islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ёлғон гапириш ва ёлғон гувоҳлик беришинсоният ва жамиятнинг таназзулидир! (1-қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга чексиз салоту дурудлар бўлсин.

Ислом кўпгина мункар ишлардан қайтарди ва уларнинг оқибатини ҳам баён қилди. Лекин бу қайтарилган ишлар ичида ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапиришга жуда қаттиқ эътибор қилиб, буларни қилган кишига вайл ва дўзах азоби бўлишини баён қилган. Бундан ҳам ачинарлиси шуки Аллоҳ Таоло ширк келтиришдан қайтарибоқ, ортидан ёлғон гапиришдан ҳам қайтарди. Яъни Ўзига ширк келтиришдан қайтарди ва унга боғлаб ёлғон гапиришдан ғам қайтарди. Натижада бу иккисини жамлаб келтирди.​​​“Ҳаж” сурасининг 30 оятида марҳамат қилади: “Бутлардан иборат нажосат-нопок нарсалардан йироқ бўлингиз ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз”.​​​​​​​​​​​​Айман ибн Хурайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қила туриб айтдилар: “Э одамлар ёлғон гувоҳлик бериш Аллоҳга ширк келтиришга тенглаштирилди” дедиларда сўнг “Бутлардан иборат нажосат-нопок нарсалардан йироқ бўлингиз ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз” оятини тиловат қилдилар. (Термизий ривояти)​​​​​​​​​​​​Абу Бакрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: “Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталарини хабар қилайми?” деб 3 марта сўрадилар. Саҳобалар: айтинг ё Расулуллоҳ дейишди. Шунда У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш. Огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапириш”, дедилар. Суянган ҳолда эдилар, ўтириб олдилар-да, бу сўзни такрорлайвердилар, ҳаттоки биз: Қанийди, сукут қилсалар, дедик. (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти).​​​​Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ёлғон гувоҳлик бериш уч маротаба Аллоҳга ширк келтиришга тенглаштирилган”, дедилар-да, кейин: “Бут-санамлардан иборат нопокликдан узоқ бўлингиз, ёлғон сўз-гувоҳликдан узоқ бўлингиз”, оятини тиловат қилдилар (Табароний ривояти).​​​​Аллоҳ Таоло ёлғон гапириш ва ёлғон гувоҳликдан огоҳлантиришни ширкдан огоҳлантириш билан бирга келтирди. Демак бундан маълум бўладики ёлғон гапиришнинг зарари ширкникидек катта экан ва бу гуноҳи кабира ҳисобланади.​​​​​​​​​“Мужодала” сурасининг 2 оятида қуйидагича марҳамат қилади: “Шак-шубҳасиз, улар сўзнинг номақбул ва ёлғонини айтурлар”.​​​​Аллоҳ Таоло Ўзининг суюкли бандаларини сифатлаб қуйидагича баён қилади: “Улар ёлғон гувоҳлик бермаслар”.(Фурқон сураси, 72-оят).​​Аллоҳ Таоло “Фурқон” сурасинин охирги оятларида Ўзининг суюкли бандаларининг сифатларини баён қилган. Шу сифатларининг бири ёлғон гувоҳлик бермаслик, яъни улар ёлғон гувоҳлик бермайди.​​​​​Имом Заҳабий (раҳматуллоҳи алайҳ) “Кабоир” китобида айтадилар: Ёлғон гувоҳлик берувчи одам бир қанча улкан гуноҳларни содир этади:1) Ёлғон ва уйдирма;​​​​​​​​​Аллоҳ таоло айтганки: Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи, ёлғончи кимсаларни ҳидоят қилмас(Фотир сураси, 28-оят).​​​Ҳадиси шарифда эса: Мўминнинг табиатида хиёнаткорлик ва ёлғончиликдан ташқари ҳар қандай хислатга мойиллик бўлиши мумкин, дейилган (Баззор, Абу Яъло ривояти);​​​​​​2) Зулм. Кимнинг зарарига ёлғон гувоҳлик берса, унга зулм қилган бўлади. Чунки шу гувоҳлик сабабли ўша кишининг мол-мулки ёки обрўси ё жони кетади;​​​​​​​​​​​3) Шунингдек, кимнинг фойдасини кўзлаб ёлғон гувоҳлик берса, унга ҳам зулм қилган бўлади. Зеро, унинг гувоҳлиги туфайли у киши ҳаром мол-мулкни эгаллайди ва дўзахга маҳкум бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Кимга биродарининг ҳаққини ҳукм қилиб берсам, батаҳқиқ, унга дўзахнинг бир парчасини бўлиб берган бўламан” (Мутафаққун алайҳ);​​​​​​​​4) У Аллоҳ таоло ҳаром қилган ва сақлаган ўзганинг мол-мулки, қони ва обрўсига тажовуз қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: “Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталарини хабар қилайми?” деб сўрадилар-да: “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш. Огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бериш ва ёлғон гапириш”, дедилар. Суянган ҳолда эдилар, ўтириб олдилар-да, бу сўзни такрорлайвердилар, ҳаттоки биз: Қанийди, сукут қилсалар, дедик (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти).​​​​​​​​​Тепада ўтган оят ва ҳадисларда келган “Шаҳодатуз-зур, қавлуз-зур” сўзларидаги  “Зур” сўзи ҳар қандай ёлғон ва ботил нарсага нисбатан ишлатилади. Кўрганлар уни рост деб ўйлашлиги учун зоҳирида чиройли қилиб кўрсатиладиган барча ёлғон “Зур” бўлади. Бу бирор нарсанинг ҳақиқатини яшириб хилофини айтишдир, воқеликдаги нарсанингаксини айтишдир. Демак бу барча ёлғон ва ботилни қамраб олади.

Давоми бор…..

Тошкент ислом институти Ўқув-услубий бўлими услубчиси,ТошДШУ 1-курс магистранти

Қодиров Абдулвали

319010cookie-checkЁлғон гапириш ва ёлғон гувоҳлик беришинсоният ва жамиятнинг таназзулидир! (1-қисм)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: