islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Усулул фиқҳ илмида омм ва хос лафзлар баёни

Хоснинг таърифи

1) Хос: яккаликка кўра маълум маъно ёки маълум исмга қўйилган лафздир. Бу ҳолатда хос лафздан тушилинаётган маъно  «Зайд» каби шахсни , رجل «киши» каби навни, إنسان инсон каби жинсни англатиши мумкин.

Хоснинг мисоли: Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

(وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ)

(228 – оят)

Мазкур оятдаги «ثلاثة» калимаси маълум адад учун қўйилган хос исмдир. «قرء» калимасидан эса «ҳайз» тушунилади.  Агар аёл киши пок ҳолатда эканлигида талоқ қилинса, унинг иддасининг муддати уч тўлиқ ҳайз бўлади.

Хоснинг ҳукми: хос қатъий далилдир. Унга амал қилишлик вожибдир. Чунки хос ўзи далолат қилаётган маънони қатъий равишда қамраб олади.

Изоҳ: Амр, наҳий, мутлоқ ва муқайяд хоснинг қисмларидан хисобланади.

Оммнинг таърифи

2) Омм: якка – якка нарсаларнинг жамланмасини  қамраб олган лафздир. Омм лафзи қамраб олаётган кўплик «مسلمون» «мусулмонлар», «مشركون» «мушриклар» каби лафзан бўлиши ва «من» «ким», «ما» «нима», «قوم» «қавм», «رهط» «гуруҳ» каби маънан бўлиши ҳам мумкин.

Омм икки навга бўлинади:

а) Ундан ҳеч нарса хослаб олинмаган омм.

Бунга Аллоҳ таолонинг мазкур:

(إِنَّ اللَّهَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ)

(Анфол сураси 75 – оят) оятини ва

(فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآنِ)

(Музаммил сураси 20 – оят) оятини мисол қилиб келтириш мумкин.

Мисол қилиб келтирган биринчи оятимиздаги بكل شيء даги «كل» калимаси ундан ҳеч нарса хослаб олинмаган оммдир. Ҳудди шунингдек «شيء» калимаси ҳам ундан ҳеч нарса хослаб олинмаган оммдир.

Мисол қилиб келтирган иккинчи оятимиз (فَاقْرَءُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآنِ)  даги «ما» калимаси  “Қуръондан муяссар бўлганича ўқингларда” оммдир, шундай экан намоздаги қироат қилишлик фарзи Фотиҳа сураси ўқилмаса ҳам адо топади.

Ундан ҳеч нарса хослаб олинмаган омнинг ҳукми: ундан ҳеч нарса хослаб олинмаган омм хос манзиласида бўлган қатъий далилдир. Ўзи далолат қилган маъносига амал қилишлик вожиб бўлади.

б) Ундан баъзи нарсалар хослаб олинган омм. Бунга  Аллоҳ таолонинг мазкур:

  (وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا)  (Бақара сураси 275 – оят) оятини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

 “وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ” дан  “وَحَرَّمَ الرِّبَا” ни келтиришлик орқали унда рибо  бўлган бай ҳалол бўлган байлардан хослаб олинди.

Ундан баъзи нарсалар хослаб олинган омнинг ҳукми: Хослаб олинган қисмидан қолган қисмларида яна хосланишлиги мумкинлигининг эҳтимоли билан унга амал қилиш вожиб бўлади. Оммдан баъзи нарсалар хослаб олинганидан кейин у қатъий далил эмас балки зонний далилга айланади.

Фойда: хослашликда баъзида хосланган нарса мажҳул бўлади, мисол учун Аллоҳ таолонинг мазкур:

(وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا) (Бақара сураси 275 – оят) оятидаги хосланаётган унда рибо бўлган бай мажҳулдир. Ва баъзида хослашликда хосланаётган нарса маълум бўлади. Бунга  Амирнинг  мазкур: “Мушрикларни ўлдиринг лекин аҳли зиммани ўлдирманг” деган гапини мисол қилиб келтиришлик мумкин.

(Маълумотлар Шайх Саййид Аҳмад Полонпурий роҳматуллоҳи алайҳнинг   “مبادئ الأصول” номли китобларидан таржима қилинди.)

 Тошкент Ислом Институти 4 – курс талабаси Қосимов Умар.

233110cookie-checkУсулул фиқҳ илмида омм ва хос лафзлар баёни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: