Абдулазиз ибн Абу Тоҳир Тамимий имом Таҳовийнинг шайхлари ҳақидаги маълумотларни бир асардан алоҳида бўлим ажратиб жамлаган. Унинг шайлари қаторида ўзининг тоғаси Музаний ҳам мавжуд. Таҳовий тоғасидан кўплаб ҳадис эштган ва ундан имом Шофиъийнинг сунанини ҳам ривоят қилган. Ибн Юнус ҳам имом Тҳовий ўз тоғаси Музанийдан кўп ҳадис эшитган ва ундан имом Шофиъийнинг сунаниниривоят қилган, деган. Бадруддин Айний айтади; имом Таҳовийнинг ўз асарларида тоғаси Музанийдан кўплаб ривоят қилган, хусусан Маъониюл-осор асарида ҳам. Ҳозирги пайтгача имом Шофиъийнинг муснад асари унинг ториқи-ривоят йўли-дан ривоят қилиниб келади, деган. Имом Таҳовийнинг ториқи билан имом Шофиъийдан ривоят қилинган ҳадислар Таҳовийнинг Музанийдан у эса имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳдан эшитган ҳадислари бўлиб, бу тўплам Сунану Шофиъий ва Сунану Таҳовий номлари билан машҳурдир. Ушбу асарнинг ғоятда саҳиҳ нусхалари бўлиб, уларда ровийларнинг ҳар бир табақаси ҳадисларни бир-биридан эшитиб ривоят қилгани ҳам қайд этилган. Ўша нусхалардан бири Остона(пойтахт)даги Оё Сўфия кутубхонасида сақланади. Асарнинг нашр қилинган нусхаси ҳам яхши ҳисобланади. Лекин Ибн Матор Нийсонбурий Рабъ Муродийнинг дўсти (соҳиби) Абулаббос Асамдан унинг Рабиъийдан эшитиб тўплаган маълумотлари, у эса ўша маълумотларни имом Шофиъийнинг Умм номли китобида келтирган маълумотлари қайта кўриб чиқиш ва ислоҳга эҳтиёжи бор. Ушбу тузатиш ишларини ҳофиз Муҳаммад Обид Синдий ўзининг “Тартибу Муснади Шофиъий” номли асарида амалга оширган. Муаллиф бу китобида Муснади Шофиъий асарини тартибга келтирган ва такрорий маълумотларни тушириб қолдирган, натижада асар фойдали ҳолга келган. Аллоҳ таоло муаллифнинг бу ишига яраша чиройли мукофатласин. Умид қиламизки, бу ишга аҳл бўлган кишилар ушбу тартибга келтирилган муснад асарни нашр қилсалар, манфаъати янада кўпроқ бўлар эди. Чунки Абулаббос Асам томонидан Ҳиндистон ва Мисрда амалга оширилган имом Шофиъий Муснадининг нашрида қўпол хатоликлар мавжуд.
Ибн Асокир ўзининг тарих асарида Имом Таҳовий таржимаи ҳоли ҳақида; Таҳовий Ҳорун ибн Саъийд Ийлий, Умарийнинг котиби Абу Шурайҳ Муҳаммад ибн Закариё, Абу Усмон Саъийд ибн Бишр ибн Маравон Руққий, Рабийъ ибн Сулаймон Жийзий, Абулҳорис Аҳмад ибн Саъийд Феҳрий, Алий ибн Маъбад ибн Нуҳ, Исо ибн Иброҳим Ғофиқий, Юнус ибн Абдулаъло, Абу Қурра Муҳаммад ибн Ҳамийд Раъийний, Молик ибн Абдуллоҳ Тужайбий, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулҳакам, Иброҳим ибн Мунқаз Хулоний, Иброҳим ибн Марзуқ, Баҳр ибн Наср Хулоний, Сулаймон ибн Шуъайб Кайсоний ва бошқа олимлардан ҳадис эшитган, деган.
Ибн Асокир имом Насоъийнинг таржимаи ҳоли ҳақида,имом Таҳовий имом Насоъийдан ҳадис ривоят қилган, деган. Саъийд ибн Юнус; Таҳовий мисрлик ва Мисрга кўчиб келган кўплаб олимлардан ҳадис ривоят қилган, деган. Улар сирасига Сулаймон ибн Шуъайюб Кайсоний ва Абу Мусо Юнус ибн Абдулаъло Содафийлар киради. Бадруддин Айний айтади; имом Таҳовий ҳадис ривоятида имом Муслим ва бошқа ровийларга шерик бўлган. Абдулғаний Ал-Камол номли асарида; Юнус ибн Абдулаъло Содафий Абу Мусо Мисрийдан Абу Зуръа, Абу Ҳотим ва унинг ўғли Абдурраҳмон, Муслим, Насоъий ва Ибн Можа каби олимлар ҳадис ривоят қилишган. Имом Таҳовийдан эса кўплаб кишилар ҳадис ривоят қилган. Баъзи аҳли илмлар имом Таҳовийдан ривоят қилган кишиларнинг номларини алоҳида ҳам зикркелтиришган. Таҳовийдан ҳадис ривоят қилган олимлар сирасига Абулҳасан Алий ибн Аҳмад Таҳовий, Соъид қозиси Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад Тамимий Жавҳарий, Абу Бакр Маккий ибн Аҳмад ибн Саъдвайҳ Бардаъий, Абулқосим Маслама ибн ал-Қосим ибн Иброҳим Қуртубий, қози, ўз даврида зоҳир аҳлининг шайхи бўлган, Абулқосим Убайлуллоҳ ибн Алий Довудий, фақиҳ ал-Ҳасан ибн ал-Қосим ибн Абдурраҳмон Абу Муҳаммад, катта қози Ибн Абулъавом, Абулҳасан Муҳаммад ибн Аҳмад Ахмимий, Маймун ибн Ҳамза Убайдлий, Юсуф ибн ал-Қосим Маёнижий, Аҳмад ибн Абдулворис Зажжож, Муҳаммад ибн Бакр ибн Матруҳ, қозий Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мансур Домиғоний Ансорий, Абу Сулаймон Муҳммад ибн Абдуллоҳ ибн Зубар ва бошқа олимлар киради.
Шунингдек, имом Таҳовий ҳадисривоят қилган машҳур шайхлар қаторига; ҳофиз, ал-Мўъжам асарининг муаллифи Абулқосим Сулаймон ибн Аҳмад ибн Айюб Тобароний, ҳофиз Аттарих асарининг соҳиби Абу Саъийд Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Юнус Мисрий, фойдали ҳофиз, Ғундар лақаби билан танилган олим Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Ал-Ҳусайн Бағдодий, ҳафоз Абу Бакр Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Алий Муқриъ-имом Таҳовийдан Маъониюл-осор асарини эшитган бўлиб, олимнинг ушбу ривояти табақалар кетма-кетлида келган ровийлар санадларидаги ривояти ҳисобланади- шунингдек, ҳофиз Аҳмад ибн ал-Қосим ибн Абдуллоҳ Бағдодий Ибн ал-Хашшоб номи танилган олим, ҳофиз Муҳаммад ибн ал-Музаффар ибн Мусо Абулҳусайн Бағдодийлар Мисрда Таҳовийдан Сунану Шофиъийни тоғаси Исмоил ибн Яҳё Музаний ривоятига мувофиқ эшитган. Ушбу ривоятни ҳофиз Ибн Нуқта ҳам Бадруддин Айний айтганини келтирган.
ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси
ўқитувчиси Фазлиддин Сувонов