ХХl аср нинг дастлабки йилларидан бошлаб, дунёнинг турли ҳудудларида ислом дини қадриятларининг уўғониши, диннинг жамиятдаги ўрни кучайиши билан бирга исломга боғлиқ мутлақо янги хавф хатарлар шаклланмоқда. Қуръон ва ҳадислардаги кўрсатмалар, исломий дунёқараш ва урф одатларни бузиб кўрсатиш ҳамда динни терроризм, экстремизм билан асоссиз боғлаш исломофобия ривожига таъсир қилаётган омиллардандир. Бу эса турли минтақаларда сиёсий, диний ва бошқа ижтимоий жараёнларнинг кескинлашувига ҳамда диний кофессиялараро зиддиятларнинг авж олиши минтақавий ва халқаро хавфсизликга таҳдид туғдирмоқда. Бундай хавф- хатарларнинг таҳдиди уларнинг ижтимоий- сиёсий оқибатларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, истиқболини, олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш заруратини янада оширмоқда.
Бугунги кунда араб ва мусулмон жамиятларининг нисбатан барқарор ривожланишида, ислом цивилизацияси ва араб давлатлари жойлашган минтақалардаги сиёсий муносабатларда, хусусан, Яқин Шарқ давлатларидаги замонавий модернизация жараёнларида сиёсийлашган ислом таъсир даражасини аниқлаш давр талабидир. Шу нуқтаи назардан, сиёсий ислом ижтимоий- сиёсий ва геосиёсий жараёнларга жалб этилган, беқарорлик ўчоғига айланаётган Яқин Шарқ давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни чуқур таҳлил этиш, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш зарурати мазкур тдқиқот ишининг долзарблигини белгилаб беради.
2001 йил 11 сентябрда Нъю- Йоркда ва Вашингтонда юз берган террор хуружлари ва шундан кейин Афғонистон ва Ироқда ҳарбий сиёсий ҳаракатларнинг бошлаб юборилганлиги ҳамда аксилтеррористик фаолият ва айрим мамлакатлар ҳукуматлари дуч келган беқарорлик тўлқинидан кейин бутун жаҳонда уларга жиддий эътибор берила бошланди.
Бугунги кунда Фаластин-Исроил можароси кучайишининг навбатдаги босқичи, ал- Қоида нинг тикланиши, ҳар хил мамлакатларда кўламли террорчилик ҳаракатлари давом ,этаётганлиги, мусулмон дунёсида жиҳод ғоялари ёйилиши кузатилмоқда.
Бугунги кунда кўплаб давлатлар, энг аввало ,Ғарб давлатлари дуч келаётган хавф исломизм билан боғланади. Исломизм « араб дунёсининг асосий муддаоси Ғарбга қарши туриш ва « сарчашмаларга қайтиш » йўли билан ўз ривожланиш йўлини топишга интилааётган энг аҳамиятли сиёсий кучлардан бири »
сифатида идрок қилинади.
(Г.Х.Янсен) Цит. ,По: Комар В.Идеология современного исламизма и Запад//Россия и мусулманский мир. -2004. -С.22.
Бирлашган Араб Амирликларининг президенти Шайх ,Зайд ибн Султон ан- Нахъяннинг сўзла рига қараганда « исломнинг улар билан ҳеч бир умумийлиги йўқ. Агар бу одамлар улар билан муомала қилишларини хоҳласалар, уларнинг ўзлари Аллоҳ ва унинг Пайғамбарининг (с.а.в.) сўзлариги қулоқ тутишлари керак. Афсуски, бу одамларни Ислом билан ҳеч нарса боғламайди. Улар бегуноҳ инсонларни, шу жумладан, болаларни,аёлларни ва қарияларни ўлдираётган жиноятчилардир. Улар одамларнинг қонини тўкмоқда, уларнинг мулкини йўқ қилмоқда ва яна ўзларини мусулмон деб атамоқда » .
(Зайд ибн Султан ан- Нахъян. Ислам это терпимостъ.Middle East News and Analysis Site:Mideast. ru-2.08.2004.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати мустақилликнинг илк давриданоқ хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш асоси сифатида диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш сиёсатини олиб бориб, мамлакатда ислом дини билан бир қаторда бошқа диний конфессияларнинг ҳам эркин фаолият кўрсатишини кафолатлади. Фуқароларга миллати, ирқи, динидан қатъий назар, тенг ҳуқуқлар конституция ва қонунлар орқали таъминланди.Ва бу муаммо ўз ечимини топган десак бўлади.
Аммо ҳозирги кунда, хусусан араб диёрларида турли дин вакиллари истиқомат қилиши ва миллий диний ва ирқий хилма-хиллик ҳукм сурган диёр бўлганлиги дин ва диний эркинликга бўлган муносабатлар ўз ечимини топмаганлиги сабабли анча мураккаблик ва муаммоларга сабаб бўлмоқда.
702-Гурух талабаси Эргашов Жуманазар