islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Улул азм”- қуръоний истилоҳдир

Ҳар биримиз китобларни мутолаа қилишимиз ва шаръий илмларни урганишимизда айниқса тарихий воқеалар ҳақида гап кетганда ” Улул азм пайғамбарлар “ иборасига бир неча бор дуч келганмиз. Шундай пайтда улул азм нима дегани , бу сифатга эга булган пайгамбарлар кимлар экан деган савол тугилиши табиий. ” Улул азм “ – Қуръоний истилоҳ булиб, Аллоҳ таоло башариятга юборган мустақил бир дин, янги шариат ва китоб соҳиби булган пайгамбарлардир. Улар набий ва росулларнинг энг саодатлиси булиб , сабр ва матонат эгаларидир. Аллоҳ таоло Аҳқоф сураси 35- оятда айтади:

فَٱصۡبِرۡ كَمَا صَبَرَ أُو۟لُوا۟ ٱلۡعَزۡمِ مِنَ ٱلرُّسُلِ وَلَا تَسۡتَعۡجِل لَّهُمۡۚ

” Бас азму матонат соҳиби болган пайгамбарлар сабр қилгандек сабр қил, уларга (азоб етишига) шошилма “

Пайгамбаримиз Муҳаммад с.а.в. га кофирларнинг азияти кучайиб кетгач Аллоҳ таоло сабрга чорлаб ушбу оятни нозил қилди. Улул азм пайгамбарларнинг кимлар эканлиги борасида жумҳур уламоларнинг иттифоқ қилган қавлига кура улар 5 та : Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо ва Муҳаммад с.а.в. лардир. Шунингдек баъзи уламолардан бу борада нақл қилинган бошқа фикрлар ҳам бор:
– Улул азм пайгамбарлар 18 та бунга Анъом сураси 83-86 оятлари далолат қилади:

وَتِلۡكَ حُجَّتُنَاۤ ءَاتَیۡنَـٰهَاۤ إِبۡرَ ٰ⁠هِیمَ عَلَىٰ قَوۡمِهِۦۚ نَرۡفَعُ دَرَجَـٰتࣲ مَّن نَّشَاۤءُۗ إِنَّ رَبَّكَ حَكِیمٌ عَلِیمࣱ ۝ وَوَهَبۡنَا لَهُۥۤ إِسۡحَـٰقَ وَیَعۡقُوبَۚ كُلًّا هَدَیۡنَاۚ وَنُوحًا هَدَیۡنَا مِن قَبۡلُۖ وَمِن ذُرِّیَّتِهِۦ دَاوُۥدَ وَسُلَیۡمَـٰنَ وَأَیُّوبَ وَیُوسُفَ وَمُوسَىٰ وَهَـٰرُونَۚ وَكَذَ ٰ⁠لِكَ نَجۡزِی ٱلۡمُحۡسِنِینَ ۝ وَزَكَرِیَّا وَیَحۡیَىٰ وَعِیسَىٰ وَإِلۡیَاسَۖ كُلࣱّ مِّنَ ٱلصَّـٰلِحِینَ ۝ وَإِسۡمَـٰعِیلَ وَٱلۡیَسَعَ وَیُونُسَ وَلُوطࣰاۚ وَكُلࣰّا فَضَّلۡنَا عَلَى ٱلۡعَـٰلَمِینَ

83. Ана ўшалар, Иброҳимга қавмига қарши (тортишувда) берган ҳужжатларимиздир. Кимни хоҳласак, даражасини кўтарамиз. Албатта, Роббинг ҳикматли ва яхши билувчи Зотдир.
84. Ва Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни бердик. Барчаларини ҳидоят килдик. Бундан олдин Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорунни ҳам (ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилувчиларни ана шундай мукофотлармиз.
85. Ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари аҳли солиҳлардир.
86. Ва Исмоил, ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик.
– Юнус а.с. дан ташқари қолган барча пайгамбарлар.

Чунки бу зот қавмининг тазйиқларига Аллоҳ таолонинг амри келишидан аввал шошиб қарор қабул қилганлар :

فَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ ٱلۡحُوتِ إِذۡ نَادَىٰ وَهُوَ مَكۡظُومࣱ

Роббинг ҳукмига сабр кил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган балиқ соҳибига ўхшама.
Қалам сураси 48- оят
– Барча пайгамбарлар. Уларнинг ҳаммаси сабрли қатъиятли, мулоҳазали, ақли заковати билан ажралиб турган кишилардир
Абдуллоҳ Ибн Аббос р.а. айтганларидек улар юқоридаги 5 та пайгамбардир.
Бу ихтилофларнинг келиб чиқиш сабаби Аҳқоф сураси 35 ояти من الرسل иборасидаги من калимасининг қандай маънода эканлигини тушунишдадир. من калимаси تبعيض маъносини ҳам англатади, بيان الجنس ҳам булиши мумкин. تبعيض маъносида келганда уларнинг 5 талиги эканлиги келиб чиқади.
Бунга далил: Аллоҳ таоло барча пайғамбарларни зикр қилгандан сўнг, ушбу 5 пайғамбарни зикрини атф қилди. “Омм” га “хос” ни атф қилиш эса “хос”да фазилат жиҳатидан зиёдалик борлигини билдиради. Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасининг 7-оятида:

وَإِذۡ أَخَذۡنَا مِنَ ٱلنَّبِیِّـۧنَ مِیثَـٰقَهُمۡ وَمِنكَ وَمِن نُّوحࣲ وَإِبۡرَ ٰ⁠هِیمَ وَمُوسَىٰ وَعِیسَى ٱبۡنِ مَرۡیَمَۖ وَأَخَذۡنَا مِنۡهُم مِّیثَـٰقًا غَلِیظࣰا

“Набийлардан аҳду паймонларини олганимизни эсла! Сендан, Нуҳдан, Иброҳимдан, Мусодан ва Ийсо ибн Марямдан ҳам. Биз улардан салмоқли аҳду паймон олдик”,- деб марҳамат қилади. من баён
маъносида келганда, барча пайғамбарларни ўз ичига олади, чунки барча пайғамбарлар азм эгаларидир.
Юқорида зикр этилган 5 пайғамбарлар “улул азм” дейилишларига асосий сабаб: бу пайғамбарлар ўз давридаги иймонга келмаган инсонларнинг ўзлари ва шариатга нисбатан ўта ҳаддан ошишларига сабр ва матонат ила туриб берганларидир.

Қуръони Карим бизларга улул азм пайгамбарлар ҳақида қисса қилиб берар экан улардан ибрат олишга, зулм ва тажовуздан қочишга, ҳар бир амални Aллоҳ розилиги йулида қилишга даъват етади.

Тошкент ислом институти 403-гуруҳ талабаси

Дадажонова Зарифа 

254390cookie-check“Улул азм”- қуръоний истилоҳдир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: