islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шаббир Аҳмад Усмоний ҳаёти ва фаолияти

У- Имом, аллома, ўз асрининг муҳаққиқи, ҳужжати буюк олим, зукко муфассир, мунозарани севувчи мутакаллим, иқтидорли фақиҳ, ўткир нигоҳли тадқиқотчи, балоғатли хатиб, шайхул-ислом, шайх Фазлуллоҳ, Шаббир Аҳмад Усмоний исми билан машҳур, ҳиндистонлик, девбандлик, кейин покистонлик, Карочи шаҳрилик, Девбанд шаҳри фозилларидан бўлган моҳир бир адибнинг фарзанди, ҳинд диёрининг азҳари бўлган Девбанд Дорул-улумининг муассисларидан бири, шайх Фазлур-Роҳман Усмоний ҳиндий девбандийдир.

У ҳижрий 1305 йил, мелодий 1889 йилда Ҳиндистоннинг Бажнур шаҳрида муҳаррам ойининг 10-кунида таваллуд топган, унинг отаси шайх Фазлур-Роҳман у ернинг таълим ишлари доирасида раис бўлган ва унга Фазлуллоҳ исмини отаси берган. У  ўзининг Қуръони-каримга қилган “Тафсир”ининг хотимасида қайд қилишича, у кейинчалик Шаббир Аҳмад исми билан машҳур бўлган: “… Бандаи-фақир Шиббир Аҳмад деб аталувчи Фазлуллоҳ ибн мавлоно Фазлур-Роҳман Усмоний, отам менга мана шу исмни танлаган (Фазлуллоҳ) экан, у айтар эди: агарчи ҳар бир ҳасадчидан иборат бўлган душманлар ёмон кўрсалар ҳам бу-деб, Аллоҳ таолонинг каломидан ушбу оятни ўқир эди: “Бу-Аллоҳнинг фазли бўлиб, уни хоҳлаган кишига ато қилур”.

Унинг насаби учунчи халифа амирул-мўъминийн ҳазрати Усмон ибн Аффон (ра)га етиб боради, унинг барча насабини унинг шогирди фазилатли устоз аллома шайх Анворул-Ҳасан Ширкутий ўзининг “Ҳаёти Усмоний” номли китобида келтирган.

У етти ёшига етганида “Дорул-улум”нинг мударриси Ҳофиз Номдор ва бошқалардан Қуръони карим қироатини ўқишни бошлаган, сўнг отасининг ва бошқа уламоларнинг ҳузурида урдуча китоблардан дарс олган, у 1314-ҳижрийда тўққиз ёшига кирганида аввал устоз мунший Манзур Аҳмаднинг ҳузурида форсча китобларни ва риёзиёт илмидан дарс олган, кейин у улуғ шайх мавлоно Муҳаммад Ёсиндан дарс ўрганган бўлиб, бу киши ўтган асрда яшаган ва кибор уламоларидан бўлган “Дорул-улумил-исламийя”нинг муассиси шайхимиз аллома муфтий Муҳаммад Шафеъ Девбандий Карочийнинг падари бўлади.

У ҳижрий 1319 йилдан бошлаб арабий ва исломий билимларни ўргана бошлаган, бу илмларни у Девбанддаги “Дорул-улум”нинг устозлари бўлган ҳинд  машойихларидан, ақлий ва нақлий илмларнинг етук ва мумтоз илм соҳибларидан олган бўлиб, бу уламолар ўзларининг пухта ва комил билимларига солиҳ ва валий кишиларнинг маърифатларини ҳам қўшишган, дақиқ идрок ва исобатли фикр орқали бу билимларни эгаллаганлар, улар ҳайбат ва виқор эгалари, суннат, тақво, зуҳд соҳиблари, раббоний  ориф ва валий кишилар бўлганлар.

Муаллиф илм таҳсил қилган уламолардан қуйидаги баъзилар: Ҳиндистон шайхи номи билан машҳур бўлган шайх олим Маҳмуд Ҳасан Девбандий, отасининг акаси шайх фақиҳ етук олим мавлоно Азизур-Роҳман Девбандий, шайхул-ҳаким Муҳаммад Ҳасан-Ҳиндистон шайхининг туғишган биродари, шайх Муҳаммад Ёсин Ширкутий, шайх Ғулом Расул Ҳазоравий, Шайх аллома саййид Муртазо Ҳасан Сонадфурий, шайх ҳофиз Муҳаммад Аҳмад, билим ва маърифат денгизи, шайхул-ҳужжа Муҳаммад Қосим Нанутавий (Аллоҳ унинг руҳини муқаддас қилсин) ва бошқа улуғ уламолар, Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин.

Муаллиф ўша олиму-фозиллардан тафсир, ҳадис , фиқҳ, усул, қироат, тажвид, дин усуллари илми, маъоний ва баён илмлари, наҳв, сарф, адаб, мантиқ, фалсафа, ҳайъат илми ва бошқа илмларни том пухта тарзда етук юқори шарафли мартабаларга эга машҳур талабалар орасида ажралиб турадиган ва Аллоҳ таоло унга инъом этган қобилияти ва истеъдоди билан олий диросатни таҳсил қилиб қўлга киритганида у йигирма ёшда бўлиб, бу ҳижрий 1325 йилга тўғри келади. Албатта, бу ёшда шундай юксак илмий мартабаларга етишиш энг истеъдодли, етук ва нодир кишиларгагина насиб қилади.

Ушбу фойдаси буюк, қадри юксак, мақоми олий китобнинг соҳиби шайхул-ислом, имом, аллома, етук ҳужжатга эга олим, турли илмлар соҳиби, бу асрнинг муҳаққиқи, муфассир, муҳаддис, етук фақиҳ, илм денгизининг ғаввоси ва мунаққиди-мавлоно Шаббир Аҳмад Усмоний, ал-Ҳиндий, ал-Покистоний, ўн тўртинчи ҳижрий асрнинг Ҳинд ва Покистон диёрларидаги исломий тафаккурнинг ёрқин уламоларидан бири бўлиб, у ҳижрий 1305 йилда туғилиб, 1369 йилда 64 ёшида вафот этган, Аллоҳ уни раҳмат қилсин ва ундан рози бўлсин.

Маълумки, охирги беш асрда ҳадис ва суннат илмларининг хизматига ҳинд уламолари ўзларининг саъй-ҳаракатлари билан катта улуш қўшганларки, бу- уларнинг бу соҳада юксак мавқеъга эга эканликларини кўрсатади. Уларни таниган-билган ва уларнинг буюк хизматларидан воқиф бўлган жуда кўп кибор араб уламолари уларга таважжуҳ қилганлар ва уларнинг бу илмларда юксак даражада эканликларини эътироф қилганлар. Буюк устоз, шайх, аллома Рашид Ризо (роҳимаҳуллоҳ) устоз Муҳаммад Фуод Абдулбоқийнинг (роҳимаҳуллоҳ)[1] “Мифтоҳу кунузис-сунна” китобининг муқаддимасида шундай дейди: “Бу асрда ҳинд уламоларидан бўлган биродарларимизнинг ҳадис илмларига бўлган иноятлари бўлмаганида эди, улар шарқнинг шаҳарларида заволга юз тутган бўлар эди, чунки, ҳижрий ўнинчи асрдан бери бу илмлар Ҳижоз, Ироқ , Шом ва Мисрда заифлашиб қолган эди. Ҳаттоки, бу заъфият ўн тўртинчи ҳижрий асрнинг бошларида интиҳосига етди”.

Мисрлик ал-Азҳар уламоларидан бўлган, ҳижрий 1325 йилда вафот этган шайх Муҳаммад Башир Зофир (роҳимаҳуллоҳ) ўзининг “Таҳзирул-муслимийн минал-аҳаадисил-мавзуъати ъала саййидил-мурсалийн (соллаллоҳу алайҳи васаллам)” китобининг муқаддимасида шундай дейди:[2] “Энг оммавий бало бу-асримиз одамларининг ҳадис китобларини тарк қилиб, ундан бошқа нарсаларга оғиб кетганларидир, улар ҳадис китобларини фақатгина табаррукан мутолаа қиладиган бўлиб қолганлар! Токи, бу ҳадис илмлари кўпгина диёрларда унутилди ва тарихий хабар сифатида қолди!”

Лекин озчилик ҳинд биродарларимиз бу билан машғул бўлдилар,- Аллоҳ уларнинг саъйларини муносиб мукофотласин,- улар ҳадис илмларига аҳамият қаратдилар, уларни талаб қилиб ёд олдилар, эшитиб таълиф қилдилар. Улар кўпгина юртларда ҳажр қилиб ташлаб қўйилган ва унутилиш тўрлари қоплаб олган ҳадис илми китобларини кўплаб нашр қилдилар. Улар ҳадис жоҳиллари ўлдирган нарсаларни қайта иҳё қилдилар, улар ўша беҳидоятликда қотиб қолганлар ва ҳадис илмларининг одобларидан, иршод ва насиҳатларидан фақат иқтибос оладиганларнинг акси ўлароқ бу илмларни тирилтирдилар. Улар суннатнинг рукнларини қайта иншо этдилар, Аллоҳ улардан рози бўлсин.

Шайхимиз имом, аллома Муҳаммад Зоҳид Кавсарий (роҳимаҳуллоҳ) ўзининг (Аҳком ҳадислари ва унда таълиф қилинган муҳим китоблар ва суннат илмлари юкларини зиммага олишда диёрларнинг навбатлашуви) номли мақоласида илк ва ўрта асрларда Миср ва Ироқ диёрлари уламоларининг суннат илмларига қилган хизматлари ва асарлари ҳақида сўзлаб ўтганидан кейин, шундай дейди:[3] “Сўнг турли диёрларда илмий фаолиятлар ёйила бошлади, ўнинчи асрнинг ярмидан бошлаб, бу илмий меросдан ҳинд уламоларининг улуши-ҳадис илмлари соҳасида фаолият олиб бориш ташкил қилади. Улар бу илмларга ёппасига келдилар, ваҳоланки, улар ҳам аввал фақат фиқҳ билан ёки назарий илмлар билан машғул бўлган эдилар.

Агар биз ўша даврдан бошлаб, яъни бошқа иқлимдагиларнинг турғунлик муддати вақтидан бошлаб, ҳинд уламоларининг ҳадис илмларидаги юксак ҳимматларига назар ташласак, уларнинг бу илмлардан бутунлай ҳайронлик ва чуқур миннатдорлик ичида эканлигини кўрамиз. Ҳинд уламоларининг усули-ситта ва бошқа илмларда қанчадан-қанча ажойиб шарҳлари, фойдали таълиқотлари бор, уларнинг аҳком ҳадисларида қанча ҳам кенг таълифотлари мавжуд, яна уларнинг рижолларнинг танқидида, ҳадисларнинг заифлиги ҳақида, бу ҳақдаги асарларнинг шарҳлари ҳақида ҳамда булардан бошқа турли мавзулардаги таълифотларни битган қанчадан-қанча “йади-байзо” (оқ қўл, Мусо (ас)нинг мўъжизаси) соҳиблари бор!

Аллоҳ таоло уларнинг аҳли-ҳақ мазҳабларидаги фаолиятларини давом эттиришга, бунда шу онгача муваффақ бўлганларининг янада кўпдан кўп мислларини амалга оширишларига ҳамда бундай фаолиятларни бошқа иқлим ва диёрларда ҳам янгитдан ҳаётга татбиқ этилишига масъулдир”.

Сўнг шайхимиз илк асрлар уламоларининг аҳком ҳадисларида битилган баъзи муҳим китобларни келтирган, у шундай дейди: “Сўнг аҳли-суннадан бўлган ҳинд биродарларимизнинг навбати келади, уларнинг охирги даврларда суннат илмларида таълиф қилган асарлари тақдирга шоёндир, уларнинг усули-ситтадаги шарҳлари аҳком ҳадислари билан бойлиги жиҳатидан тўла, масалан, “Фатҳул-мулҳим фий шарҳи саҳиҳи Муслим”, “Базлул-мажҳуд фий шарҳи сунани Аби Довуд”, “Ал-ъарфуш-шазийй”фий шарҳи сунанит- Тирмизий” ва бундан бошқа сон-саноқсиз асарларда ихтилофли масалаларни муолажа қилувчи баёнлар мавжуд.

Ҳинд уламоларидан баъзиларининг яна аҳком ҳадисларига тааллуқли хос таълифотлари ҳам бўлиб, улар ўзига хос янгилик сифатида ажойиб бир услубда битилган; уларда аҳком ҳадислари манбаълардан атрофлича тадқиқ қилинган, бобларига кўра бир савияда тўпланган, ҳар битта ҳадис устида жарҳ ва таъдил, тақвия ва тавҳин жиҳатидан сўз юритилган…”.

Сўнг шайхимиз аллома муҳаддис Зоҳир Ҳасан Нимавийнинг (вафоти 1322 ҳ.) “Осорус-сунан”и ҳақида, умматнинг ҳакими мавлоно Муҳаммад Ашраф Алий Таҳонавийнинг (вафоти 1362 ҳ.) “Жомиъул-осор” ва “Иҳёус-сунан” асари ҳақида, шайхимиз аллома муҳаддис фақиҳ Зафар Аҳмад Таҳонавийнинг (вафоти 1394 ҳ.) аҳком ҳадислари ҳақидаги мавсуъий (энциклопедик) асар бўлган 21 жилддан иборат “Иъломус-сунан”и ҳақида, шайхимиз аллома муҳаддис муфтий Маҳдий Ҳасан Шохжаҳонфурийнинг (бу киши ҳижрий 1300 йилда туғилиб, 1396 йилда 96 ёшида вафот этган) “Қолаидул-азҳор шарҳу китобил-осор лил-имами Муҳаммад” асари ҳақида сўз юритади.

Мана шулар ҳақида уларнинг қилган хизматларига доир шайхимиз Кавсарийнинг келтириб ўтган қисқача парчалар бўлиб, улар орасида юқорида зикри келган муфтий Маҳдий Ҳасаннинг имом Муҳаммад (роҳимаҳуллоҳ)нинг тўртта катта жилддан иборат китобига ёзилган “Шарҳу китабил-ҳужжати ъала аҳлил-мадина” асари ҳам бор.

ТИИ Модуль таълим шакли

талабаси Бойсариев Қаҳрамон

[1] Олтинчи саҳифа.

[2] Муҳаммад Зоҳид Кавсарий.“Мақолоти Кавсарий”. Дорус-салом. –С 9 2015й.

[3] Муҳаммад Зоҳид Кавсарий.“Мақолоти Кавсарий”. Дорус-салом. -С73-74  2015й.

304540cookie-checkШаббир Аҳмад Усмоний ҳаёти ва фаолияти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: