: Қорнимни тўқ тутсам, очларни унутиб қўяман, деб қўрқаман” дедилар.
Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:“Рамазон ойида одамларнинг кўпроқ саховат кўрсатишларини хоҳлар эдим. Бунинг сабаби, аввало, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш бўлса, қолаверса, одамларнинг бу ойда юмушларида эҳтиёж сезиши ҳамда улардан кўпчилиги рўза ва намозлар сабабли тирикчилик қилишдан машғул бўлиб қолишидир”.
Юнусобод Оқтепа жоме масжиди
имом ноиби Урол Назар Мустофо