Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Абдуллоҳ Шайбоний аҳли сунна вал жамоа фиқҳий мазҳаб бошларидан бири, ислом шайхларидан бўлиб, асл исмлари Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал ибн Ҳилол ибн Асъад ибн Идрис ибн Абдуллоҳ ибн Яҳён ибн Абдуллоҳ ибн Анас ибн Авф ибн Қосид ибн Мозин ибн Шайбон ибн Зуҳл ибн Салаба ибн Уқобата ибн Саъб ибн Али ибн Бакр ибн Воил Аз-Зуҳлий Аш-Шайбоний Ал-Марвий Ал-Боғдодий. Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг насабини ўли Абдуллоҳ мана шундай келтирган ва Абу Бакр Ал Ҳотиб р.а ўз тарихларида мана шундай ривоят қилган. Ал Ҳофиз Абу Муҳаммад ибн Аби Ҳотим ўзининг «Маноқибул Аҳмад» номли китобида Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Солиҳ ибн Аҳмаддан у кишининг насабларини Қосид ибн Маъзонгача олдин келгандек ривоят қилиб довомини ибн Ҳузайл ибн Шайбон ибн Саълаба ибн Уқобата ибн Саъб ибн Али ибн бакр ибн Воил ибн Қосит ибн Ҳинб ибн Афсо ибн Дуъмий ибн Жадила ибн Асад ибн Робияъта ибн Назор ибн Маъад ибн Аднон ибн Адл ибн Адад ибн Ҳумайсаъа ибн Набт ибн Қайзор ибн Исмоил ибн Иброҳим а.с гача ривоят қилганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг оталари Муҳаммад Марва қўшиннинг аскарларидан бўлиб, ёш йигит вақтларида ўттиз ёшлар атрофида вафот этганлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал эса етим ҳолида тарбияланганлар. Тарихчиларнинг айтишларича у кишининг оналари Имом Аҳмад ибн Ҳанбалга ҳомиладор ҳолларида Марвдан кўчиб кетган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Солиҳ ибн Аҳмад отам менга айтишларича: «Мен 164-ҳижрий йилнинг Роббиъул аввал ойида туғилганман. Онам менга ҳомиладор вақтларида Марвдан Боғдод шаҳрига кўчиб келганлар. Отам эса ёшликларида вафот этган. Мени онам тарбиялаганлар». дегандилар. Баъзи манбаларда Роббиъул аввал ойининг охирида туғилган дейилган. Солиҳ ибн Аҳмад айтадики: «Отам менга айтиб бергандилар, ёшлигимда онам менинг икки қулоғимга тақинчоқ тақдилар, у тақинчоқни ўзлари маржонга ўхшатар эдилар. Мен улғайганимдан сўнг уни ечиб қўйдим, сўнг уни онам менга бердилар, мен уни ўттиз дирҳам атрофида соттим».
Имом Шофе Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳақида айтадики: «мен Ироқ шаҳридан чиқдим, у ерда Аҳмад ибн Ҳанбалдан кўра афзалроқ, илмлироқ, тақвадорроқ киши қолмади», деган эканлар.
Яҳё ибн Мўин айтадики: «Оламда Аҳмаддан бошқа кишиларда йўқ бўлган ҳислатлар бор». Бу ҳислатлар: «У ҳам муҳандис, ҳам ҳофиз, ҳам олим, ҳам тақводор, ҳам зоҳид, ҳам оқлдир». деган эканлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал илм олиш учун қози Абу Юсуф Абу Ҳанифанинг соҳибидан илм оладилар, сўнг у кишини тарк қилиб, ҳадис эшитиш ва ўрганишга киришдилар. Ҳадис илмни талаб қилишда Макка, Мадина, Яман, Кўфа, Басра, Шом шаҳарларига сафар қилдилар. У киш сафарлари давомида Яҳё ибн Мўин, Ишоқ ибн Равич, Шофеий ва бошқа кўплаб олимлардан илм ўргандилар. Имом Аҳмад ўз маснадида яъни: ривоят қилган нарсаларда Имом Шофедан кўплаб ҳадислар ривоят қилганлиги ва яна Қурайш йигитларидан кўп маълумотларни олганлиги ва улардан фиқҳ илмидан кўп нарсаларни ўрганганлигини айтганлар.
Имом Шофеий Имом Аҳмад ибн Ҳанбални улуғлардилар ва айтдиларки эй Абу Абдуллоҳ агар сиз бир саҳиҳ ҳадис топсангиз, бизга ўшани хабарини беринг. Биз ҳам ўшаларни олайлик, дер эди. Шу ўринда ибн Каср айтадики Шофе бу сўзи билан Аҳмад ибн Ҳанбални улуғлаганлар ва у кишини ҳурматини баланд қилганлар. Аҳмад ибн Ҳанбални ҳадис илмида анча юқори даражада эканлигини тан олган деганлар. Дарҳақиқат, Аҳмад ибн Ҳанбал ҳадис илмини жуда чуқур ўргандилар, ҳаттоки ўз тенқурларидан анча олдинга чиқдилар ва у кишининг муҳандис эканлигини жуда кўп олимлар тан олдилар. Аҳмад ибн Ҳанбал ўзи ривоят қилган ҳадисларни ажратиб, сақлаб қўяр эдилар. У кишининг маснади уч минг ҳадисни ўз ичига олган. Мен буларни етти минг ҳадис ичидан ажратиб олиб, жамладим. У кишининг ўғиллари Абу Абдуллоҳ айтадики: Мен Абу Зуродан эшитдим. У киши айтдики: «Аҳмад ибн Ҳанбал бир ёдлашда минглаб ҳадисни ва жуда катта илмни ёдлаб олган эдилар. Абу Зуродан сўралдилар ҳадис ёдлаш бўйича шайхлардан қайси бирини биласиз? деганларида, Абу Зуро айтдики: Аҳмад ибн Ҳанбални биламан» , деган эканлар. Чунки, Аҳмад ибн Ҳанбал вафот этган кунида у кишини ёзиб сақлаб қўйган нарсалари ўн икки тугунга етди. Ўша нарсаларни ҳар бирини Аҳмад ибн Ҳанбал қалбида ёдлаб юрарди. Яна бу кишини одадлари бир нарсани ёзиб ёдлаб олар экан ундан кейин ёдлаган нарасига қарамас экан. Ўш ўн икки тугун бўлган китобларни ҳар бирини ёддан билганлар.
Ибн Жавза айтадики: «Аҳмад ибн Ҳанбал ёдлашликдаги жароҳатларни тўғирлашни зикр қиларди, яхши ёд олмайман», дер эди. Лекин агар ҳадис сўралса ҳудди «Фотиҳа» сурасини ўқигандай айтиб берар эди.
Ал-Ҳаллол Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ақли ва ҳаёти ҳақида айтади. Бизга Маррувзий айтиб берганди. У киши Абу Абдуллоҳдан эшитган экан.устозим Ҳушайим ибн Башир вафот этган вақтда мен йигирма ёшда эдим. Сўнг мен бир аъробий дўстим билан пиёда сафарга чиқдик ва Кўфага бордик. Бу сафар ҳижрий 183 йилда эди.сўнг Абу Муовия ҳузурига бордик. У кишининг ҳузурида одамлар бор экан. Кейин мен аъробийга ҳаж учун олтмиш дирҳам бердим. У кетди, мен эса ёлғиз қолдим. У ерда мен билан китобларимни соладиган ҳалтачам бор эди. Уни, ётганимда бир ғишт устига қўйиб, унга бошимни қўяр эдим. Аҳмад ибн Ҳанбални ўгли Абдуллоҳ ибн Аҳмад айтади: «Отам менга устозим Ваъкий тузган китобдан ҳоҳлаган жойингдан ол ва ҳоҳлаган ҳадисни сўра мен у ҳадисни тўлиқ қилиб ровийлари билан айтиб бераман. Ҳоҳлаган ровийларингни сўра, тўлиқ қилиб ҳадислари биан айтиб бераман», дер эдилар.
Ибн Абу Хотим айтдилар: «Саид ибн Амр Абу Заръа сен кўпроқ ёдлайсанми ёки Аҳмад ибн Ҳанбал кўроқ ёдлайдими?» деб сўради.У киши Аҳмад ибн Ҳанбал кўпроқ ёдлайди дедилар. Шунда қаердан биласиз деб сўраганларида, у киши айтдики: «Аҳмад ибн Ҳанбални китобларида ҳадисларни ровийларини кўрмайман, лекин ҳар бир эшитган одамидан ҳадисларни тўлиқ қилиб ёд олганини кўрганман. Мен эса ундай қила олмайман, балки олдин ёзиб кейин ёдлайман», дедилар. Яна Абу Заръа айтади: «Менга Аҳмад ибн Ҳанбал ҳамма китобларини кўрсатди. Унда фақат ҳадислар бор эди. Ровийлари йўқ эди. мен бу ҳадисларни ҳаммаси бир кишидан ривоят қилинган бўлса керак деб ўйладим ва у ҳадисларни кўздан кечира бошладим, кейин Аҳмад ибн Ҳанбал менга шу ҳадисларни ўқий бошлади. У ҳар бир ҳадисни ўқишда Ваъкий ривояти ёки Яҳё ривояти деб, ривоятчиларни қўшиб айтар эди, кейин мен ажабландим. Мен мана шундай ёдлашга қодир эмасдим». Абу Заръа яна айтадики: «Аҳмад ибн Ҳанбал вафот этган куни унинг китоблари аниқланди. У кишининг китоблари ўн иккита оғир тугун экан. Китобларнинг ҳеч қайсида ҳадисларни ровийси келтирилмаган эди, лекин у киши ҳадисларни ровийлари билан тўлиқ ёдлаган эди. Яъни, доимо қалбида тутар эди».
Абу Бакр Ал-Ҳаллол айтадики: «Аҳмад ибн Ҳанбал ровийлардан эшитган нарсаларни ёзар эди ва Уларни ёдлар эди. кейин ёзган нарсаларига қарамас эдилар». Аббос ибн Муҳаммад Ал-Ҳаллол айтади: «Бизга Иброҳим ибн Шаммор айтиб берган эди Аҳмад ибн Ҳанбалнинг узтозлари Ваъкий ва Ҳафс ибн Ғиёз Кўфага бу йигитга ўхшаган йигит келмаган», дедилар. Ал- Ҳаллол бизга Марувзий айтиб берганди. Муҳаммад ибн Яҳё ибн Одамдан эшитган эдим. Отам Яҳё Аҳмад ибн Ҳанбални жуда ҳурмат қилар эдилар. У кишига китобларини берар ёки ҳадисларни айтиб берар эдилар. Яҳё ибн Одам Аҳмад ибн Ҳанбалнинг узтозларидан бўлиб, ўз замонасининг етук олими, фиқҳ илмида якка кишилардан бўлган. Ал-Ҳаллол бизга Ҳозар ал-Марувзий Тармус шаҳрида айтган эди. Бу киши Аҳмад ибн Ҳанбалнинг узтози ибн Роҳовийдан эшитган эканлар. Ибн Роҳовий мен Яҳё ибн Одамдан Аҳмад ибн Ҳанбал бизнинг имомимиз деган эдилар. Муҳонно ибн Яҳё айтади дарҳақиқат, мен кўп олимларни кўрдим, жумладан: Суфён ибн Уяйна, Ваъкий, Абдураззоқ, лекин илмда, тақвода, зуҳдда Аҳмад ибн Ҳанбалдан улуғлоқ кишини кўрганим йўқ дедилар. Қутайба айтади: «Бизнинг замонимизнинг энг улуғ кишилари ибн Муборак ва мана бу кишилар. Яъни Аҳмад ибн Ҳанбал яна айтдиларки агар бир кишини Аҳмад ибн Ҳанбални яхши кўришни билсанг, билки у киши суннатни маҳкам ушлаган киши бўлади. Агарда Аҳмад ибн Ҳанбал ас-Саврий, ал-Авзовий, ал-Лайс давридақ яшаган ибратда уларга пешқадам бўлар эдилар», дедилар. Шунда у кишидан Аҳмад ибн Ҳанбални тобейинлардан қайсига қўшасиз деб сўрадилар. Қутайба айтдики Аҳмад ибн Ҳанбални тобейинларни энг улуғлари турига ва катталарига қўшаман дедилар.
Тошкент ислом институти
талабаси Жўраев Муҳаммадали