islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Саҳиҳул Бухорий ахамияти ва унга булган эътибор

Маълумки, хижрий III аср хадис илмида олтин аср булиб, бу даврда хадис таълиф этиш сохасида “муснад”, “сахих” ва “сунан” деб аталмиш турли йуналишлар вужудга келди. Ушбу йуналишлар ичида сахих туплами йуналишига буюк мухаддис Имом Бухорий асос солган. Бу йуналишда таълиф этилган тупламларга фахат туғри, ишонарли хадислар киритилган. Бу ишни айтиб утилганидек, Имом Бухорий бошлаб берди, кейин хатор олимлар унга эргашиб, шу зайлда хадислар тупламини яратдилар. Буюк мухаддис олим Абу Абдуллох Мухаммад Абу Хасан Исмоил ибн Иброхим ибн Мугира ибн Ахнаф Яздабих Бухорий авлодларига бой химматли илмий мерос холдирган булиб, у ёзган асарларнинг сони йигирмадан ортихдир. Улардан “Ал-Жомеъ ас-сахих”, “Ал-адаб ал-муфрад”, “Ат-тарих ас-сағир”, “Ат-тарих ал-авсат”, “Ат-тарих ал-кабир”, “Китоб алилал”. “Вирр ул-волидайн”, “Асмо ус-сахоба”, “Китоб ал-куна” ва бошхаларни курсатиш мумкин[1]. Буюк алломанинг мухим асари шубхасиз, “Ал-Жомеъ ас-сахих”дир. Бу асар “Сахих Бухорий” номи билан машхур. Унинг Fоят ахамиятли томони шундаки, Имом Бухорийгача утган мухаддислар уз тупламларига эшитган барча хадисларни танлаб утирмай хаторасига киритаверганлар. Имом Бухорий эса турли ровийлардан эшитган хадисларни табахаларга булган, уларнинг ишончлиларини ажратиб алохида китоб яратган. Хатто машхур мухаддис олим, “Сахихи Ибн Хузайма” асарининг муаллифи унинг билимини эътироф этиб шундай деган эди:  “Мен тирик эканман, фахат Имом Бухорийнинг хадисларини урганаман”[2].

Шуни таъкидлаш жоизки, Имом Бухорийнинг ушбу йирик асари дунё юзини курганига тахминан 1200 йил булибдики, уша даврдан бошлаб токи шу вахтгача у ислом таълимотида Куръондан кейин иккинчи уринда турадиган мухим манба сифатида юхори бахоланиб, ижтимоий, сиёсий,

ахлокий, хукукий хужжат вазифасини утайди. Куриниб турибдики, ушбу асар фикхий манба сифатида хам машхур булган.

Имом Бухорий тупламларига киритилган хадислар факат ислом таълимотига оид умумий коидаларни акс эттириш билан чекланиб колмайди. Улар мехр-мухаббат, сахийлик, очик кунгиллилик, ота-она ва катталарга хурмат, етим-есирларга мурувват, факир-бечораларга химмат, ватанга мухаббат, мехнатсеварлик ва халолликка даъват этиш каби хакикий инсоний фазилатлар ва намунали тартиботлар мажмуасидир. Унда нима яхши, нима ёмон, нимани килиш керагу, нимадан узини тийиш, лозимлиги хакида хозирги жамиятимиз ахли, айникса, ёш авлод учун катта тарбиявий ахамиятга эга йул-йуриклар, панду насихат ва угитлар уз аксини топган.

Имом Бухорийнинг ушбу китобига факат ишончли хадисларни киритилган булиб, 16-йилда ёзиб тугатилди. Бухорий узининг ушбу китоби хакида шундай дейди: “Качонки мана шу китобимга бирор хадис киритсам, Fусл килиб икки ракат намоз укирдим”[3]. Асарни ёзишга киришган вактларида устозларидан эшитган хадисларини саралаб, “Мен 1080та мухаддисдан хадис ёзиб олдим ва уларнинг барчаси хадис илмининг дахолари эди”, – деган эди[4].

Тарихчи ибн Хажар ал-Аскалонийнинг маълумот беришича, Имом Бухорий бу йирик асарини ёзишни ва унинг асосий мундарижасини тузишни Маккаю Мукаррамада-Байтуллох ал-Харамда булган вактидан бошлаб, уз она юрти Бухорода асарини нихоясига етказиб окка кучирган[5].

Асарнинг таркибий тузилиши

Аллома ибн Салохнинг таъкидлашича, Имом Бухорийнинг ушбу 4 жилддан иборат хадислар туплами 91 та булим, киритилган ишончли хадисларнинг сони такрорланадиганлари билан бирга 7275 та булиб, такрорланмайдиган хадислар эса 4000 дан иборат. Асарнинг тулик номи “Ал-Жомеъ ас-Сахих ал-Муснад мин хадис Расулиллах ва сунанихи ва айёмихи” яъни “Расулуллох (с.а.в.)нинг айёмлари суннаилари ва хадисларидан сахих муснад тупламидир. Биринчи вахийнинг бошла-ниши номли боб билан бошланиб, охири тавхид китоби номли боб билан якунланади. Тупламдаги хадисларнинг асосий мавзулари ислом дини ахидалари, иймон, ибодат, хаж, закот, руза, никох, талох, васият ва Пайғамбаримиз(с.а.в.) амаллари, айтган сузларининг шархларидан иборат. Бундан ташхари манбаларда келтирилишича, уша давр тарихи ва этнографиясига доир маълумотлар[6] мавжуд.

Аллома асардаги сарлавхаларни икки хисмга булади:

  • Зохирий яъни очих
  • Ботиний яъни яширин

Очих сарлавхалар – бу бирор хисмда келтирилган сарлавха остида хуйилган хадис матнини мазмунига мувофих булиши керак. Бунинг фойдали шу сарлавха остида нима келтирилганини билдиришдан иборат. Яширин сарлавхалар – бундай сарлавхалар сарлавха хилинаётган хадисни уз матни билан унинг бир хисми ёки унинг маъноси билан белгиланади. Бунинг сабаби, сарлавханинг матнида куп маъноларнинг эхтимоли бор. Имом Бухорийнинг илмий услубларидан бири агарда келтирилган хадисни лафзи шубхалирох эканлигини сезса, Куръони каримдан уша хадисга мос оятни топиб, тафсирини келтиради. Бу билан у ушбу хадиснинг далили Куръонда хам келган деб хатъийлаштиради ва алломанинг бу услубини купинча, унинг тафсир китоби ва вахийнинг бошланиши номли булимларида учратиш мумкин. Агарда бирор фиххий масала туғрисида 4 мазхаб вакиллари ихтилоф хилишган булса, Бухорий хам бу масала туғрисида хатъий фикр билдирмасдан, 4 мазхаб вакилларининг фикрларини эхтимол тарзда очих холдиради. Унинг махсади ухувчи узига мос булган 4 хукмдан бирини қабул қилиши мумкин деганидир.

Имом Бухорий «Сахих»ларига узлари ёд олган олти юз минг хадисдан сахихларини ихтиёр килганлар. У киши узларининг «Жомеъ»ларини ун олти йил давомида тасниф килганлар. Бу тасниф ишлари турли диёрларида давом этган. Унинг бир кисмни Бухорода, бошка бир булагини Маккада, учинчисини Басрада ва хакозо тасниф килинган.

«Жомеъ Сахих» хадислари сони хакида.

Бу борада кадимдан турли кишилар турли сонларини айтиб, ёзиб келганлар. Аммо биз охирги маълумотни келтириш билан кифояланамиз. Мухаммад Фуод Абдулбокий ракамлаб чиккан ва «Салафия табъаси» номини олган нусхадаги хадисларнинг сони етти минг беш юз олтмиш учта хадисдан иборат. «Сахих Бухорий»нинг хадис китоблар орасидаги мартабаси.

Ер юзидаги барча уламолар жумхури: мухаддислар, факихлар, усулийлар, мутакаллимлар, нахвийлар ва бошкалар «Сахих Бухорий» Аллох таолонинг китоби Куръони Каримдан кейинги энг ишончли ва сахих китоб эканлигига иттифок килганлар. Барча уламолар бу китобни катта иноят билан кабул килганлар ва юкори макомга куйганлар.

Имом Нававий рахматуллохи алайхи узининг «Сахих Муслим»га ёзган шархи мукаддимасида куйидагиларни ёзади: «Уламолар Куръони Азиздан кейинги энг сахих китоблар Бухорий ва Муслимнинг сахихларидир. Уммат бу икки китобни кабул килиб олгандир. Бухорийнинг китоби иккисидан сахихроFи ва фойдалироғидир.

Собит булган хакикат шулки, Муслим Бухорийдан фойдаланган кишилардандир. У хадис илмида Бухорий беназир эканини эътироф килгандир. Бухорийнинг китоби афзал экани хакида биз зикр килган нарса хадис сирларини яхши билган хозиклар жумхури тан олган хакикатдир».

ТИИ 4-курс талабаси

Шералиев Абдулҳаким

313710cookie-checkСаҳиҳул Бухорий ахамияти ва унга булган эътибор

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: