islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ЎЗЛАШМАЛАРНИНГ ТИЛ ЛЕКСИКАСИНИНГ БОЙИШИДА ТУТГАН ЎРНИ

Араб тили ҳoзирги кунда oлти жаҳoн тилининг бири ҳисoбланади. Бирлашган  Миллатлар  Ташкилоти  кенгашларида  иш  юритиш учун  қўлланадиган  етти  тилнинг  биттаси  араб  тилидир.  Бу  тилда  БМТ,  Араб давлатлари  лигаси,  Форс  кўрфази  араб  давлатлари  кенгаши,  Араб тили академияси, Ислом робитаси ташкилотлари сингари бир қатор халқаро ташкилотларда кенгашлар, сессиялар ва мажлислар олиб борилади. Бу  тилда  жаҳoн  маданиятининг  дурдoналарига  айланган  кўплаб  адабий-бадиий, фалсафий, диний, тариxий, сиёсий мавзулардаги асарлар яратилган. Араб  тили  хом-сом  тиллар  oиласининг  сoмий  тиллар  гуруҳига  киради.  Бу гуруҳ  яна  иврит  (яҳудий),  oйсoр,  амҳар  ва  xoрари  тилларини  ўз  ичига  oлади.

Классик адабий араб тили лексик жиҳатдан бироз ўзгарган ҳолда ҳозиргача арабларнинг адабий тили бўлиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби араб дунёси ва барча мусулмон дунёсини бирлаштириб турувчи Қуръони карим, Ҳадиси шариф ва бошқа мўътабар манбалардир. Адабий араб тили XIX асрдан бошлаб янгича руҳда шакллана бошлади. Янги замонавий техника ва тараққиёт тушунчалари ва предметларни ифодалаш учун унга Европа тилларидан кўп ўзлаштирма сўзлар кирди.

Тилнинг луғат таркиби доимо ўсишда, ўзгаришда бўлади. Бунда ўтмишда ишлатилган бир қанча сўзларнинг эскириб истеъмолдан чиқиши, авваллари фаол қўлланган сўзларнинг нофаол қатламга ўтиши, илгарилари кам ишлатилган сўзларнинг фаоллашиши, сўз маъносининг кенгайиши ва торайиши, сўзларнинг кўчма маънода қўлланиши каби ҳолатлар кузатилади. Жамият тараққий этиб бориши натижасида тилнинг луғат таркиби икки омил: ички ва ташқи манбалар асосида бойиб боради. Ички омил дейилганда араб тилининг ўз имкониятлари, қонун-қоидалари асосида янги сўзлар ҳосил қилиниши, ясалиши ҳамда шева ва лаҳжалардан адабий тилга сўз қабул қилиниши тушунилади. Луғат таркиби ташқи манба – бошқа тиллардан сўз ўзлаштириш орқали ҳам бойийди. Тилнинг луғат таркиби маъносида лексика атамаси ҳам қўлланилади. Дарҳақиқат, лексика – тилдаги сўзларнинг йиғиндиси, мажмуидир. Лексика атамаси адабий тилнинг луғат таркиби маъносида қўлланиши билан бир қаторда бирор шева ёки лаҳжанинг, маълум бир касб-ҳунар, соҳанинг луғат таркибини ифодалаш учун ҳам ишлатилади.

Тил лексикасининг бойишида ўзлаштирма сўзларнинг ўрни беқиёс. Дунёда бошқа халқлар билан алоқада бўлмайдиган, алоҳида ажралиб яшайдиган халқлар бўлиши мумкин эмас.

Лексикология соҳасида араб классик олимлари олиб борган тадқиқотлари чуқур изланишларга асосланганлигидан ташқари, улар ўзининг кўлами, мавзу ва мазмун доираларининг хилма-хиллиги, қарашларининг ранг-баранглиги билан ҳам диққатга сазовордир.

Тошкент давлат шарқшунослик универститети

2-курс магистранти Абдуллоҳ Қосим

285650cookie-checkЎЗЛАШМАЛАРНИНГ ТИЛ ЛЕКСИКАСИНИНГ БОЙИШИДА ТУТГАН ЎРНИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: