islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ҳилол-Нашр” нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идорасига 120 дан ортиқ китобларни тақдим этди

“Ҳилол-Нашр” нашриёт матбааси томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхонаси фондига “Қуръони карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси”, “Тафсири Ҳилол”, “Ҳадис ва ҳаёт”, “Олтин силсила (Саҳиҳул Бухорий)”, “Олтин силсила (Саҳиҳул Муслим)” тўпламлари, “Нақшбандия: вазифалар, зикрлар”, “Зикр аҳлидан сўранг”, “Васатия-ҳаёт йўли”, “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”, “Ислом тарихи”, “Зуҳд ва ҳаё” каби кўплаб турли диний-маърифий мавзуларга оид 63 номда 124 дона беғараз китоб ҳадя қилинди.

Маълумки, ҳозирда “Ҳилол-Нашр” нашриёт-матбаа мажмуаси аҳолининг илмий-маърифий ва диний адабиётларга бўлган талабини қондиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Нашриётда Ислом илмларининг деярли барча соҳаларига, барча йўналишларига — Қуръон, ҳадис, сийрат, ақоид, фиқҳ, тасаввуф, тарих ва бошқа кўплаб илмларга оид, шунингдек, ижтимоий-тарбиявий, илмий-оммабоп йўналишлардаги ҳамда болалар адабиётига оид икки юзга яқин китоблар чоп қилинмоқда. Жумладан, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Тафсири Ҳилол”, “Қуръон илмлари”, “Ҳадис ва Ҳаёт” туркуми, “Сунний ақийдалар”, “Кифоя”, “Тасаввуф ҳақида тасаввур”, “Руҳий тарбия”, “Зикр аҳлидан сўранг”, “Одоблар хазинаси” (Адабул муфрад), “Бахтиёр оила”, “Соғлом бола”, “Ижтимоий одоблар”, “Мукаммал саодат йўли”, “Очиқ хат”, “Ихтилофлар: сабаблар, ечимлар”, “Дин насиҳатдир”, “Bacатия — ҳаёт йўли”, “Мазҳаблар – бирлик рамзи”, каби юздан ортиқ китоблари чоп этилди.

Китоб – қалб гавҳари, кўнгил офтоби. Ҳар дақиқа у бизни донишмандларнинг билим хазинаси билан ошно эта олади. Инсон ҳаётида китобнинг ўрни беқиёсдир. Китоб ўқиш нафақат сўз бойлигини кўпайтиради, балки умумий саводхонликни ҳам оширади. Китоб – фикрлаш қуроли, хазиналар калити, энг содиқ суҳбатдош, малол келмайдиган йўлдош ва таҳқирламайдиган насиҳатгўйдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Кутубхонаси мудири

Маҳкамов Камолиддин

264230cookie-check“Ҳилол-Нашр” нашриёти Ўзбекистон мусулмонлари идорасига 120 дан ортиқ китобларни тақдим этди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: