islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Миссионерликка берилган таърифлар ва унинг тарихи

Миссионерлик – бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишдир. Буддизмда милоддан аввалги III асрдан бошлаб ёйилган, Христианликда миссионерлик IV асрдан пайдо бўлган. XIII-XVI асрларда христиан миссионерлиги Ҳиндистон, Хитой, Японияга кириб борди. Католик черкови миссионерлик Испания ва Португалия мустамлака империялари ташкил топгач (XV-XVI асрлар), ўз фаолиятини кучайтирди. Миссионерлик янги ерларни забт этишда мустамлакачиларга ёрдам берди. Католик миссионерларига раҳбарлик қилиш учун папа Григорий XV 1662 йилда Диний тарғибот конгрегацясини таъсис этди. Миссионерлик XIX асрнинг учинчи чорагида, империалистик давлатлар дунёни бўлиб олиш учун кураш олиб борган даврда фаоллашди. Христиан миссионерлари Африкада ўз фаолиятларини кучайтирдилар. Миссионерлик муассасалари йирик капитал ва ерларни тасарруфларига олиб, ўз мамлакатлари сиёсатини ўтказишга катта ёрдам берадилар. Ҳозир ҳам миссионерлар империалистик доиралар манфаатини кўзлаб иш олиб бормоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуни бешинчи моддасига кўра, Ўзбекистонда ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади.
Миссионерлик (лот. юбориш, топшириш) бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш соҳасидаги черков ташкилотларининг фаолияти. Миссионерлик босқинчилик урушлари даврида мустамлакачи империяларни барпо этиш ва мустаҳкамлашда идеологик экспансия турларидан бўлган. Миссионерлар ошкора ёки махфий равишда Америка, Осиё, Африка халқларини забт этишда қатнашганлар. Иезуитлар, францискчилар, бепедиктчилар, доминикочилар ва бошқаларнинг Католик жамоалари миссионерлик билан шуғулланганлар. 1622 йили ташкил топган диний тарғибот конгрегацияси католик миссионерларига раҳбарлик қилган. Миссионерлар амалда маърифат тарқатиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини монополлаштириб олганлар. Иккинчи жаҳон уришидан кейин миссионерлик янги мустамлакачиликни тарғиб қила бошлади. Рим папаси Пи XII нинг “ФидейиДонум” (1957), Иоанн XXIII нинг “Принцепс посторум”(1959), Павел VI нинг “Популорум прогрессио”(1967) энцикликлари миссионерликка бағишланган II Ватикан соборида (1962-65) миссионерлик масалалари муҳокама қилиниб, у ҳақида декрет тасдиқланган. Миссионерлар Осиё, Африка мамлакатларида католик черковининг нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий руҳоний кадрлар тайёрлашга эътибор бера бошладилар. 1978 йилдаги конклавларда Африкадан 12 кардинал, Осиёдан 9 кардинал иштирок этди. Қатор миссионерлик ташкилотларига эга бўлган протестант черковлари ҳам миссионерлик билан шуғулланади. Протестантларнинг (баптизм, адвентизм ва бошқалар) уюшмалари умумжаҳон руҳонийлиги принципига амал қилиб, ҳар бир диндордан миссионерлик қилишни талаб этади.
Миссионерлик – черков ташкилотларининг махсус элчи-миссионерлар орқали ўз таълимотини тарқатишга йўналтирилган фаолияти. Христиан миссионерлиги Европа давлатларининг колониал экспансияси билан боғлиқ эди. Протестантлардан биринчи бўлиб миссионерлик фаолиятини гернгутерлар (1732) олиб борганлар. XVII-XIX асрлар доирасида протестант миссионерлигининг ўсиши Англиянинг колониал сиёсати билан боғлиқдир.
Таъриф: Миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон.
Юқорида келтирилган таърифлардан кўриниб турибдики миссионерлик тушунчаси асосан христиан динига нисбатан қўлланилади. Бошқа динларда бу нарса бошқа номлар билан аталади, масалан Ислом динида миссионерлик ўрнига “даъват”, “амри маъруф” каби терминлар ишлатилади. Миссионерлик билан деярли барча динлар шуғулланади, фақатгина Яҳудийлик дини ўз олдига миссионерлик мақсадини қўймайди. Чунки у миллий дин.
Католиклик ва Проваславликда миссионерлик ихтиёрий иш хисобланса, Протестантликда бу ҳар бир аъзонинг бурчи ҳисобланади. Зеро ҳозирги кунда энг фаол миссионерлар ва минтақада муаммога сабаб бўлаётган ҳодисалар айнан протестант миссионерлиги билан боғлиқ.
Миссионерлик ва прозелитизм тушунчалари орасидаги фарқ. Миссионерлик билан бир қаторда прозелитизм атамаси ҳам учрайди.
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунда ҳам: “Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади.”, дейилган. Хўш прозелитизм ва миссонерлик бир маънони англатадими ёки фарқи борми? Агар бир маънони англатса, нимага ёнма ён ишлатилмоқда? Агарда улар орасида фарқ бўлса, у фарқ нимада? Ана шундай саволларга ушбу бобда жавоб топишга ҳаракат қилинди. Бу саволдан мақсад, прозелитизмга таъриф беришда авволо юқорида келтирилган қонундаги таърифни келтириб ўтиш ўринли; демак, прозелитизм бу: “Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар”. Қонун матнида прозелитизм ва миссонерлик атамалари ёнма-ён келганлигининг ўзи булар орасида фарқ борлигини билдиради. Қонунда келтирилган таърифга қўшимча қилиб, шуни айтиш мумкинки, прозелитизм бу-бир дин вакили томонидан, бошқа дин вакилининг куч ишлатиш йўли билан ўз динига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатларга айтилади.

ТИИ Модуль таълим шакли талабаси,
Самарқанд шаҳар Хўжа Нисбатдор жоме
масжиди имом-хатиби

Бобохон Бобохонов

333610cookie-checkМиссионерликка берилган таърифлар ва унинг тарихи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: