Аввалги мақоламизда Қуръони карим сўзларини тўғри тушуниш ҳамда маъноларини тингловчиларга бузмасдан етказишда вақф ва ибтидо илми ғоят муҳим аҳамиятга эга эканлигини Имом Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абдулкарим Ашмунийнинг “Манарул Ҳуда” китобида ва бошқа кўплаб машҳур китобларда келтирилган маълумотлардан фойдаланиб, вақф ва ибтидо илмининг нақадар муҳум эканлигини атрофлича ўрганган эдик.
Ушбу мақоламизда эса вақф ва ибтидо илми тафсиршунослик, қуръоншунослик, луғатшунослик, ҳадисшунослик, шариат ҳуқуқшунослиги, наҳв, балоғат ва ақида фанларига боғланишини ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Тафсир фанига боғланиши: Аллоҳ Қуръони каримда айтади:
وَإِذۡ أَخَذَ رَبُّكَ مِنۢ بَنِيٓ ءَادَمَ مِن ظُهُورِهِمۡ ذُرِّيَّتَهُمۡ وَأَشۡهَدَهُمۡ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمۡ أَلَسۡتُ بِرَبِّكُمۡۖ قَالُواْ بَلَىٰۛ شَهِدۡنَآ ۛأَن تَقُولُواْ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ إِنَّا كُنَّا عَنۡ هَٰذَا غَٰفِلِينَ١٧٢
“Раббингиз Одам ўғилларининг белларидан (пушти камарларидан) зурриётларини (руҳларини) чиқариб олиб, уларни ўзларига гувоҳ қилиб туриб: “Мен Раббингиз эмасманми?” (деди). (Улар): “Йўғ-э! (Раббимизсан!) “Гувоҳлик бердик”, – дедилар. Қиёмат куни: “Биз бундан ғофил (бехабар) эдик дейишларини (билганимиз учун шундай қилдик)” (Аъроф сураси, 172-оят).
Агар қори қироат пайтида шу оятнинг {شَهِدۡنَآ } “гувоҳлик бердик” сўзида тўхтаса, фаришталар жавоби бўлади, { بَلَىٰ } “Йўғ-э! (Раббимизсан!” сўзида тўхтаса, одам зурриётларининг жавоби бўлади.
Бу муфассирлар ўртасида ихтилоф бўлиб, энг саҳиҳи иккинчиси деб топилган. Шунинг учун, ушбу мавзуда келган ҳадисга биноан, { بَلَىٰ } “Йўғ-э! (Раббимизсан!)” “Гувоҳлик бердик” сўзида тўхтаса, зурриётлар сўзига урғу берилган бўлиб, муфассирлар ушбу қавлни ихтиёр этишган. “Ўзларига гувоҳ қилиб туриб” жумласида инсонлар назарда тутилганлиги келиб чиқади.
Қуръон қироати фанига боғланиши: ўн қироат араб лаҳжаларининг энг фасоҳатлисидир. Вақф қироатларнинг ўзгариши билан ўзгаради. Мисол учун:
فَلَمَّآ أَلۡقَوۡاْ قَالَ مُوسَىٰ مَا جِئۡتُم بِهِ ٱلسِّحۡرُۖ إِنَّ ٱللَّهَ سَيُبۡطِلُهُۥٓ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُصۡلِحُ عَمَلَ ٱلۡمُفۡسِدِينَ٨١
“(Қўлларидаги нарсаларни) ташлаганларида, Мусо деди: “Сизлар келтирган нарса – бу сеҳрдир. Аллоҳ, албатта, уни ботил (барбод) қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ислоҳ этмагай” (Юнус сураси, 81-оят).
{ السحر } сўзида қатъий ҳамза васлий ҳамзага бадал қилинса ёки енгиллаштирилса, Абу Амр ва Абу Жаъфар қироатида иқрорий сўров бўлади. Васлий ҳамза билан ўқиш керак, деювчи қорилар { السحر } сўзида тўхтайдилар.
{بِهِ } сўзида тўхтовчилар ҳамзани қатъий қилганлар. Бунда ҳамза инкорий истифҳом бўлади.
Қуръон илмларига боғланиши: Қуръон оятларининг адади, Усмоний Мусъҳафга хос сўзлар ўртасини қўшиб ёки ажратиб тўхташ борасида бевосита Қуръон илмига боғланиш келиб чиқади.
Араб грамматикаси фанига боғланиши: Қуръони карим ичидаги мубтадо, изофа, сифат, исмларнинг раф, насб ва жар ўринлари феълнинг раф, насб, жазм ўринларини билиш билан боғланиш юз беради. Ёки тўхташ туфайли маъно чиройли чиқади. Мисол учун:
إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَسۡتَحۡيِۦٓ أَن يَضۡرِبَ مَثَلٗا مَّا بَعُوضَةٗ فَمَا فَوۡقَهَاۚ
“Аллоҳ чивин, балки ундан ҳам “юқори” нарсалар ҳақида зарбулмасал айтишдан уялмайди” (Бақара сураси, 26-оят).
Агар қори ما сўзида тўхтаса, эъробнинг важҳи Қувватланади. ما сўзидан аввал أعني феъли тақдирида бўлиб, ҳазф қилинган ما унинг мафъули. Эъробдан бошқа усул билан қувватланмайди. ما сўнгги гап бадал ёки атф баёни, ёки сифат ёхуд يَضۡرِبَ феълига иккинчи мафъул бўлади.
Балоғат фанига боғланиши:
خُذِ ٱلۡعَفۡوَ وَأۡمُرۡ بِٱلۡعُرۡفِ وَأَعۡرِضۡ عَنِ ٱلۡجَٰهِلِينَ١٩٩
“Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят).
Ҳар бир буйруқ феълида тўхташ, Маккий қисқа оятлар каби гап балоғатини янада оширади.
Ҳадис фанига боғланиши: Биз кейинги мавзуларда Умму Салама (розияллоҳу анҳо) ривоят қилган ҳадисларда тўхталамиз. Пайғамбармиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатдан бўлган бошқа оятлар ҳам мавжуд, ушбу хусусда зикр қиламиз.
Фиқҳ фанига боғланиши:
وَإِن كَانَتۡ وَٰحِدَةٗ فَلَهَا ٱلنِّصۡفُۚ وَلِأَبَوَيۡهِ لِكُلِّ وَٰحِدٖ مِّنۡهُمَا ٱلسُّدُسُ مِمَّا تَرَكَ إِن كَانَ لَهُۥ وَلَدٞۚ
Нисо сурасининг 11-оятида { وَلِأَبَوَيۡهِ } сўзида тўхтаса, мерос улушига оид қоида бузилиб, фиқҳий масала бўйича ота-онасига ярим ҳисса деган маъно чиқади.
وَٱلَّٰٓـِٔي لَمۡ يَحِضۡنَۚ وَأُوْلَٰتُ ٱلۡأَحۡمَالِ أَجَلُهُنَّ أَن يَضَعۡنَ حَمۡلَهُنَّۚ
Талоқ сурасининг 4-оятида { حملهن } сўзида тўхтаса, ҳайз кўрмайдиган аёлнинг иддаси ҳомиласини қўйгунича деган маъно чиқади. Бу кўзланган маънонинг акси бўлиб қолади.
Ақоид фанига боғланиши:
Ақидада сунний мазҳаблар қарашини мўтазиладаги эътиқоддан ажратиш учун ҳам керак бўлади, дейдилар.
Мисол учун, Аллоҳ таолонинг сўзида дейилади:
وَرَبُّكَ يَخۡلُقُ مَا يَشَآءُ وَيَخۡتَارُۗ مَا كَانَ لَهُمُ ٱلۡخِيَرَةُۚ سُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ٦٨
“Раббингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (хоҳлаган ишни) ихтиёр қилур” (Қасас сураси, 68оят).
{وَيَخۡتَارُۗ } “Ихтиёр қилади” деган лафзда тўхташ аҳли сунна вал жамоа мазҳабига биноандир, чунки Рабнинг ихтиёри банданинг ихтиёрини нафий килади.
Мўтазила мазҳабига кўра эса, банда учундир.
وَرَبُّكَ يَخۡلُقُ مَا يَشَآءُ وَيَخۡتَارُ مَا كَانَ لَهُمُ ٱلۡخِيَرَةُۚ
Ушбу жойда тўхтаса, ما сўзи мавсула бўлиб, “бандалар учун ихтиёр бор” деган маънога яқинлашиб, мўтазила этиқодига мувофиқ келиб қолади.
Юқорида биз ўрганган мисоллар бу илм нафақат Қироат илмида балки, бошқа фанларда ҳам нақадар аҳамиятли илм эканлигига далолат қилади.
ТИИ 4-курс талабаси
Файзуллаев Абдуллоҳ