Аслида суғурта жамғармаси хайрия ёки ёрдам фонди сифатида этиборга олиниши керак. Токи, тўланадиган товон пули эваз қайтариш эмас, ёрдам сифатида бериладиган пул, дейиш мумкин бўлсин. Мана шу нуқтада жамғармани вақф асосида қуриш эҳтиёжи пайдо бўлади. Чунки, вақф шариатда ҳам, қонунчиликда ҳам ҳуқуқий шахс ҳисобланади, ҳамда бошқа муомалаларда жоиз бўлмаган шартлар вақфда жоиз бўлади.
Такофул ҳизматини вақф асосида қуриш мумкин ва буқуйидаги шаклда бўлади:
- Исломий суғурта ширкати вақф учун жамғарма тузади ва жамғарма низомига кўра ўздасмоясидан маълум бир қисмни вақф қилиб ажратади. Бу вақф жамғармага шерикбўлганлардан зарар кўрганларга ва охирида хайрия қилиб юборишга аталади. Бу юқорида ўтган “нақд пулни вақф қилиш” ҳисобланади. Ўша маълум қисм маблағ музораба йўли билан тижоратайланмасида бўлади ва ундан вақф мақсадлари учун жамғармага фойда кириб туради.
- Вақф жамғармасига ҳеч ким эгадор бўлмайди ва у хуқуқий шахс бўлиб, мол-мулккаэгадор бўла олади ва маблағи билан тижорат қила олади, белгиланган тартиб-қоида бўйичабировга мулк қилиб бера олади.
- Суғурта қилдиришга қизиқувчилар жамғарма аъзолигида вақфга пул ўтказиш билаништирок қиладилар.
- Иштирокчилар ўтказган пуллар уларнинг мулкидан чиқади ва вақф жамғармаси мулкига киради. Учинчи асосда ўтганидек, вақф жамғармасидаги маблағ, вақф эмас вақфнинг мулки бўлгани сабабли, уларни сақлаб туриш вожиб бўлмайди. Балки жамғарма маслаҳатлари учун тижорат айланмасига қўйилади ва фойдалари билан бирга суғурта товон тўловига, вақфнинг бошқа мақсадларига ишлатилади.
- Жамғарма низомида иштирокчиларнинг суғурта товон пулига ҳақдор бўлиш шартлари ва суғурта навларидан ҳар бир навда иштирокчи бўлиш учун тўланадиган эҳсон маблағи миқдори аниқ- равшан белгилаб қўйилади. Буларни белгилашда амалдаги суғурта ширкатларида ишлатилаётган ҳисолаш тизимини (Actuarial science) ишлатиш мумкин. Чунки юқорида ўтганидек, вақф қилгувчининг ўзи ҳам аталганлар жумласидан бўлса, вақфдан фойдаланиши жоиз. Вақфга эҳсон қилувчининг фойдаланиши жоизлиги яна ҳам аниқроқдир. Бу ҳудди бир киши масжидга эҳсон қилиб, ўзи у ерда намоз ўқигани ёки мадрасага эҳсон қилиб, у ерда таълим олгани ёки касалҳонага эҳсон қилиб, у ерда ўзи даволанганига ўхшайди. Бу ўзи берган эҳсондан фойдаланиш эмас. Мисоллардан ҳам маълум бўлиб турибдики, қилинган эҳсонлар вақф жамғармасининг ўз киримлари ҳукмидадир ва вақф жағармаси уларни аталганларга сарф қилаверади. “Фатово татархония”да шундай дейилади: “Абу Лайс фатволари”да борки, Фақиҳ Аба Жаъфардан “Бир киши: “мана шу ҳонамни масжид чироғининг ёғи учун ажратдим” деса ва бошқа гап қўшмаса, ҳукми нима?” деб сўралганда, айтдилар: “Айтган гапи билан ўша ҳона масжидга вақф бўлади ва қайтиш ёки бошқага аташ ҳаққи қолмайди. Бу Имом Муҳаммад наздида мутаваллига топшириш билан бўлади. Мутавалли учун унинг фойдасини ёғдан бошқага сарфлаши жоиз эмас”. (Фатовотатархония, вақф китоби).
Вақф асосида такофул қилиш ҳам мусулмонларга жуда катта ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам беради, иншааллоҳ!
ТИИ 4-курс талабаси
Юнусов Жалолиддин
Sug’urta tizimini tubdan qayta ishlash kere