Улар хавфлими ёки хавфсиз. Кундалик ҳаётимизда кўпчилигимиз таркибида Е қўшимчалари бор бўлган маҳсулотлар хавфли, инсон соғлиғига зарар келтириши мумкин деб ешитганмиз. Бу қанчалик тўғри?!?
Е-бу Европа стандартларига асосланган қўшимчаларнинг коди ҳисобланади. Aйнан Европа номининг биринчи ҳарфидан олинган бўлиб “Еurope” –“Е” ҳарфи билан белгиланган.
Озиқ овқат таркибидаги қўшимчалар “Е- 3 та рақам” ёки “Е-4 та рақам” кўринишида учрайди.
▪️Е 100-182 – бўёқлар
▪️Е 200-280 – консервантлар
▪️Е 300-391 – антиоксидантлар
▪️Е 400-481 – стабилизатор, э000мулгаторлар
▪️Е 500-585 – маҳсулот структурасини сақлаб турувчи турли моддалар
▪️Е 600-637 – таъм ва ҳид кучайтирувчи моддалар
▪️Е 700-899 – захирадаги кодлар
▪️Е 900-967 – глазирлаштирувчилар, унни сифатини оширувчи, озгина ширин таъм берувчи моддалар
▪️Е 1100-1105 – фермент моддалар
Е қўшимчаларининг ичида мутлақо безарарлари ҳам бор, зарарлилари ҳам бор ва айрим турдаги инсонлар учунгина зарар келтириши мумкин бўлганлари ҳам бор. Уларнинг ҳаммаси оддий безарар қўшимча деб ҳам қарайвериш тўғри бўлмайди ва аксинча, ҳаммаси зарарли деб баҳо бериш ҳам ҳақиқаттан йироқ.
Масалан: Е 450- стабилизатор, безарар фосфат, суяклар учун ҳатто фойдали. Шаръан ҳалол қўшимчалардан ҳисобланади.
Е 127- еритрозин. Бир қанча давлатларда маҳсулот ишлаб чиқаришда маън еътилган, қалқонсимон безнинг ўта фаоллашириш хухусиятига ега. Қуруқ ҳолатда ҳалол. Суюқ ҳолатда шубҳали қўшимчалар сарасига киради
Е 221- натрий сулфати. Буйрак йетишмовчилиги бор бўлган инсонлар еҳтиётлик билан истеъмол қилишлари даркор. Шаръан ҳалол ҳисобланади.
Бу каби қўшимчалар таркиби ўрганилганда очиқ ойдин билинади
Ҳар бир шахс маҳсулот сотиб олганда ушбу қўшимчаларга эътибор қаратиши, таркиби билан қизиқиши керак бўлади, шунингдек, мусулмон инсон шу аснода ҳалол ва ҳаромлигини ҳам ажратиб олади. Зеро, истеъмол қилаётган луқмамизга эътиборли бўлишимиз ҳам эътиқодий жиҳатдан, ҳам илмий жиҳатдан ўзимиз учун дунё-ю охиратда фойда келтиради.
Тошкент ислом институти
404-гуруҳ талабаси Нарзуллаева Малика
E ni qaysi biri chuchqa mahsuloti borligini ham bilsa boladimi