islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўз тадқиқотчиларини кутаётган аждодлар мероси

Тошкент ислом институти талабалари учун қишки таътил муддати 2022 йилнинг 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар этиб белгиланди.

Қишки таътил давомида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун “Таълим сифатини ошириш, самарали ўқув методларини ўзлаштириш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тартиби ва талаблари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Навбатдаги семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Ҳ.Аминов «Ислом илмларига оид қўлёзма манбалар ва уларни ўрганишнинг аҳамияти» мавзусида маъруза билан иштирок этди.

Маърузачи Ҳ.Аминов, илк қўлёзмалар тўпланган жойлар сифатида Россиянинг Ленинград шаҳрида жойлашган Санкт-Петербург Шарқшунослик институти, Туркиядаги Сулаймония кутубхонаси, Мисрдаги Миллий Миср кутубхонаси, Дамашқдаги  ўн тўққизинчи асрда фаолиятини бошлаган Зоҳирия кутубхонаси, Англиядаги British музейи, 1917 йиллардан бошлаб жадидлар томонидан очилган Навоий, кейин Турон кутубхона фондларини мисол қилиб келтирди.

Кейинчалик, 1943 йилда Ўзбекистонда Шарқшунослик институти ташкил қилинганидан сўнг қўлёзма ва тошбосма асарлар шу жойда жамланган. Институтдаги манбалар Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонлиги кутубхоналари илмий мероси ҳисобланади. Бу илмий даргоҳда Совет даврида 250 киши фаолият юритган бўлса, улардан 50 нафаригина илмий ишлар билан, қолганлари сиёсий фаолият билан шуғилланишган. Айни пайтда фақатгина илмий ишлар олиб бориладиган даргоҳга айланиб, ҳозирги кунда Исломшунослик бўлими  ҳам ташкил этилган.

Ҳозирги кунда фондда 26 мингдан зиёд тошбосмалар, 40 мингта ислом уламолари асарлари,  умумий миқдорда 300 мингдан 400 минггача етиши мумкин бўлган қимматли илмий манбалар сақланмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки буларнинг ичида энг кўпи Ислом манбалари ҳисобланади.

Бугунги кунда манбаси 13752 тани ташкил қилувчи асосий фонднинг каталоги ишлаб чиқилган бўлиб, Beruniy.uz сайити орқали каталогнинг электрон шаклини ҳам кўриш мумкин.  Каталогнинг тошбосма манбаси 20 мингтани ташкил этади. Махсус фондда 6 мингта тошбосма, тарихий ҳужжатлар фондида 5 мингта ҳужжат  сақланмоқда. Булардан 1700 таси Қуръон, 400 таси ҳадис ва 7000 таси теология йўналишига тегишли.

Бугунги кунда қилиниши керак илмий ишлар ўн олтинчи асрда форс тилида ёзилган илмий ишлар бўлиб, улар форс тилида бўлгани учун кўпчилик тадқиқот олиб бормаган.

Яна шу нарсага ҳам аҳамият қаратиш керак Ибн Сино 400 та асар ёзган бўлса, улардан 243 таси бизгача етиб келганига қарамай 10 таси таржима қилинган. Берунийнинг 250 та асари бўлиб, ундан 36 таси бизгача етиб келган бўлса, улардан ҳам 9 таси таржима қилинган. Юртимиз олимлари томонидан 100 дан зиёд Арбаъинлар ёзилган бўлишига қарамай фақат битта “Арбаъини Набавий” ўрганилган.

ТИИ Илмий-тадқиқот фаолиятини

ташкил этиш бўлими услубчиси С.Шодмонов

356080cookie-checkЎз тадқиқотчиларини кутаётган аждодлар мероси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: