islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Илм ҳақидаги китоблар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарбия усулларига назар

Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, ассолату вассалааму ала Росуллиллаҳ. Илм инсониятга берилган тенгсиз ва қадри ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган Аллоҳ таоло инъом қилган неъматдир. Илм йўлида ёзилган китоблар ҳисобсиз денгиз кабидир.

Таълим беришнинг ўзига хос улуғ фазилатлари бор. Буюк Аллоҳ ­ таълим беришнинг фазилатлари ҳақида бундай деб марҳамат қилади: (Эй Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал усулда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир (Наҳл, 125-оят).[1]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир сўзиларида, ҳар бир ишиларида мўминлар учун гўзал намуна бор. Хусусан, таълим беришда, албатта, Аллоҳ наздида ҳамда биз умматлар наздида У зотдек моҳир муаллимқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим беришда энг яхши ва энг чиройли усулларни моҳирона қўллар эдилар. Таълим олувчининг фаҳмига, ақлига кўра таълим берар ва унинг зеҳнига илмни пухта сингдиришга ҳаракат қилардилар. Агар таълим олувчи саҳобалар тушунмай қолишса, изоҳлаб тушунтиришга ҳаракат қилар эдилар. Булардан базъиларини келтириб ўтамиз:

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълим беришда босқичма-босқич усулини қўллаганлари:

Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида бўлар эдик. Биз ўспирин йигитлар Қуръонни ўрганишдан олдин имондан, сўнг Қуръондан таълим олдик. Ва имонимизни у (Қуръон) билан зиёда қилдик» (Ибн Можа ривояти).

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таълим беришда саҳобаларни имтиҳон қилишлари, тўғри айтганни мақтаб қўйишлари.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени Яманга юбораётиб: «У ерда сенга бир масала пайдо бўлса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?» – дедилар. Мен: «Аллоҳнинг Китоби билан», – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг Китобидан тополмасанг-чи?» – дедилар. Мен: «Аллоҳ Пайғамбарининг суннати билан», – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ Пайғамбарининг суннатидан тополмасанг-чи?» – дедилар. Мен: «Фикрим билан ижтиҳод қиламан», – дедим. У зот кўксимга уриб: «Аллоҳ Расулининг вакилини Аллоҳ ва Унинг Расулини рози қиладиган нарсага муваффақ этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин», – дедилар. (Имом Абу Довуд, Термизий, Доримий ва Аҳмад ривояти).

Бу услуб ҳар бир устознинг бугунги кундаги услубидир, сабаб ўқитувчи ўз талабаларини илмини имтиҳон қилиб туриши талабанинг зеҳнида илмнинг осонроқ қолишини билдиради. Бугунги педагогик усуллар ва техналогияларнинг асосини Ислом уламолари таъриф қилиб беришган. Буни ғарб олимлари ҳам тан олишган.

Ғарб олимларидан Эркенсал бундай дейди: “Замонавий илмларнинг тамал тошини қўйишдек шарафли вазифа мусулмонларга тегишлидир”.[2]

Илм ва таҳсил учун бази ҳолатлар ва тавсиялар борки буларни олимларнинг шу мавзудаги китобларидан ўрганиш ва амалга тадбиқ этиш мумкин. Бу китобларни баъзилари билан таништириб ўтамиз:

  1. Абу Хомид Муҳаммад Имом Ғаззоллийнинг “Иҳё-у Улумиддийн” китобининг “Илм Китоби” боби.

Бу китобда ҳам жуда қимматли маълумотлар. Илм олиш усуллар, устоз танлаш, илм танлаш, толиби илм ва муаллим одоблари ҳақида атрофлича баҳс этилган. Бугунги тил билан айтганда педагогнинг услуби ва дарс маҳорати ҳақида ҳам Имом Ғаззолий етук илмий салоҳиятлари билан сўз юритганлар[3].

  1. Илм йўли инсон руҳиятидан айро эмас, аниқроғи айнан инсон руҳига таъсир қилиш билан бўлар экан бунда Жалолиддин Румийни эсламаслик мумкин эмас. Унинг инсон руҳияти тарбияси борасидаги бизгача маълум асарлари сирасига “Маснавий Маънавий”, “Ичингдаги Ичингдадир” асарлари бор. Бу асарларда инсон тарбияси унинг хулқи ахлоқи ўз ичидан бошланиши ҳақида ёртиб берилган. Бу асарлар ҳам педагог, ҳам ўқувчи учун муҳимдирки уни устоз билан ўқимоқ айни манфаатларни жалб қилади.
  2. Илм олиш сирлари– ёҳуд Имом Бурхонул Ислом Зарнужий роҳимаҳуллоҳнинг “Таълимул мутаъалим торийқит тааъллум” китоблари бўлиб унинг қадимроқ нашрларидан бири бу 1901-йили Қозон шахрида чиққан нашри бўлиб у китоб қайта-қайта эҳтиёж тушадиган энг яхши асардир. Унинг таржимасини Тошкент Ислом Институти катта ўқитувчиси Зокиржон домла Шарипов 2004-йил илк бор нашр этилган[4].
  3. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудданинг  “Уламолар наздида вақтнинг қадри”, “Саҳифалар” асарлари ўзбек илм аҳли китобхонларига тақдим этилган. Бунга азиз устозларимизнинг меҳнатлари сингиб таржима ва нашрлар бўлган. Бу асарлари ила шайх Абул Фаттоҳ жаноблари илми толиб ва мауллимга илмдаги енг муҳим нарсалар ҳақида атрофлича ёртиб берганлар.. 
  4. “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг 3-жузи. Бу асар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига тегишли таржима нашр бўлиб илк бора «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласи ила жам ҳолида “Шарқ” нашриётидан чиққан бўлса кейинчалик “Ҳилол Нашр” нашриёти ўзидан ҳам чиқа бошлади. Бу китоб ҳам илм ва унинг йўллари ҳақида зикр қилинган китоблар сирасига киради.
  5. “Улуғлар шундай яшашган” Аҳмад Муҳаммад Турсун домланинг бу китобларида илм ва илм аҳлининг фазли бу йўлдаги машаққатлари ёзилган. Ўқиб, уқуб, амал қилишга ундайдиган жуда ажиб услубдаги устоз ва шогирдлар ўқиб турадиган китобдир. 2019-йилда “Ҳилол Нашр” нашриётида тартиб бўлиб чиққан.
  6. “Таълим ва Тарбия” Исъҳоқжон Муҳаммаджон ўғли устознинг китоблари ҳам бу йўлдаги яна бир яхши қўлланма бўлган. Асарда илм ва унга шижоат берувчи шахслар ҳаёти, ҳикматлари ва илмнинu фазли ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Бундан ташқари илм олишда ҳалал берадиган иллатлар ҳақида ҳам кенгроқ ёритиб берилган.
  7. “АНЪАНАВИЙ ВА НОАНЪАНАВИЙ ТАЪЛИМ” Гулобод Қудартуллоҳ қизининг бу китоби ўзигача бўлагна китоблардан ажийб усули билан фарқ қилади. Бу китоб фақатгина диний соҳа эмас, аксинча айнан Олий талим муассасаларидаги педагогларга ўзлари қўллаб келаётган методлар ва техналогияларнинг асл манбаси қаердан эканини шархлаб берган китобдир.

«Таълим беринглар ва ўқувчилар олдида ўзингизни камтар тутинг, улар ҳам сизларнинг ҳузурингизда ўзларини камтар тутсинлар. Уларга ўта қаттиққўл бўлманглар». Умар ибн хаттоб розияллоҳу анҳу.  «Оқил ва донолар билан суҳбатдош бўлинг. Илмингиз ҳар қанча кўп бўлса ҳам, ўзингизни илмсиз ҳисоблаб, яна илм ўрганишга киришинг». Абу Язид Бистомий:  «Инсон илм олар экан бу йўлдаги китобларни мутоала қилиши жуда ҳам манфаат келтиради ва илм йўлида енгиллик беради Аллоҳни изни билан.

Юнусхўжа Орифахон.

[1] An’anaviy va noan’anaviy talim. Gulobod Qudratulloh qizi. Imom Buxoriy ilmiy tadqiqot markazi n. Samarqand 2019. B10

[2] Ulug’lar shunday yashashgan. Ahmad Muhammad Tursun. Hilol Nashr. Toshkent 2019. B71.

[3] Ihyo-u Ulumid diyn. Imom G‘azzoliy. Toshkent Islom Unversiteiti N. Toshkent 2014. 14-190B.

[4] Ilm olish sirlari. Imom Zarnijuy. Tarjimon Z. Sharipov. Movoraunnahr n. toshkent2004.

301180cookie-checkИлм ҳақидаги китоблар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарбия усулларига назар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: