islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Коррупция – давлатчилик тараққиёти кушандаси

“Коррупция” сўзи лотинчадан келиб чиққан бўлиб, пора эвазига сотиб олиш, бузилиш, сотилиш деган маъноларни билдиради. Ҳуқуқий жиҳатдан ёндашганда, бу термин мансабдор шахснинг қонун ва ахлоқ меъёрларига зид равишда ўз шахсий манфаати учун мансаб ваколатлари ва ҳуқуқларини суистеъмол қилишини англатади. Коррупциянинг характерли жиҳати, амалдор ҳамда унинг манфаатлари билан жамият манфаатларининг бир-бирига зидлиги ҳисобланади. Мазкур иллатнинг аксарият кўриниши амалдорларнинг товламачилиги бўлиб, бунга давлатга, жамиятга ҳамда халққа қарши жиноят сифатида қаралади. Коррупция ботқоғига ботган амалдорлар жамият тараққиётига ғов бўлиб, умри халққа хиёнат қилиш, ёш авлод онгини заҳарлаш билан ўтишини енди кенг жамоатчилик яхши тушунади. Бу иллатга қарши кураш – тоза виждонли, ориятли зиёлиларнинг қалб амрига айланмоғи лозим.
Коррупциянинг енг кенг тарқалган турларига порахўрлик, фирибгарлик, товламачилик, непотизм киради. Бундай жиноятларнинг кўплаб содир этилиши иқтисодиётни заифлаштириб, сиёсий бошқарувни издан чиқариши ва фуқароларни давлат тизими ва сиёсий тизимларга нисбатан ишончсизлигини келтириб чиқариши мумкин. Мустақилликга еришганимиздан кейинг даврда ушбу турдаги жиноятчиликни олдини олишга қаратилган қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган, унга қарши курашувчи давлат идоралари, уларнинг таркибий тузилмалари ташкил этилган бўлсада, унга қарши курашиш кўнгилдагидек бўлаётгани йўқ том маънода Коррупциявий жиноятчилик илдиз отиб, миқдори кун сайин ошиб бормоқда. Енг хатарлиси эса одамларни бундай ҳолга нисбатан бефарқлиги, унга оддий ҳолат сифатида муносабатда бўлишидир. Чуқурроқ ўйлаб қарасак Коррупция ва унга боғлиқ бўлган иқтисодий жиноятчилик давлатларнинг бугунги иқтисодий ва сиёсий вазиятида тараққиётга тўсқинлик қилувчи асосий хавф манбаи, хавфсизликка таҳдид ҳисобланади.
Мамлакатимизнинг келажагини ва обрў-эътиборини қадрлайдиган ҳар бир виждонли фуқаро бу таҳдидни эсда тутмоғи даркор. Ҳалол меҳнат қилиш, ўз билими, куч-ғайрати ва ижодий қобилиятини сарфлаш учун барқарор шарт-шароит бўлишини истайдиган, фарзандлари ва яқин кишилари келажакда ҳам демократик, фуқаролик жамиятида сивилизациялашган бозор муносабатларининг самараларидан тўла-тўкис фойдаланишни орзу қиладиган ҳар бир фуқаро, Коррупция йўлига ўз вақтида зарур тўсиқ қўйилмаса, бу иллатлар қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши англаб етмоғи лозим. Биз Коррупция балосига биргаликда, аҳиллик билан, дадил қадамлар ила курашмоғимиз зарур. Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб етиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.
Хўш, Коррупция таълим тизими учун нимаси билан хавфли? Таъкидлаш жоизки, Коррупция олий ўқув юртларида ҳам, мактабларда, мактабгача таълим муассасаларида ҳам ривожланиб бормоқда. Таълим соҳасидаги Коррупция икки босқичга бўлинади. Бошланғич босқич тўғридан-тўғри таълим жараёнида намоён бўлади. Бунга таълим муассасаларига кириш, кириш имтиҳонлари, оралиқ, якуний имтиҳонлар киради. Коррупциянинг иккиламчи даражаси таълим муассасаларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тизими билан боғлиқ. Ташкилий-ҳуқуқий воситалар ёрдамида таълим соҳасида коррупцияга қарши сиёсат олиб борилмоқда .
Замонавий маънода, Коррупция – бу ўз манфаати мақсадларида ўзларининг расмий ваколатларини ишлатишдан иборат бўлган жиноий фаолиятни англатади. Бу тоифадаги жиноятларга мансабдор шахсларнинг ўз вазифаларини суистеъмол қилишлари ва мансаб сохтакорлиги каби ҳолатлар киради. Яъни, давлат хизматчиларининг, мансабдор шахсларнинг ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиб жиноят олами вакилларига номоддий ва моддий жиҳатдан сотилишлари, пора олиш, бериш, воситачилик қилишлари ва ҳоказолар. Коррупция ва порахўрлик авж олган давлат ич-ичидан емирилади. Дунёда Коррупциянинг тури ҳам, тавсифи ҳам жуда кўп. Унинг келиб чиқиш сабабларини очиш, унга қарши курашишнинг самарали йўлларини топиш бўйича олимлар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Турли кўрсаткич ва рақамлар акс этган жадваллар яратилган, ўзига хос рейтинглар тузилган. Хатто Коррупциянинг хилма-хил формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Бу борадаги ишлар ва изланишлар изчил давом етмоқда.
Хулоса ўринда шуни айтиш мумкинки, жамиятда Коррупциянинг олдини олиш, уни минимал даражада камайтиришни, албатта, битта орган амалга ошириши мураккаб жараён. Бу вазиятда ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксак, Коррупцияга нисбатан муросасиз бўлган жамият қатламларининг ёрдами муҳим аҳамият касб етади.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат
бўлими ходими Бадиев Шукуржон.

 

238040cookie-checkКоррупция – давлатчилик тараққиёти кушандаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: